26.04.202523:04
Зўр ўйин! "Реал", аввалги класиколардан фарқли равишда, бу сафар жуда қаттиқ курашди, мавсумдаги илк совринини қўлга киритиш учун жон-жаҳди билан тер тўкди. Аммо бироз жисмоният етмади.
@futbol_qoidalar
@futbol_qoidalar
26.04.202501:32
Ўзбекистонда тонг отгунча, Испанияда қандай воқеалар рўй берди:
1. Испания қироллик футбол федерацияси президенти Рафаэль Лусан "Реал" билан гаплашганини, финал ўз вақтида белгиланган жойда ўтказилишини маълум қилди.
2. "Реал" ҳам баёнот бериб, финални бойкот қилмаслигини таъкидлади.
3. "Атлетико" ҳам ўз фикрини билдирди: «Бунга тоқат қилиб бўлмайди. Испания футболи обрўсини йўқотишни бас қилинг».
4. Агар «Реал» Испания кубоги финалидан бош тортганда нима бўларди?
Бундай ҳолатда, Регламентга кўра, «Реал» кейинги мавсумда Испания кубогида иштирок этиш ҳуқуқидан маҳрум бўларди. Жорий мавсум финалида эса «Реал» ўрнига ярим финалда мағлуб бўлган «Реал Сосьедад» иштирок этиши мумкин эди.
👉⚽️@futbol_qoidalar

25.04.202518:20
Расман: «Реал Мадрид» клуби баёнот берди
«Реал Мадрид» футбол клуби эртага, 2025 йил 26 апрель куни бўлиб ўтадиган Испания Кубоги финали учун тайинланган ҳакамлар томонидан бугун берилган оммавий баёнотларни қабул қилиб бўлмас ҳолат деб ҳисоблайди.
Эртанги финал ҳакамларидан бирига қарши 24 соат олдин тайёрланган, сўз эркинлиги билан ҳимоя қилинадиган Real Madrid TV каби оммавий ахборот воситасининг видеоларига тўсатдан эътибор қаратилган бу норозиликлар, ҳакамларнинг “Реал Мадрид”га нисбатан очиқ ва яққол душманлиги ҳамда қарши муносабатини яна бир бор намоён этди.
Янада ҳайратланарлиси, таҳдидли оҳангда қилинган ва ҳакамлар ўртасида гўё бирлик борлигини англатувчи баёнотлар орқали қандайдир чора-тадбирлар ёки ҳаракатлар эълон қилинди — булар эса бутун дунё бўйлаб юз миллионлаб мухлислар эътиборини тортувчи футбол воқеаси олдидан устувор бўлиши шарт бўлган адолат, холислик ва бетарафлик тамойилларига мутлақо зиддир.
Юз берган ҳолатнинг жиддийлигини ҳисобга олган ҳолда, “Реал Мадрид” клуби Испания футбол федерацияси (RFEF) ва ҳакамлар ҳайъати масъуллари ўзлари вакиллик қилаётган ташкилотлари нуфузини ҳимоя қилиш учун зарур чораларни кўришларига умид қилади».

Кайра бөлүшүлгөн:
Даврон Файзиев

23.04.202510:44
Абдуқодир Ҳусанов масаласи.
Манчестер Ситининг охирги ўйинларида Ҳусанов захирада қолгач мухлисларимизда хавотир кучайиб борди. Бу эса ўз навбатида турли фаразларни келтириб чиқарди. Ижара, трансфер, Пеп билан келишмовчилик ва ҳоказо. Вазият қандайлигини билиш учун Абдуқодирнинг яқинлари билан гаплашдим.
Аслида нима бўляпти? Биринчи навбатда айтиб ўтаман, Гвардиола билан ҳеч қандай шахсий ва профессионал даражада зиддият йўқ. Аксинча, Пеп машғулотларда доимий тарзда унга эътибор қилади, позицияси бўйича тактик кўрсатмалар беради. Ишончи сўнмаган. Жисмоний жиҳатдан ҳам Ҳусановда ҳозир муаммо, пасайиш йўқ. Ўйинларда тушмаётганига сабаб - соғлом рақобат. Яна бир ёш ҳимоячи О’Райли чап қанотда кетма-кет учрашувларда голлар ва ассистлар қайд этгач, Йошко Гвардиол марказга ўтказилди. Диаш лидер сифатида марказий ўнг ҳимоячи сифатида ҳаракат қилмоқда. Пеп шу вариантни қўллагач Сити қаторасига ютишни бошлади. Нафақат Гвардиола, аксарият мураббийлар натижа бўлиб турган жойда ротация қилмайди. Айниқса ҳимояда. Қолаверса мавсум якунида Ситининг йўқотадиган ҳар битта очкоси чемпионлар лигасидан маҳрум қилиши мумкин. Бугун ютса ва ҳимоя яхши ўйнаса эртага яна шулар тушади. Бу нормал жараён.
Абдуқодир Ҳусановда ҳали имкон бўлади, ишонинг. Ўзининг ёндошуви позитив, пайт пойлаяпти. Фейк хабарларни ўқиб қолса балки кайфияти бироз бузилиши мумкин, лекин у ўқимайди. Сиз ҳам фақат ишончли манбаларни кузатинг.
t.me/Davron_Fayziev

21.04.202501:50
Сўнгги 11 йилда Ўзбекистон футболи ёшлар тоифасида эришган ютуқлар ҳақида
2014-2025 йилларда U17, U20 ва U23 тоифаларида 5 мартадан Осиё чемпионатлари ўтказилди. Бу даврда ҳар бир терма жамоасиз бир мартадан чемпионликни қўлга киритди.
Ўзбекистон U-17: 4 та иштирок, 2 чорак финал, бир ярим финал ва бир чемпионлик
Ўзбекистон U-20: 4 та иштирок, икки чорак финал, бир ярим финал ва бир чемпионлик
Ўзбекистон U-23: 5 та иштирок, бир марта гуруҳ босқичи, бир ярим финал, икки финал ва бир чемпионлик
Бу даврда фақатгина Япония биздан олдинда. Бу мамлакат ёшлар терма жамоалари 5 марта чемпионликни қўлга киритган. Ўзбекистон иккинчи ўринда.

20.04.202517:07
Назаримда:
— мусобақанинг энг яхши футболчиси (MVP) — Садриддин Ҳасанов;
— мусобақанинг энг яхши тўпурари — Асилбек Алиев (буниси аниқ);
— мусобақанинг энг яхши дарвозабони — Неъматуллоҳ Рустамжонов;
— Ҳалол ўйин соврини — Ўзбекистон (биз учун!)
Расмий натижаларни бироздан кейин билиб оламиз.

26.04.202523:01
25.04.202519:16
Ла лига президенти Хавьер Тебас ҳам тилга кирди. Ғиж-ғиж кесатиқларга тўла:
Бу футбол эмас, бу — ҳокимият назорати.
❌ Тебас унга ёқмайди, чунки у айтганини қилмайди.
❌ Чеферин унга ёқмайди, чунки у айтганини қилмайди.
❌ Лусан (ИФФ президенти) унга ёқмайди, чунки у айтганини қилмайди.
❌ Телевидение шарҳловчилари унга ёқмайди, чунки улар у хоҳлаган гапни айтмайди.
❌ Ҳакамлар ислоҳотига ривож берилишини ҳам хоҳлашмайди, чунки у ислоҳотлар унинг хоҳишига мувофиқ эмас.
(...)
Энди эса, ҳакамларнинг — Real Madrid TV орқали узлуксиз босимдан чарчаган — баёнотларидан сўнг, у ўзича жавоб бермоқда:
🚫 Матбуот анжумани бекор қилинди.
🚫 "La Cartuja"даги машғулотга чиқилмади.
🚫 Кубок финали доирасидаги расмий тадбирларга беэътиборлик қилинди.
🚫 Кубок финалида қатнашмаслиги ҳақида маълумот “ички манбалар” орқали тарқатилди.
Жуда нозиктаъб кўнгил.
Эътироз билдирмайди — босим ўрнатади.
Норози бўлмайди — таҳдид қилади.
Фикрига қўшилмасангиз — жазолайди.
Футболни яхшилашни истамайди — ўзининг футболини хоҳлайди.
Энг хавфлиси эса, у шундай қилса ҳам, кўпчилик унга рухсат бераётгани, уни қўллаб-қувватлаётганидир.

25.04.202518:06
Испания кубоги финали олдидан катта шов-шув: «Реал» ва ҳакамлар ўртасида можаро авж олмоқда
2025 йил 26 апрель куни бўлиб ўтадиган Испания Кубоги финали олдидан катта можаро юзага келди. «Барселона» ва «Реал» ўртасидаги муҳим учрашувда белгиланган ҳакамлар қароридан норози бўлган мадридликлар турли ташкилий тадбирларда иштирок этишдан бош тортиб, ҳаттоки ўйинда иштирок этмаслик эҳтимолини ҳам кўриб чиқмоқда.
Телевидение танқиди ва ҳакамнинг кўз ёши
«Real Madrid TV» телеканали "эл-класико" олдидан ҳакамларга босим ўтказишни бошлади ва ҳакамнинг олдинги учрашувлардаги хатоларига бағишланган уч дақиқалик видео эълон қилган. Унда Де Бургос бошқарувида «Реал» 64%, «Барселона» эса 81% ўйинда ғалаба қозонгани қайд этилган.
Финал учрашувига бош ҳакам этиб тайинланган Рикардо Де Бургос Бенгоэчеа ўтказган матбуот анжуманида кўз ёшини тийиб тура олмади. У Мадрид ТВ томонидан танқид қилинишини шахсий ҳаётига таъсир қилганини айтиб ўтди:
«Ўғлимга мактабда отанг ўғри, дейишди. У уйга йиғлаб қайтди. Бу жуда оғир».
Финалда VAR ҳаками этиб тайинланган Пабло Фуэртеснинг жавоби эса кескинроқ бўлди:
«Биз яқин кунларда жиддийроқ чоралар қўллаб, тарихга кирамиз. Мана кўрасиз».
«Реал»нинг кескин жавоби ва расмий тадбирлардан бош тортиши
Бу танқидларга жавобан «Реал» телевидениеси испан ҳакамларини жиддий танқид қилиб, уларни жаҳон чемпионатлари ёки клублар ўртасидаги чемпионатларда иштирок этмаслиги билан масхара қилди.
«Испан ҳакамлари даражаси нолдан паст. Бу факт. Адолат ҳукм сурадиган футболни кўришни истасак, бу ҳакамлар кетиши керак», — дейилади баёнотда.
Шунингдек, «Реал» матбуот анжумани, расмий фотосессия ва финал олди машғулотлардан бош тортди. Клуб расмий равишда Рикардо Де Бургос ва VAR ҳаками Гонсалес Фуэртесни учрашувдан четлатишни талаб қилиб, Испания Футбол Федерациясига (RFEF) мурожаат қилди.
RFEFнинг қатъий позицияси ва «Реал»нинг янги талаблари
Федерация ва Техник ҳакамлар қўмитаси бу талабни рад этди. Улар Бенгоэчеа ва Фуэртесга бўлган ишончни сақлаб қолди.
Шундан сўнг, «Реал»нинг ҳуқуқшунослари ҳакамлардан расмий кечирим сўрашини талаб қилувчи баёнот тайёрлашга киришди. Ҳаттоки, айрим манбаларга кўра, «қироллик клуби» финал ўйинида иштирок этмаслик масаласини ҳам кўриб чиқмоқда.
Хуллас, эртага финал бўлади ёки "Реал" бугуноқ Севильяни тарк этиб, Мадридга қайтиб кетади.

Muhrim / Муҳрим

22.04.202517:47
2012-yili Osiyo chempioni bo‘lgan futbolchilarimiz bu yil, hujjati bo‘yicha, 29 yoshga to‘ladi (kamida bittasi aslida 31 yosh), lekin ularning 9 nafari allaqachon faoliyatini tugatibdi (shekilli). O‘ynayotganlari esa Saudiyadan Kambodjagacha bo‘lgan joylarda rizqini terib yuribdi. Shu haqda batafsil.

20.04.202517:52
ОФК таърифи:
ЧЕМПИОНЛАР! Ўзбекистон ақлбовар қилмас йўлни босиб ўтди ҳамда финалда қаҳрамонларча ғалаба қозониб, 2012 йилдан буён илк марта совринни боши узра баланд кўтарди!
#AFCU17 !

20.04.202517:03
ҒАЛАБА МУБОРАК!
Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси икки карра Осиё чемпиони!
👉⚽️@futbol_qoidalar
Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси икки карра Осиё чемпиони!
👉⚽️@futbol_qoidalar
26.04.202509:59
«Реал» ва «Барселона» ўртасидаги Испания кубоги финал ўйинлари:
«Реал» – «Барселона» 2:1 (2014)
«Реал» – «Барселона» 1:0 (2011)
«Барселона» – «Реал Мадрид» 2:0 (1990)
«Барселона» – «Реал Мадрид» 2:1 (1983)
«Реал» – «Барселона» 4:0 (1974)
«Барселона» – «Реал Мадрид» 1:0 (1968)
«Реал» – «Барселона» 2:1 (1936)
«Реал» – «Барселона» 2:1 (2014)
«Реал» – «Барселона» 1:0 (2011)
«Барселона» – «Реал Мадрид» 2:0 (1990)
«Барселона» – «Реал Мадрид» 2:1 (1983)
«Реал» – «Барселона» 4:0 (1974)
«Барселона» – «Реал Мадрид» 1:0 (1968)
«Реал» – «Барселона» 2:1 (1936)
25.04.202518:40
«Реал» Испания кубоги финалида ўйнашга тайёр
Ҳакамлар борасидаги можароларга қарамасдан, «Реал Мадрид» жамоаси 26 апрель куни бўлиб ўтадиган Испания кубоги финалида қатнашиш ниятида.
Маълумотларга кўра, клуб раҳбарияти аллақачон финал баҳси бўлиб ўтадиган Севилья шаҳрига парвозни режалаштирган. «Қироллик клуби» финал ўйини учун 26 апрель, шанба куни маҳаллий вақт соат 13:00да билан жўнаб кетади.
Эслатиб ўтамиз, финал учрашуви 26 апрелдан 27 апрелга ўтар кечаси — Тошкент вақти билан соат 01:00да Севилья шаҳридаги «Ла Картуха» стадионида бошланади.

25.04.202517:21
Испанияда ғалати ишлар бўлмоқда. Реал Мадрид, кутилмаганда, Испания кубоги финали ҳакамлари матбуот анжуманида айтган фикрларини Ўзимча талқин қилиб, финалолди тадбирларида иштирок этишдан бош тортди.
Ўзи ҳакамлар иштирокида матбуот анжумани нимага керак?
Финал ўйини ўтказилиши сўроқ остида қолмоқда...

21.04.202518:21
Goal Интернет нашри 2025 йилги «Олтин тўп» мукофотига асосий даъвогарларнинг янги рўйхатини тақдим этди.
Асосий 20 даъвогар қуйидагилар:
1. Рафинья Диас, «Барселона» (Испания); ↔️
2. Усмон Дембеле, «ПСЖ» (Франция); ↔️
3. Ламин Ямаль, «Барселона» (Испания);↔️
4. Лаутаро Мартинес, «Интер» (Италия);⬆️
5. Муҳаммад Салоҳ, «Ливерпуль» (Англия);↔️
6. Роберт Левандовски, «Барселона» (Испания);⬇️
7. Педри, «Барселона» (Испания);⬇️
8. Деклан Райс, «Арсенал» (Англия);⬆️
9. Харри Кейн, «Бавария» (Германия);⬇️
10. Килиан Мбаппе, «Реал» Мадрид (Испания);⬇️
11. Нуну Мендеш, «ПСЖ» (Франция);🆕
12. Жуд Беллингем, «Реал» Мадрид (Испания);⬇️
13. Винисиус Жуниор, «Реал» Мадрид (Испания);⬇️
14. Витинья, «ПСЖ» (Франция);⬇️
15. Дезире Дуэ, «ПСЖ» (Франция);⬆️
16. Майкл Олисе, «Бавария» (Германия);⬇️
17. Александер Исак, «Ньюкасл Юнайтед» (Англия);⬇️
18. Букайо Сака, «Арсенал» (Англия);🆕
19. Виктор Дьёкереш, «Спортинг» (Португалия);↔️
20. Виржил ван Дейк, «Ливерпуль» (Англия).↔️

20.04.202516:47
Ўзбекистоннинг икки футболчиси четлатилгач, Саудия Арабистони нима қилишни билмай қолгандек! Улар ўйин бошиданоқ ҳимоявий ўйин намойиш этган ҳолда узун фақатгина узун паслар орқали ҳужумга ўтмоқчи эди. Иккинчи бўлимда жамоамиз 9 киши бўлиб ҳимояланмоқда. Саудия эса ҳимоямизни ёриб ўтишга қийналмоқда.
Ўзбекистоннинг икки гол эса, аввало Ислом Исмоилов ишора қилган Зотнинг бизга туҳфаси, қолаверса, йигитларимиз асло руҳан синишмади, аксинча ғалабага ишонган ҳолда жипслашиб ўйнашмоқда!
Яна 10 дақиқа қолди!

26.04.202501:48
Яна бир хабар
Испан манбаларига кўра, Килиан Мбаппенинг финалда иштирок этиши ҳамон ноаниқлигича қолмоқда.
1. Футболчи жароҳатидан ҳали тўлиқ соғайиб кетмаган бўлиши мумкин.
2. Мбаппе бугун эрталаб қўшимча тиббий кўрикдан ўтади. Шундан сўнг Анчелотти футболчининг ўзи билан гаплашади ҳамда Килианнинг финалда иштироки борасида қарор қабул қилинади.

25.04.202518:25
Хуллас, содда қилиб тушунтирганда, "Реал" айтяптики:
"Ҳой, Федерация, Ла лига, ПФЛ, ҳокимият, маҳалла оқсоқоли ва ҳоказолар!
Анави ҳакамларингни ўзини ҳам, оғзини ҳам тийиб олинглар!"
—————————
P.S.
Эл-класико бир кун олдин бошланди, дўстлар!
Ҳакамларга жуда ва жуда қийин бўлади. Ҳар бир баҳсли вазиятни текшириш учун катта-катта лупалар ёрдамида жуда кўп вақт сарфлашса керак...

23.04.202512:53
U17 жаҳон чемпионатига қуръа ташлаш маросими 24 май куни бўлиб ўтади. Айни пайтда турнирда иштирок этадиган барча 48 жамоа номи аниқ бўлди.
Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси қуръада 2-саватчада бўлади.
1. Бир қитъа жамоалари бир гуруҳдан ўрин олмайди.
2. Ўзбекистон "А" гуруҳидан ўрин олмайди. Боиси, ЖЧ мезбон Қатар бу гуруҳда бўлади. Бу гуруҳда Осиёнинг бошқа жамоаси ўрин олмайди.
3. Ўзбекистон 2-сават жамоалари билан бир гуруҳдан жой олмайди.
Қуръадаги саватчалар таркиби:
1️⃣ -САВАТ
🇶🇦 Қатар
🇧🇷 Бразилия 42,8
🇫🇷 Франция 40,8
🇲🇱 Мали 28,6
🇩🇪 Германия 24,8
🇲🇽 Мексика 21,8
🇦🇷 Аргентина 21,2
🇯🇵 Япония 16,4
🏴 Англия 14,6
🇵🇾 Парагвай 14,6
🇺🇸 АҚШ 12,6
🇸🇳 Сенегал 10,6
2️⃣-САВАТ
🇰🇷 Жанубий Корея 10,0
🇮🇹 Италия 8,4
🇲🇦 Марокаш 8,4
🇺🇿 Ўзбекистон 8,4
🇧🇪 Бельгия 5,2
🇨🇱 Чили 4,6
🇳🇿 Янги Зеландия 4,6
🇭🇷 Хорватия 3,8
🇨🇴 Колумбия 3,6
🇭🇳 Гондурас 3,2
🇻🇪 Венесуэла 3,2
🇧🇫 Буркина-Фасо 3,0
3️⃣-САВАТ
🇨🇷 Коста-Рика 2,6
🇹🇯 Тожикистон 2,4
🇮🇩 Индонезия 2,0
🇵🇦 Панама 2,0
🇰🇵 КХДР 1,6
🇨🇮 Кот д'Ивуар 1,4
🇹🇳 Тунис 1,2
🇳🇨 Янги Каледония 0,6
🇨🇦 Канада 0,4
🇿🇦 ЖАР 0,4
🇦🇹 Австрия 0,2
🇭🇹 Гаити 0,0
4️⃣-САВАТ
🇧🇴 Боливия 0,0
🇨🇿 Чехия 0,0
🇪🇬 Миср 0,0
🇸🇻 Сальвадор 0,0
🇫🇯 Фижи 0,0
🇵🇹 Португалия 0,0
🇮🇪 Ирландия 0,0
🇸🇦 Саудия Арабистони 0,0
🇨🇭 Швейцария 0,0
🇦🇪 БАА 0,0
🇺🇬 Уганда 0,0
🇿🇲 Замбия 0,0
ЖЧ 2025 йилнинг 3-27 ноябрь кунлари Қатарда бўлиб ўтади. Қуръа натижасида жамоалари 12 та гуруҳга бўлинади. Гуруҳдан дастлабки икки ўринни эгаллаган термалар ҳамда 3-ўринни банд этганлар орасида энг яхши кўрсаткичга эга бўлган 8 та терма жамоаси 1/16 финалга чиқади.
Хўш, Ўзбекистон U17 терма жамоаси ЖЧда қайси жамоалар билан бир гуруҳига тушишини истардингиз?

21.04.202510:49
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Фармони асосида мукофотланди:
Ўзбекистон U17 терма жамоаси бош мураббийи Ислом Исмоилов — «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози» фахрий унвони билан;
Ўзбекистон U17 терма жамоасининг 23 нафар футболчилари — «Келажак бунёдкори» медали билан;
"Спорт" телеканали шарҳловчилари Отабек Жўраев ва Ориф Толипов — «Шуҳрат» медали билан.

20.04.202517:19
U17 Осиё кубоги. Индивидуал совринлар:
Ҳалол ўйин — Саудия Арабистони;
— мусобақанинг энг яхши дарвозабони — Неъматуллоҳ Рустамжонов (Ўзбекистон);
— мусобақанинг энг яхши тўпурари — Асилбек Алиев (Ўзбекистон, 5 та гол);
— мусобақанинг энг яхши футболчиси (MVP) — Садриддин Ҳасанов (Ўзбекистон);
👉⚽️@futbol_qoidalar
Ҳалол ўйин — Саудия Арабистони;
— мусобақанинг энг яхши дарвозабони — Неъматуллоҳ Рустамжонов (Ўзбекистон);
— мусобақанинг энг яхши тўпурари — Асилбек Алиев (Ўзбекистон, 5 та гол);
— мусобақанинг энг яхши футболчиси (MVP) — Садриддин Ҳасанов (Ўзбекистон);
👉⚽️@futbol_qoidalar
Кайра бөлүшүлгөн:
A’zamxo‘jayev / Аъзамхўжаев

20.04.202516:41
Futbol darsliklariga kiritiladigan qarshi hujum va gol. Qoyilmaqom!
Көрсөтүлдү 1 - 24 ичинде 195
Көбүрөөк функцияларды ачуу үчүн кириңиз.