Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
ANTIKORRUPSIYA/расмий 🇺🇿 avatar
ANTIKORRUPSIYA/расмий 🇺🇿
ANTIKORRUPSIYA/расмий 🇺🇿 avatar
ANTIKORRUPSIYA/расмий 🇺🇿
“Мактаб масжиддек гап эмас, ёрдам эса – мажбурият эмас”

Мана яна яқин кунларда барча таълим масканларида мактаб ёки боғчаларда пул йиғиш одати яна бош кўтаради. “Таъмирлаш учун”, “хонага гилам тўшаймиз” деган важлар билан ота-оналардан пул сўралади. Қизиқ томони – бу ишга норозилик билдирганларга бир гап тайёр: “Масжидга бергандек берасиз, бу болангиз учун ахир!”

Тўхтанг... Масжид – ибодатхона. Мактаб эса – давлат муассасаси. Мактабга ёрдам қилиш – ибодат эмас, у тизимли масъулият. Ота-онани ноқулай аҳволга солиб, мажбуран пул йиғиш – бу ҳеч қандай “савоб иш” эмас. Бу – қонунга зид ҳаракат.

Кимдир шундай дейди: “Берсанг боланг учун берасан, қараб турмаймиз-ку мактаб(боғча) бузилиб ётса!” Тўғри, ҳар бир ота-она фарзанди учун жон куйдиради. Аммо бу дегани, ҳар йили тизимда носозлик бўлса, уни ўз чўнтагингиздан тузатишингиз керак дегани эмас. Ҳар бир мактаб, ҳар бир боғча давлат бюджети ҳисобидан молиялаштирилади. Қонун бўйича ҳеч ким сизни мажбуран пул беришга мажбур қила олмайди.

Яна шунақа ҳолатлар бўлади: пул бермаган боланинг кайфияти бузилади, синфдошлар орасида гап-сўз бўлади, ота-оналар бир-бирини босим остига олади. Натижада, “мажбурий бўлмаган” пул йиғим айнан мажбурий тусга киради. Бу эса – очиқчасига қонун бузилиши.

Агар сиз мактаб ёки боғчада пул йиғишга мажбурлансангиз, бундай ҳолатларга кўз юма кўрманг. Бу фақат сизга эмас, эртага бошқага ҳам зарар етказади.

Шундай ҳолатларга дуч келсангиз, бефарқ қолманг – бизга ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга, жумладан Прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментига мурожаат қилинг. Сизнинг мурожаатингиз адолат тикланишига хизмат қилади. Ушбу мақолани барча гуруҳларга тарқатинг.

Obuna bo'ling
🦅https://t.me/antikorruz
23.04.202519:11
Фарғонада ИИО ходимларининг қинғир ишлари қирқ соатда фош бўлди.

Сохта гувоҳлар, сохта айбловлар ва тизимга доғ туширган воқеа.

Фарғона шаҳрида ҳуқуқ-тартибот органлари фаолияти юзасидан жиддий шубҳалар уйғотувчи воқеа фош бўлди. Ички ишлар органларининг қонундан четга чиққан ҳаракатлари натижасида журналист ва блогер Элёрбек Таджибаевга нисбатан сохта иш очилгани аниқланди.

Фарғона шаҳар ИИО ФМБ 2-сонли ИИБ ходимлари томонидан Таджибаевга нисбатан олдиндан тил бириктириб, жасурлик билан сохта гувоҳларни жалб этган ҳолда унга қарши бир нечта моддалар қўйилган. Ушбу ҳаракатлар натижасида жиноят иши сунъий равишда ташкил этилган ва иш судга оширилган.

Айнан суд бўлиб ўтиши белгиланган кунда, барча сохта гувоҳлар Фарғона шаҳар прокуратурасига чақиртирилган. У ерда ИИБ ХПГ профилактика нозири Маматов Сардор билан келишилган ҳолда, ушбу гувоҳлар биргаликда суд залига йўналтирилган. Бу эса ишнинг олдиндан режалаштирилган, яъни адолатли судлов тамойилларига зид равишда ташкил этилганини кўрсатади.

Журналист ва блогерларга нисбатан ўйлаб топилган айбловлар, сўз эркинлиги ва ОАВ мустақиллигига бўлган таҳдид сифатида баҳоланиши керак. Ушбу ҳолат нафақат муайян шахсларга, балки бутун тизимнинг обрўсига катта доғ туширди.

Мазкур воқеа – Журналист ва блогерларга қарши сохта айбловлар ва гувоҳлар билан боғлиқ мақолалар силсиласининг 1-қисми бўлиб, келгусида ушбу масала юзасидан янада кенгроқ таҳлиллар тақдим этилади.
Ички ишларнинг обрўсига путур етказиб юрган айрим бир ...лар, билиб қўйларинг Элёрбек Таджибаев менинг укам бўлади.

Баходир Сапаев ANTIKORRUPSIYA OAV асосчиси ҳуқуқшунос ва иқтисодчи

🦅 ANTIKORRUPSIYA
ЙҲХБ ходимларини машинани олди капотига миндиришиб судирашганини кўрганман-ку

Лекин ЙҲХБ ходими жисмоний шахсни, оддий фуқарони машинани капотига миндириб судираганини кўрмаганман🫡

https://t.me/antikorruz
Тармоқларда эълон қилинган мурожаат юзасидан Фарғона сув таъминоти ишчи ходимлари ишлаш жараёнидан лавҳа!

https://t.me/antikorruz
ҚУС БОЛЫП УШАМАН  ГЕЙДЕ
           АСПАНДА

Ҳәз етип түнлерде уйықлап жатқанда,
Ай күлимлеп әйнегимнен  баққанда.
Әлемнен тек ғана сени излеймен,
Қустай болып ушып жүрип  аспанда.

Бейиш бәлким сондай шығар шырайлы,
Лалазар далада гүллер ашқанда.
Қыялымда ҳайран қылып талайды,
Қус болып ушаман гейде  аспанда.

Асығаман қалдырмастан көриўге,
Зуўлап өтип бәлент таўдан тастанда.
Қуяш нуры таңда өзге дөниўде,
Қус болып ушаман  гейде  аспанда.

Қәлбим қуўанады айланып ушып,
Сол гөззал мәканда ушырасқанда.
Атқандай боласаң сен мени қушып,
Қус болып ушаман гейде аспанда.

Шағлап мәс боламан ўақытты гизнеп,
Көрискенде ашықлардай  дәстанда.
Көринбей қалсаңыз мен сени излеп,
Қус болып ушаман гейде аспанда.

Асығып жүрегим шәўкилдеп және,
Сағынып жанымды жаңа қосқанда,
Мына таң тез дәрриў атпаса қәне,
Қус болып ушаман гейде аспанда.

Қара суў қара тер түслерди көрип,
Оянып кетемен уйықлап жатқанда.
Атқан таң өмирге мен сәлем берип,
Қус болып ушаман еле аспанда.

Жансая  ( Бийбимәрьям )
    Утамбетова
14 - апрель  2024 

🦅 ANTIKORRUPSIYA
Ахлат босиб ётган Комбинат бозори бозорқумларни ҳеч хам хавотирга солмаяпти!!!

Беш нафар бозорқуми бор бозорнинг нияти фақат соққа қилиш бўлиб қолган!!!

https://t.me/antikorruz
Тошкент шаҳар Яккасарой тумани ҳокими Нилуфар Аллабергенова автомобилсиз кун лойиҳасида ишхонасига велосипедда келибди. Гап йўқ Пойтахтнинг ягона аёл ҳокими.
Шу Нилуфар Аллабергенова энди хар ҳафтанинг жума куни миллий либосларда ишга келишни йўлга қўйса нима бўларкан? Бошқа давлатнинг ходима аёллари ишга миллий кийимда боргани каби?

Лекин популистлар каби пиарни жуда зўр эплаб қўяр экан бу ҳоким. Шу ҳокимга айтинглар кейинги сафар велосипед баллонини сал чангга ботириб олсин. Тоза баллонлигидан велосипедни янги деб ўйлаб қолмоқдаман.

Obuna bo'ling
🦅https://t.me/antikorruz
21.04.202518:31
Президентга ҳам Конституцияга ҳам ишонма деб айтинг унда йиғиштирамиз...

Расул Кушербаев

Obuna bo'ling
🦅https://t.me/antikorruz
19.04.202517:20
Ассалому алайкум Ҳурматли канал ходимлари, мазкур илова қилинаётган 77425-r/25-сонли мурожаат 19.03.2025 йил соат 14:31 да Бош прокуратурага юборилган, унда Каттақўрғон туман прокурори ўринбосари томонидан порталдаги мурожаатларимиз аслида ўтказилмаган суҳбат баённомалари орқали ёпиб юборилганлигидан норози бўлгандик, амалдаги қонунчиликда 15 кун муддатда мурожаатга жавоб берилишили, агар қўшимча текшириш талаб қилинса ариза муаллифини хабардор қилингани ҳолда 1 ойга қадар узайтириш белгиланган, лекин 15 кундан кейин ҳам бизга бирон бир маълумот бермасдан ариза муддати 18.04.2025 йилга қадар узайтирилган, энг қизиқ жиҳати 19.04.2025 йил соат 20:34 га қадар аризамиз жараёнда турганлигини бирон-бир изоҳи бормикан, БОШ ПРОКУРАТУРА НИМА ИЗОҲ БЕРАРКАН, Каттақўрғон туманидан С.А.Ганиев

🦅 ANTIKORRUPSIYA
Тармоқларда эълон қилинган мурожаат юзасидан Фарғона сув таъминоти ишчи ходимлари жойига боришиб, сув қувуридаги носозликни бартараф қилиш, таъмирлаш ишларини бошлаб юборишди.

https://t.me/antikorruz
19.04.202510:09
АДОЛАТЛИ СУДДА ЯНА БИР БОР ҒАЛАБА!!!

Данғара тумани ИИБ терговчисининг нохолис айблов хулосаси синди! Яна бир фермер мутлақо оқланди. Фермер судларда Адолат борлигига ишониб Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга Фарғона вилоят суди раҳбариятига жиноят ишлари бўйича Данғара туман суди раҳбариятига миннатдорчилиги билдирди.

https://t.me/antikorruz
Фарғона шаҳар Ёшлар ишлари агентлиги айрим ходимларини худди шу қизга ўхшатаман, шунинг учун пароканда бўлиб бораверамиз.

https://t.me/antikorruz
🇺🇿 🇦🇪 Айни вақтда Дубай шаҳрида "Ўзбекистон маҳсулотлари" кўргазмаси очилиши бўлиб отмоқда.
Расмда Абдулазиз Оққулов Ўзбекистоннинг Бирлашган Араб Амирликларидаги фавқулодда ва мухтор элчиси, Ўсимликлар карантини давлат хизмати Иброҳим Эргашев, Амирликдаги мезбонлар ва камина Бобур Расулев.

Obuna bo'ling
🦅https://t.me/antikorruz
Расмий муносабат

“Ижтимоий тармоқларда “Чирчиқ шаҳар 1 кичик ноҳияси ҳудудидаги Манзур кафеси ёнида дарахтлар кесилган” мазмунидаги хабар бўйича Тошкент вилояти Экология бошқармаси Чирчиқ шаҳар бўлими томонидан холислар иштирокида жойига чиқиб ўрганилди.

Ўрганиш давомида Чирчиқ шаҳар Лола МФЙ ҳудудида 7 туп қайрағоч ва 1 туп бодом дарахтларини таг қисмидан кесиш учун фуқаро С.А томонидан жорий йилнинг 11-февраль куни давлат хизматлари маркази орқали электрон тарзда ариза билан мурожаат қилган. Ариза юзасидан инспекторлар жойига чиқиб ўрганилганда дарахтларни кесиш учун ҳеч қандай асос бўлмаганлиги сабабли Тошкент вилояти Экология бошқармаси томонидан рухсатнома беришни рад этиш тўғрисида қарор берилган. Дарахтларни таг қисмидан кесиб олиб ташлашга рад жавоб берилишига қарамасдан ушбу ҳудуддаги 5 (беш) туп қайрағоч ва 1 (бир) туп бодом дарахтлари ноқонуний равишда таг қисмидан кесиб ташланганлиги маълум бўлди.

Дарахтлар ноқонуний равишда кесилиши натижасида ўсимлик дунёсига 106.312.500 сўм миқдорда зарар етказилганлиги аниқланди. Мазкур ҳолатга ҳуқуқий баҳо берилиши учун тўпланган ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органига юборилади.

✍️Тошкент вилояти Экология бошқармаси Матбуот хизмати

Obuna bo'ling
🦅https://t.me/antikorruz
19.04.202517:18
«Сув тўлдириб чўмилса бўладиган йўллар»

Бухоро вилояти Бухоро тумани Тўтихушк қишлоғидан Дехчабеги қишлоғига ўтадиган йўл.

Бу йўл қурилганидан буён бирор маротаба таъмирланмаган бўлса керак. Йўлни балансда сақловчи ташкилотни ҳам эсидан чиқиб кетгандир...

«Ҳосил бўлган чуқурликларда балиқ боқса бўлади. Бу йўлни давлат аҳамиятидаги йўллигига ишонгим келмайди. Яқинда Шейхонча маҳалласига вилоят прокурори ташриф буюрдилар. Лекин туман мутасаддилари масалани олиб чиқишмади. Ҳозирда Газли йўли хитойликлар томонидан қайта қурилаётгани сабабли эрталаб тирбандлик юзага келади. Туманга мурожаат қилинса «опен бюджет»га топшир, дейишади. Аҳоли сони камлиги учун бефойда, ютиб бўлмайди. Илтимос ҳеч бўлмаса минимал талаб даражасига келтириб кўйишсин»,


🦅 ANTIKORRUPSIYA
Фарғона туманлараро маъмурий судининг судьяси Н.М.Тожиева алоҳида давлатда истиқомат қилмоқдами?

Н.Тожиевага жиноят судининг ҳукмини муҳокама қилишга ким ваколат берган? Судья Тожиева.Н Марғилон шаҳар Мажбурий ижро бюросининг иш юритувида бўлган 1-1505-2301/110-06-сонли ижро ишини тўхтатишга кимдан манфаатдор? Н.Тожиевага жиноят ишлари бўйича судларнинг қарор ва ҳукмларини муҳокама қилишга ким ваколат берган? Н.Тожиева ўзини жиноят ишлари бўйича судда ишлайман деб ҳиссобламоқдами?

Сўнги вақтларда Иқтисодий Маъмурий судлардан эътироз билдирган фуқаролар сони кўпайиб бормоқда, Фарғона вилоят Иқтисодий Маъмурий судни қайта ислоҳ қилиш вақти келмадимикан?

https://t.me/antikorruz
💠ЎҚУВЧИНИ ЖАЗОЛАШНИНГ ДУНЁ ТАЖРИБАСИ

🇺🇸 АҚШ
Энг даҳшатли жазо — бу дарсларга боришни тақиқлаш. Америкада мактаб ўқувчиси учун бу фожиа. Чунки ёмон баҳо олганлар кейинги йилга қолдириб юборилади. Баҳолар эса компьютер дастури ёрдамида қўйилади. Жиддий мактаб қоидабузарликлари билан полиция ва суд тизими шуғулланади.

🇯🇵 Япония
Японлар болани кичик ёшидан меҳнатга ўргатади. Синфхоналар ва мактаб ҳовлисига қўшиб ҳожатхонани ҳам ўзлари тозалайди. Мактабларда интизомга қатъий риоя қилинади. Кеч қолиш, бўяниш ёки формасиз дарсга кириш жисмоний меҳнат ёки дарра билан жазоланади.

🇩🇪 Германия
Ўқувчи дарсдан  қочса, вояга етмаганлар хизмати аралашади. Агар таълим интизоми бузилган бўлса, мактаб маъмурияти полицияга хабар беради. Ойига 3 кундан ортиқ сабабсиз дарс қолдирганларга 1000-2500 евро жарима солинади.

🇰🇷 Жанубий Корея
Ўқитувчи итоатсиз ўқувчиларни жисмоний жазолаш ҳуқуқига эга. Масалан, кафтларга калтак билан уриши мумкин. Бунинг учун ота-оналар ҳеч қандай эътироз билдира олмайди.

🇬🇧 Буюк Британия
Дарс пайтида ўқувчиларни мактаб ҳудудидан чиқариш тақиқланади. Фақат ота-оналар ёки кураторнинг ёзма илтимоси билан рухсат этилади. Шу билан бирга, ота-оналар ўз фарзандини мактабдан олиб кетгани учун жаримага тортилиши мумкин. Агар жарима 28 кунда тўланмаса, жиноий жавобгарликка тортилади.

🇫🇷 Франция
Агар ўқувчи ойда тўрт мартадан кўп дарс қолдирса 150 долларгача жарима солиниши мумкин. Агар ўқишни қолдириш боланинг таълимига таъсир қилаётган бўлса, ота-оналар 2 йиллик қамоқ жазоси ва 33 минг доллардан ортиқ миқдорда жаримага тортилади

🇺🇿 ЎЗБЕКИСТОН
Бизда ўқувчини жазолаган ўқитувчини жазолашади.

🦅 ANTIKORRUPSIYA
19.04.202504:43
АНАМНЫҢ БАРЫНА ШҮКИР

Турмыс жеңил емес, өмир сынағы,
Сени аямайды дәўир талабы,
Албырар гезиңде ойға салады,
Деймен мен Анамның барына шүкир.

Гейде қәте болар мендеги пикир,
Ислеген исимде қалғандай үтир,
Турмыста не нәрсе болмайды дейсиз,
Сол ўақта Анамның барына шүкир.

Қуўансам жүзлери дәрьядай тасқан,
Баладай еле мен ол ушын жаспан,
Қызым деп аймалап баўырына басқан,
Көз нурым..Анамның барына шүкир.

Көриўге барғанда тасып бараман,
Ҳәр қәдем меҳириңди ядқа саламан,
Анажан мен сениң қызың боламан,
Жол күткен Анамның барына шүкир.

Түнлерде уйықламай тыңлап сәўбетин,
Даўамлы турмыстың тилеп әўметин,
Сеземен мен ушын Анам дәўлетим,
Дүньяда Анамның барына шүкир.

Жансая (БийбиМәрьям)
Утамбетова.
13 ~ октябрь 2023~ жыл.

🦅 ANTIKORRUPSIYA
23.04.202520:09
💲Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгаши 2025 йил 2 апрел куни пул ажратиш ҳақидаги фармойишни имзолади:

📍 кенгаш моддий-техник базаси учун жами 132,7 млн. сўм.

#Қорақалпоғистон

Кетма-кет моддий-техник база янгиланяпти, бир кўрсак яхши бўларди шу янгиланган базани Бектурсунбой

🦅 ANTIKORRUPSIYA
Фарғона сув таъминоти ишчилари қаҳратон қиш фаслида хам шундай ишларни амалга оширишларини қўллаб қувватлайлик азизлар!

https://t.me/antikorruz
Мзза мазза шу мулозимларга маззада Фарғона вилоят ЙҲХБ маъмурияти бундайларни жаримага тортишга юраклари дош бермайди, чунки ҳаммасини тили бир, жаримага тортгани билан нима қила оларди!?

Жаримани давлат бюджетидан тўлаб қўяверадида пиёдалар ўтиш йўлаги аҳолининг умум фойдаланувдаги ер майдонлари айрим давлат мулозимлари учун бир тийин.

https://t.me/antikorruz
19.04.202508:42
ANTIKORRUPSIYA OAV томонидан "Таълим — келажагимиз пойдевори. Унда нима сабабдан эътибор суст?" деб эълон қилинган мақола юзасидан бугун масъуллар билан гаплашиб масалага ойдинлик киритилди.

Чирчиқ шаҳар 13-сонли умумий ўрта таълим мактаби 880-ўринга мўлжалланган, ҳозирда ушбу мактабда 1488-нафар ўқувчи болалар таълим олмоқда. Охирги бор 2009-йилда капитал таъмирдан чиқарилган. Масъулларнинг бизга берган маълумотида ушбу мактаб 2026-йил капитал таъмирлаш учун дастур орқали ариза киритилган. Демак катта эҳтимол билан Чирчиқ шаҳар 13-сонли умумий ўрта таълим мактаби 2026-йил қайтадан капитал таъмирланади.

Obuna bo'ling
🦅https://t.me/antikorruz
ШАВКАТ МИРЗИЁЕВНИ АЛДАЁТГАН ВАЗИРЛАР-У НОЗИРЛАР ЁХУД ВАЗИРЛАРНИ АЛДАЁТГАН БОШҚАРМАЛАРДАГИ СОБИҚ ҲОКИМЛАРИ,,,

Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Фарғона вилояти бошқармаси бошлиғи Жуманов Жахонгирнинг ўзини фикри йўқлиги бутун Жамоатчиликни таажжубга солмоқда, муқаддам Фарғона вилояти Фурқат тумани ҳокими лавозимида ишлаган асли Фарғоналик бўлган акахонимиз қўл остидаги айрим шахслар ҳозирги кунда давлат мулкининг талон тарож қилганлик билан айбланаётган айрим шахсларнинг фикрига таянишини вазир Захидов Ботир Эркинович қай тарзда қўллаб қувватламоқда?Ёки ушбу шахс бошқармага атайин тайинланганми? Вазир Фарғона вилоятидаги ҳолатлардан хабари бормикан? Бандлик бошқармасига ўз иш хаққиларини сўраб борганларни уриб хайдашаётганидан хабари бормикан?

Ёки вазир хам алдар кўзаларнинг ёлғондан берган муносабатларига таяниб кўзини юмиб кетаверамикан?Вазир Фарғонада айрим ишсизлар ишсизликдан, ночорликдан чет давлатига кўчиб кетиб камига Украинага ва бошқа давлатларга урушга кетганидан хабари бормикан? Ёки вазир хам билади-ю билмаганга олиб жим қараб ўтираверамикан?

Қанчадан қанча Фарғоналиклар ишлаб иш хаққиларини ола олмаганликларидан қанчадан қанча ноҳақ ишдан бўшатилганлар ишга тикланиб маънавий зарар ундириб бюджет маблағларига зиён келтираётганликларидан вазирнинг хабари бормикан? Ёки вазир хам Фарғонадаги алдар кўзаларнинг гапларига уларнинг қулоғига осган лағмонларига ишониб кетавермоқдами?

Вазир билса эди қанчадан қанча Фарғоналик юртдошларимиз ишсизликдан чет давлатга чиқиб Ўзбекистон Республикасини имижини бир тийин қилаётганлигини эҳ афсус Вазир билса керак атай индамаса керак!!!

https://t.me/antikorruz
Көрсөтүлдү 1 - 24 ичинде 533
Көбүрөөк функцияларды ачуу үчүн кириңиз.