Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Bahodir Ahmedov avatar

Bahodir Ahmedov

Юрист ва блогер Баҳодир Аҳмедов каналига хуш келибсиз!
Адвокатлик хизмати: @huquqiy_boxo +998951044349
Админга мурожаат: @ABarizabot
Каналга сиғмаган гаплар бу ерда: @bahodiranklav
Инстаграм: https://instagram.com/huquqiy_boho
TGlist रेटिंग
0
0
प्रकारसार्वजनिक
सत्यापन
असत्यापित
विश्वसनीयता
अविश्वसनीय
स्थानУзбекістан
भाषाअन्य
चैनल निर्माण की तिथिЛют 07, 2025
TGlist में जोड़ा गया
Серп 29, 2024

समूह "Bahodir Ahmedov" में नवीनतम पोस्ट

Ўзбекистон - ўсмирлар ўртасида Осиё чемпиони!

9 киши бўлган ҳолатда 2та гол уришди ва ўйин охиригача мардларча ўйнашди. Чўзишлар бўлмади. Тоза ғалаба. Респект!
Кушербаев қўл телефони олиб қўйилганини айтмоқда

Қуйида унинг постини келтирамиз:
"Янги Ички ишлар вазири(собиқ Янгийўл ИИБ бошлиғи)дан изоҳ кутамиз...

Кеча маслаҳатлашиш бахонасида Янгийўл тумани ИИБга чақирилиб, бир неча соат ушлаб турилдим. Устимдан асоссиз ариза берилган. Яшаш жойим ҳам, пропискам ҳам Янгийўлда эмас. Бироқ нега Янгийўл ИИБ бу иш билан шуғулланаётгани тушунарсиз.

Қизиғи қанча тушунтиришларимга қарамай иш учун аҳамияти бўлмаса-да мобил телефоним олиб қўйилди.

Мақсад телефонни олиш вассалом. Буниси эса тушунарли. Кимларгадир телефоним керак бўлаяпти. Кимларга экани маълум, буни бошқалар ҳам фаҳмлаган бўлса керак...

Ҳаммаси холис ва қонуний бўлсаку майли. Бироқ бир сафар телефонимни ходимларга қолдирганимдан сўнг, анча вақтгача контактимдаги инсонлардан эътироз эшитишимга тўғри келган. Мен бехабар уларга мени аккаунтларим орқали ноқонуний, аҳлоқсиз материаллар юборилган...

Яна бир жиҳати, шу кунларда хатто қўшниларимдан ҳам ИИБ ходимларининг мен ҳақимда яширин ва шубҳали суриштирувлар олиб боришаётгани, маълумотлар тўплашаётгани ҳам тушунарсиз.

Тўғриси мен бу ишларни тушунмаяпман, лекин Янгийўл тумани ИИБнинг собиқ бошлиғи, ҳозирда эса Ички ишларнинг янги вазири ҳурматли Азиз Тўшпўлатов тушунсалар керак.

Чунки бу ишлар негадир уларнинг вазир лавозимига келишлари билан бир вақтга тўғри келмоқда. Ҳурматли вазиримиздан изоҳ кутамиз".

👉@bahodirahmedoff👈
Хоразм вилоят ҳокимлиги собиқ котибият мудири судда оқланибди

Хоразм вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясининг ҳукмига мувофиқ, ЖК 210-моддаси (пора олиш) бўйича айбланган 69 ёшли Азатбай Чавдурбаевнинг ҳуқуқларини тиклаб, реабилитация қилган. Шахс оқланган.

Айбсиз инсоннинг айтишича, суд иштирокчилари ҳеч қандай пора олди-бердиси бўлмаган, биз мажбур бўлганмиз деб кўрсатма беришибди.

Далиллар бўлмаган, “вещдок”сиз қуруқ кўрсатмаларга асосланган айбловларнинг тақдири мана шундай бўлади кун келиб. 2012 йилги ҳукмни ўқиган судьяга саволим: виждонингиз қийналмай қандай ўқигансиз ҳукмни?

👉@bahodirahmedoff👈
Бастакор жаримага тортилган

Райҳон Ганиева ижросидаги “Яхшимасми” ҳамда “Саҳар” гуруҳи солисти Анвар Жўраев томонидан ижро этилган “Эртага борамизми” номли қўшиқларининг шеърлари, бастакор Шахбоз Носиржонов томонидан муаллиф рухсатсиз фойдаланганлиги аниқланган.

Ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан МЖТК 177 прим 1-моддаси билан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомалар расмийлаштирилиб, тегишли судга юборилди.

Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Яшнабод туман судининг қарорига кўра, ҳуқуқбузарга нисбатан БҲМ 2 (икки) баравари миқдорида – 750 000 (етти юз эллик минг) сўм жарима жазоси тайинланган.

👉@bahodirahmedoff👈
Муаллифлик ҳуқуқида давлат божи

Муаллифлик ҳуқуқида товон пулларини ундиришда давлат божини бекор қилиш ёки ўзгартириш керак.

Биламизки, муаллифлар ўзларининг асарлари ўғирлаб фойдаланиладиган бўлса, бу бўйича товон пули ундириш учун фуқаролик судларида мурожаат қилишлари мумкин. Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун 65-моддасига кўра товон пули БҲМ 20 бараваридан минг бараваригача миқдорда бўлади. Нега? Чунки муаллифлик ҳуқуқида зарар миқдорини ҳисоблаш деярли имконсиз. Шоир ўз шеърини қадрини 1 млрд сўм деб ҳисоблаши мумкин, "ўғри-отарчи" эса бу шеърни у танитганини қиймати борса 5 млн сўм туришини айтиб тураверади. Суд эса буни баҳолайдиган меъёрлар йўқлиги учун ўзича ҳисоблаб айтворади. Шунинг учун товон пули амалиёти жорий этилган.

Ҳозирги кунда шу амалиётда бир қийинчилик жиҳати умумий тусдаги мулкий низолар каби давлат божи солинаётгани бўлмоқда. Фуқаролик судларида камига давлат божи ҳам баланд (сумманинг 4 фоизи). Иқтисодий судлардан икки баравар кўп. Шунинг учун худди ходимлар ҳуқуқини давлат алоҳида ҳимоясига олиб меҳнат муносабатидан келиб чиқадиган талаблар давлат божидан озод этилгани каби муаллифларга ҳам шундай енгиллик берилиши керак.

#advokat

👉@bahodirahmedoff👈
Сенати Раиси Танзила Нарбаева бошчилигидаги Ўзбекистон парламент делегацияси МДҲ Парламентлараро Ассамблеясининг баҳорги сессиясида иштирок этмоқда

👉@bahodirahmedoff👈
Стримерлар қандай пул топади? Стрим қилиб даромадга кирса бўладими? Урушнинг стримерларга, умуман YouTuber учун қандай зарарлари бўлди?

Қўштирноқ подкастда Фезот, Киберуз, UPG эгаси Шаҳзод Касимовлар билан бирга Стримерлар, геймерлар, PUBG ва дунёнинг бошқа машҳур ўйинлари ҳақида суҳбат.

▶️ https://youtu.be/t7eh8zzuqMw
Гаров фақатгина унинг қиймати доирасида бажарилади

Кредитда гаров масаласида айрим қизиқ масалалар бор ва судларда ҳам дуч келиб турамиз. Масалан гаров суммаси. Акбар кредит олаётганди унга Умрзоқ мулкини гаровга қўйиб берди. Гаров мулки 300 млн. сўм объект. Кредит суммаси эса 500 млн. сўм. Агар гаровга қўювчи 300 млн. сўм қисмини қопласаю, лекин қолган 200 млн. сўм қисми қопланмай турган бўлса, бу суммани банк гаровга қўювчидан талаб қилишга ҳақлимас. Чунки гаров объекти фақатгина 300 млн. сўм қисмига қўйилган.

Шунақа суд кейслари бўлган гаровга машина қўйилган. Кредит вақтида сўндирилмаганда, ундирув гаров мулкига қаратилган. Машина эгаси ўша 300 млн. сўм қисмини банкка тўлаб олиб чиқиб кетган. Банк қолган 200 млн. сўм қисми тўланмаган деб машинани ушлаб турган вазиятлар бўлган. Якунда судда қонунийлик ўрнатилган. Гаров тўғрисидаги қонун 25-моддасига асосан бу ҳолат ноқонуний ва етказилган зарар қопланади.

👉@bahodirahmedoff👈
Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши тўғрисидаги қонун 7-моддасига кўра, судьяларнинг фаолияти бўйича таъсир этувчи Кенгашнинг айрим ваколатларини келтирсак:

- судьяларга ва ўз фаолиятини доимий асосда амалга оширувчи Кенгаш аъзоларига нисбатан хизмат текширувлари ўтказади,

- судьяларни жиноий жавобгарликка тортиш масалалари юзасидан хулоса беради;

- судьяларнинг фаолиятини уларнинг касбига муносиблиги нуқтаи назаридан ўрганади;

- судьялар фаолиятини очиқ ва шаффоф электрон рейтинг дастури асосида баҳолаш мезонларини аниқлаш бўйича чора-тадбирлар кўради.

Кенгаш раиси Қонуннинг 9-моддасига асосан Кенгаш фаолиятига умумий раҳбарликни амалга оширади ва Кенгаш зиммасига юклатилган вазифаларнинг бажарилиши учун шахсан масъул, шунингдек Кенгашнинг мажлисларини чақиради ва унда раислик қилади ва ҳо.

👉@bahodirahmedoff👈
Effect.uz интернет нашри раҳбари Акмал Эшонхонов Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 202−2-моддаси 1-қисми (Ёлғон ахборот тарқатиш) билан базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 баравари, яъни 11 млн 250 минг сўм миқдорида жаримага тортилди. Бу ҳақда суд жараёнида қатнашган «Газета.uz» мухбири хабар бермоқда. Хабардан қуйида келтирсак:

Судьялар олий кенгаши раиси Холмўмин Ёдгоров тақдимномасига асосан, Effect.uz сайти раҳбари Акмал Эшонхоновга нисбатан маъмурий иш қўзғатилиб, тўпланган ҳужжатлар судга оширилган эди.

16 апрель куни жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек тумани судида навбатдаги суд мажлиси бўлиб ўтди. Унда Акмал Эшонхоновнинг уч адвокати ҳамда жараённи ёритишга борган ОАВ вакиллари ҳамда блогерлар қатнашди. Судьялар олий кенгаши томонидан вакиллар иштирок этмади. Судья суд мажлисини очиқ деб эълон қилди, аммо жараёндан фото, видео олиш ҳамда аудио ёзиб олиш тақиқланди.

Ҳуқуқбузарнинг адвокати Зебо Комилова судья Жаҳонгир Саидовга бир қанча масалалар юзасидан ёзма илтимоснома киритди. Унда қайд этилишича, Судьялар олий кенгаши раиси Холмўмин Ёдгоров томонидан Бош прокуратурага киритилган тақдимномада қайси судьянинг дахлсизлиги бузилганлиги аниқ ифодалаб берилмаган, маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ишда айнан қайси шахснинг обрўсига путур етказилганлиги аниқламаган ва бу иш ҳужжатларида кўрсатилмаган. Шунингдек, иш ҳолатларида Судьялар олий кенгаши ҳам, Бош прокуратура ҳам, ички ишлар органлари ҳам Effect.uz нашри томонидан ёлғон ахборот тарқатганлик ҳолатларини исботлаб бера олмаган.

Адвокат Судьялар олий кенгаши раиси Холмўмин Ёдгоров ёки унинг ишончли вакили суд мажлисида иштирок этиши бўйича ҳам оғзаки тақдимнома киритди. Бироқ, унинг ҳар икки илтимосномаси судья томонидан рад этилди.

Яна бир адвокат Жавлон Тошмуродов Мирзо Улуғбек тумани Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси Ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятларнинг олдини олиш бўлими инспектори, катта лейтенант Жамшид Нарзуллаев томонидан 7 апрель куни расмийлаштирилган маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳақидаги электрон баённомани сохта деб ҳисоблашни сўраб, судьяга илтимоснома киритди. Судья унинг ҳам илтимосномасини рад этди.

Адвокатлар судья Жаҳонгир Саидовнинг илтимосномаларни кетма-кет рад этиши уларда ишни холис ва шаффоф кўриб чиқишига шубҳа уйғотганини таъкидлаб, судьяни алмаштириш юзасидан раддия киритди. Лекин судья адвокатларнинг раддиясини рад этди.

Акмал Эшонхонов адвокатларнинг барча илтимосномаларини қўллаб-қувватларкан, иш шаффоф кўрилмаётганига эътироз билдирди.

«Суд қандай қарор чиқаришидан қатъий назар, биз унда белгиланган жаримани албатта, тўлаймиз. Жаримага тортилганимиздан хафа эмасмиз, аксинча, хурсандмиз. Чунки нашримизда чоп этилган судьялар фаолиятига оид танқидий материаллар ёпиқ эшиклар ортида муҳокама бўляпти, суд тизимидаги раҳбарларга эса бу ёқмаяпти ва бизни суд орқали жазолашга уринишяпти. Демак, раҳбарлар бизни ўқияпти. Аммо кўтарилган муаммолар билан эмас, уни ёритганларга қарши курашиляпти. Бу жуда ачинарли ҳолат», — деди у.

P.S. Судьялар олий кенгашининг раиси ўз таъсир остидаги судга ариза берса уни рад қиладиган судья топилишига мен ишонмайман. Ричаг ўзларини қўлида бўлса… Бу орган ўзи ё мана бундай судга берадиган ё раддияниям ҳақоратомуз қилиб келтирадиган қиёфага кириб қолди.

Нима деб ўйлайсиз, судда сайт раҳбари ютиб чиқишиям мумкинмиди?


👉@bahodirahmedoff👈
❗️“Андижон турмаси” шаҳар чеккасига кўчирилади

100 йил олдин қурилган бундай “совуқ” бинонинг марказда бўлиши нотўғри экани, шу боис, 3-сон тергов ҳибсхонаси шаҳар чеккасига кўчирилиб, ўрнида замонавий кўнгилочар савдо ва сервис маркази қурилиши белгиланди.

Бу ҳақда Президент раислигида Андижонда ўтаётган йиғилишда маълум қилинган.

👉@bahodirahmedoff👈
“Асосан аёллар horror филмларда қурбон сифатида кўрсатилади. Кинода аёл образи яратилса, карерада зўр бўлса, оиласи яхшимас ёки шахсий ҳаёти изига тушмаган каби стереотиплар бўлади”- Ҳилола Каримова

Режиссёр Ҳилола Каримова Парда Подкастда аёл образларини яхши таҳлил қилибди.

Кўринг: https://youtu.be/z4q_2Sneam4?si=XijvHRK8Ld9kd08y
Ноҳақ айбланган капитан оқланди

Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди тафтиш инстанцияси судлов ҳайъати Жанубий-Ғарбий махсус ҳарбий округ ҳарбий судининг 2010 йил 22 январдаги ҳукми ҳамда Ҳарбий суд апелляция инстанцияси судлов ҳайъатининг 2021 йил 18 октябрдаги ажримини бекор қилибди.

Жиноий ҳодиса юз бермаганлиги сабабли К. Мухторов айбсиз деб топилиб, Жиноят-процессуал кодексининг 83-моддаси 1-бандига асосан, реабилитация қилиниб оқланган.

Мақолага кўра, ҳарбий прокуратура раҳбариятига тўйига деб рухсат олиб билдирги ёзиб кетган капитан Мухторовни хизмат жойини ўзбошимчалик билан ташлаб кетганликда айблаб, унга нисбатан тергов ҳаракатлари олиб борилган.

Кейин иш судга ўтган. Жануби-Ғарбий махсус ҳарбий округ ҳарбий судининг 2010 йил 22 январдаги ҳукми билан К. Мухторовга Жиноят кодексининг 287-моддаси 3-қисми билан Жиноят кодексининг 57-моддаси қўлланилиб, пул таъминотининг 20 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 2 йил муддатга хизмат бўйича чеклаш жазоси тайинланган.

15 йил ўтиб ҳақиқат тикланган.

👉@bahodirahmedoff👈
Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей Ассамблеяси нега айнан Ўзбекистонда ўтказилди?

Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Норбоева "Менимча" лойиҳасида айнан шу саволга жавоб берибди. Сенат раисининг фикрича, юбилей Ассамблеяга Ўзбекистон танланишининг учта асосий сабаби бор:

• Мамлакатимиздаги сиёсий барқарорлик ва изчил ривожланиш
• Тинчликсевар, очиқ ва фаол ташқи сиёсат
• Парламентимизнинг ислоҳотлардаги фаоллиги ва халқаро майдондаги нуфузи.
‼️Андижонда фуқаро 52 та радарни милтиқ билан йўқ қилди

Қонун бузилди. Давлат мулки вайрон бўлди. 1 миллиард сўмдан зиёд зарар етказилди.

Бу ҳолат юзасидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери ўринбосари Раҳимжон Ҳакимов ўз Telegram каналида муносабат билдирди:

“Агар бундай шахсларга нисбатан қатъий қонуний чора кўрилмаса, эртага у сизнинг мулкингизга ҳам, ҳуқуқ ва эркинлигингизга ҳам зарар етказади”, - дейди у.

Бу — огоҳлантириш. Чунки масала радарда эмас. Масала – қонунга бўлган муносабатимизда.

Баъзан одамлар қаттиқ чарчайди. Адашади. Лекин чарчоқ ҳам, жаҳл ҳам жиноятга рухсатнома эмас.
Ижтимоий тармоқларда бундай қилмишни “қаҳрамонлик” деб кўрсатиш — жамиятнинг ўзини секин-секин заҳарлашдир.

Ҳиссиётни қонундан устун қўя бошласак, эртага ҳар ким ўз “ҳақ”ини милтиқ билан излайди.

Қонун нафақат жазо учун, балки ҳимоя учун бор. Уни ҳимоя қилмасак, бир кунда жамият қурилиши емирилади.

👉@bahodirahmedoff👈

रिकॉर्ड

29.08.202423:59
16.6Kसदस्य
21.03.202523:59
200उद्धरण सूचकांक
20.03.202501:45
11.6Kप्रति पोस्ट औसत दृश्य
19.03.202518:18
14Kप्रति विज्ञापन पोस्ट औसत दृश्य
12.04.202505:30
3.59%ER
20.03.202505:35
78.12%ERR

Bahodir Ahmedov के लोकप्रिय पोस्ट

10.04.202511:09
Алиментда хорижга чиқиш чеклови бўйича МИБ ноқонуний қарори

Алимент тўлайман. Мен чет элга чиқолмайман деган гаплар қонунга тўғри келмайди. Нега?

“Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 42-1-моддасига кўра, суд ҳужжати асосида берилган ижро ҳужжатидаги ёки ижро ҳужжати бўлган суд ҳужжатидаги талаблар белгиланган муддатда қарздор жисмоний шахс томонидан узрсиз сабабларга кўра ижро этилмаганда, давлат ижрочиси ундирувчининг аризаси бўйича ёки ўз ташаббуси билан қарздор жисмоний шахснинг Ўзбекистон Республикасидан чиқишини вақтинча чеклаш тўғрисида қарор чиқаришга ҳақли.

Бунда алимент тўловларини ундириш бўйича қўзғатилган ижро иши юзасидан алимент тўловчининг қарзи мавжуд бўлмаганда, давлат ижрочиси мазкур қонун нормасига асосан алимент тўловчининг Ўзбекистон Республикасидан чиқишини вақтинча чеклаш тўғрисида қарор чиқариши мумкин эмас.

Сизда алиментда қарздорлик йўқми, тамом. Сизга нисбатан чеклов қўйилиши ноқонуний. Сиз шу ҳолатда чекловга сабаб бўлган қарорни аниқлайсиз. Ўша қарор устидан маъмурий судга ариза киритасиз. Юқорида аризани намунасини жойладик.

Суд жараёнларида тушунмовчиликлар юзага келмаслиги учун яхшиси адвокатлар хизматидан фойдаланишингизни маслаҳат берамиз

👉@bahodirahmedoff👈
26.03.202512:31
Ҳайит 30 март куни нишонланади - Президент қарори

Жорий йилда Рамазон ҳайитининг биринчи куни 30 март – якшанба кунига тўғри келиши ҳақидаги Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ахбороти маълумот учун қабул қилиниб, мамлакатимизда 2025 йил 30 март куни Рамазон ҳайити байрами сифатида кенг нишонлансин, дейилади қарорда.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 208-моддасига мувофиқ:

(а) ишланмайдиган байрам куни ҳисобланувчи Рамазон ҳайитининг биринчи куни 2025 йилда якшанба – дам олиш кунига тўғри келиши муносабати билан ушбу дам олиш куни 31 март – душанба кунига кўчирилди.

👉@bahodirahmedoff👈
20.04.202507:34
Кушербаев қўл телефони олиб қўйилганини айтмоқда

Қуйида унинг постини келтирамиз:
"Янги Ички ишлар вазири(собиқ Янгийўл ИИБ бошлиғи)дан изоҳ кутамиз...

Кеча маслаҳатлашиш бахонасида Янгийўл тумани ИИБга чақирилиб, бир неча соат ушлаб турилдим. Устимдан асоссиз ариза берилган. Яшаш жойим ҳам, пропискам ҳам Янгийўлда эмас. Бироқ нега Янгийўл ИИБ бу иш билан шуғулланаётгани тушунарсиз.

Қизиғи қанча тушунтиришларимга қарамай иш учун аҳамияти бўлмаса-да мобил телефоним олиб қўйилди.

Мақсад телефонни олиш вассалом. Буниси эса тушунарли. Кимларгадир телефоним керак бўлаяпти. Кимларга экани маълум, буни бошқалар ҳам фаҳмлаган бўлса керак...

Ҳаммаси холис ва қонуний бўлсаку майли. Бироқ бир сафар телефонимни ходимларга қолдирганимдан сўнг, анча вақтгача контактимдаги инсонлардан эътироз эшитишимга тўғри келган. Мен бехабар уларга мени аккаунтларим орқали ноқонуний, аҳлоқсиз материаллар юборилган...

Яна бир жиҳати, шу кунларда хатто қўшниларимдан ҳам ИИБ ходимларининг мен ҳақимда яширин ва шубҳали суриштирувлар олиб боришаётгани, маълумотлар тўплашаётгани ҳам тушунарсиз.

Тўғриси мен бу ишларни тушунмаяпман, лекин Янгийўл тумани ИИБнинг собиқ бошлиғи, ҳозирда эса Ички ишларнинг янги вазири ҳурматли Азиз Тўшпўлатов тушунсалар керак.

Чунки бу ишлар негадир уларнинг вазир лавозимига келишлари билан бир вақтга тўғри келмоқда. Ҳурматли вазиримиздан изоҳ кутамиз".

👉@bahodirahmedoff👈
17.04.202510:12
Гаров фақатгина унинг қиймати доирасида бажарилади

Кредитда гаров масаласида айрим қизиқ масалалар бор ва судларда ҳам дуч келиб турамиз. Масалан гаров суммаси. Акбар кредит олаётганди унга Умрзоқ мулкини гаровга қўйиб берди. Гаров мулки 300 млн. сўм объект. Кредит суммаси эса 500 млн. сўм. Агар гаровга қўювчи 300 млн. сўм қисмини қопласаю, лекин қолган 200 млн. сўм қисми қопланмай турган бўлса, бу суммани банк гаровга қўювчидан талаб қилишга ҳақлимас. Чунки гаров объекти фақатгина 300 млн. сўм қисмига қўйилган.

Шунақа суд кейслари бўлган гаровга машина қўйилган. Кредит вақтида сўндирилмаганда, ундирув гаров мулкига қаратилган. Машина эгаси ўша 300 млн. сўм қисмини банкка тўлаб олиб чиқиб кетган. Банк қолган 200 млн. сўм қисми тўланмаган деб машинани ушлаб турган вазиятлар бўлган. Якунда судда қонунийлик ўрнатилган. Гаров тўғрисидаги қонун 25-моддасига асосан бу ҳолат ноқонуний ва етказилган зарар қопланади.

👉@bahodirahmedoff👈
14.04.202513:46
Шайбонийхон – ўзбек тарихининг буюк сардори, ўз даврида кенг ҳудудда таъсир кўрсатган сиёсий шахс. Аммо Бобур ҳам ўзининг адабий мероси ва ҳарбий ютуқлари билан ажралиб туради. Шайбонийхоннинг тарихга қўшган ҳиссаси ва Бобурнинг роли ўртасида доимий баҳс бор. Кимнинг нуқтаи назари тўғри? Шайбонийхон Бобурдан кучлироқми ёки унинг сиёсий мероси унчалик катта эмасми?

Қурултой подкастининг янги сонида тарихчилар Ғайбулла Бобоёров ва Ботирали Йўлдошев бу мавзуда ўз фикрларини билдирадилар.

Подкастни тўлиқ тинглаш учун ушбу ҳаволани босинг:https://youtu.be/Je8topetVDY
02.04.202508:36
Суд раиси ўз ёрдамчисини калтаклаган

Жиноят ишлари бўйича Чуст тумани суди раиси Жаҳонгир Якубхўжаевга интизомий жазо чораси қўлланди. Бунга у ўз ёрдамчисини калтаклаб, жароҳат етказгани сабаб бўлди.

Жиноят ишлари бўйича Чуст тумани суди раиси Жаҳонгир Якубхўжаев жаримага тортилибди. Бу ҳақда Kun.uz сўровига жавобан Судялар олий кенгаши матбуот котиби Турсунали Акбаров маълум қилган.

Унга кўра, Наманган вилоят судлари судялари малака ҳайъати қарори билан жиноят ишлари бўйича Чуст тумани суди раисига нисбатан жарима интизомий жазо чораси қўлланган. Турсунали Акбаров жарима миқдорига ойдинлик киритмаган.

Kun.uz манбасига кўра, Жаҳонгир Якубхўжаевга ўртача ойлик маошининг 15 фоизи миқдорида жарима тайинланган.

Жаҳонгир Якубхўжаев 2025 йил 18 январ куни ўз хизмат хонасида ёрдамчиси Шоҳжаҳон Яхшибоевни калтаклаган. Жароҳат олган ёрдамчи Тўрақўрғон туман тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилган. Тиббий маълумотномада Яхшибоев юз соҳаси юмшоқ тўқималари лат ейиши тан жароҳати олгани кўрсатилган.

👉@bahodirahmedoff👈
10.04.202505:03
Абдуллоҳ қори (жентра фара лақабли) профилидаги тикток юлдузи қамалди

Асл исмини видеода кўрсак Зюдай Валерий бўлган шахс Ўзбекистон фуқароларини хақоратлаган ва унга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.

👉@bahodirahmedoff👈
08.04.202511:04
Воз кечиш ва кўрмасдан қолдириш ўртасида нозик фарқ

Судларда тарафлар баъзида даъводан, шикоятдан воз кечишга ариза ёзмоқчиман деб қолади. Шу ерда иккита жуда нозик масала бор. Воч кечиш деб одамлар тилида бу вақтинча тусдаги воз кечиш назарда тутилади одатда. Юридик терминология жудаям нозик. Биз тушунтирамизки, воз кечиш деган жумлада сиз доимийга воз кечяпсиз. Воз кечиш деган жумлани ишлатдингизми тамом, судья иш юритувни тугатади ва оқибатлар тушунтиради. Бу қанақа оқибатлар?

ФПК 126-модда
Иш юритиш тугатилган тақдирда, айни бир тарафлар ўртасидаги, айни бир предмет тўғрисидаги ва айни бир асослар бўйича низо юзасидан судга иккинчи марта мурожаат қилишга йўл қўйилмайди.

МСИЮТК 109-моддаси
Иш юритиш тугатилган тақдирда, айни бир шахслар ўртасидаги, айни бир предмет тўғрисидаги ва айни бир асослар бўйича низо юзасидан судга такроран мурожаат қилишга йўл қўйилмайди.

Худди шу норма иқтисодий судида ҳам мавжуд (ИПК 111-модда).

Яъни сиз бошқа бу масалада судлашолмайсиз. Лекин кейинроқ қайта топшираман деган маънода воз кечилаётган бўлса, бу кўрмасдан қолдиришга ариза бўлади. Бу ердаям кичик нюанс. Фақат фуқаролик судларида кўрмасдан қолдиришга ариза берсангиз бўлади. Иқтисодий ва маъмурий низоларда бундай ариза йўқ.

Шунақа нозик масалалар кўплиги учун ҳам одатда адвокат билан қатнашиш маслаҳат берилади

👉@bahodirahmedoff👈
से पुनः पोस्ट किया:
Advokat Qosimov avatar
Advokat Qosimov
01.04.202511:05
Жиноят кодексининг бир қатор моддаларида зарар қопланган тақдирда озодликдан маҳрум қилиш ва озодликни чеклаш жазолари қўлланилмаслиги белгиланган. Масалан ЖК 167, 168, 184-моддалари.

Биринчи инстанцияда ушбу моддалар билан озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиб, апелляциягача зарар қопланган тақдирда апелляция инстанциясида судланувчи озодликка чиқарилиши деярли аниқ бўлиб қолади.

Судланувчининг қариндош уруғлари зарарни қоплаб апелляция суди мажлисини кўзлари тўрт бўлиб кутишади. Чунки судланувчи озодликка чиқарилишини улар ҳам билишади.

Бироқ айрим судьялар борки, шундай пайтларда ҳар хил баҳоналар билан суд мажлисини бошқа кунга қолдиришни бошлашади. Арзирли сабаб йўқ, лекин нимадир сабаблар билан ишни кўришни бошқа кунга қолдирилади. Бу ёқда қарз ҳавола қилиб, нимасинидир сотиб, ана бугун чиқади, ана эрта чиқади, деб судланувчини қариндошлари кутишади.

Энг ёмони, шунақа пайтларда судланувчининг қариндошлари ўртасида "Судья нимадандир умидвор шекилли", деган нотўғри қарашлар пайдо бўлади. Адвокат "Қонун бўйича суд барибир озодликка чиқаради, озгина сабр қилайлик", деса, "Бирорта одам топиб беш-ўн сўм бермасак бўлмайди, шекилли" деган фикрлар айтилади. Судья судраб юриб нималар қилиши ҳақида халқ оғзаки ижодидан намуналар айтилади. Шу пайтда "Бизни судларимизда бунақа нарса йўқ" деб тушунтиришга ҳаракат қилиб кўрингда, биров ишонармикан. Ҳохлаймизми-йўқми, шундай ҳолатлар ҳам суд обрўсига жиддий путур етказади.

Шунинг учун ҳам, ҳурматли СУДЬЯЛАР, Сизнинг кичик бир ҳаракатингиз ҳам ўзингиз сезмаган ҳолда бутун суд тизими ҳақида нотўғри қарашлар шаклланишига олиб келиши мумкин. Илтимос, шуни эсдан чиқарманг!!!

Каналга уланиш 👇
👉 @advokatqosimov 👈
18.04.202517:07
Хоразм вилоят ҳокимлиги собиқ котибият мудири судда оқланибди

Хоразм вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясининг ҳукмига мувофиқ, ЖК 210-моддаси (пора олиш) бўйича айбланган 69 ёшли Азатбай Чавдурбаевнинг ҳуқуқларини тиклаб, реабилитация қилган. Шахс оқланган.

Айбсиз инсоннинг айтишича, суд иштирокчилари ҳеч қандай пора олди-бердиси бўлмаган, биз мажбур бўлганмиз деб кўрсатма беришибди.

Далиллар бўлмаган, “вещдок”сиз қуруқ кўрсатмаларга асосланган айбловларнинг тақдири мана шундай бўлади кун келиб. 2012 йилги ҳукмни ўқиган судьяга саволим: виждонингиз қийналмай қандай ўқигансиз ҳукмни?

👉@bahodirahmedoff👈
07.04.202513:28
“Ўта камтарлик ҳам, манманликка киради. Ўзидан бошқа ҳаммани ўйлаш ҳам худбинлик”- Дилафруз Мирзаева.

Шу фикрга қўшиласизми?

Парда Подкаст аёл-қизларни қўллаб-қувватловчи ижтимоий лойиҳа.

https://youtu.be/zcf0kc4y5QM?si=n0hq_7NX34CqEnn7
से पुनः पोस्ट किया:
Ҳимоячи Иқболиддин Кетмонов avatar
Ҳимоячи Иқболиддин Кетмонов
Адвокат....

"Қанча ишларда ғалаба қозонгансиз"

Ўйлайманки, "қанча ишларда ғалаба қозонгансиз?" деган савол адвокатлик фаолиятини баҳолашда ҳар доим ҳам тўғри мезон эмас.

Тергов ва суд ишлари одатда кўп қиррали ва ҳар томонлама баҳоланадиган жараён бўлиб, натижага фақат адвокатнинг маҳорати эмас, балки далиллар, қонун нормалари, суд амалиёти ва ҳатто судьянинг шахсий ёндашуви ҳам таъсир қилади.

Яхши адвокат — бу натижага эмас, жараёнга масъулият билан ёндашадиган инсон. У мижозга ишонч бағишлайди, лекин ёлғон умидлар бермайди, балки мижознинг умидларини ҳис қилиб, иш юритадиган, юз бериши мумкин бўлган хавфларни олдиндан тушунадиган ва мавжуд имкониятлардан мижознинг фойдасига қараб улардан максимал даражада фойдаланадиган кишидир.

У мижозга келажакдаги хавфларни тушунтиради ва ҳар бир қадамни стратегик режалаштиради.

Яъни, “ғалаба” баъзида суд залидаги қарор эмас, мижознинг ҳақиқатни тўлиқ англаши, ўзини тайёр ҳис қилиши ва унинг манфаатларининг ҳар томонлама ҳимоя қилингани бўлиши мумкин.

Сиз ўз тажрибангизда "ютқазган" деб ҳисобланган ишда ҳам мижоз учун маънавий ёки бошқа жиҳатдан ғалабага эришилган ҳолатларни кўрганмисиз ?

Дўстларга улашамиз✅
@Himoyachi1981
Эҳтиёжманд оилалар учун бир маротабалик моддий ёрдам жорий қилинди

2025/2026 йилдаги қиш мавсуми учун эҳтиёжманд оилаларга 2025 йилнинг ноябрь ойида 1 миллион сўмдан бир марталик моддий ёрдам тақдим этилади. Бу ёрдам:

- “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали болалар нафақаси ва моддий ёрдам олувчи оилалар;
- “Камбағал оилалар реестри”га киритилган оилалар;
- “Маҳалла еттилиги” хулосаси асосида Реестрларга киритилмаган, бироқ камбағалликка тушиш хавфи бўлган оилаларга берилади.

Бундай чоралар аҳолининг эҳтиёжманд қисмига катта ёрдам бўлади деб умид қиламан.

👉@bahodirahmedoff👈
"Ер кодексимизнинг 17-моддасида айтилган, хорижлик фуқароларга 1 қарич ерни ҳам сотиш мумкин эмас, ерларимиз фақатгина бизнес учун ижарага берилади"

Қўштирноқ подкастда Хитой ва Ўзбекистон мавзусида суҳбат.

▶️ https://youtu.be/4yver76WRWY
Стримерлар қандай пул топади? Стрим қилиб даромадга кирса бўладими? Урушнинг стримерларга, умуман YouTuber учун қандай зарарлари бўлди?

Қўштирноқ подкастда Фезот, Киберуз, UPG эгаси Шаҳзод Касимовлар билан бирга Стримерлар, геймерлар, PUBG ва дунёнинг бошқа машҳур ўйинлари ҳақида суҳбат.

▶️ https://youtu.be/t7eh8zzuqMw
अधिक कार्यक्षमता अनलॉक करने के लिए लॉगिन करें।