#Qora_beva
#No_202
#MUALLIF_NAFISA_MALIKOVA
Ҳуснида кўзларини базўр очаркан оппоқ шифтни хира-шира юзни кўрди.Тасвир тиниқлашиб Муслимни юзи кўринди.
-ваниҳоят...Аллоҳга шукур!-деди Муслим қувониб-ёлғиз аёлга детективлик қилиб нима бор-а?
Ҳуснида элас-элас эслашга уринди.Ниқоб таққан кимса...
-у ерда....
-у ерни унутинг ёниб кетибди! Ҳалиям сизни қўшиб ёқиб юборишмагани...
Муслим уни беозор койиди
-лекин улар сизни оқлаш учун..-деди Ҳуснида лаблари беҳол шивирлаб.
-мени чиқариб юборишди,мендан ҳавотир олманг!
Ҳуснидани кўзлари ёшланди
-бир зум ўлиб қолдим деб ўйладим..Ашурали ака неларни ҳаёлидан ўтқизган бўлса ўша пайт..
-ҳаммаси жойида,ҳозир ходимлар киради ёнингизга уларга нимани кўрган бўлсангиз ҳаммасини айтиб берасиз хўпми?
Ҳуснида бошини енгил қимирлатди.
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
Муслим ташқарига чиққач тўғри бир манзил сари йўл олди.Чакка томирлари бўртди.
"Қандай қилиб бунча қабиҳликка борасан?". Машинадан тушиб қадамини тезлатди.Уйни эшигини зарб билан тақиллатди.Эшик очилиб ўзига ҳайрон қараган башарага ёпишди.