Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
ANTIKORRUPSIYA/расмий 🇺🇿 avatar

ANTIKORRUPSIYA/расмий 🇺🇿

МУРОЖААТ УЧУН
👇👇👇👇👇👇👇👇
@Antikorrmurojaat_bot

Цензурага йўл қўйилмайди.
Оммавий ахборот воситаларининг фаолиятига тўсқинлик қилиш ёки аралашиш қонунга мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади.
Конституция 82 модда
TGlist рейтинг
0
0
ТипАчык
Текшерүү
Текшерилбеген
Ишенимдүүлүк
Ишенимсиз
ОрдуУзбекістан
ТилиБашка
Канал түзүлгөн датаJun 20, 2020
TGlistке кошулган дата
Feb 12, 2025
Тиркелген топ

"ANTIKORRUPSIYA/расмий 🇺🇿" тобундагы акыркы жазуулар

ANTIKORRUPSIYA OAV кенгаши раиси Бобур Расулев Бирлашган Араб Амирликларида

Айни пайтда ANTIKORRUPSIYA OAV кенгаши раиси Бобур Расулев Бирлашган Араб Амирликлари (БАА)да хизмат сафарида бўлиб турибди. Сафар доирасида БААда "Ўзбекистон маҳсулотлари" кўргазмасининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Ушбу тадбирда Ўзбекистоннинг экспорт салоҳиятини намойиш этиш ва халқаро иқтисодий ҳамкорликни мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилди.

ANTIKORRUPSIYA OAV жамоаси ватан тараққиёти, халқаро ҳамкорлик ва миллий манфаатлар йўлида доимо изланишда давом этади.

Obuna bo'ling
🦅https://t.me/antikorruz
Хўрланган Ўзбек ва рус тиллари. Рус тили майли Ўзбек тилида шунча имло-хато. Бу шармандаликдан Ўзбек тили бу сомсахонани покинул.

Саводингга сўкай

Obuna bo'ling
🦅https://t.me/antikorruz
Тадбиркорлар "Ҳудудгаз таъминоти"дан техник шартлар ҳужжатини олишда қийналмоқдами?

Бизнинг манбаларимизга кўра, айни пайтда кўплаб тадбиркорлар "Ҳудудгаз таъминоти" АЖдан техник шартлар ҳужжатини олишда жиддий қийинчиликларга дуч келмоқда эмиш. Улар талаб этилган ҳужжатларни олиш имконига эга бўлмаётгани ҳақида шикоят қилмоқда.

Шу муносабат билан, "Ҳудудгаз таъминоти" Республика маркази матбуот котибидан ушбу ҳолат юзасидан расмий муносабат билдиришини, тадбиркорлар ва жамоатчиликка вазият очиқ-ойдин тушунтирилишини сўраб қоламиз.

Obuna bo'ling
🦅https://t.me/antikorruz
Жаҳонгир Тўлаганов в прямом эфире!
https://youtube.com/live/AQf0fXZD6GQ?si=aOfJbMpyi5-MVJaL
АЙЫРЫҚША ЖАҒДАЙДЫҢ
         ЖАЎЫНГЕРЛЕРИ
           ФВВ
Елимди сақлаўда белин байлаған,
Шыныққан халқымның батыр ерлери.
Қәўиптиң - қәтердиң алдын ойлаған,
Айырықша жағдайдың жаўынгерлери.

Мәрдана батырсыз оттада жанбас,
Қутқарыў ушында маңлайлар терлер.
Тайынсыз суўдама яки тамбас,
Айырықша жағдайдың жаўынгерлери.

Жерлер силкинеди селлер жуўады,
Жигитлери тайын беккем беллери.
Суўлардың астынан излеп таўады,
Айырықша жағдайдың жаўынгерлери.

Апатлар болады келеди айтпай,
Ҳәммениң тилеги ,, сақлағай " дерлер.
Соларға қарсылас шығасыз қайтпай
Айырықша жағдайдың жаўынгерлери.

Қар басқынлар өртлер суў басқынлары,
Ана  Ўатанымның әзийиз жерлери.
Шықпасын қәўиптиң ҳеш ушқынлары
Айырықша жағдайдың жаўынгерлери.

Сизлерсиз сақлықта сүйенген таўым,
Халқымның исенген зәбердеслери.
Тақ турың суўықпа я қарлы жаўын
Айырықша жағдайдың жаўынгерлери.

Сизлер қаҳармансыз мақтаў ылайық,
Оқыўда сынаўда алда ерлери.
Ўатанға хызметиң айырықшадай
Айырықша жағдайдың жаўынгерлери.

Жансая  ( Бийбимәрьям )
    Утамбетова
      
🦅 ANTIKORRUPSIYA
#жазо

Касби тумани ҳокимининг қуйидаги ёрдамчиларига ҳайфсан жазоси қўлланилди:

✅ Юксалиш МФЙ бўйича Қурбонов Элшод Шавкатович;
✅ Қатағон МФЙ бўйича Жабборов Жаҳонгир Тоштемирович;
✅ Обод Некуз МФЙ бўйича Мўминов Равшан Рауп ўғли;
✅ Қўнғирот МФЙ бўйича Мирзақобилов Ўлмас Абдисамат ўғли;
✅ Чўлқувар МФЙ бўйича Турсунов Жамшид Зарифович;
✅ Нуробод МФЙ бўйича Аминов Норхўжа Нуриллаевич;
✅ Талишбе МФЙ бўйича Очилов Ҳусниддин Мухиддинович

Сабаби:

✅ хизмат вазифаларини лозим даражада бажармасдан, масъулиятсизликка йўл қўйган.

#Қашқадарё #Касби #ҳайфсан

🦅 ANTIKORRUPSIYA
💲Тошкент шаҳар ҳокими 2025 йил 7 апрел куни пул ажратиш ҳақидаги қарорни имзолади:

📍 жамоат транспорти бекатларида жойлашган иншоотларга ҳамда улар жойлашган ер участкаларига кадастр ҳужжатларини шакллантириш ва шаҳар ҳокимлиги номига давлат рўйхатидан ўтказиш учун 900 млн. сўм.

#Сирдарё

🦅 ANTIKORRUPSIYA
26 апрелда "Enter Engineering"да ишлайдиган ҳиндлар ҳам ойлик йўқлигидан оммавий тўполон кўтаришди.

Obuna bo'ling
🦅https://t.me/antikorruz
✅Умрини Светлана Артикованинг протестлари билан курашиб ўтказаётган депутат аёл ноласи ёхуд судлар бир неча бор оқлаган аёлни тақиб қилаётган протестлар❗️

«Прокурорлар ташаббуси билан 57 нафар шахсга оқлов ҳукми чиқарилди» –
Ниғматилла Йўлдошев, номли пост эълон қилган эдик яқинда.

Аксинча, суд ташаббуси билан оқланганларга протест киритиш билан оворага ўхшайди айрим прокурорлар.

Obuna bo'ling
🦅https://t.me/antikorruz
ANTIKORRUPSIYA OAV га

Исмаилова Хосият Купаловнадан


Ассалому алайкум.

Мен, Исмаилова Хосият Купаловна, 2019 йилда Наримбетов Холмуродга Элликқалъа туман Халқ банкидан олган кредитини таъминлаш мақсадида кафил бўлган эдим. Аммо ушбу шахс олинган кредит бўйича ўз мажбуриятларини бажармаганлиги сабабли, ҳозирги кунда менинг иш ҳақимдан 50% маблағ ушлаб қолиниб, унинг қарзи учун тўлаб келинмоқда.

Қолган иш ҳақим оиламни таъминлаш учун етарли эмас. Шу сабабли, мазкур қарз бўйича асосий қарздор — Наримбетов Холмуроднинг ўзи томонидан тўлашини таъминлаш ва менинг иш ҳақимдан ушлаб қолинган маблағларни ундириб беришда ҳуқуқий ёрдам кўрсатишингизни сўрайман.

Ҳурмат билан,
Исмаилова Хосият Купаловна

Манзил: Қорақалпоғистон Республикаси, Элликқалъа тумани
Банк: Элликқалъа туман Халқ банки



ЖАВОБ

Ассалому алайкум.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси ва Кафиллик шартлари бўйича, агар асосий қарздор ўз мажбуриятларини бажармаган бўлса, кафил қарзни тўлаганидан сўнг, уни қарздордан регресс тартибида ундириш ҳуқуқига эга бўлади.


Лекин бундай маслаҳатни Сизга ким ҳам берарди, кимнинг ҳам саводи етарди? Эҳ халқим қачонгача сарсон бўлиб юраркансан? Қани халқ қабулхонаси? Қани хуқуқ тартибот органлари? Қани халқимиз муаммолари билан ишлайдиган звенолар, маҳалла еттилиги, хоким ёрдамчилари? Қани депутатлар?

Кимдир кимнингдир ишончига кириб кўчмас мулкини гаровга қўйдириб катта миқдорда кредит чиқариб олади ва фуқароларни ухлатиб кетади, кимдир ўзи билиб-билмай кафил бўлиб қолади ва пулини ундиролмай юради...

Сарсон бўлиб юрган яна қанча фуқаро дардини каналда эълон қилмаяпман, сабаби менинг жисмонан вақтим етмайди бунча мурожаатларни ёритишга...

Эй масъуллар!
Халқ дардини эшитинг!
Битта Исмаилова Хосият эмас, бутун юрт, бутун Ватан сизларнинг адолатингизни интизорлик билан кутяпти.

Адолатни қоғозда эмас, ҳаётнинг ўзида тиклаш вақти келди!
Ҳар бир сарсон инсон ортида — бир миллатнинг юзи туради!

Ишланглар баракатопгурлар...

Ҳурмат билан,
оддийгина блогер


🦅 ANTIKORRUPSIYA
Полное видео доклада Герасимова Путину
РИА Новости:
Путин Герасимовнинг Курск вилоятидаги украин қуролли тузилмалари тор-мор этилиши якунлангани ҳақидаги ҳисоботини эшитди.

⚡️ Курск вилоятига бостириб кирган Украин Қуролли Кучлари тузилмалари тўлиқ тор-мор этилди, шанба куни вилоятдаги сўнгги аҳоли пункти — Горналь қишлоғи озод қилинди, деди Герасимов.

⚡️ Курск чегарасида душманнинг тўлиқ тор-мор этилиши Россия Қуролли Кучларининг бошқа муҳим фронт участкаларда ҳам кейинги муваффақиятли ҳаракатлари учун шарт-шароит яратади, деди Путин.

❗️ Киев режими авантюраси тўлиқ муваффақиятсизликка учради, деди Путин Курск вилоятининг тўлиқ озод этилиши ҳақида.

⚡️ Герасимовнинг маълум қилишича, Курск вилоятида Украина Қуролли Кучлари 76 мингдан ортиқ ҳарбийни ўлдирилган ва яраланган ҳолда йўқотди.

⚡️ Курск вилоятида Россия ҳарбийлари билан елкама-елка фаолият юритган КХДР ҳарбийлари матонат ва қаҳрамонлик намоён этди, деди Герасимов.

🦅 ANTIKORRUPSIYA
🛡 Hokim yordamchisining ishidan norozilik bo‘lsa: ko‘riladigan chora-tadbirlar

🏛 Hokim – yakka mas’ul

• Hokim yordamchisini tayinlash va ishdan olish hamda uning faoliyati uchun yakuniy javobgarlik faqat hokim zimmasida
LEX.UZ
👮 Bandlik boshqarmasi nazorati
• Mahalliy mehnat organi sifatida tekshiruv va baholash o‘tkazadi, ammo mustaqil ishdan olish huquqi yo‘q
LEX.UZ
• Xizmat xati – yordamchining vazifalarini bajarmayotgani to‘g‘risida hokimga rasmiy axborot yuboradi
LEX.UZ
• Baholashda salbiy xulosa – reyting pasayishi keyinchalik ishdan olinishi uchun asos bo‘lishi mumkin
LEX.UZ
• Almashtirish taklifi – kamchiliklar takrorlansa, hokimga yangi nomzodni tavsiya etadi
LEX.UZ
🔍 Komissiya tekshiruvlari
• Kerak bo‘lganda komissiya yoki ishchi guruh tashkil etilib, yordamchining ish jarayoni keysmenejment usulida tahlil qilinadi
LEX.UZ
⚖️ Ishdan bo‘shatish tartibi
• Mehnat shartnomasi faqat asosli sabab bilan bekor qilinadi (mehnat kodeksi 99-modda)
Vikipediya
• Ishdan bo‘shatish uchun ogohlantirish muddati, yozma buyruq va kompensatsiya (Mehnat kodeksi 165-173-moddalar) zarur
Advice.uz
LEX.UZ
• Xodim mehnat shartnomasini bekor qilish haqidagi arizani pochta jo‘natmasi orqali yuborishi mumkin
Advice.uz
⛔️ Qo‘shimcha cheklovlar
• Hokim yordamchilarini ularga yuklatilmagan boshqa ishlarni bajarishga jalb etish taqiqlangan (PQ-347, 2024)
LEX.UZ
• Mehnat kodeksi xodimning vakillik organlariga aralashuvni taqiqlaydi (26-modda)
LEX.UZ
📝 Fuqarolarga tavsiya:
Agar hokim yordamchisining ish faoliyatidan norozilik bo‘lsa, yozma murojaatni mahalliy bandlik boshqarmasi yoki hokimlik qabulxonasiga yuboring – yakuniy qaror faqat hokimga tegishli.

Батафсил ва янада кўпроқ маълумотлар учун:
👇🏻👇🏻👇🏻👇🏻👇🏻👇🏻👇🏻👇🏻👇🏻
🦅 ANTIKORRUPSIYA каналига уланинг!
💲Сирдарё вилояти ҳокими 2025 йил 4 апрел куни пул ажратиш ҳақидаги фармойишни имзолади:

📍 ҳокимликда ташкил қилинган ички гуруҳ штабларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш мақсадида компютер ва принтерлар харид қилиш учун 174 млн. сўм.

#Сирдарё

🦅 ANTIKORRUPSIYA
⚡️ Курск вилоятини Украина Қуролли Кучларидан озод қилиш бўйича операция якунланди, Путин бу ҳақда Герасимовдан тегишли ҳисобот олди, деб хабар берди Песков.

Манба

🦅 ANTIKORRUPSIYA

Рекорддор

24.04.202520:10
16.5KКатталгандар
26.02.202523:59
600Цитация индекси
20.04.202501:12
4.6K1 посттун көрүүлөрү
19.04.202523:59
7.3K1 жарнама посттун көрүүлөрү
26.04.202519:00
14.44%ER
19.04.202523:59
28.15%ERR
Катталуучулар
Citation индекси
Бир посттун көрүүсү
Жарнамалык посттун көрүүсү
ER
ERR
NOV '24DEC '24JAN '25FEB '25MAR '25APR '25

ANTIKORRUPSIYA/расмий 🇺🇿 популярдуу жазуулары

Суд ҳокимиятининг асосий вазифаси – фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, қонунларни қўллашда қонунийлик ҳамда адолатни таъминлашдан иборат. Мамлакатимиз ҳаётининг барча соҳаларида амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар, ўз навбатида, иш бўйича барча ҳолатлар суд томонидан ҳар томонлама текширилиб, далилларга холисона баҳо берилишига, оқлов ҳукмлари кўпайишига асос яратмоқда. Натижада фуқароларнинг судга бўлган ишончи ортмоқда.

👉Батафсил

Telegram | Facebook | Youtube
“Мактаб масжиддек гап эмас, ёрдам эса – мажбурият эмас”

Мана яна яқин кунларда барча таълим масканларида мактаб ёки боғчаларда пул йиғиш одати яна бош кўтаради. “Таъмирлаш учун”, “хонага гилам тўшаймиз” деган важлар билан ота-оналардан пул сўралади. Қизиқ томони – бу ишга норозилик билдирганларга бир гап тайёр: “Масжидга бергандек берасиз, бу болангиз учун ахир!”

Тўхтанг... Масжид – ибодатхона. Мактаб эса – давлат муассасаси. Мактабга ёрдам қилиш – ибодат эмас, у тизимли масъулият. Ота-онани ноқулай аҳволга солиб, мажбуран пул йиғиш – бу ҳеч қандай “савоб иш” эмас. Бу – қонунга зид ҳаракат.

Кимдир шундай дейди: “Берсанг боланг учун берасан, қараб турмаймиз-ку мактаб(боғча) бузилиб ётса!” Тўғри, ҳар бир ота-она фарзанди учун жон куйдиради. Аммо бу дегани, ҳар йили тизимда носозлик бўлса, уни ўз чўнтагингиздан тузатишингиз керак дегани эмас. Ҳар бир мактаб, ҳар бир боғча давлат бюджети ҳисобидан молиялаштирилади. Қонун бўйича ҳеч ким сизни мажбуран пул беришга мажбур қила олмайди.

Яна шунақа ҳолатлар бўлади: пул бермаган боланинг кайфияти бузилади, синфдошлар орасида гап-сўз бўлади, ота-оналар бир-бирини босим остига олади. Натижада, “мажбурий бўлмаган” пул йиғим айнан мажбурий тусга киради. Бу эса – очиқчасига қонун бузилиши.

Агар сиз мактаб ёки боғчада пул йиғишга мажбурлансангиз, бундай ҳолатларга кўз юма кўрманг. Бу фақат сизга эмас, эртага бошқага ҳам зарар етказади.

Шундай ҳолатларга дуч келсангиз, бефарқ қолманг – бизга ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга, жумладан Прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментига мурожаат қилинг. Сизнинг мурожаатингиз адолат тикланишига хизмат қилади. Ушбу мақолани барча гуруҳларга тарқатинг.

Obuna bo'ling
🦅https://t.me/antikorruz
Қашқадарё вилоятида Аспект24 жамоасини қаматиш режалаштирилмоқдами?

Хозирги кунда хақиқатни гапирган журналист ёки ижтимоий тармоқ фаолларини жиннихонага ёткизиш ва қаматиб юбориш авж олмоқда.

Аспект24 ахборот агентлиги жисмоний ва юридик шахсларни мурожаатларини ўрганиш мақсадида Қашқадарё вилоятига ташриф буюрди аммо бу ташриф туман ва вилоят рахбарларига ёқмаган кўринади.....

Эртага Аспект24 жамоасига га ҳар хил тухматлар қилиб қаматиб ёки жиннихонага тиқишлари ҳам мумкин ҳар нарсага таёр туриш лозим,
чунки кир одам ювинишга шошилади.

Қашқадарё вилояти рахбарларига бир гап айтмоқчимиз қачонгача давлат рахбарини алдаб, қонунларни менсимайсизлар.

Янги Ўзбекистон қуриш фақат давлат рахбарини қўлида эмас....

https://t.me/antikorruz
Тошкент шаҳар Яккасарой тумани ҳокими Нилуфар Аллабергенова автомобилсиз кун лойиҳасида ишхонасига велосипедда келибди. Гап йўқ Пойтахтнинг ягона аёл ҳокими.
Шу Нилуфар Аллабергенова энди хар ҳафтанинг жума куни миллий либосларда ишга келишни йўлга қўйса нима бўларкан? Бошқа давлатнинг ходима аёллари ишга миллий кийимда боргани каби?

Лекин популистлар каби пиарни жуда зўр эплаб қўяр экан бу ҳоким. Шу ҳокимга айтинглар кейинги сафар велосипед баллонини сал чангга ботириб олсин. Тоза баллонлигидан велосипедни янги деб ўйлаб қолмоқдаман.

Obuna bo'ling
🦅https://t.me/antikorruz
28.03.202500:20
Газ ва свет ҳисобингизни тўлдириб олинг, эски тарифлар 2 ойгача амал қилади

Уч кундан кейин газ ва электр энергияси тарифлари кескин ошади. Ижтимоий норма ва ундан ортиқ илк тижорий шкалада тарифлар газ бўйича 650/1500 сўмдан 1000/1800 сўмгача, электр энергияси бўйича эса 450/900 сўмдан 600/1000 сўмгача қимматлайди.

Лекин сизда агар газ ва свет ҳисобингизда 2 ойлик истеъмолга етарли маблағ бўлса ёки 1 апрелгача ҳисобингизни тўлдириб олсангиз, камида 2 ой (1 июнгача) эски тарифларда пул ушланади.

Чунки электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш қоидаларига кўра, Тарифлар ўзгарган ҳолларда табиий газ ҳажми ва электр энергияси учун аванс тариқасида тўловни амалга оширган истеъмолчи икки ойдан ортиқ бўлмаган муддатга қўшимча тўловларни амалга оширишдан озод қилинади.

Obuna bo'ling
🦅https://t.me/antikorruz
15.04.202517:26
Туман хокими дейишса менинг кўз ўнгимда шундай тасаввур номоён бўлади...

🦅 ANTIKORRUPSIYA
Тўрткўлда боғча мудирасига қарши жиддий даъволар: ходимлар маошидан маҳрум, болалар сони сунъий кўпайтирилган, мудира илгари қамалган.

Қорақалпоғистон Республикаси, Тўрткўл туманида жойлашган 26-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти (ДМТТ)да жиддий коррупцион ҳолатлар кузатилмоқда. Бу ҳақда мазкур боғчанинг тарбиячиси Бабаджанова Дилноза Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазири Г.Кожабаева номига йўллаган расмий мурожаатида баён этган.

Мурожаатда таъкидланишича, боғча мудираси Султанова Нодира Бахтияровна томонидан қуйидаги қонунбузарлик ва хунук ҳолатларга йўл қўйилмоқда:

1. Штат бирлигида сохта ишчи хисоблари:
26 киши ишловчи деб расман рўйхатда кўрсатилган бўлса-да, аслида фақатгина 12 киши ишга қатнамоқда. Бу эса давлат маблағларини ўзлаштиришга йўл очаётганини англатади.

2. Маошларни нақдда йиғиб олиш – маъмурий босимлар билан:
2025 йилнинг февраль ва март ойларида ходимларнинг маошлари пластик карталарига ўтказилган, аммо мудира томонидан улардан нақд пул шаклида қайтариб олинган. Бабаджанова Дилноза ушбу ҳолат бўйича пул нақд қилинган чеклар ва аудиоёзувга эга эканини маълум қилган.

3. Болалар сони сунъий кўпайтирилган:
Боғчада аслида 89 нафар бола тарбияланаётган бўлса-да, рўйхатларда 120 нафар деб кўрсатилган. Бу қўшимча 31 нафар бола учун давлат томонидан ажратиладиган озиқ-овқат маҳсулотлари ва маошлардан ушлаб қолинаётган маблағларни ўзлаштириш имконини бермоқда.

4. Илгари судланган шахс раҳбарлик қилмоқда:
Султанова Нодиранинг аввал судлангани ва уч ой қамоқда ўтиргани таъкидланган. Бундай шахснинг таълим муассасаси раҳбари сифатида ишлаётгани қонунга зид экани алоҳида қайд этилган.

5. Тарбиячига нисбатан тазйиқ ва таҳдидлар:
Мурожаатчи ходима мудира томонидан доимий равишда таҳдид, ҳақорат ва ишдан бўшатиш билан қўрқитилишини, руҳий босим остида ишлашга мажбур бўлаётганини баён қилган.

Бу каби ҳолатлар нафaқат таълим тизимининг обрўсига, балки болаларнинг хавфсизлиги ва равнақига ҳам таҳдид солади. Мурожаатчи фуқаро вазирликдан мазкур иш юзасидан ҳуқуқий ва интизомий чоралар кўришни сўрамоқда. Агар келтирилган даъволар ўз тасдиғини топса, бу иш бўйича жиноий иш қўзғатилиши ва масъулларга нисбатан қатъий чоралар кўрилиши шарт.

Биз ушбу ҳолатни кузатиб борамиз ва вазирлик ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлардан жавоб ва муносабат кутиб қоламиз.

Каналимизга аъзо бўлишни унутманг!

🦅 ANTIKORRUPSIYA
21.04.202518:31
Президентга ҳам Конституцияга ҳам ишонма деб айтинг унда йиғиштирамиз...

Расул Кушербаев

Obuna bo'ling
🦅https://t.me/antikorruz
Хўрланган Ўзбек ва рус тиллари. Рус тили майли Ўзбек тилида шунча имло-хато. Бу шармандаликдан Ўзбек тили бу сомсахонани покинул.

Саводингга сўкай

Obuna bo'ling
🦅https://t.me/antikorruz
#ДИҚҚАТ_ТОЗАЛОВ

Фарғона вилоят прокурори биринчи ўринбосари Мирзабедил Назаров ишдан олинди.

Эслатиб ўтамиз вилоят прокурорининг биринчи ўринбосари Мирзабедил Назаровнинг укаси Фарғона шаҳар ҳокими Восилжон Назаров ишлаш даврида ҳокимият хузуридаги уй-жой бўлими айрим ходимлари, Давлат кадастрлар палатаси ва Агентликнинг айрим ходимлари, Қурилиш ва уй-жой коммунал вазирлиги Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси айрим ходимлари, Фарғона вилоят маҳаллалар уюшмаси айрим ходимлари, Фарғона вилоят ҳокимлиги айрим ходимлари, Фарғона вилояти ИИБ айрим ходимлари жиноятни ўзига касб қилганлиги, фуқароларни шаъни қадр қимматини бузганликлари учун, айримлари давлат мулкини талон тарож қилганликлари, айримлари эса фирибгарлик жиноятини содир этганликлари учун жавогар бўлишган ва уларга турли туман жиноят ишлари бўйича судларнинг ҳукмлари ўқилди.

#ЖАРАЁНДА

Республика тез тиббий ёрдам маркази Фарғона вилоят ҳудудий бошқармасидаги айрим масъул мансабдор шахслар давлат бюджетини талон-тарож қилганлик холати, рағбатлантириш ҳолатлари таниш билишчилик асосида еб битирилганлиги бўйича жиноят иши қўзғатилган.

Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Фарғона шаҳар бўлими масъул мансабдор шахслари ҳам субсидия, рағбатлантириш пуллари, ишга жойлашдаги таниш билишчиликлар, қалбаки сертификат орқали мутахассислиги бўлмаган бошқа мутахасиссларни бухгалтерия бўлимига мўмайгина даромад эвазига ишга жойлаш каби жиноятларни содир қилинганлиги бўйича Фарғона вилоят прокуратураси хамда Фарғона шаҳар прокуратурасида терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда, вилоят прокуратурасига ишонч бор, аммо Фарғона шаҳар прокуратурасига ишонч йўқлиги боис иш жиддий назоратга олиниши мақсадга мувофиқ бўлар эди.

🦅 ANTIKORRUPSIYA
23.04.202519:11
Фарғонада ИИО ходимларининг қинғир ишлари қирқ соатда фош бўлди.

Сохта гувоҳлар, сохта айбловлар ва тизимга доғ туширган воқеа.

Фарғона шаҳрида ҳуқуқ-тартибот органлари фаолияти юзасидан жиддий шубҳалар уйғотувчи воқеа фош бўлди. Ички ишлар органларининг қонундан четга чиққан ҳаракатлари натижасида журналист ва блогер Элёрбек Таджибаевга нисбатан сохта иш очилгани аниқланди.

Фарғона шаҳар ИИО ФМБ 2-сонли ИИБ ходимлари томонидан Таджибаевга нисбатан олдиндан тил бириктириб, жасурлик билан сохта гувоҳларни жалб этган ҳолда унга қарши бир нечта моддалар қўйилган. Ушбу ҳаракатлар натижасида жиноят иши сунъий равишда ташкил этилган ва иш судга оширилган.

Айнан суд бўлиб ўтиши белгиланган кунда, барча сохта гувоҳлар Фарғона шаҳар прокуратурасига чақиртирилган. У ерда ИИБ ХПГ профилактика нозири Маматов Сардор билан келишилган ҳолда, ушбу гувоҳлар биргаликда суд залига йўналтирилган. Бу эса ишнинг олдиндан режалаштирилган, яъни адолатли судлов тамойилларига зид равишда ташкил этилганини кўрсатади.

Журналист ва блогерларга нисбатан ўйлаб топилган айбловлар, сўз эркинлиги ва ОАВ мустақиллигига бўлган таҳдид сифатида баҳоланиши керак. Ушбу ҳолат нафақат муайян шахсларга, балки бутун тизимнинг обрўсига катта доғ туширди.

Мазкур воқеа – Журналист ва блогерларга қарши сохта айбловлар ва гувоҳлар билан боғлиқ мақолалар силсиласининг 1-қисми бўлиб, келгусида ушбу масала юзасидан янада кенгроқ таҳлиллар тақдим этилади.
Ички ишларнинг обрўсига путур етказиб юрган айрим бир ...лар, билиб қўйларинг Элёрбек Таджибаев менинг укам бўлади.

Баходир Сапаев ANTIKORRUPSIYA OAV асосчиси ҳуқуқшунос ва иқтисодчи

🦅 ANTIKORRUPSIYA
ФАРҒОНА АЗОТНИ ИШЧИЛАРИ ҚОН ҚАҚШАБ ИШЛАБ МЕҲНАТ ҚИЛИБ ОЙЛИК ОЛМАСДАН АЙРИМЛАРИ ҚУЛ БЎЛИБ ЮРГАН МАҲАЛДА МАНАБУ ДИРЕКТОРИНИ ТИРЖАЙИБ ҲЕЧ НИМА БЎЛМАГАНДАЙ ЎТИРИШИНИ КЎРИБ ҚЎЙИНГЛАР.

👉Батафсил

Telegram | Facebook | Youtube
08.04.202521:55
❗️Бугун 9-апрель - Соҳибқирон Амир Темур (1336-1405) таваллуд топган кун!

Аммо биз муносиб авлод бўла олмадик, шундай дунё тан олган буюк ота-боболаримизни юзини ҳам ерга қаратдик...

Obuna bo'ling
🦅https://t.me/antikorruz
Ҳар йигитнинг аслин билай десангиз,
Маъракада ўтириб-туришин кўринг.
Биров билан ошна бўлай десангиз,
Аввал ўз сўзида туришин кўринг.

Узоқ-яқин йўлга борар бўлсангиз,
Мардлик қиличини солар бўлсангиз,
Бир бедовни сайлаб олар бўлсангиз,
Сийнасин, сағрисин керишин кўринг.

Бир пул тушса бир ифлоснинг қўлига,
Кўксин очиб кезар қишнинг елига,
Харидор бўлсангиз қизга, келинга,
Адабин, икромин, ўтиришин кўринг.

Эр йигитнинг от-яроғи шай бўлса,
Етишар ҳар ерда ҳайда-ҳай бўлса,
Ўзи Ҳотам бўлиб, яна бой бўлса,
Чор тарафдан меҳмон келишин кўринг.

Бир нечани айлаб моли бисёри,
Бир нечани қилдинг бир пулнинг зори,
Яхши-ёмон, одам зотининг бори,
Навбат билан ўтиб боришин кўринг.

Тангри безор, билинг, закотсиз бойдан,
Сиз ҳам қочинг дарҳол ул келар жойдан,
Мард бошга иш тушса кўрар Худойдан,
Номарднинг ҳамроҳдан кўришин кўринг,

Номард юрар мудом ўлимдан қочиб,
Уйига келганда заҳарин сочиб,
Мард йигит меҳмонга қучоғин очиб,
Номарднинг майдонга боришин кўринг.

Золимлар унитар зикри Аллоҳни,
Арзон олиб, қиммат сотар ғаллани,
Судхўр ноинсофлар ҳалол тиллони,
Ҳаром фойдасига беришин кўринг.

Мард йигитнинг иши суҳбат — соз бўлар,
Кўнгли қиш бўлмайин, доим ёз бўлар,
Яхшининг кўнглида гина оз бўлар,
Ёмоннинг кунда бир уришин кўринг.

Қадрдон қардошдан узоқда туриб,
Қадрсиз ёт билан қариндош бўлиб,
Махтумқули, носозларга дуч бўлиб,
Хўжанинг, саиднинг юришин кўринг.

Шарҳ: Кўринг
Одамнинг аслини билиш осон эмас. Зоҳир кўпинча алдамчи бўлади. Бировни дўст тутиш учун аввало унинг ўзини тутишини, муомала маънавиятини кузатган маъқул. Йигит кишининг энг ноёб фазилати айтган сўзида туришидадир. Сўзи ва амали мувофиқ бўлмаган киши эркак саналмайди. Худди шунингдек, узоқ сафарга шайланганингизда ўзингизга арғумоқ танлашда ҳам адашманг. Олдингизда хатарли йўл, сафарнинг кутилмаган синовлари борлигини унутманг. Арғумоққа кекса синчи назари билан боқинг. Бойлик ва шон-шуҳрат елидан ҳаволанманг. Бу ўткинчи ҳаво йигитни хароб қилади. Ёр танлашда мезон - қизнинг бойлиги эмас, ақлу одоби, ҳурмат-эътибори ва иймонидир. Оту яроғи шай, бошқаларнинг корига ярайдиган мард йигитбой. унинг устига сахий бўлса, бундай йигитнинг дўстлари кўп бўлади. Эй Яратган Эгам! Кимни бой-бадавлат, кимни бир-бирига зор қашшоқ қилиб қўйдинг. Сенинг изминг билан йўлга чиққан ажал фариштаси бою камбағални, яхши-ю ёмонни бирдек олиб кетадики, шубҳасиз бунда фақат Ўзингга маълум буюк ҳикмат бордир. Закот беришдан қўрқиб ўзини қашшоқ, кўрсатиб юрган бойларни кўрмайсизми? Қаранг-а нақадар но-дон одам у. Ахир қалбларда пинҳон сирларни билувчи зот назаридан бирор нарсани яширин сақлаш мумкинми? Та-ваккул билан яшайдиган мард бошига бирор кулфат ёғилса, ўз-ўзини тафтиш этар, «бирор ножуя қилмишим бормикан», деб Яратганга тавба қилар. Саховатсиз, иймонсиз бой эса, ўз бадбахтлигини дунёвий сабаблардан қидиради. Бундайлар ўлимдан жуда қўрқади. Ажалга тадбир излаб кун кечирар экан, унинг домига қандай илинганини билмасдан доғда қолади. Унингуйига меҳмон келса қовоқ солади. Мезбонлик одобига риоя қилмайди. Мард йигит меҳмонни қучоқ очиб қаршиласа, номард меҳмон ҳидини сезган заҳоти ўз уйи Дидактикадан қочиш пайида бўлади. Номард, мунофиқ, золим кимса-лар Худони ёд этмаслар. Мўмай фойда учун иймондан юз ўгирадилар, Аллоҳ ҳалол қилган олтинни ҳам судхўрлик мақсадида ишлатиб, ўзларига, жаҳаннам оловидан қаср қурадилар. Мардлик ва саховат эгасининг сухбати дилни тортади. Кўнгли тоза, чеҳраси нурли, гина-кудурат унга мутлоқ бегона бўлади. Номарднинг юраги эса ҳасад, ғийбат, кин ва адоват уясидир. У на қариндош, на дўстни билади. фойда унган жойда вафодор ит каби думини ликиллатиб туради. Эй Махтумқули, бундай мунофиқ кимсалар ёмонлигидан паноҳ сўраб, Аллоҳ хузурига чекин.

Раҳматуллоҳ Носирнинг
"Соз билан суҳбат" китобидан

🦅 ANTIKORRUPSIYA
02.04.202518:21
Маҳалладаги "Еттилиги ходимлари"нинг ойлиги қанча ва қачон "Еттилик ходимлари" ойлиги ОШАДИ?

🔰 Маҳалла раис
ларининг ойлик иш ҳақи миқдори у бириктирилган маҳалладаги хонадонлар сонига мутаносиб равишда қуйидагича белгиланади:
хонадонлар сони 500 тагача бўлган маҳаллада — меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 4 баравари (4 млн 620 минг сўм) миқдорида;
хонадонлар сони 501 тадан 1000 тагача бўлган маҳаллада — меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 4,5 баравари (5 млн 197.5 минг сўм) миқдорида;
хонадонлар сони 1 000 тадан ортиқ бўлган маҳаллада — меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 5 баравари (5 млн 775 минг сўм) миқдорида.

🔰 Ҳоким ёрдамчиларининг ойлик иш ҳақи миқдори улар бириктирилган маҳалладаги хонадонлар сонига мутаносиб равишда қуйидагича белгиланлади:
хонадонлар сони 500 тагача бўлган маҳаллада — меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 6 баравари  (6 млн 930 минг сўм) миқдорида;
хонадонлар сони 501 тадан 1 000 тагача бўлган маҳаллада — меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 6,5 баравари  (7 млн 507,5 минг сўм) миқдорида;
хонадонлар сони 1 000 тадан ортиқ бўлган маҳаллада — меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 7 баравари  (8 млн 085 минг сўм) миқдорида.
Ҳоким ёрдамчиларига тўланадиган ўртача ойлик иш ҳақи миқдори номзоднинг ушбу лавозимга ишга қабул қилингунга қадар аввалги иш жойи бўйича ўртача ойлик иш ҳақи миқдоридан кам бўлган тақдирда етишмаган қисми Ҳоким ёрдамчилари фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан компенсация қилиб борилади.

🔰 Ёшлар Етакчисининг ойлик иш ҳақи миқдори у бириктирилган маҳалладаги хонадонлар сонига мутаносиб равишда қуйидагича белгиланган:
хонадонлар сони 500 тагача бўлган маҳаллада — меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 5 баравари  (5 млн 775 минг сўм) миқдорида;
хонадонлар сони 501 тадан 1 000 тагача бўлган маҳаллада — меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 5,5 баравари  (6 млн 352.5 минг сўм) миқдорида;
хонадонлар сони 1 000 тадан ортиқ бўлган маҳаллада — меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 6  (6 млн 930 минг сўм) баравари миқдорида.
Ёшлар ишлари агентлигига фаолият самарадорлиги кўрсаткичларидан келиб чиқиб, Етакчиларни ҳар чорак якуни бўйича ойлик иш ҳақининг 50 фоизигача миқдорда мукофотлаш ҳуқуқи берилган.

🔰 Маҳалладаги хотин-қизлар фаолининг ойлик иш ҳақи миқдори у бириктирилган маҳалладаги хонадонлар сонига мутаносиб равишда қуйидагича белгиланади:
хонадонлар сони 500 тагача бўлган маҳаллада – меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 3,5 баравари (4 миллион 042 минг сўм) миқдорида;
хонадонлар сони 501 тадан 1 000 тагача бўлган маҳаллада – меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 4 баравари (4 миллион 620 минг сўм) миқдорида;
хонадонлар сони 1 000 тадан ортиқ бўлган маҳаллада – меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 4,5 баравари (5 миллион 197 минг сўм) миқдорида.

🔰 Ижтимоий ходимларнинг ойлик иш ҳақи Ижтимоий хизматларни ташкиллаштириш бўйича мутахассис ҳамда 1 500 тагача оилага хизмат кўрсатадиган ижтимоий ходимлар учун 4 баравар (4 миллион 620 минг сўм) миқдорида;
1 501 тадан 2 000 тагача оилага хизмат кўрсатадиган ижтимоий ходимлар учун 4,2 баравар (4 миллион 851 минг сўм) миқдорида;
2 001 тадан 2 500 тагача оилага хизмат кўрсатадиган ижтимоий ходимлар учун 4,4 баравар (5 миллион 082 минг сўм) миқдорида;
2 501 тадан 3 000 тагача оилага хизмат кўрсатадиган ижтимоий ходимлар учун 4,6 баравар (5 миллион 313 минг сўм) миқдорида;
3 001 тадан 3 500 тагача оилага хизмат кўрсатадиган ижтимоий ходимлар учун 4,8 баравар (5 миллион 544 минг сўм) миқдорида;
Мобил гуруҳлардаги ижтимоий ходимлар ҳамда 3 500 тадан ортиқ оилага хизмат кўрсатадиган ижтимоий ходимлар учун 5 баравар (5 миллион 775 минг сўм) миқдорида;
Фаолият самарадорлигини баҳолаш натижалари бўйича тўланадиган ҳар ойлик мукофот миқдори (ойлик иш ҳақига нисбатан) Фаолият самарадорлиги “қониқарли” деб топилганда 15 фоиз Фаолият самарадорлиги “яхши” деб топилганда 30 фоиз Фаолият самарадорлиги “аъло” деб топилганда 50 фоиз устама берилади.

🦅 ANTIKORRUPSIYA
Көбүрөөк функцияларды ачуу үчүн кириңиз.