#МЕНГА_ҲАЁТ_БАҒИШЛА_2
7-қисм
Хамиданинг пок қалбига севги куртаклари очилганидан бери у бахт осмонларида учарди. Севгани билан бахтга етиш ҳақида орзулар қилар, Маҳмудни ҳеч кимга алишмасди. Маҳмуд у учун идеал бўлиб улгурган, ўтирса ҳам, турса ҳам фикр-у, ҳаёли унда бўларди. Ҳар куни уни кўриш, мехрли кўзларига термулиш унга куч бағишларди. Олдиндаги катта тўсиқ оилалар борасидаги тафовут бўлса, ундан сира ҳам чўчимасди. Малика билан суҳбатларида ҳам ишонч билан бир гапни такрорларди.
-Дадам барибир мени севганимга берадилар. Маҳмуд билан барчасини ўз қўлларимиз билан, меҳнат қилиб барпо қиламиз.
-Хамида ҳозирдан ойингга бу ҳақда билдириб қўй. Ойингни биласан, у киши учун мансаб муҳим. Катта қаршиликка учрама.
-Малика, мен Маҳмудсиз ҳаётимни тасаввур қилолмайман. Маҳмуд мен учун кечам, бугуним ва эртамдир. У сиз яшаш тугул нафас ололмайман. Эҳҳҳ сен билмайсан-да, у мени шунчалар цехрлаб олганки... Мен бахтни у билан кўраман. Барча орзуларим унга боғлиқ.
Хамида телефонидаги Маҳмудни расмига меҳр билан тикиларкан, ширин энтикиб қўйди.
-Бахтинг бут бўлсин. Сен чиройли яшашга лойиқсан. Сени қалбинг шундай софки, ҳаммага яхшилик улашасан. Ҳаттоки сени неча бора хафа қилган Азимни ҳам ўзингга яқин олиб ёрдам бериб юрибсан. Мен уни ўзгарганига сира ҳам ишонмайман.
Бунақа суҳбатлар кўп бўларди. Мана энди Малика уйидан ҳам чиқолмаяпти. Уйидагилари уни уриб қамаб қўйишган экан. Ҳаттоки дўстларига тўй кунини айтолмаяпти. Бечора жуда азобда қолди. Маликани чақириб борган Хамидани ҳам хафа қилиб жўнатиб юборишди.
✡✡✡✡
Маҳмуд олдинга қўйган мақсадига етиб ўрганганди. Тинимсиз машғулотлар, ейилган калтаклар, ҳақоратлар, уни кучли бўлишга мажбур қилди. Маҳмуд туманда биринчиликни олгач ўзида ишончни илк бора ҳис қилганди.
-Миша энди ортга йўл йўқ. Ўқишинг бўлаверади. Аммо машғулотларни кучайтириш керак. Энди вилоятни ҳам, республикани ҳам забт этадиган вақт келди.
-Чўчияпман.
-Бу энди сендан умидлари катта мураббийга айтиладиган гап эмас. Мен сенга ишонаман. Энди сен Достон билан бирга жангга чиқасан.
Достон икки карра республика чемпиони эди. Ҳозир уни Ўрта Осиё давлатлари ўртасида ўтказиладиган мусобақага тайёрлашяпти. Мураббий Салим Ашур ака унча мунча одамни Достон билан рингга чиқармайди. Достон билан фақат кучлиларгина жанг қиларди. Мана Маҳмуд ҳам шулар сафига кирибди. Бу жуда катта натижа.
Маҳмудни ютуқларидан фақатгина отаси қувонмайди. Унга ароқ бўлса, хотини уриш бўлса... Қолганини аҳамияти йўқ. Ҳокисор онаси емаган сомсасига пул тўлайди. Отасини бирорта улфати келолмаса ҳам онаси айбдор. Ўша куни онасини аниқ бирор жойи кўкаради.
Давоми бор....