Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
arabic.uz (hikmatlar) avatar

arabic.uz (hikmatlar)

@arabicuz_nahv (nahv-sarf kanal)
@arabicuz
(hikmat-kanal)
@arabicuz_matn
(hikmat-matnli kanal)
@arabicuz_bot
(hikmat-bot) - arabic.uz hikmatlari
@arabicuz_nahv_hikmat
(sharhli hikmat)
TGlist рейтинг
0
0
ТипАчык
Текшерүү
Текшерилбеген
Ишенимдүүлүк
Ишенимсиз
ОрдуУзбекістан
ТилиБашка
Канал түзүлгөн датаFeb 06, 2025
TGlistке кошулган дата
Dec 04, 2024

Рекорддор

30.03.202521:12
35.9KКатталгандар
12.04.202512:09
167Цитация индекси
27.03.202518:21
18.5K1 посттун көрүүлөрү
27.03.202518:21
18.5K1 жарнама посттун көрүүлөрү
17.04.202523:59
11.37%ER
27.03.202523:59
44.80%ERR
Катталуучулар
Citation индекси
Бир посттун көрүүсү
Жарнамалык посттун көрүүсү
ER
ERR
JAN '25FEB '25MAR '25APR '25

arabic.uz (hikmatlar) популярдуу жазуулары

📜 Хотирани кучайтириш учун тавсия

Киши Қуръони каримнинг Аълаа сурасидаги:

سَنُقْرِئُكَ فَلَا تَنسَى إِلَّا مَا شَاءَ اللَّهُ
"Биз сенга қироат қилдирамиз, бас, сен эсдан чиқармассан. Аллоҳ хоҳлагани мустасно",

оятини ҳар куни тонгда 7 мартадан ўқийди. Бу ишни 41 кун давомида амалга оширади.

▫️Изоҳ: Ушбу услуб аввал ўтган уламолар томонидан талабаларга тавсия қилинган, тажрибаларда кўрилган ва фойдали таъсири билинган амаллардан ҳисобланади.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
Роббим, илмимни зиёда қил!

📜Илм талаби, дарс ўқишда рағбати бўлмаётган кишиларга фаоллик ошиши ва зеҳн ортиши учун тавсия

Ҳар куни

1. "Сануқриука фалаа тансаа" - оятини 100 марта;

2. "Ваҳлул ъуқдатан мин лисааний яфқоҳуу қовлий" - оятини 100 марта;

3. "Я Наафиъ, я Ҳафиз!"- дуосини 100 марта сувга ўқиб, ундан ичилади ва ўша сув билан юзни ювилади.

Аллоҳнинг ёрдами ила катта фойдаси бўлади, иншааллоҳ!

▫️Изоҳ:
1. Аълаа сураси, 6- оят: "Биз сенга қироат қилдирамиз, бас, сен эсдан чиқармассан".
2. Тоҳо сураси, 27,28 - оятлар: "Тилимдаги тугунни ечгин. Сўзимни англасинлар".
3. Эй Нафиъ Зот (манфаат берувчи), эй Ҳофиз Зот (сақловчи) бўлган Аллоҳим, менга ёрдам бер!

▫️Изоҳ: Ушбу услуб аввал ўтган уламолар томонидан талабаларга тавсия қилинган, тажрибаларда кўрилган ва фойдали таъсири билинган амаллардан ҳисобланади.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
Тавсия

📕 Қуръонни пухта ёдлашдаги услубим қуйидагича:

1. Аввало (ёд олмоқчи бўлган оятларни) 7 маротаба қорининг тажвид билан ўқиган тиловатида эшитиш.
2. Сўнг, Мусҳаф(Қуръон)га қараб 7 марта ўқиш.
3. Мусҳафни ёпиб қўйиб ёддан 7 марта қироат қилиш.
4. Ҳар бир фарз намозидан кейин (ўша ёдлаётган оятларни) 7 мартадан такрорлаш.
5. Шунда жами 56 марта бўлади, агар тоқатингиз етса уни такрорини 100 тагача етказинг. Агар намозда (зам сурага қўшиб қироат қилиш билан мустаҳкамласангиз янада) яхши.

Солиҳ салафлардан бирлари, “Ким бир нарсани қирқ мартадан кўп такрорласа, уни ёд олади”, деган.

Нура Мотрудий.

@arabicuz
12637. Фарз намозларидан кейинги дуо ва зикрлар

▫️Астағфируллоҳ, астағфируллоҳ, астағфируллоҳ.

▫️Аллоҳумма антас салам, ва минкас салаам, табарокта я зал жалаали вал икром!

▫️Лаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъалаа кулли шайин қодийр, валаа ҳавла валаа қуввата иллаа биллаҳ. Лаа илааҳа иллаллоҳ. Ва лаа наъбуду иллаа иййааҳ. Лаҳун неъмату ва лаҳул фазл. Ва лаҳу санааул ҳасан. Лаа илаҳа иллаллоҳу мухлисийна лаҳуд-дийн. Ва лав кариҳал кафируун.

▫️ Субҳаналлоҳ, алҳамдулиллаҳ, валлоҳу акбар. (33 мартадан).

▫️Лаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъалаа кулли шайин қодийр. (1 марта)

▫️ Ихлос сураси, Фалақ сураси, Нас сураси. (Ҳар бир намоздан сўнг 1 мартадан. Шом ва бомдоддан сўнг 3 маротабадан ўқилади).

▫️ Оятал курсий ўқилади: “Аллоҳу лаа илаҳа илла ҳувал ҳаййюл қоййум..”, (Бақара сураси, 255-оят)

▫️Лаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамд, йуҳйий ва йумийту ва ҳува ъалаа кулли шайин қодийр. (Бомдод ва шом намозидан сўнг 10 маротаба ўқилади).

▫️Аллоҳумма инний асалука ъилман наафиъан, ва ризқон тоййибан ва ъамалан мутақоббалан. (Бомдод намозида, салом бергандан кейин)

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
12622. Қандай қилиб миллионер бўлиш мумкин?
(Ҳадиси шарифларга кўра)

▫️Қандай қилиб жаннатда сенга хазина бўлади?
– “Лаа ҳавла ва лаа қуввата” дегин.

▫️Қандай қилиб жаннатда сенга уй бўлади?
– Ихлос сурасини 10 марта ўқи.

▫️Қандай қилиб жаннатда сенга хурмо бўлади?
– “Субҳаналлоҳил ъазийми ва биҳамдиҳи” дегин.

▫️Қандай қилиб жаннатда сенга ҳар бир сўзингга жаннатда дарахт бўлади?
- “Субҳаналлоҳи, валҳамдулиллаҳи ва лаа илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар” дегин.

▫️Қандай қилиб гуноҳларинг денгиз кўпигича бўлсада мағфират қилинади?
- 100 марта “Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи”, дегин.

▫️Қандай қилиб Аллоҳ таоло барча муҳим ишларингда сенга кифоя қилади?
- 7 марта “Ҳасбияллоҳу лаа илааҳа иллаа ҳува ъалайҳи таваккалту ва ҳува роббул ъаршил ъазийм!”, дегин.
12636. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Муъоз ибн Жабал розияллоҳу анҳуга шундай дедилар: “Эй Муъоз, сенга бир дуо ўргатайми? Агар шу дуони қиладиган бўлсанг, Уҳуд тоғича қарзинг бўлса ҳам, Аллоҳ таоло у қарзингни адо қилишда ёрдамчинг бўлади. Эй Муъоз ушбуни айтгин: “Аллоҳумма, мааликал мулки ту`тил мулка ман ташаа ва танзиъул мулка минман ташаа. Ва туъиззу ман ташаа ва тузиллу ман ташаа. Биядикал хойр. Иннака ъалаа кулли шай`ин қодийр. Роҳмаанад дунйаа вал ахироти ва роҳиймаҳумаа. Туътийҳумаа ман ташаа-у ва тамнаъу минҳумаа ман ташаа. Ирҳамний роҳматан, туғнийний биҳаа ъан роҳмати ман сиваак”, дедилар.

Маъноси: Аллоҳим, барча мол-мулкларнинг ягона соҳиби ўзингсан. Хоҳлаганинга мол-мулкни берасан, хоҳлаганингдан уни оласан. Хоҳлаганингни азиз қиласан. Хоҳлаганингни хор қиласан. Яхшилик сенинг қўлингдадир. Сен барча нарсага қодир Зотсан. Сен дунё ва охиратда раҳмат соҳибисан. Хоҳлаган бандангни Ўз раҳматинг ила сийлайсан. Хоҳлаган банданг бу бахтдан мосуво бўлади. Аллоҳим, менга Сендан бошқани марҳаматига ҳожат қолдирмайдиган раҳматингни бергин!

“Ат-тарғиб ват тарҳиб” дан.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
03.04.202509:02
▫️Қандай қилиб Аллоҳ сени рози қилади?
3 маротаба “Розийту биллаҳи роббан ва бил ислаами дийнан ва бимуҳаммадин соллаллоҳу алайҳи васаллама росула”, дегин.

▫️Қандай қилиб У Зот гуноҳларингни мағфират қилади?
3 маротаба “Астағфируллоҳаллазий лаа илааҳа иллаа ҳувал ҳаййул қоййуму ва атуубу илайҳ”, дегин.

▫️Қандай қилиб 1000 та яхшиликка эришасан ва сендан 1000 та ёмонлик ўчирилади?
- 100 маротаба “субҳаналлоҳ” дегин.

▫️Қандай қилиб Раҳмоннинг Арши қадар ҳасанотларга эришса бўлади?
“Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи вазината ъаршиҳи”, дегин.

▫️Қандай қилиб махлуқотларининг ададича, аршнинг оғирлигича ва Аллоҳ нафси рози бўлгунча ажрга эришса бўлади?
“Субҳааналлоҳи ва биҳамдиҳи ъадада холқиҳи, ва ризо нафсиҳи, ва зината ъаршиҳи, ва мидада калимаатиҳи”, дегин.

▫️Қандай қилиб ҳар бир муслим ва муслима, мўмин ва мўмина учун ҳасанотларга эришиш мумкин?
“Аллоҳуммағфир лилмуслимийна вал муслимат вал муъминийна вал муъминат ал-аҳйа-у минҳум вал-амваат” ни ўқи.

▫️Қандай қилиб Қуръонни тўлиқ ўқиганни ажрига эришса бўлади?
3 маротаба Ихлос сурасини ўқи.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
12650. Солиҳ эр ва солиҳа аёл неъматдир. Эркак кишини мол-дунёсининг камлиги билан айбланмайди. Аёл кишини чиройи камлиги билан айбланмайди. Айб динининг камлиги ва ҳулқи-одобининг ёмонлигидадир.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
12621. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: "Хотин эрига тижоратда кўмаклашмагунча Қиёмат қоим бўлмайди", дедилар.

Имом Аҳмад ривояти.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
Касал зиёрати

📜Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким касал кўргани борса, агар беморнинг ажали етмаган бўлса, унинг ҳузурида етти марта: «Ас`алуллоҳал ъазийм, Роббал ъаршил ъазийм ан йашфийака» деса, Аллоҳ таоло уни касалидан халос қилади", дедилар.

Абу Довуд ва Термизий ривояти.

Маъноси: Улуғ Аллоҳдан, буюк аршнинг Роббидан сенга шифо беришини сўрайман.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
Рамазон дуо фурсати
#ramazon

📜
Фарзандлар ҳаққига дуо

▫️Фарзандларимни руҳинию жисмини ёмон ҳасадчининг ҳасадидан Аллоҳнинг паноҳига омонат топшираман.
▫️Уларнинг жисмларини Аллоҳга омонат қиламан. Улардан машаққат ва касалликларни узоқ қилгин.
▫️Уларнинг ахлоқларини Аллоҳга омонат қиламан. Уларни ҳусни хулқда ибрат қилгин.
▫️Уларнинг ризқларини Аллоҳга омонат қиламан. Уларни покиза ҳалол неъматларинг ила ризқлантиргин.
▫️Уларни асло Ўзингдан ўзгага юзлантириб, ҳолларини топшириб қўймагин, эй Роббим!

@arabicuz
Telegram | Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
🌙 Ийдул фитр - Рамазон ҳайити табриги

Алҳамдулиллаҳ, вассолату вассаламу ъала росулиллаҳ. Амма баъд. Ассалому алайкум. Сизларни  Рамазон ҳайити билан муборакбод этаман.

Фазилатли ойни ғанимат билиб кундузлари  тутган савм- рўзаларингиз, таровеҳу таҳажудда ўқиган Қуръонларингиз охиратда шафоатчингиз бўлсин. 
Ибодатларингиз қабул бўлсин, тақвоингиз зиёда бўлсин!

Сизга ва оилангизга тинчлик, фаровонлик ва икки дунё саодати насиб бўлсин. Юртимизда ва бутун дунёда тинчлик бўлсин!

Анвар Аҳмад.

@arabicuz
Афв ва мағфират кечаси
#ramazon

📜Лайлатулқадр муножоти

اللهم إني أعلم أني أعصيك ،ولكني أُحِبُ من يُطِيعُك؛ فاجعل اللهم حُبي لمن أطاعك شفاعةً تُقبَلُ لمن عَصاك.
اللهم إنَّا في سَتركَ لِعُيوبنا وفي أمر عبادك بالستر علينا بِشارةً بالمغفرة فما كنت لتستر في دار الفناء لتفضح في دار البقاء.
اللهم إني أسألك أن تبسط لساني بشكر النعمة منك وأسألك أن تقبض عن نفسي تلصص الغفلة عنك.
اللهم لا تجعل أُنسنا إلا بِك، ولا حاجتنا إلا إليك، ولا رغبتنا إلا في ثوابك والجنة.
اللهم إني أسألك أن تجعل ما وهبتنا مما نحب معونة لنا على ما تحب، وما زويت عنا مما نحب فاجعله فراغاً لنا فيما تحب.
اللهم إني أحمدك على كل قضاءك وجميع قدرك حمد الرضا بحُكْمِك لليقين بحكمتك.
اللهم إن بعض خلقك قد غرَّهُمْ حِلمُك، واستَّبْطَئوا آخِرَتك؛ فلم يتَّبِعُوا القرآن وسَخِرُوا مِن أهل الإيمان؛ فأسألك ألا تُمْهِلَهُم حتى لا يكونوا أسوةً لكُفر غيرِهم

🤲 Аллоҳим, мен Сенга осийлик қилдим, биламан. Лекин Сенга итоат қилувчи бандаларингни яхши кўраман.
Аллоҳим, Сенга итоат қилувчиларга бўлган менинг муҳаббатимни Сенга осийлик қилганлардан қабул бўлувчи шафоатчи қилгин!

🤲 Аллоҳим, албатта биз айбларимизни беркитган сатринг ичрамиз. Сенинг бандаларингга айбларимизни беркитишга амр қилишинг мағфиратингга бир ишорадир. Агар ундай бўлмаса, дорулбақода (охиратда) ошкор этиб шарманда қилиш учун уларни дорулфанода (дунёда) яширмаган бўлардинг-ку!

🤲 Аллоҳим, мен Сендан тилимни неъматларингга шукр қилишим учун кенг қилишингни, ҳамда кўнглимдан Сенга эътиборни ўғирловчи ғафлатни суғуришингни сўрайман.

🤲 Аллоҳим, Ўзингдан ўзгани бизга унс-улфат қилма, эҳтиёж, сўровимизни фақат Ўзингдан сўрайдиган қил ва рағбат, интилишларимизни фақат савобинг ва жаннатингга эришиш томон йўллаб қўй!

🤲 Аллоҳим, бизга ато этганинг суйган нарсаларимизни Сен яхши кўрган нарсаларга етишиш учун ёрдамчи қилгин! Яна биздан олиб қўйганинг суйган нарсаларимизни Сен яхши кўрган нарсалар учун фароғ, бўш вақт қилиб бергин!

🤲 Аллоҳим, барча қазоинг ва жамики тақдирингга Сенинг гўзал ҳикматингга ишонган ҳолда, ҳукмингга рози ҳолимда ҳамд айтаман!

🤲 Аллоҳим, халқларингдан баъзиларини Сенинг ҳилминг, кечиктиришинг ғурурга элтиб, алдаб қўйди ва охиратингни ҳали бери келмайди ёки кеч келади дея ўйладилар ҳамда Қуръонингга эргашмадилар, иймон аҳлингни масхара қилдилар!

🤲 Аллоҳим, мен Сендан токи уларнинг куфри, нонкўрлиги бошқаларга ўрнак, намуна бўлиб қолмаслиги учун ҳам уларга (ҳисобингни кечиктириш билан) муҳлат бермаслигингни сўрайман!

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
Ишонч

📜Баъзан сониядан ҳам камроқ вақт ичида ҳамма нарса бутунлай ўзгариб кетиши мумкин... Бу иш ҳеч бир сабабсиз, фақат Аллоҳ хоҳлагани учунгина шундай бўлади.
Шунинг учун етишишни умид қилаётган бирон нарсангни бу иш мустаҳийл, амалга ошиши маҳол демагин.
Аллоҳ таоло айтади: "Қачон бирон нарсани ирода қилса, Унинг иши «Бўл!» демоғи, холос. Бас, у нарса бўлур", Ёсин сураси, 82-оят.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
Ғанимат соатлар
#ramazon

📜
Лайлатулқадр дуоси

Аллоҳумма иннака ъафуввун, туҳиббул ъафва, фаъфу ъанний...

🤲 Аллоҳим, Сен афв қилувчисан, афв этишни яхши кўрасан. Мени афв эт. Менинг аҳлим ва зурриётимни ҳам афв эт...

🤲 Аллоҳим, Сен афв қилувчисан, афв этишни яхши кўрасан. Мени онамни, отамни ва уларнинг ота-оналарини, ота-оналарининг ота-оналарини ҳам афв этгин...

🤲 Аллоҳим, Сен афв қилувчисан, афв этишни яхши кўрасан. Менинг оға-иниларим, биродарларим ва уларнинг зурриётларини ҳам афв этгин...

 🤲 Аллоҳим, Сен афв қилувчисан, афв этишни яхши кўрасан. Менинг тоғаларим, холаларим ва уларнинг зурриётларини ҳам афв этгин...

 🤲 Аллоҳим, Сен афв қилувчисан, афв этишни яхши кўрасан. Менинг амакиларим, аммаларим ва уларнинг зурриётларини ҳам афв этгин...

🤲 Аллоҳим, Сен афв қилувчисан, афв этишни яхши кўрасан. Менинг дўстларим, ҳамкасбларим, қўшниларим, мени севган ва мен уларни севганларимни афв этгин...

🤲 Аллоҳим, Сен афв қилувчисан, афв этишни яхши кўрасан. Мени ҳаққимга ортимдан ғоибона дуо қилганларни ва мени дуо қилишга ундаганларни ҳам афв эт...

🤲 Аллоҳим, Сен афв қилувчисан, афв этишни яхши кўрасан. Бизни зиммамизда ғамхўрлик қилишимиз ва адо этишимиз лозим ҳақлари бўлган ва биз улар хусусида сусткашлик қилганларимизни афв эт...

🤲 Аллоҳим, Сен афв қилувчисан, афв этишни яхши кўрасан. Бизнинг вафот этган марҳумларимизни ва мусулмонларнинг марҳумларини афв этгин...

🤲 Аллоҳим, Сен афв қилувчисан, афв этишни яхши кўрасан. Барча ушбу дуоимни ўқиб “амийн” деб турганлари афв этгин. Амийн, амийн, амийн...

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube

@arabicuz
Көбүрөөк функцияларды ачуу үчүн кириңиз.