Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
YURISTKADR avatar
YURISTKADR
YURISTKADR avatar
YURISTKADR
08.05.202513:27
Яхши раҳбар устоз аслида

Бошида бир йирик ташкилотнинг бош офисида юрист бўлиб ишлаганман.

Ўшанда тажрибасиз ва қоним қайноқ эди. Кўпинча, масаланинг фақат қора томонини кўраверардим. Мисол учун, қўпол хатога йўл қўйган ходимлар бўйича “интизомий жазо сифатида ишдан бўшатиш керак” деб таклиф бераверардим.

Рахбаримиз одамгарчилиги яхши инсон эди. Орада чақириб савол берган эди: “бўшатиш керак деб ёзибсан, бу одамни оилавий аҳволини ҳам ўргандингми ўзи, нечта фарзанди бор экан?” Менда жавоб йўқ.

Ўшанда раҳбар кескин оҳангда уқтирган эди:

– Ходимларга сўнгги чорани қўллашдан олдин уларнинг оиласини ҳам ўрганиш керак. Бугун қизишиб ишдан бўшатиб юборамиз, эртага оч қолган болаларини қарғиши уриши мумкин. Буни эсингдан чиқарма, тушундингми?

– Тушундим.

👉@yuristkadr
07.05.202514:20
#sud_kazusi

Бугун пойтахт фуқаролик судида ниҳоят адолат қарор топди.

Бугун пойтахт фуқаролик судида жуда ажойиб судимиз бўлиб ўтди. Нега ажойиб иш деяпман. Сабаби, биринчи инстанция суди ва айнан шу пойтахт фуқаролик судининг апелляция судида иш берувчи фойдасига чиққан суд қарорларини тафтиш суди бекор қилди ҳамда мен ҳимоя қилган ходим фойдасига қарор чиқарди.

Яъни, тафтиш суди судьялари ўзлари билан бирга ишлайдиган ва бир коридорда юрадиган шерикларининг қарорларини бекор қилди. Мана, мана шуниси ўзгача ва ажойиб эди бу ишнинг.

Қарама-қарши тараф давлат идораси эди. Обрўли давлат идораси. Биринчи инстанция суди ходимнинг даъвосини рад қилган ва бу вақтда иштирок этмаганман. Апелляция судида қатнашдим. Ходимни МК 161-моддаси иккинчи қисми 5-банди билан, яъни коррупциявий қонунбузарликка йўл қўйганлиги учун, меҳнат мажбуриятини бир марта қўпол бузганлиги учун бўшатишган эди. Апелляция судида мен адвокат сифатида МК 314-моддасига мувофиқ интизомий жазо қўллаш муддати ўтганлигини аниқ далиллар билан исботлаб бердим. Судлов ҳайъати, бу важларимга қўшилганлигини сезиб турган эдим. Бироқ...

Бироқ, апелляция судлов ҳайъати маслахатхонадан чиқиб кутилмаган қарорини эълон қилди: "меҳнат шартномасини бекор қилиш таърифи ўзгартирилсин ва ходим билан тузилган меҳнат шартномаси МК 168-моддаси биринчи қисми 3-бандига асосан “ходим суднинг қайси ҳукми билан аввалги ишини давом эттириш имкониятини истисно этадиган жазога ҳукм қилинган бўлса, ўша суд ҳукмининг қонуний кучга кирганлиги” муносабати билан бекор қилинган деб ҳисоблансин ҳамда ходимнинг апелляция шикоятини қаноантирилмасдан қолдирилсин”. Яъни, апелляция суди ўша вақтда ходимга нисбатан чиқарилган суд ҳукмига кўра унинг моддий ва мансабдорлик билан боғлиқ лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинганлигини асос қилиб ҳамда унинг лавозими моддий жавобгарлик билан боғлиқ деган хулосага келиб, ишдан бўшатиш таърифини ўзгартирган эди. Суд менинг интизомий жазо сифатида ишдан бўшатиш ноқонуний бўлган деган фикримга қўшилди, бироқ, барибир меҳнат шартномасини бекор қилиш таърифини ўзгартириб, шикоятимизни рад қилди.

Апелляция суди нотўғри қарор чиқаргани аниқ эди. Чунки гарчи ходимга нисбатан моддий жавобгарлик ва мансабдорлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиш ҳақида суд ҳукми мавжуд бўлсада, аслида ходим ишлаб турган лавозим на моддий жавобгарлик ва на мансабдорлик ҳусусиятига эга эди. Шундан келиб чиқиб биз тафтиш шикояти берган эдик.

Пойтахт фуқаролик суди тафтиш инстанциясида бу бўйича 5 марта суд мажлиси бўлиб ўтди. Ва ниҳоят бугун тафтиш инстанцияси (Норхўжаев, Сафоева ва Салохиддиновлар) апелляция суди ва биринчи инстанция суди қарорларини бекор қилиб, ходимни ўз ишига тиклаш ҳамда унинг ҳисобига моддий ва маънавий зарарларни ундириш ҳақида қарор чиқарди.

Тафтиш суди бизнинг важларимиз билан келишди ва апелляция суди меҳнат шартномасининг асослари таърифини ўзгартиришда айни шу амалиётга оид МК 568-моддасини нотўғри қўллаган деган ҳулосага келди. Шунингдек, тафтиш суди апелляция судлов ҳайъати 26-сонли Пленум қарорининг 65-бандидаги “судлар ходим билан меҳнат шартномаси бекор қилинишининг қонунийлигини буйруқда кўрсатилган асослар бўйича текшириши лозим. Меҳнат муносабатининг бекор қилинишини суд бошқа асосда кўришга ҳақли эмас” деган қоидаларига риоя қилмаганлигини тушунтирди. Асосийси, меҳнат шартномаси бекор қилинган вақтда бошқа асосга ва бошқа таърифга тортадиган фактнинг ўзи йўқ эди.

Шундай қилиб, бир йил олдин бўшатилган ходим ниҳоят бугун адолатга эришди.

👉@yuristkadr
Мухаммадамин Каримжонов билан пойтахт фуқаролик судидамиз.

Соат 19.25. Иш эса 17.15га белгиланган.

Кайфиятни бузмаймиз.

Судьялар сони кўпайтирилмагунча ахволимиз шу.
#namuna

Техник хатоликни тўғрилаш ҳақида буйруқ.

Мурожаат: Ходимга интизомий жазо қўллаганмиз. Буйруқ чиқаришдан олдин тушунтириш хати сўраганимизда у тушунтириш хати беришдан бош тортди. Натижада бу ҳақида далолатнома туздик. Лекин буйруқнинг “асос қисми”да хатолик билан “тушунтириш хати” жумласи кетиб қолибди. Нима қилсак тўғри бўлади?

Ҳуқуқий маслаҳат: Албатта, эртага ходим судга берса муаммо туғилиши мумкин. Шахсан мен буни қонунбузарлик эмас, техник хато деб ҳисоблайман. Лекин бу нарсани судга тушунтириш қийин бўлиши мумкин. Шунинг учун энг тўғри йўли, “техник хатоликни тўғрилаш ҳақида” буйруқ чиқаринг. Шунда муаммо чиқмайди. ☝️Тепада худди шундай буйруқдан сизга мослаган ҳолда намуна беряпман. Шундан фойдаланинг.

👉@yuristkadr
04.05.202512:20
Ишга қабул қилишдан олдинги суҳбат масаласида

Албатта, ходимни суҳбат ўтказиш шаклида ишга қабул қилиш амалиёти энг оддий ва қулай усул ҳисобланади.


Муҳими, бу жараённи ташкил қилиш ва ўтказиш учун ортиқча мураккаблик шарт эмас.
Баъзи корхоналарда алоҳида суҳбат комиссиялари ташкил қилинади ва номзодлар ана шу комиссия томонидан сухбатдан ўтказилади ҳамда якунда суҳбат варақаси шаклидаги ҳужжат тузилиб, комиссиянинг ҳар бир аъзоси фикри шу суҳбат варақаларига киритилади.

Кўпчиликнинг ижобий баҳосига сазовор бўлган номзод ишга қабул қилинади ва қолганларига рад жавоби берилади. Баъзи корхоналарда суҳбат жараёни қуйидаги оддий кетма-кетликда олиб борилади: аввал HR менежер (кадрлар хизмати ходими), кейин тегишли бўлинма раҳбари ва якунда компания раҳбари.

Ўртача катталикдаги компаниялар учун шуниси қулайроқ тўғриси.

Кичик корхоналар вазиятни ортиқча ҳужжатлаштириб ўтирмайди, суҳбат жараёнини одатий иш муоламаси тартибида ўтказади. Яъни, номзодни шаҳсан биринчи раҳбар қабул қилиб, суҳбатлашади ёки бу ваколатни шунчаки HR менежер (кадрлар хизмати ходими)га топшириб, муҳим лавозимларга кўриладиган номзодлар билан ўзи гаплашади.

Айтмоқчи, амалдаги Меҳнат кодексининг 123-моддасида иш берувчи зарур бўлган малака талабларига мувофиқ келадиган ходимни танлаб олиш мақсадида ишга кираётган шахслар билан суҳбатлар ўтказишга ҳақли эканлиги белгиланган.

👉@yuristkadr
“YURIST VA KADR” NTMда навбатдаги онлайн ўқув курсларига қабул эълон қиламиз!

Ўқув курсларимизда нафақат кадрлар хизмати ходимлари, балки касаба уюшмалари мутахассислари, юристлар, бухгалтерлар ҳамда бошқа ходимлар ҳам ўз ҳуқуқий билимларини оширишлари мумкин.

📚Дарслар меҳнат ҳуқуқи бўйича малакали мутахассислар томонидан олиб борилади. Тингловчиларга Меҳнат кодекси бўйича зарурий иш юритиш ҳужжатларидан намуналар ҳамда малака оширганлик тўғрисида сертификат берилади.

Малака ошириш курсларимиз 12 майдан офлайн шаклда ҳам бошланади.

Навбатдаги ўқув курсларига ёзилмоқчи бўлганлар қуйидаги рақамларга қўнғироқ қилиб рўйхатдан ўтиши мумкин:

👩‍💻@yuristkadr_menejer

☎️Телефонлар: 90-010-86-15, 90-993-18-80, 97-731-40-30.

"YURIST VA KADR" NTM
08.05.202513:02
Ташкилотда 20 йил ишлаган ходимни ишдан бўшатишибди.

Шунда ходим ишдан бўшатиш ҳақидаги буйруққа “олдим” деб ёзибдида, орқасидан “афсус, шунча умрим...” деб қўшиб қўйибди.

👉@yuristkadr
07.05.202514:15
Адвокат Хайрулло Пардаев фуқаролик ишлари бўйича Учтепа туманлараро судининг фаолияти ҳақида фикр билдирди

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
06.05.202512:40
#video_tushuntirish

➖Интизомий жазоси амалда бўлган ходимларга KPI тўловлари тўланмаслиги керакми?

👉@yuristkadr
06.05.202508:05
#sud_kazusi

Ходим огоҳлантириш муддатини қисқартиришга рози бўлса, қолган талаблар бажарилиши шарт эмасми?

Ходим аттестация синовидан ўта олмаган ва ўз лавозимига нолойиқ деб топилган. Иш берувчи у билан меҳнат шартномасини бекор қилиш мақсадида, МК 165-моддасига асосан 2 хафталик огоҳлантириш хати берди. Орадан 2 кун ўтиб, ходим ариза ёзиб, огоҳлантириш муддатини пуллик компенсацияга ўзгартиришни сўради. Ва натижада ходим билан тузилган меҳнат шартномаси огоҳлантириш муддати қисқартирилган ҳолда, МК 161-моддаси иккинчи қисми 3-банди билан бекор қилинди.

Кейинроқ ходим билдики, унга ҳеч қандай бўш иш ўрни таклиф қилинмасдан меҳнат шартномаси бекор қилиб юборилган. Ваҳоланки, МК 144-моддаси тўртинчи қисмига асосан ходим малакасига кўра лавозимига нолойиқ деб топилса, иш берувчи унга бир мунча кам малака талаб этиладиган бўш иш таклиф этиши керак.

Ходим судга ишга тиклаш бўйича даъво киритганда, айни шу масала суд муҳокамаси марказида бўлди.

Иш берувчи вакиллари ходимнинг ўзи ариза ёзиб, огоҳлантириш муддати ўрнига пуллик компенсация тўлашни сўраганлиги ва шунга кўра меҳнат шартномаси муддатидан олдин бекор қилинганлиги, шу сабабли ходимга бошқа иш таклиф қилинмаганлигини билдирди. Ташкилот юристи бундай ҳолларда иш берувчи ходимга бошқа иш таклиф қилишга мажбур эмаслигини тушунтирди.

Лекин суд якунда ходимни ўз ишига тиклаш ҳақида ҳал қилув қарори чиқарди.

Суд ўз қарорига шундай тушунтириш берди: "Меҳнат кодексининг 144-моддаси меҳнат шартномасини алоҳида асосларга кўра бекор қилишдан олдин бошқа иш таклиф қилишга оид қоидаларни ўз ичига олади. Бу моддада меҳнат шартномаси МК 161-моддаси иккинчи қисми 3-бандига асосан бекор қилинганда иш таклиф қилиш мажбурияти иш берувчи зиммасида эканлиги кўрсатилган. Иш берувчи томони меҳнат шартномасини айнан иш берувчи ташаббусига кўра ва МК 161-моддаси иккинчи қисми 3-бандига асосан бекор қилган. Шу сабабли ҳар қандай ҳолатда ҳам ходимга МК 144-моддасининг тўртинчи қисмига мувофиқ ходимнинг мутахассислигига мувофиқ бўлган ва бир мунча кам малака талаб этиладиган бўш иш таклиф этилиши шарт эди. Суд муҳокамаси давомида ташкилотда бир эмас, учта ана шундай бўш иш жойи бўлганлиги маълум бўлди. Агар иш берувчи бошқа иш таклиф қилсаю, ходим бу таклифни рад қилганида меҳнат шартномасини бекор қилиш асосли бўлган бўлар эди. Лекин иш берувчи ходимга бу ишларни таклиф қилмаган. Яна бир гап: ходим томонидан огоҳлантириш муддатини компенсацияга ўзгартириш ҳақида ариза берилганлиги иш берувчини бошқа иш таклиф қилиш мажбуриятидан соқит қилмайди. Чунки на 144-моддада ва на бошқа нормаларда бундай истиснолар кўрсатилмаган. Қолаверса, ходимнинг огоҳлантириш муддатини компенсацияга алмаштириш ҳақидаги аризаси бошқа бўш иш ўрнини рад этиш факти деб қабул қилинмайди. Сабаби, МК 144-моддаси олтинчи қисмига асосан қачонки берилган таклифга розилик берилмаса, ана шу ҳолат рад этиш факти ҳисобланади. Иш берувчи эса, юқорида айтганимиздек, ходимга ҳеч қандай таклиф бермаган. Шундай қилиб, иш берувчи меҳнат шартномасини бекор қилишда қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйган".

👉@yuristkadr
04.05.202509:57
ЎзЛиДеП фракцияси раҳбари Актам Хаитовнинг фикрига муносабат.

ЎзЛиДеП фракцияси раҳбари Актам Хаитов улар томонидан киритилган ва кўпчилик депутатлар томонидан қайтарилган Меҳнат кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги қонун лойиҳаси юзасидан ўз муносабатини билдирибди. Билдирилган муносабат жарангдор чиққан, лекин...

Очиғини айтаман, мен ўша киритилган қонун лойиҳаси билан танишиб чиқдим ва ҳозир фракция раҳбарининг фикрларини эшитиб бироз ҳайрон қоляпман. Худдики, муҳокамага жуда муҳим қонун лойиҳаси киритилганку, бу ҳужжат тадбиркорларимизнинг мушкулотларини енгиллаштириб ташлайди.

Олдиндан айтаман, ҳақиқатдан ҳам, 2023 йил 30 апрелдан кучга кирган Меҳнат кодексида ортиқча мураккаб нормалар кўпайиб кетган ва кўплаб нормалар бугунги бозор шароитларига унчалик ҳам мос эмас, тадбиркорлик фаолиятига ҳам тўсқинлик қилиши мумкин. Шу жиҳатдан олиб қараганда, биз ҳам бундай нормалар соддалаштирилиши керак деб ҳисоблаймиз.

Лекин мен ЎзЛиДеП фракцияси у қадар аҳамиятли бўлмаган нормалар бўйича ташаббус билдирган деб ҳисоблайман. Бўлиб ҳам фақат ходимларни ишдан бўшатиш масаласида. Масалан, биринчиси, МК 160-моддасидаги ходим ташаббусига кўра меҳнат шартномасини бекор қилишда ходимнинг аризасини чақириб олишни чеклаш ҳақидаги таклиф. Мутлақо мантиқсиз ва имконсиз нарса. Иккинчиси, МК 164-моддасидаги иш берувчи ташаббуси билан ишдан бўшатишда касаба уюшмаси қўмитаси розилигини олиш талабини тадбиркорлик субъектларига тадбиқ этмаслик ҳақидаги таклиф. Бу ҳам аҳамиятсиз таклиф эди. Чунки, бу моддада қачонки ташкилотдаги жамоа шартномасида белгиланган бўлсагина касаба уюшмаси қўмитаси розилиги олиниши айтилган. Яъни, Актам ака айтаётган тадбиркорларнинг аксариятида жамоа шартномаси мавжуд эмаслигини ҳисобга олсак, уларда шундоқ ҳам иш берувчи ташаббуси билан ишдан бўшатишда касаба уюшмаси қўмитаси розилиги олинаётгани йўқ. Учинчиси, МК 168-моддаси биринчи қисми 5-бандига “қонун ҳужжатларида узоқроқ муддат белгиланмаган бўлса, 6 ойдан ортиқ узлуксиз тўлиқ меҳнатга лаёқатсизлиги” деган жумлалар қўшиш таклиф этилган. Ҳозирги таҳрир мана бундай: “ходимнинг белгиланган тартибда берилган тиббий хулосага мувофиқ меҳнат фаолиятига тўлиқ қобилиятсиз деб эътироф этилганлиги”. Бу таклиф амалда ҳеч нарсани ўзгартирмайди, сабаби, барибир ходимнинг меҳнатга тўлиқ қобилиятсизлиги унақасига ҳам, бунақасига ҳам тиббий хулоса билан тасдиқланади. Муддат қўйиладими, ёки йўқми, хулосада “тўлиқ қобилиятсиз” дейилдими, тамом, меҳнат шартномаси бекор қилинаверади. Тўртинчиси, МК 421-моддасидаги 18 ёшга тўлмаган ходимларни иш берувчи ташаббуси билан ишдан бўшатишда ота-онаси ва меҳнат органининг розилигини олиш ҳақидаги талабни уларни хабардор қилиш талабига ўзгартириш таклиф этилмоқда. Менга айтинг, қайси тадбиркор мана шу масалада муаммога дуч келган? Борми шунақаси? Бешинчиси, ўриндошларни ишдан бўшатишда уларни олдиндан огоҳлантириш ёки огоҳлантириш ўрнига пуллик компенсация тўлаш, кейин 2 хафталик ишдан бўшатиш нафақаси тўлаш талабларини тадбиркорларга тадбиқ этилмаслиги ҳақидаги таклиф. 2 хафталик нафақа тўлаш талаби чиқарилса, МК 173-моддасидаги умумий ишдан бўшатиш нафақаси, яъни стажига қараб ўртача иш ҳақининг 30 фоизидан 200 фоизигача нафақа тўлаш тартиби ишлашига олиб келади. Яъни, бу тадбиркорларга янада кўпроқ нафақа тўлаш дегани. Шуни ташаббускорлар ҳисобга олишдимикан?

Соҳадаги вазиятни кузатиб бораётган амалиётчи сифатидаги фикрим шуки, ташаббускорлар тадбиркорлар учун соддалаштирилиши керак бўлган асосий нормалар бир четда қолиб, у қадар аҳамиятли бўлмаган масалалар билан овора бўлиб юрибди.

👉@yuristkadr
30 йиллик дарахтни кўчириш мумкинми?

Сўнгги йилларда шаҳарсозлик ва инфратузилма лойиҳалари доирасида кўп йиллик дарахтларни сақлаб қолиш мақсадида уларни бошқа жойга кўчириш таклифлари илгари сурилмоқда.

Бу масала юзасидан Қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, ўсимликшунос олим Дилором Ёрматова шундай фикр билдирди:

“Олим сифатида аниқ айта оламан: бундай ёшдаги дарахтни бутун илдиз тизими билан сақлаб қолиб кўчириш амалда мумкин эмас — бу афсона!”


Мутахассис фикрига кўра, бундай ёшдаги дарахтлар чуқур ва кенг тарқалган илдиз тизимига эга бўлади, уни шикаст етказмасдан ажратиб олиш техник ва биологик жиҳатдан жуда қийин.

Қонун нуқтаи назаридан, табиат объектлари, жумладан дарахтлар — муҳофаза этилиши лозим бўлган табиий ресурслар ҳисобланади. Уларнинг ҳар қандай ўзгариши белгиланган тартиб ва экспертизалар асосида амалга оширилиши шарт.

👉@yuristkadr
“YURIST VA KADR” NTMда навбатдаги офлайн ўқув курсларига қабул эълон қиламиз!

МЕҲНАТ КОДЕКСИГА КИРИТИЛГАН ЎЗГАРТИРИШЛАРДАН ХАБАРДОР БЎЛИНГ!!!

Ўқув курсларимизда нафақат кадрлар хизмати ходимлари, балки касаба уюшмалари мутахассислари, юристлар, бухгалтерлар ҳамда бошқа ходимлар ҳам ўз ҳуқуқий билимларини оширишлари мумкин.

📚Дарслар меҳнат ҳуқуқи бўйича малакали мутахассислар томонидан олиб борилади. Тингловчиларга Меҳнат кодекси бўйича зарурий иш юритиш ҳужжатларидан намуналар ҳамда малака оширганлик тўғрисида сертификат берилади.

Малака ошириш курсларимиз онлайн шаклда ҳам бўлиб ўтади.

Навбатдаги ўқув курсларига ёзилмоқчи бўлганлар қуйидаги рақамларга қўнғироқ қилиб рўйхатдан ўтиши мумкин:

👩‍💻@yuristkadr_menejer

☎️Телефонлар: 90-010-86-15, 90-993-18-80, 97-731-40-30.
“YURIST VA KADR” NTMда навбатдаги офлайн ўқув курсларига қабул эълон қиламиз!

Вазирлар Маҳкамасининг 09.04.2025 йилдаги 212-сонли қарорига асосан жорий йилнинг май ойидан бошлаб 3 ойлик муддатда давлат органлари ва ташкилотларининг инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш бўлинмалари (шу жумладан, ҳокимликларнинг ташкилий-кадрлар гуруҳлари) раҳбарлари аттестациядан ўтказилади.

Шу муносабат билан аттестацияга жалб этиладиган ходимларнинг ҳуқуқий билимларини оширишлари учун малака ошириш курсларимизга таклиф этамиз.

📚Дарслар меҳнат ҳуқуқи бўйича малакали мутахассислар томонидан олиб борилади. Тингловчиларга Меҳнат кодекси бўйича зарурий иш юритиш ҳужжатларидан намуналар ҳамда малака оширганлик тўғрисида сертификат берилади.

Малака ошириш курсларимиз онлайн шаклда ҳам бўлиб ўтади.

Навбатдаги ўқув курсларига ёзилмоқчи бўлганлар қуйидаги рақамларга қўнғироқ қилиб рўйхатдан ўтиши мумкин:

👩‍💻@yuristkadr_menejer

☎️Телефонлар: 90-010-86-15, 90-993-18-80, 97-731-40-30.
06.05.202511:01
Меҳнат кодексининг нақадар муҳимлигини кўряпсизми?

Жамиятдаги ижтимоий муносабатлар ичида меҳнат муносабатлари кўлам жиҳатдан энг йириги ҳақиқатдан ҳам. Буни қарангки, Меҳнат кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги қонун лойиҳаси Парламентнинг қуйи палатасида жиддий бурилишга сабаб бўлмоқда.

ЎзЛидеп бу лойиҳани ўтказишда депутатларнинг етарлича овозини тўплай олмаганидан кейин, Миллий тикланиш партияси билан блок тузишга келишди. Икки партия бирлашиб “Тараққиёт блоки”ни тузишди.

Фикримча, ушбу блок эътибор берадиган дастлабки масалалардан бири албатта Меҳнат кодексини такомиллаштириш масаласи бўлса керак. Бунга ҳеч шубҳам йўқ.

Шу ўринда ҳар икки партия лидерлари ҳам бир вақтнинг ўзида иш берувчи эканини унутмаслик керак.

Миллий тикланиш партияси раҳбари Алишер Қодиров ўзи раҳбарлигидаги партия жамоаси ўртасида унча-мунча иш берувчилар ўрнак олса бўладиган яхши муҳит яратиб қўйган. Буни партия кадрлар хизмати ходимлари билан ўтказилган ўқув семинари давомида кузатганман. Актам Хаитов эса ҳам партия лидери, ҳам ва иш берувчиликдан ташқари, хооов, бир вақтлар Меҳнат вазири бўлиб ишлаган.

Умид қиламизки, партия лидерларининг иш берувчилик мақоми ўртадаги балансни тенг ушлашга ҳалақит бермайди. Меҳнат кодексини такомиллаштириш масаласига эхтиёткорлик билан ёндошилади. Бу соҳага оид қонун лойиҳалари олдинги сафаргиларга ўхшаб шошқалоқлик билан тайёрланмайди, экспертлар билан ва жамоатчилик вакиллари билан маслаҳатлашувлар ўтказилади. Энг аҳамиятли масалаларга (иш вақти, дам олиш вақти, иш ҳақи, таътиллар, меҳнатни муҳофаза қилиш, тиббий кўриклар ва бошқаларга) биринчи навбатда эътибор берилади.

“Тараққиёт блоки”нинг фаолиятига биз ўз соҳамиз бўлган меҳнат қонунчилигидаги ўзгаришлардан келиб чиқиб баҳо берамиз. Ишимиз шу бизнинг.

👉@yuristkadr
05.05.202513:16
Микропластик: Инсон ҳуқуқларига хавф солаётган кўринмас таҳдид

Ҳар йили Ер юзига 14 миллион тонна микропластик заррачалари атмосфера орқали тушади. Улар нафақат денгиз ва тупроққа, балки ҳаво орқали инсон организмига ҳам кириб боради.

Микропластик шамол билан кўтарилади, атмосферада булутлар таркибига аралашади ва кейин ёмғир, қор ёки чанг шаклида қайта Ерга тушади. Бу жараён глобал миқёсдаги ифлосланишни юзага келтирмоқда — ҳатто аҳоли яшамайдиган тоғлар ва музликларда ҳам микропластик аниқланган.

Сўнгги илмий тадқиқотлар инсон қонида микропластик заррачалари мавжудлигини исботлади. Бу — нафақат экологик, балки инсон саломатлиги ва ҳуқуқлари билан боғлиқ муаммодир. Ҳар бир фуқаронинг тоза ҳаво, соғлом муҳитда яшаш ҳуқуқи халқаро ва миллий ҳуқуқий нормалар билан кафолатланган.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва “Атроф муҳитни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги қонун бундай хавфларга қарши таъсирчан чоралар кўришни талаб қилади. Амалда эса микропластик каби янги таҳдидларга қонуний ечимлар ва самарали назорат механизмлари етарлича ишламаяпти.

Қонун – қоғозда эмас, ҳаётда ишлаши керак.

Экопартия ушбу масала юзасидан видеоролик орқали батафсил маълумот берган.

👉@yuristkadr
Биз ўзимизга нимани раво кўрсак, сизларга ҳам шуни раво кўрамиз.

Телеграмда сифатли контент топиш сомон ичида игна излашдек мушкул. Биз эса сиз учун бу ишни осонлаштирдик — энг сара блогларни жамладик!

Бир-бирини такрорламайдиган, хабарлари билан чарчатмайдиган ва фойдали маълумот берувчи блоглар рўйхати сиз учун тайёр.

Биз энг яхшиларини сизга илиндик — сиз эса яқинларингизга улашинг!👇👇👇

👉 https://t.me/addlist/uavg5tjM_vJiYzgy 👈
02.05.202510:12
Экологияси оғир жойлардаги ходимларга одатдагидан ташқари, алоҳида қўшимча таътиллар берилиши керак.

Ўзбекистонда табиий-иқлим шароитлари оғир ва ноқулай бўлган ҳудудлар бор, бошқача айтганда биз экологик вазият оғир бўлган жойлар деймиз. Ана шундай ҳудудларда ишлаётган ишчи-ходимларга одатдаги меҳнат таътилларидан ташқари, алоҳида қўшимча меҳнат таътили берилиши керак.

Эътибор беринг, бундай қўшимча меҳнат таътили: 21 календарь кунлик (МК 217-моддаси), давлат органларидаги хизматчилар учун 27 календарь кунлик (МК 219-моддаси) асосий меҳнат таътилларидан, жамоа шартномаси билан белгиланган қўшимча таътилдан (МК 219-моддаси) ва стаж билан боғлиқ қўшимча таътил (МК 220-моддаси) ва бошқалардан ташқари берилиши лозим.

Чунки бундай жойларда ишлаётган ходимлар бошқа худудлардаги ходимларга қараганда саломатлиги учун зарарли шароитда ишлаётган бўлади ва қўшимча таътиллар ана шу зарарлар ўрнини компенсация қилиш мақсадида берилади.

Ҳўш, бундай жойларга қайси ҳудудлар киради ва булар бўйича қўшимча меҳнат таътили муддатлари қандай?

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 6 сентябрдаги 743-сонли қарори билан тасдиқланган махсус Рўйхатга асосан табиий-иқлим шароитлари оғир ва ноқулай бўлган ҳудудлар ҳамда бу жойларда ишлаётган ходимларга бериладиган қўшимча меҳнат таътиллари қуйидагича:

1. Қорақалпоғистон Республикасидаги:
➖Мўйноқ (шу жумладан, Мўйноқ шаҳри), Қўнғирот туманлари (Қўнғирот шаҳридан ташқари) – 3 кун;
➖Қораўзак, Кегейли, Канликўл, Нукус, Тахтакўпир, Чимбой, Шуманой туманлари, Қўнғирот шаҳри – 2 кун;
➖Тахиатош ва Хўжайли туманлари – 1 кун;
➖Беруний, Тўрткўл ва Эллиқаъла туманлари (уларнинг туман марказларидан ташқари), Нукус шаҳри – 1 кун.

2. Навоий вилоятидаги:
➖Учқудук шаҳри, Зарафшон шаҳри – 6 кун;
➖Томди ва Учқудуқ туманлари – 5 кун;
➖Конимех, Қизилтепа, Навбаҳор, Нурота, Хатирчи туманлари – 3 кун;
➖Кармана тумани, Навоий шаҳри – 2 кун.

3. Бухоро вилоятидаги:
➖Қоровул бозор тумани – 5 кун;
➖Газли шаҳри – 2 кун;
➖Олот тумани – 2 кун;
➖Қоракўл тумани – 2 кун.

4. Наманган вилоятидаги Поп тумани Чоркесар шаҳарчаси – 2 кун.

5. Қашқадарё вилоятидаги Муборак тумани – 2 кун.

☝️Юқоридаги ҳудудларда ишлаётган ишчи-ходимлар ўйлаб кўрингчи, сизларга бериляптими, шу таътиллар?

👉@yuristkadr
Мана бу бошқа гап!

Муайян соҳаларда илмий ва амалий конференциялар ўтказилганда, ушбу конференциялардан натижа бўлиши керак.

Бундай тадбирларда олимлар ва соҳа мутахассисларининг қимматли фикрлари тақдим этилади ва қайсидир муаммоларга ечимлар берилади.

Лекин кузатамизки, кўп ҳолатларда бундай тадбирлар натижаси ОАВлар ёки ижтимоий тармоқларда шунчаки хабар тарзида ёритилади холос. Афсуски, конференция материаллари ва унда қилинган фойдали маърузалар жойлардаги ижрочиларга етиб бормайди. Натижада бундай тадбирларнинг у қадар самараси сезилмайди.

Хабарингиз бор, Олий суд томонидан 2025 йил 27 март куни “Меҳнат муносабатлари: қонунчилик назарияси ва суд амалиёти” мавзусидаги конференция ташкил қилинган эди. Бу конференцияда айниқса, давлат идоралари учун жуда керакли фикрлар айтилган эди.


Ҳурсанд қиладигани, Олий суд конференция материалларини алоҳида нашр қилиб, йирик иш берувчиларга ва давлат идораларига тарқатибди.

Мана бу бошқа гап!


👉@yuristkadr
06.05.202516:16
#sud_kazusi

“Сен ҳушфеъл эмассан, демак, сенга хайфсан”.

Бугунги Тошкент шаҳар фуқаролик судидаги ишимиз жуда қизиқ иш эди.

Ходимга нисбатан хайфсан эълон қилишади, бунга сабаб сифатида гўёки у бошқа бир ходимни ҳақорат қилган деб ҳисоблашади. Натижада ходим фуқаролик ишлари бўйича туманлараро судга ҳайфсан жазосини бекор қилиш ва ўзига етказилган маънавий зарарни ундириш ҳақида даъво аризаси киритади. Суд ходимнинг даъвосини қаноатлантиради ва унга қўлланилган ҳайфсан жазосини бекор қилади.

Жавобгар ташкилот суд қарори устидан Тошкент шаҳар фуқаролик судига апелляция шикояти киритади. Бугун бўлиб ўтган судда пойтахт фуқаролик суди ҳам иш берувчи ташкилотнинг шикоятини рад қилиб, биринчи инстанция судининг қарорини ўз кучида қолдирди.

Нега деб сўранг. Сабаби, даъвогар ҳеч кимни ҳақорат қилмаганлигини билдиради ва суд жараёнида ҳам уни кимнидир ҳақорат қилганлиги исботланмайди. Ахир ўзингиз ўйлаб кўринг, МЖтКнинг 245-моддаси бўйича ҳақорат факти энг бирламчи ҳолатда маъмурий ҳуқуқбузарлик сифатида жиноят судлари томонидан тасдиқланиши керак. Бундай далил иш берувчида мавжуд эмас. Суд давомида жавобгар ташкилот вакилларининг важлари асоссиз деб топилди. Жумладан, даъвогар ходимнинг “худога солдим” деган гаплари ҳам қизғин муҳокама қилинди. Жавобгар ташкилот вакиллари бу сўзлар билан ходим ички меҳнат тартиби қоидаларида кўрсатилган “хушфеъл бўлиш” деган мажбуриятни бузганлигини иддао қилишди.

Шунда ҳамкасбим Мухаммадамин Каримжонов бу важга мантиқли ва ўринли важ билан жавоб қайтарди: Ҳурматли суд, “хушфеъл бўлиш” деган қоида ўта мавҳум тушунча бўлиб, бу нарсани аниқ ўлчови йўқ ва ташкилотнинг ички ҳужжатларида ҳам аниқ мезонлар келтирилмаган. Шунинг учун ҳам “худога солдим” деган жумлани хушфеъллик чегарасидан чиқиш деб баҳолаб бўлмайди. Масалан, агар мен кимгадир салом бермасам, у мени “хушфеъл бўлмадинг” деб жазолай олмайди, сабаби, унга салом бериш ёки бермаслик масаласи менинг ҳуқуқим саналади. Худди шунингдек, ходим ўзига нисбатан қилинган нотўғри ҳаракатларга жавобан “худога солдим” дейиши, бу қарама-қарши томонга нисбатан норозилик муносабатини билдиради холос. Лекин бу ҳақорат ёки хушфеъллик чегарасидан чиқиш даб баҳоланиши мумкин эмас”.

Хуллас, якунда апелляция суди ходимнинг фойдасига қарор чиқарди ва жавобгар ташкилотнинг апелляция шикоятини асосли равишда рад қилди. Ҳа айтмоқчи, қўшимчасига ходимнинг фойдасига адвокатга қилинган вакиллик ҳаражатининг бир қисмини ҳам ундириб берди.

Қиссадан хисса шуки, низоли буйруқларни чиқаришда шошқалоқлик ва ҳиссиётларга берилиш ярамайди. Бунинг оқибати хатоликларга, ортидан эса кўнгилсизликларга сабаб бўлади. Шунинг учун айтамизки, шошманг, иложи бўлса, етмиш ўлчаб кейин кесинг.

👉@yuristkadr
06.05.202510:24
Парламентда мухолифатнинг ҳуқуқлари кенгайтирилади.

Қонунчилик палатасида Парламентдаги мухолифатнинг кафолатланган ҳуқуқларини кенгайтиришга қаратилган қонун лойиҳаси муҳокама қилинмоқда.

Ушбу қонун лойиҳасида айрим қонун ҳужжатларига ўзини парламентдаги мухолифат деб эълон қилган сиёсий партия фракциясига қонун лойиҳаси биринчи ва иккинчи ўқишда кўриб чиқилгунига қадар ўша масалага доир ҳамда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси қарори лойиҳасининг муқобил таҳририни киритиш назарда тутилмоқда.

👉@yuristkadr
ФИБ Шайхонтоҳур туманлараро судида бугунга 359 та иш қўйилган экан.

Бир кунга 10 нафар судьяга 36 тадан иш дегани бу.

Фантастика!

Судьялар сони оширилмаса, бунданда фантастик рақамларни кўраверамиз.

👉@yuristkadr
03.05.202512:21
Экологияси оғир ҳудудларда ишлаётганларга қўшимча устамалар ҳам тўланиши керак.

Ўтган куни экологик вазияти оғир ҳудудларда ишловчи ходимларга бериладиган қўшимча таътиллар ҳақида айтган эдик.

Бу ҳудудларда ишлаётган ходимларга қўшимча таътилларидан ташқари ойлик иш ҳақига қўшимча устамалар ҳам тўланади.

Ҳозир ушбу устама тўловлари миқдорига аниқлик киритиб ўтамиз.

Демак, Вазирлар Маҳкамасининг 743-сонли қарори билан тасдиқланган “Туман коэффициентлари, шунингдек, йиллик қўшимча таътилнинг энг кам муддати қўлланиладиган табиий-иқлим шароитлари оғир ва ноқулай бўлган жойлар Рўйҳати”га асосан:

1. Қорақалпоғистон Республикасидаги:
➖Мўйноқ (шу жумладан, Мўйноқ шаҳри), Қўнғирот туманлари (Қўнғирот шаҳридан ташқари)да – 30 фоиз;
➖Қораўзак, Кегейли, Канликўл, Нукус, Тахтакўпир, Чимбой, Шуманой туманлари, Қўнғирот шаҳрида – 20 фоиз;
➖Тахиатош ва Хўжайли туманларида – 15 фоиз;
➖Беруний, Тўрткўл ва Эллиқаъла туманлари (уларнинг туман марказларидан ташқари), Нукус шаҳрида – 10 фоиз.

2. Навоий вилоятидаги:
➖Учқудук шаҳри, Зарафшон шаҳрида – 60 фоиз;
➖Томди ва Учқудуқ туманларида – 50 фоиз;
➖Конимех, Қизилтепа, Навбаҳор, Нурота, Хатирчи туманларида – 30 фоиз;
➖Кармана тумани, Навоий шаҳрида – 20 фоиз;

3. Бухоро вилоятидаги:
➖Қоровулбозор туманида – 50 фоиз;
➖Газли шаҳрида – 20 фоиз;
➖Олот туманида – 20 фоиз;
➖Қоракўл туманида – 20 фоиз;

4. Наманган вилоятидаги Поп тумани Чоркесар шаҳарчасида – 20 фоиз;

5. Қашқадарё вилоятидаги Муборак туманида – 20 фоиз устамалар тўланади.

☝️Шу ҳудудларда ишловчилар, сизларда вазият қандай?

👉@yuristkadr
“YURIST VA KADR” NTMда навбатдаги офлайн ўқув курсларига қабул эълон қиламиз!

Вазирлар Маҳкамасининг 09.04.2025 йилдаги 212-сонли қарорига асосан жорий йилнинг май ойидан бошлаб 3 ойлик муддатда давлат органлари ва ташкилотларининг инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш бўлинмалари (шу жумладан, ҳокимликларнинг ташкилий-кадрлар гуруҳлари) раҳбарлари аттестациядан ўтказилади.

Шу муносабат билан аттестацияга жалб этиладиган ходимларнинг ҳуқуқий билимларини оширишлари учун малака ошириш курсларимизга таклиф этамиз.

📚Дарслар меҳнат ҳуқуқи бўйича малакали мутахассислар томонидан олиб борилади. Тингловчиларга Меҳнат кодекси бўйича зарурий иш юритиш ҳужжатларидан намуналар ҳамда малака оширганлик тўғрисида сертификат берилади.

Малака ошириш курсларимиз онлайн шаклда ҳам бўлиб ўтади.

Навбатдаги ўқув курсларига ёзилмоқчи бўлганлар қуйидаги рақамларга қўнғироқ қилиб рўйхатдан ўтиши мумкин:

👩‍💻@yuristkadr_menejer

☎️Телефонлар: 90-010-86-15, 90-993-18-80, 97-731-40-30.
Shown 1 - 24 of 461
Log in to unlock more functionality.