Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
ANTIKORRUPSIYA/расмий 🇺🇿 avatar

ANTIKORRUPSIYA/расмий 🇺🇿

МУРОЖААТ УЧУН
👇👇👇👇👇👇👇👇
@Antikorrmurojaat_bot

Цензурага йўл қўйилмайди.
Оммавий ахборот воситаларининг фаолиятига тўсқинлик қилиш ёки аралашиш қонунга мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади.
Конституция 82 модда
TGlist рейтинг
0
0
ТипАчык
Текшерүү
Текшерилбеген
Ишенимдүүлүк
Ишенимсиз
ОрдуУзбекістан
ТилиБашка
Канал түзүлгөн датаЧерв 20, 2020
TGlistке кошулган дата
Лют 12, 2025
Тиркелген топ

"ANTIKORRUPSIYA/расмий 🇺🇿" тобундагы акыркы жазуулар

Президентга ҳам Конституцияга ҳам ишонма деб айтинг унда йиғиштирамиз...

Расул Кушербаев

Obuna bo'ling
🦅https://t.me/antikorruz
Расмий муносабат

“Ижтимоий тармоқларда “Чирчиқ шаҳар 1 кичик ноҳияси ҳудудидаги Манзур кафеси ёнида дарахтлар кесилган” мазмунидаги хабар бўйича Тошкент вилояти Экология бошқармаси Чирчиқ шаҳар бўлими томонидан холислар иштирокида жойига чиқиб ўрганилди.

Ўрганиш давомида Чирчиқ шаҳар Лола МФЙ ҳудудида 7 туп қайрағоч ва 1 туп бодом дарахтларини таг қисмидан кесиш учун фуқаро С.А томонидан жорий йилнинг 11-февраль куни давлат хизматлари маркази орқали электрон тарзда ариза билан мурожаат қилган. Ариза юзасидан инспекторлар жойига чиқиб ўрганилганда дарахтларни кесиш учун ҳеч қандай асос бўлмаганлиги сабабли Тошкент вилояти Экология бошқармаси томонидан рухсатнома беришни рад этиш тўғрисида қарор берилган. Дарахтларни таг қисмидан кесиб олиб ташлашга рад жавоб берилишига қарамасдан ушбу ҳудуддаги 5 (беш) туп қайрағоч ва 1 (бир) туп бодом дарахтлари ноқонуний равишда таг қисмидан кесиб ташланганлиги маълум бўлди.

Дарахтлар ноқонуний равишда кесилиши натижасида ўсимлик дунёсига 106.312.500 сўм миқдорда зарар етказилганлиги аниқланди. Мазкур ҳолатга ҳуқуқий баҳо берилиши учун тўпланган ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органига юборилади.

✍️Тошкент вилояти Экология бошқармаси Матбуот хизмати

Obuna bo'ling
🦅https://t.me/antikorruz
ЙҲХБ ходимларини машинани олди капотига миндиришиб судирашганини кўрганман-ку

Лекин ЙҲХБ ходими жисмоний шахсни, оддий фуқарони машинани капотига миндириб судираганини кўрмаганман🫡

https://t.me/antikorruz
Ассалому алайкум Ҳурматли канал ходимлари, мазкур илова қилинаётган 77425-r/25-сонли мурожаат 19.03.2025 йил соат 14:31 да Бош прокуратурага юборилган, унда Каттақўрғон туман прокурори ўринбосари томонидан порталдаги мурожаатларимиз аслида ўтказилмаган суҳбат баённомалари орқали ёпиб юборилганлигидан норози бўлгандик, амалдаги қонунчиликда 15 кун муддатда мурожаатга жавоб берилишили, агар қўшимча текшириш талаб қилинса ариза муаллифини хабардор қилингани ҳолда 1 ойга қадар узайтириш белгиланган, лекин 15 кундан кейин ҳам бизга бирон бир маълумот бермасдан ариза муддати 18.04.2025 йилга қадар узайтирилган, энг қизиқ жиҳати 19.04.2025 йил соат 20:34 га қадар аризамиз жараёнда турганлигини бирон-бир изоҳи бормикан, БОШ ПРОКУРАТУРА НИМА ИЗОҲ БЕРАРКАН, Каттақўрғон туманидан С.А.Ганиев

🦅 ANTIKORRUPSIYA
«Сув тўлдириб чўмилса бўладиган йўллар»

Бухоро вилояти Бухоро тумани Тўтихушк қишлоғидан Дехчабеги қишлоғига ўтадиган йўл.

Бу йўл қурилганидан буён бирор маротаба таъмирланмаган бўлса керак. Йўлни балансда сақловчи ташкилотни ҳам эсидан чиқиб кетгандир...

«Ҳосил бўлган чуқурликларда балиқ боқса бўлади. Бу йўлни давлат аҳамиятидаги йўллигига ишонгим келмайди. Яқинда Шейхонча маҳалласига вилоят прокурори ташриф буюрдилар. Лекин туман мутасаддилари масалани олиб чиқишмади. Ҳозирда Газли йўли хитойликлар томонидан қайта қурилаётгани сабабли эрталаб тирбандлик юзага келади. Туманга мурожаат қилинса «опен бюджет»га топшир, дейишади. Аҳоли сони камлиги учун бефойда, ютиб бўлмайди. Илтимос ҳеч бўлмаса минимал талаб даражасига келтириб кўйишсин»,


🦅 ANTIKORRUPSIYA
Фарғона сув таъминоти ишчилари қаҳратон қиш фаслида хам шундай ишларни амалга оширишларини қўллаб қувватлайлик азизлар!

https://t.me/antikorruz
Тармоқларда эълон қилинган мурожаат юзасидан Фарғона сув таъминоти ишчи ходимлари ишлаш жараёнидан лавҳа!

https://t.me/antikorruz
Тармоқларда эълон қилинган мурожаат юзасидан Фарғона сув таъминоти ишчи ходимлари жойига боришиб, сув қувуридаги носозликни бартараф қилиш, таъмирлаш ишларини бошлаб юборишди.

https://t.me/antikorruz
Фарғона туманлараро маъмурий судининг судьяси Н.М.Тожиева алоҳида давлатда истиқомат қилмоқдами?

Н.Тожиевага жиноят судининг ҳукмини муҳокама қилишга ким ваколат берган? Судья Тожиева.Н Марғилон шаҳар Мажбурий ижро бюросининг иш юритувида бўлган 1-1505-2301/110-06-сонли ижро ишини тўхтатишга кимдан манфаатдор? Н.Тожиевага жиноят ишлари бўйича судларнинг қарор ва ҳукмларини муҳокама қилишга ким ваколат берган? Н.Тожиева ўзини жиноят ишлари бўйича судда ишлайман деб ҳиссобламоқдами?

Сўнги вақтларда Иқтисодий Маъмурий судлардан эътироз билдирган фуқаролар сони кўпайиб бормоқда, Фарғона вилоят Иқтисодий Маъмурий судни қайта ислоҳ қилиш вақти келмадимикан?

https://t.me/antikorruz
Мзза мазза шу мулозимларга маззада Фарғона вилоят ЙҲХБ маъмурияти бундайларни жаримага тортишга юраклари дош бермайди, чунки ҳаммасини тили бир, жаримага тортгани билан нима қила оларди!?

Жаримани давлат бюджетидан тўлаб қўяверадида пиёдалар ўтиш йўлаги аҳолининг умум фойдаланувдаги ер майдонлари айрим давлат мулозимлари учун бир тийин.

https://t.me/antikorruz
ҚУС БОЛЫП УШАМАН  ГЕЙДЕ
           АСПАНДА

Ҳәз етип түнлерде уйықлап жатқанда,
Ай күлимлеп әйнегимнен  баққанда.
Әлемнен тек ғана сени излеймен,
Қустай болып ушып жүрип  аспанда.

Бейиш бәлким сондай шығар шырайлы,
Лалазар далада гүллер ашқанда.
Қыялымда ҳайран қылып талайды,
Қус болып ушаман гейде  аспанда.

Асығаман қалдырмастан көриўге,
Зуўлап өтип бәлент таўдан тастанда.
Қуяш нуры таңда өзге дөниўде,
Қус болып ушаман  гейде  аспанда.

Қәлбим қуўанады айланып ушып,
Сол гөззал мәканда ушырасқанда.
Атқандай боласаң сен мени қушып,
Қус болып ушаман гейде аспанда.

Шағлап мәс боламан ўақытты гизнеп,
Көрискенде ашықлардай  дәстанда.
Көринбей қалсаңыз мен сени излеп,
Қус болып ушаман гейде аспанда.

Асығып жүрегим шәўкилдеп және,
Сағынып жанымды жаңа қосқанда,
Мына таң тез дәрриў атпаса қәне,
Қус болып ушаман гейде аспанда.

Қара суў қара тер түслерди көрип,
Оянып кетемен уйықлап жатқанда.
Атқан таң өмирге мен сәлем берип,
Қус болып ушаман еле аспанда.

Жансая  ( Бийбимәрьям )
    Утамбетова
14 - апрель  2024 

🦅 ANTIKORRUPSIYA
АДОЛАТЛИ СУДДА ЯНА БИР БОР ҒАЛАБА!!!

Данғара тумани ИИБ терговчисининг нохолис айблов хулосаси синди! Яна бир фермер мутлақо оқланди. Фермер судларда Адолат борлигига ишониб Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга Фарғона вилоят суди раҳбариятига жиноят ишлари бўйича Данғара туман суди раҳбариятига миннатдорчилиги билдирди.

https://t.me/antikorruz
💠ЎҚУВЧИНИ ЖАЗОЛАШНИНГ ДУНЁ ТАЖРИБАСИ

🇺🇸 АҚШ
Энг даҳшатли жазо — бу дарсларга боришни тақиқлаш. Америкада мактаб ўқувчиси учун бу фожиа. Чунки ёмон баҳо олганлар кейинги йилга қолдириб юборилади. Баҳолар эса компьютер дастури ёрдамида қўйилади. Жиддий мактаб қоидабузарликлари билан полиция ва суд тизими шуғулланади.

🇯🇵 Япония
Японлар болани кичик ёшидан меҳнатга ўргатади. Синфхоналар ва мактаб ҳовлисига қўшиб ҳожатхонани ҳам ўзлари тозалайди. Мактабларда интизомга қатъий риоя қилинади. Кеч қолиш, бўяниш ёки формасиз дарсга кириш жисмоний меҳнат ёки дарра билан жазоланади.

🇩🇪 Германия
Ўқувчи дарсдан  қочса, вояга етмаганлар хизмати аралашади. Агар таълим интизоми бузилган бўлса, мактаб маъмурияти полицияга хабар беради. Ойига 3 кундан ортиқ сабабсиз дарс қолдирганларга 1000-2500 евро жарима солинади.

🇰🇷 Жанубий Корея
Ўқитувчи итоатсиз ўқувчиларни жисмоний жазолаш ҳуқуқига эга. Масалан, кафтларга калтак билан уриши мумкин. Бунинг учун ота-оналар ҳеч қандай эътироз билдира олмайди.

🇬🇧 Буюк Британия
Дарс пайтида ўқувчиларни мактаб ҳудудидан чиқариш тақиқланади. Фақат ота-оналар ёки кураторнинг ёзма илтимоси билан рухсат этилади. Шу билан бирга, ота-оналар ўз фарзандини мактабдан олиб кетгани учун жаримага тортилиши мумкин. Агар жарима 28 кунда тўланмаса, жиноий жавобгарликка тортилади.

🇫🇷 Франция
Агар ўқувчи ойда тўрт мартадан кўп дарс қолдирса 150 долларгача жарима солиниши мумкин. Агар ўқишни қолдириш боланинг таълимига таъсир қилаётган бўлса, ота-оналар 2 йиллик қамоқ жазоси ва 33 минг доллардан ортиқ миқдорда жаримага тортилади

🇺🇿 ЎЗБЕКИСТОН
Бизда ўқувчини жазолаган ўқитувчини жазолашади.

🦅 ANTIKORRUPSIYA
ANTIKORRUPSIYA OAV томонидан "Таълим — келажагимиз пойдевори. Унда нима сабабдан эътибор суст?" деб эълон қилинган мақола юзасидан бугун масъуллар билан гаплашиб масалага ойдинлик киритилди.

Чирчиқ шаҳар 13-сонли умумий ўрта таълим мактаби 880-ўринга мўлжалланган, ҳозирда ушбу мактабда 1488-нафар ўқувчи болалар таълим олмоқда. Охирги бор 2009-йилда капитал таъмирдан чиқарилган. Масъулларнинг бизга берган маълумотида ушбу мактаб 2026-йил капитал таъмирлаш учун дастур орқали ариза киритилган. Демак катта эҳтимол билан Чирчиқ шаҳар 13-сонли умумий ўрта таълим мактаби 2026-йил қайтадан капитал таъмирланади.

Obuna bo'ling
🦅https://t.me/antikorruz

Рекорддор

19.04.202514:08
16.4KКатталгандар
26.02.202523:59
600Цитация индекси
19.04.202523:59
4.6K1 посттун көрүүлөрү
19.04.202523:59
7.3K1 жарнама посттун көрүүлөрү
02.03.202523:59
4.99%ER
19.04.202523:59
28.15%ERR
Катталуучулар
Citation индекси
Бир посттун көрүүсү
Жарнамалык посттун көрүүсү
ER
ERR
ЛИСТ '24ГРУД '24СІЧ '25ЛЮТ '25БЕР '25КВІТ '25

ANTIKORRUPSIYA/расмий 🇺🇿 популярдуу жазуулары

Суд ҳокимиятининг асосий вазифаси – фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, қонунларни қўллашда қонунийлик ҳамда адолатни таъминлашдан иборат. Мамлакатимиз ҳаётининг барча соҳаларида амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар, ўз навбатида, иш бўйича барча ҳолатлар суд томонидан ҳар томонлама текширилиб, далилларга холисона баҳо берилишига, оқлов ҳукмлари кўпайишига асос яратмоқда. Натижада фуқароларнинг судга бўлган ишончи ортмоқда.

👉Батафсил

Telegram | Facebook | Youtube
Қашқадарё вилоятида Аспект24 жамоасини қаматиш режалаштирилмоқдами?

Хозирги кунда хақиқатни гапирган журналист ёки ижтимоий тармоқ фаолларини жиннихонага ёткизиш ва қаматиб юбориш авж олмоқда.

Аспект24 ахборот агентлиги жисмоний ва юридик шахсларни мурожаатларини ўрганиш мақсадида Қашқадарё вилоятига ташриф буюрди аммо бу ташриф туман ва вилоят рахбарларига ёқмаган кўринади.....

Эртага Аспект24 жамоасига га ҳар хил тухматлар қилиб қаматиб ёки жиннихонага тиқишлари ҳам мумкин ҳар нарсага таёр туриш лозим,
чунки кир одам ювинишга шошилади.

Қашқадарё вилояти рахбарларига бир гап айтмоқчимиз қачонгача давлат рахбарини алдаб, қонунларни менсимайсизлар.

Янги Ўзбекистон қуриш фақат давлат рахбарини қўлида эмас....

https://t.me/antikorruz
28.03.202500:20
Газ ва свет ҳисобингизни тўлдириб олинг, эски тарифлар 2 ойгача амал қилади

Уч кундан кейин газ ва электр энергияси тарифлари кескин ошади. Ижтимоий норма ва ундан ортиқ илк тижорий шкалада тарифлар газ бўйича 650/1500 сўмдан 1000/1800 сўмгача, электр энергияси бўйича эса 450/900 сўмдан 600/1000 сўмгача қимматлайди.

Лекин сизда агар газ ва свет ҳисобингизда 2 ойлик истеъмолга етарли маблағ бўлса ёки 1 апрелгача ҳисобингизни тўлдириб олсангиз, камида 2 ой (1 июнгача) эски тарифларда пул ушланади.

Чунки электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш қоидаларига кўра, Тарифлар ўзгарган ҳолларда табиий газ ҳажми ва электр энергияси учун аванс тариқасида тўловни амалга оширган истеъмолчи икки ойдан ортиқ бўлмаган муддатга қўшимча тўловларни амалга оширишдан озод қилинади.

Obuna bo'ling
🦅https://t.me/antikorruz
15.04.202517:26
Туман хокими дейишса менинг кўз ўнгимда шундай тасаввур номоён бўлади...

🦅 ANTIKORRUPSIYA
Тўрткўлда боғча мудирасига қарши жиддий даъволар: ходимлар маошидан маҳрум, болалар сони сунъий кўпайтирилган, мудира илгари қамалган.

Қорақалпоғистон Республикаси, Тўрткўл туманида жойлашган 26-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти (ДМТТ)да жиддий коррупцион ҳолатлар кузатилмоқда. Бу ҳақда мазкур боғчанинг тарбиячиси Бабаджанова Дилноза Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазири Г.Кожабаева номига йўллаган расмий мурожаатида баён этган.

Мурожаатда таъкидланишича, боғча мудираси Султанова Нодира Бахтияровна томонидан қуйидаги қонунбузарлик ва хунук ҳолатларга йўл қўйилмоқда:

1. Штат бирлигида сохта ишчи хисоблари:
26 киши ишловчи деб расман рўйхатда кўрсатилган бўлса-да, аслида фақатгина 12 киши ишга қатнамоқда. Бу эса давлат маблағларини ўзлаштиришга йўл очаётганини англатади.

2. Маошларни нақдда йиғиб олиш – маъмурий босимлар билан:
2025 йилнинг февраль ва март ойларида ходимларнинг маошлари пластик карталарига ўтказилган, аммо мудира томонидан улардан нақд пул шаклида қайтариб олинган. Бабаджанова Дилноза ушбу ҳолат бўйича пул нақд қилинган чеклар ва аудиоёзувга эга эканини маълум қилган.

3. Болалар сони сунъий кўпайтирилган:
Боғчада аслида 89 нафар бола тарбияланаётган бўлса-да, рўйхатларда 120 нафар деб кўрсатилган. Бу қўшимча 31 нафар бола учун давлат томонидан ажратиладиган озиқ-овқат маҳсулотлари ва маошлардан ушлаб қолинаётган маблағларни ўзлаштириш имконини бермоқда.

4. Илгари судланган шахс раҳбарлик қилмоқда:
Султанова Нодиранинг аввал судлангани ва уч ой қамоқда ўтиргани таъкидланган. Бундай шахснинг таълим муассасаси раҳбари сифатида ишлаётгани қонунга зид экани алоҳида қайд этилган.

5. Тарбиячига нисбатан тазйиқ ва таҳдидлар:
Мурожаатчи ходима мудира томонидан доимий равишда таҳдид, ҳақорат ва ишдан бўшатиш билан қўрқитилишини, руҳий босим остида ишлашга мажбур бўлаётганини баён қилган.

Бу каби ҳолатлар нафaқат таълим тизимининг обрўсига, балки болаларнинг хавфсизлиги ва равнақига ҳам таҳдид солади. Мурожаатчи фуқаро вазирликдан мазкур иш юзасидан ҳуқуқий ва интизомий чоралар кўришни сўрамоқда. Агар келтирилган даъволар ўз тасдиғини топса, бу иш бўйича жиноий иш қўзғатилиши ва масъулларга нисбатан қатъий чоралар кўрилиши шарт.

Биз ушбу ҳолатни кузатиб борамиз ва вазирлик ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлардан жавоб ва муносабат кутиб қоламиз.

Каналимизга аъзо бўлишни унутманг!

🦅 ANTIKORRUPSIYA
21.04.202518:31
Президентга ҳам Конституцияга ҳам ишонма деб айтинг унда йиғиштирамиз...

Расул Кушербаев

Obuna bo'ling
🦅https://t.me/antikorruz
#ДИҚҚАТ_ТОЗАЛОВ

Фарғона вилоят прокурори биринчи ўринбосари Мирзабедил Назаров ишдан олинди.

Эслатиб ўтамиз вилоят прокурорининг биринчи ўринбосари Мирзабедил Назаровнинг укаси Фарғона шаҳар ҳокими Восилжон Назаров ишлаш даврида ҳокимият хузуридаги уй-жой бўлими айрим ходимлари, Давлат кадастрлар палатаси ва Агентликнинг айрим ходимлари, Қурилиш ва уй-жой коммунал вазирлиги Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси айрим ходимлари, Фарғона вилоят маҳаллалар уюшмаси айрим ходимлари, Фарғона вилоят ҳокимлиги айрим ходимлари, Фарғона вилояти ИИБ айрим ходимлари жиноятни ўзига касб қилганлиги, фуқароларни шаъни қадр қимматини бузганликлари учун, айримлари давлат мулкини талон тарож қилганликлари, айримлари эса фирибгарлик жиноятини содир этганликлари учун жавогар бўлишган ва уларга турли туман жиноят ишлари бўйича судларнинг ҳукмлари ўқилди.

#ЖАРАЁНДА

Республика тез тиббий ёрдам маркази Фарғона вилоят ҳудудий бошқармасидаги айрим масъул мансабдор шахслар давлат бюджетини талон-тарож қилганлик холати, рағбатлантириш ҳолатлари таниш билишчилик асосида еб битирилганлиги бўйича жиноят иши қўзғатилган.

Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Фарғона шаҳар бўлими масъул мансабдор шахслари ҳам субсидия, рағбатлантириш пуллари, ишга жойлашдаги таниш билишчиликлар, қалбаки сертификат орқали мутахассислиги бўлмаган бошқа мутахасиссларни бухгалтерия бўлимига мўмайгина даромад эвазига ишга жойлаш каби жиноятларни содир қилинганлиги бўйича Фарғона вилоят прокуратураси хамда Фарғона шаҳар прокуратурасида терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда, вилоят прокуратурасига ишонч бор, аммо Фарғона шаҳар прокуратурасига ишонч йўқлиги боис иш жиддий назоратга олиниши мақсадга мувофиқ бўлар эди.

🦅 ANTIKORRUPSIYA
ФАРҒОНА АЗОТНИ ИШЧИЛАРИ ҚОН ҚАҚШАБ ИШЛАБ МЕҲНАТ ҚИЛИБ ОЙЛИК ОЛМАСДАН АЙРИМЛАРИ ҚУЛ БЎЛИБ ЮРГАН МАҲАЛДА МАНАБУ ДИРЕКТОРИНИ ТИРЖАЙИБ ҲЕЧ НИМА БЎЛМАГАНДАЙ ЎТИРИШИНИ КЎРИБ ҚЎЙИНГЛАР.

👉Батафсил

Telegram | Facebook | Youtube
08.04.202521:55
❗️Бугун 9-апрель - Соҳибқирон Амир Темур (1336-1405) таваллуд топган кун!

Аммо биз муносиб авлод бўла олмадик, шундай дунё тан олган буюк ота-боболаримизни юзини ҳам ерга қаратдик...

Obuna bo'ling
🦅https://t.me/antikorruz
Ҳар йигитнинг аслин билай десангиз,
Маъракада ўтириб-туришин кўринг.
Биров билан ошна бўлай десангиз,
Аввал ўз сўзида туришин кўринг.

Узоқ-яқин йўлга борар бўлсангиз,
Мардлик қиличини солар бўлсангиз,
Бир бедовни сайлаб олар бўлсангиз,
Сийнасин, сағрисин керишин кўринг.

Бир пул тушса бир ифлоснинг қўлига,
Кўксин очиб кезар қишнинг елига,
Харидор бўлсангиз қизга, келинга,
Адабин, икромин, ўтиришин кўринг.

Эр йигитнинг от-яроғи шай бўлса,
Етишар ҳар ерда ҳайда-ҳай бўлса,
Ўзи Ҳотам бўлиб, яна бой бўлса,
Чор тарафдан меҳмон келишин кўринг.

Бир нечани айлаб моли бисёри,
Бир нечани қилдинг бир пулнинг зори,
Яхши-ёмон, одам зотининг бори,
Навбат билан ўтиб боришин кўринг.

Тангри безор, билинг, закотсиз бойдан,
Сиз ҳам қочинг дарҳол ул келар жойдан,
Мард бошга иш тушса кўрар Худойдан,
Номарднинг ҳамроҳдан кўришин кўринг,

Номард юрар мудом ўлимдан қочиб,
Уйига келганда заҳарин сочиб,
Мард йигит меҳмонга қучоғин очиб,
Номарднинг майдонга боришин кўринг.

Золимлар унитар зикри Аллоҳни,
Арзон олиб, қиммат сотар ғаллани,
Судхўр ноинсофлар ҳалол тиллони,
Ҳаром фойдасига беришин кўринг.

Мард йигитнинг иши суҳбат — соз бўлар,
Кўнгли қиш бўлмайин, доим ёз бўлар,
Яхшининг кўнглида гина оз бўлар,
Ёмоннинг кунда бир уришин кўринг.

Қадрдон қардошдан узоқда туриб,
Қадрсиз ёт билан қариндош бўлиб,
Махтумқули, носозларга дуч бўлиб,
Хўжанинг, саиднинг юришин кўринг.

Шарҳ: Кўринг
Одамнинг аслини билиш осон эмас. Зоҳир кўпинча алдамчи бўлади. Бировни дўст тутиш учун аввало унинг ўзини тутишини, муомала маънавиятини кузатган маъқул. Йигит кишининг энг ноёб фазилати айтган сўзида туришидадир. Сўзи ва амали мувофиқ бўлмаган киши эркак саналмайди. Худди шунингдек, узоқ сафарга шайланганингизда ўзингизга арғумоқ танлашда ҳам адашманг. Олдингизда хатарли йўл, сафарнинг кутилмаган синовлари борлигини унутманг. Арғумоққа кекса синчи назари билан боқинг. Бойлик ва шон-шуҳрат елидан ҳаволанманг. Бу ўткинчи ҳаво йигитни хароб қилади. Ёр танлашда мезон - қизнинг бойлиги эмас, ақлу одоби, ҳурмат-эътибори ва иймонидир. Оту яроғи шай, бошқаларнинг корига ярайдиган мард йигитбой. унинг устига сахий бўлса, бундай йигитнинг дўстлари кўп бўлади. Эй Яратган Эгам! Кимни бой-бадавлат, кимни бир-бирига зор қашшоқ қилиб қўйдинг. Сенинг изминг билан йўлга чиққан ажал фариштаси бою камбағални, яхши-ю ёмонни бирдек олиб кетадики, шубҳасиз бунда фақат Ўзингга маълум буюк ҳикмат бордир. Закот беришдан қўрқиб ўзини қашшоқ, кўрсатиб юрган бойларни кўрмайсизми? Қаранг-а нақадар но-дон одам у. Ахир қалбларда пинҳон сирларни билувчи зот назаридан бирор нарсани яширин сақлаш мумкинми? Та-ваккул билан яшайдиган мард бошига бирор кулфат ёғилса, ўз-ўзини тафтиш этар, «бирор ножуя қилмишим бормикан», деб Яратганга тавба қилар. Саховатсиз, иймонсиз бой эса, ўз бадбахтлигини дунёвий сабаблардан қидиради. Бундайлар ўлимдан жуда қўрқади. Ажалга тадбир излаб кун кечирар экан, унинг домига қандай илинганини билмасдан доғда қолади. Унингуйига меҳмон келса қовоқ солади. Мезбонлик одобига риоя қилмайди. Мард йигит меҳмонни қучоқ очиб қаршиласа, номард меҳмон ҳидини сезган заҳоти ўз уйи Дидактикадан қочиш пайида бўлади. Номард, мунофиқ, золим кимса-лар Худони ёд этмаслар. Мўмай фойда учун иймондан юз ўгирадилар, Аллоҳ ҳалол қилган олтинни ҳам судхўрлик мақсадида ишлатиб, ўзларига, жаҳаннам оловидан қаср қурадилар. Мардлик ва саховат эгасининг сухбати дилни тортади. Кўнгли тоза, чеҳраси нурли, гина-кудурат унга мутлоқ бегона бўлади. Номарднинг юраги эса ҳасад, ғийбат, кин ва адоват уясидир. У на қариндош, на дўстни билади. фойда унган жойда вафодор ит каби думини ликиллатиб туради. Эй Махтумқули, бундай мунофиқ кимсалар ёмонлигидан паноҳ сўраб, Аллоҳ хузурига чекин.

Раҳматуллоҳ Носирнинг
"Соз билан суҳбат" китобидан

🦅 ANTIKORRUPSIYA
02.04.202518:21
Маҳалладаги "Еттилиги ходимлари"нинг ойлиги қанча ва қачон "Еттилик ходимлари" ойлиги ОШАДИ?

🔰 Маҳалла раис
ларининг ойлик иш ҳақи миқдори у бириктирилган маҳалладаги хонадонлар сонига мутаносиб равишда қуйидагича белгиланади:
хонадонлар сони 500 тагача бўлган маҳаллада — меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 4 баравари (4 млн 620 минг сўм) миқдорида;
хонадонлар сони 501 тадан 1000 тагача бўлган маҳаллада — меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 4,5 баравари (5 млн 197.5 минг сўм) миқдорида;
хонадонлар сони 1 000 тадан ортиқ бўлган маҳаллада — меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 5 баравари (5 млн 775 минг сўм) миқдорида.

🔰 Ҳоким ёрдамчиларининг ойлик иш ҳақи миқдори улар бириктирилган маҳалладаги хонадонлар сонига мутаносиб равишда қуйидагича белгиланлади:
хонадонлар сони 500 тагача бўлган маҳаллада — меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 6 баравари  (6 млн 930 минг сўм) миқдорида;
хонадонлар сони 501 тадан 1 000 тагача бўлган маҳаллада — меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 6,5 баравари  (7 млн 507,5 минг сўм) миқдорида;
хонадонлар сони 1 000 тадан ортиқ бўлган маҳаллада — меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 7 баравари  (8 млн 085 минг сўм) миқдорида.
Ҳоким ёрдамчиларига тўланадиган ўртача ойлик иш ҳақи миқдори номзоднинг ушбу лавозимга ишга қабул қилингунга қадар аввалги иш жойи бўйича ўртача ойлик иш ҳақи миқдоридан кам бўлган тақдирда етишмаган қисми Ҳоким ёрдамчилари фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан компенсация қилиб борилади.

🔰 Ёшлар Етакчисининг ойлик иш ҳақи миқдори у бириктирилган маҳалладаги хонадонлар сонига мутаносиб равишда қуйидагича белгиланган:
хонадонлар сони 500 тагача бўлган маҳаллада — меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 5 баравари  (5 млн 775 минг сўм) миқдорида;
хонадонлар сони 501 тадан 1 000 тагача бўлган маҳаллада — меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 5,5 баравари  (6 млн 352.5 минг сўм) миқдорида;
хонадонлар сони 1 000 тадан ортиқ бўлган маҳаллада — меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 6  (6 млн 930 минг сўм) баравари миқдорида.
Ёшлар ишлари агентлигига фаолият самарадорлиги кўрсаткичларидан келиб чиқиб, Етакчиларни ҳар чорак якуни бўйича ойлик иш ҳақининг 50 фоизигача миқдорда мукофотлаш ҳуқуқи берилган.

🔰 Маҳалладаги хотин-қизлар фаолининг ойлик иш ҳақи миқдори у бириктирилган маҳалладаги хонадонлар сонига мутаносиб равишда қуйидагича белгиланади:
хонадонлар сони 500 тагача бўлган маҳаллада – меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 3,5 баравари (4 миллион 042 минг сўм) миқдорида;
хонадонлар сони 501 тадан 1 000 тагача бўлган маҳаллада – меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 4 баравари (4 миллион 620 минг сўм) миқдорида;
хонадонлар сони 1 000 тадан ортиқ бўлган маҳаллада – меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 4,5 баравари (5 миллион 197 минг сўм) миқдорида.

🔰 Ижтимоий ходимларнинг ойлик иш ҳақи Ижтимоий хизматларни ташкиллаштириш бўйича мутахассис ҳамда 1 500 тагача оилага хизмат кўрсатадиган ижтимоий ходимлар учун 4 баравар (4 миллион 620 минг сўм) миқдорида;
1 501 тадан 2 000 тагача оилага хизмат кўрсатадиган ижтимоий ходимлар учун 4,2 баравар (4 миллион 851 минг сўм) миқдорида;
2 001 тадан 2 500 тагача оилага хизмат кўрсатадиган ижтимоий ходимлар учун 4,4 баравар (5 миллион 082 минг сўм) миқдорида;
2 501 тадан 3 000 тагача оилага хизмат кўрсатадиган ижтимоий ходимлар учун 4,6 баравар (5 миллион 313 минг сўм) миқдорида;
3 001 тадан 3 500 тагача оилага хизмат кўрсатадиган ижтимоий ходимлар учун 4,8 баравар (5 миллион 544 минг сўм) миқдорида;
Мобил гуруҳлардаги ижтимоий ходимлар ҳамда 3 500 тадан ортиқ оилага хизмат кўрсатадиган ижтимоий ходимлар учун 5 баравар (5 миллион 775 минг сўм) миқдорида;
Фаолият самарадорлигини баҳолаш натижалари бўйича тўланадиган ҳар ойлик мукофот миқдори (ойлик иш ҳақига нисбатан) Фаолият самарадорлиги “қониқарли” деб топилганда 15 фоиз Фаолият самарадорлиги “яхши” деб топилганда 30 фоиз Фаолият самарадорлиги “аъло” деб топилганда 50 фоиз устама берилади.

🦅 ANTIKORRUPSIYA
31.03.202517:19
Ислом Каримов Фарғона, Наманган, Бўка, Паркент, Ўзган, Нукус воқеаларида қандай жасорат кўрсатган?
У ўзбек халқини дунёга таништиришни нимадан бошлаган?
Биринчи Президентнинг психологик портретини яратишда хос соқчиларга ким ёрдам берган?
Каримов қайси сифати билан инсонлар кўнглига йўл топган?

Шу ва кўплаб бошқа саволларга 1990-1992 йилларда Ислом Каримовнинг хос соқчиси бўлиб ишлаган Саъдулло Муҳаммадқуловнинг Ўзбекистон Биринчи Президенти хотирасига бағишланган кечадаги нутқида жавоб топишингиз мумкин.

🦅 ANTIKORRUPSIYA
Мақола тахрирланди.
🦅 ANTIKORRUPSIYA
❗️Керагидан ортиқ ғамхўрлик ўғил болани кучсиз қилиб қўяди.

У муаммоларни ўзи ҳал қилиши керак — шунда келажакда ўзига ишонган, кучли ва мустақил инсон бўлиб вояга етади.

Бу видеони ўғил фарзанди бор яқинларингизга юбориб қўйинг.

🦅 ANTIKORRUPSIYA
10.04.202518:45
#ДИҚҚАТ ГАЗ ГАЗ ГАЗ

ГАЗ ҚАЕРДАН КЕЛАДИ... ва
ҚАНЧАДАН КЕЛАДИ...

♨️♨️♨️АММО, ЛЕКИН ЗЎР ВИДЕО ИШЛАНИБДИ!!
Газ-газ деб хуноб бўламиз!
Лекин мана бу роликда оддийгина қилиб, ШОДИВОЙ тушмагурга тушунтириш берилибди...
Албатта охиригача кўринг!

🦅 ANTIKORRUPSIYA
Көбүрөөк функцияларды ачуу үчүн кириңиз.