Тергов судими ёки ҳуқуқбузар судми?
Тергов судлари ташкил топганига кўп бўлмаган бўлсада, турли ноқонуний талаблар билан фуқароларни сарсон қилишни бошлаб юборибди. Бугун бир танишимга кадастр органининг қарори устидан шикоят ёзиб бердим. У шикоятни олиб судга борса, давлат хизматлари марказига бориб судланганлик ҳақида маълумот олиб келмасангиз, аризангизни қабул қилмаймиз дейишибди. У ярим кун вақтини кетказиб шу маълумотни олиб келибди.
Ваҳоланки, МЖтК да маъмурий органнинг жарима қўлаш ҳақида қарори устидан шикоят қилишда давлат хизматлари марказидан судланганлик ҳақида маълумотнома олиб шикоятга илова қилиниши ҳақида ҳеч қандай талаб мавжуд эмас.Бу тергов судларининг ўз ишларини камайтириш учун қилаётган иши, бироқ бунинг ортидан фуқаролар сарсон бўлмоқда.
Камига, аризангни муддати ўтиб кетибди, ололмаймиз, дейишибди. Фуқаро аризани муддати ўтмаганлигини ҳисоблаб берибди.
Кейин ариза қабул қиладиган суд ходими шикоятни қабул қилмаслик учун "Бу аризанг билан барибир ҳеч нарса қилолмайсан, ариза берганингни фойдаси йўқ, сенга жаримани қўллаб бўлган, бу қарор барибир ўзгармайди", дебди.
Майли, нима бўлсаям пешонамдан кўрдим, шикоятимни олиб қолаверинг, дегандан кейин, "Ие ариза тепасига жиноят ишлари бўйича туман суди раисига" деб ёзилган эканку, буни жиноят ишлари бўйича тергов судьясига деб ўзгартириб келмасангиз олмайман, дебди.
Танишим эрталаб соат 10 да судга борган бўлса, соат 16-30 ларда шикоятни топширибди. Энг қизиғи, шунча овора қилиб шикоятни қабул қилиб, шикоятни олганлиги ҳақида имзо ҳам қўйиб беришмабди.
Ҳуқуқини тиклаш учун судга шикоят қилиб борган фуқаро ҳали судга кирмасдан тергов судлари томонидан адолатсизликка дуч келиб турибди. Шу ўринда савол туғилмоқда: Бу тергов судими ёки ҳуқуқбузар судми?
Энди ҳаммасини битта қилиб, Олий судга ва Судьялар Олий кенгашига шикоят қилмоқчимиз.
Агар шундай ҳолатга дуч келсангиз, Олий суднинг (+998 71) 207-73-77 ишонч телефонига ёки Судьялар Олий кенгашининг 71 200 26-00 ёки 1194 рақамига телефон қилиб шикоят қодиринг. Шунда сиздан кейинги одам бунақа сарсон бўлмаслигига ёрдам қилган бўласиз.
Каналга уланиш 👇
👉 @advokatqosimov 👈