Ўзини ўзи банд қилган шахслар қуйидаги фаолият турлари чиқариб ташланди.
1 январдан рўйхатдан (Фармоннинг 2-иловасидан) қуйидагилар чиқарилади: чакана савдо, сартарошлик ва косметология хизматлари, фото ва видеотасвирга олиш, қандолат маҳсулотлари, салатлар ва тузланган маҳсулотлар, ичимликлар тайёрлаш, гид хизматлари, риэлторлик хизматлари, автотранспортни таъмирлаш, ёғоч ўймакорлиги, бижутерия, галантерея маҳсулотлари ишлаб чиқариш, уйда репетиторлик, тўгараклар олиб бориш, тил таржима хизматлари (ёзма, оғзаки) ва таҳрир ишлари (матн билан ишлаш хизматлари, копирайтинг, стенография) ва бошқалар.
Ушбу фаолият турлари билан шуғулланишни давом эттириш учун ўзини ўзи банд қилган шахсларга якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтиш зарур бўлади. Ёки мақбул бўлса, ёлланма ишчи бўлиш лозим бўлади.
Президентнинг 19.03.2025 йилдаги ПФ-50-сон Фармони билан 2026 йил 1 январдан ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият (ишлар ва хизматлар) турларининг янгиланган рўйхати тасдиқланди. Ҳужжат 2025 йил 25 мартда кучга кирган.
Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг
👉 @yuristlar_maslahati 👈