tapswap community
tapswap community
Notcoin Community
Notcoin Community
tapswap community
tapswap community
Notcoin Community
Notcoin Community
Судьялар олий кенгаши l Расмий канал avatar

Судьялар олий кенгаши l Расмий канал

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг расмий канали
TGlist рейтинг
0
0
ТипАчык
Текшерүү
Текшерилбеген
Ишенимдүүлүк
Ишенимсиз
ОрдуУзбекістан
ТилиБашка
Канал түзүлгөн датаТрав 14, 2025
TGlistке кошулган дата
Січ 10, 2025

Рекорддор

20.02.202523:59
13.9KКатталгандар
10.05.202523:59
500Цитация индекси
13.04.202514:52
6.3K1 посттун көрүүлөрү
13.04.202514:52
6.3K1 жарнама посттун көрүүлөрү
12.04.202514:51
1.93%ER
16.04.202512:53
45.91%ERR
Катталуучулар
Citation индекси
Бир посттун көрүүсү
Жарнамалык посттун көрүүсү
ER
ERR
ЛИСТ '24ГРУД '24СІЧ '25ЛЮТ '25БЕР '25КВІТ '25ТРАВ '25

Судьялар олий кенгаши l Расмий канал популярдуу жазуулары

12.05.202506:25
Р а с м и й а х б о р о т

Бугун Судьялар олий кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Бош прокурорнинг Андижон вилояти жиноят ишлари бўйича Хонобод шаҳар суди раиси Ю. Э.ни Жиноят кодексининг 168- ва 28,211-моддалари тегишли қисми билан жиноий жавобгарликка тортишга оид тақдимномаси муҳокама қилинди.

Якунда Кенгаш хулосаси билан Ю. Э.ни жиноий жавобгарликка тортишга розилик берилди ва унинг судьялик ваколати тўхтатилди.

Тергов сири ва айбсизлик презумпцияси талабларидан келиб чиқиб, бошқа тафсилотлар ошкор қилинмайди.

Фақат қайд этиладики, ижтимоий тармоқлардаги аксарият манбаларда тарқатилаётган шу мавзудаги хабарлар бўрттирилган бўлиб, барча ҳолатларга тергов йўли билан аниқлик киритилади.

Судьялар олий кенгаши
матбуот хизмати


Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
#маънавият_тафаккур_хулоса

Ҳар кимки, Ҳақдан қўрқса, қўрқувдан ҳоли бўлур. (Ҳаким Термизий)

Энг катта ютуқ ҳеч қачон йиқилмаслик эмас, балки йиқилган тақдирда қайта оёққа туришдир. (Конфуций)

Ҳар бир довюрак, ҳар бир ҳақиқатгўй одам ватанига шон-шараф келтиради. (Роллан)

Қўрқув ақллиларни тентак, кучсизларни ожиз қилади.
(Купер)

Асл мардлик тилга зўр бермайди: у ўзини кўз-кўз қилавермайди, қаҳрамонликни жасорат эмас, бурч деб билади. (Малинский)

Жасурнинг оёқлари чидаш учун, қўрқоқники эса қочиш учун яратилган.
(Мавлоно Соҳиб Кеший)

Ҳаётда муаммосиз яшаш зерикарли. Қувватни, кучни бекорга сарфламанг. Ҳаёт билан ҳозироқ юзлашинг. (Аноним)


Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
22.04.202507:10
"Сув ҳам бир лойқаланиб тинади..." - Судьялар олий кенгаши, Олий суд, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ва Тошкент вилояти суди ҳамкорлигида оила, ҳуқуқ ва маънавий бурчга доир хайрли тадбир ўтказилди

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
#Муносабат

Манба ишончга сазовор эмас!

Ижтимоий тармоқдаги қатор ахборот манбаларида гўёки судьялар ўртасида аноним сўров ўтказилиб, иштирокчиларнинг 43 фозидан кўпроғи ўзини чинакам мустақил деб ҳисобламаслиги, 60 фоизи суд ишларига турли таъсирлар (босим, таъзиқ) мавжудлигини билдирганига оид хабарлар тарқалмоқда.

Судьялар олий кенгаши ушбу “аноним сўровнома” ва унинг натижаларини ишончга сазовор эмас, деб ҳисоблайди. Буни ўтказилгани айтилаётган “сўровномада” бор-йўғи 75 нафар судья (айни пайтда фаолият кўрсатаётган судьяларнинг 6 фоизи ҳам эмас) иштирок этганидан ҳам билиш мумкин.

Иккинчидан, Кенгаш томонидан судьялар дахлсизлигини таъминлаш, уларнинг фаолиятига ноқонуний аралашувлар бўйича улар (судьялар) ўртасида аноним сўровлар ўтказиш амалиёти мавжуд. Ушбу амалиёт қамрови кенг бўлиб, нафақат муаммо, балки унинг келиб чиқиши сабабларига ҳам эътибор қаратилмоқда.

Шундан келиб чиқиб...

БАТАФСИЛ👈👈

Каналга уланиш:
Бугун Судьялар олий кенгашида вилоят ва унга тенглаштирилган судлар судьялари малака ҳайъатларининг раислари иштирокида очиқ мулоқот бўлиб ўтди

БАТАФСИЛ👈👈

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
#Ибрат_мактаби

Бугун пойтахтнинг Шайхонтоҳур туманидаги 85-умумтаълим мактабида ушбу таълим даргоҳининг собиқ ўқувчиси - суд тизимининг фахри ва фахрийси, юридик фанлар доктори, профессор Фарруха Муҳитдинова билан учрашув бўлиб ўтди

БАТАФСИЛ👈👈

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
#Муносабат

Ахборот тарқатиш эркинлиги суиистеъмол қилинмаслиги керак


Убайдулла МИНГБОЕВ,
Судьялар ассоциацияси раиси,
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган юрист


Кейинги пайтларда айрим манбаларда, асосан, ижтимоий тармоқларда муайян давлат органлари ёки уларнинг мансабдор шахслари фаолияти ҳақида нохолис, ҳақиқатга зид, айтиш мумкин бўлса, бўҳтон ва иғводан иборат маълумотлар тарқатилаётганидан кўз юмиб бўлмайди. Айниқса, давлат ва жамият ҳаётида адолат қарор топишида ниҳоятда муҳим ўрин тутадиган орган – суд тизими ва судьялар фаолияти ҳам бундай “нишон”лардан бирига айланаётгани жуда ачинарли…

Суд тизимида узоқ йиллардан буён ишлаб келаётган фахрий судья сифатида судьяларимизнинг шаънига путур етказишга сабаб бўладиган асоссиз маълумотларни тарқатиш билан шуғулланаётганларни, умуман, барча фуқароларни қонунларимизда ўз ифодасини топган муайян талаблардан хабардор этишни ўзимнинг бурчим деб топдим.

БАТАФСИЛ👈👈

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
13.05.202506:47
Ҳ А М Д А Р Д Л И К

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши Сурхондарё вилояти фуқаролик ишлари бўйича Термиз туманлараро суди судьяси Фазлиддин Аллаёровга падари бузруквори Мaмадамин Аллаёровнинг вафоти муносабати билан чуқур ҳамдардлик изҳор қилади.
16.05.202514:16
#Ибрат_мактаби

Олмиш йилнинг оралиғи: қадрли даргоҳга ташриф

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган юрист, суд фахрийси Бахтиёр Мирбобоев пойхатнинг Юнус-обод туманидаги 70-умумтаълим мактабини битирганига роппа-роса олтмиш икки йил бўлди.

БАТАФСИЛ👈👈

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
15.05.202506:12
Ҳ А М Д А Р Д Л И К

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши Самарқанд вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси Илҳом Карабаевга падари бузруквори Ғулом-ҳожи Карабаевнинг вафоти муносабати билан чуқур ҳамдардлик изҳор қилади.
12.05.202511:12
Ўтган кунлар сабоғи, давр синовлари ва бугуннинг имкониятлари - Қўшкўпир туманидаги умумтаълим мактабда суд фахрийсининг ёш авлод вакиллари билан учрашуви бўлиб ўтди

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
Көбүрөөк функцияларды ачуу үчүн кириңиз.