Jurnalistuz
"Ҳақиқий журналистика бошқа ҳеч ким ёза олмаган мавзуни кўтаришдир, қолган ҳаммаси пиар ҳисобланади"
Реклама:
Мурожаат учун: @jurnalistuz_bot
Реклама:
Мурожаат учун: @jurnalistuz_bot
TGlist rating
0
0
TypePublic
Verification
Not verifiedTrust
Not trustedLocationУзбекістан
LanguageOther
Channel creation dateFeb 22, 2023
Added to TGlist
Mar 03, 2025Latest posts in group "Jurnalistuz"
10.05.202517:08
Москва области. Ерда ётиб калтак еяётганларнинг ягона айби муҳожир эканлиги.
___
Бир танишим иш тополмаётганидан Россияга кетаётганини маълум қилди. Тўғриси, унинг ўзи ҳам ўзга юртда нима кутаётганини билмайди. Биринчи марта кетаяпти. Шунча хабарни ўқиб, Россиядаги муҳожирларга муносабатни кузатаётган бўлсада, лекин аҳдидан қайтмади, ягона мақсади оиласини боқиш учун пул топиш.Камбағалликни қисқартириш Вазирлигининг маҳалладаги вакиллари фаоллигидан, четга кетаётган муҳожир ишчилар сони ортиб бораётгандек?
@jurnalistuz

10.05.202516:34
❗Ота-оналар ва ўқувчилар диққатига: Ўзбекистонда мактаб ва боғчаларда пул йиғиш қатъий тақиқланган.
Таълим муассасаларида таъмирлаш, турли тадбирлар (сўнгги қўнғироқ) ва байрамлар учун пул йиғиш қатъиян ман этилади! Мактаб ёки боғчаларда пул ундириш билан боғлиқ ҳолатлардан хабардор бўлсангиз, (71) 202-09-09 рақамига қўнғироқ қилинг.
___
Бу хабарни 25-майдан кейин чиқаришмабдида? Мактабларда ремонтга пул йиғиб бўлишдику. Мактаб ва мактабгача таълим вазирлиги, кўр, кар бўлмаса керак? Мактабларда аввал алифбе байрамларида ота-оналар қанча-қанча пул сарфлашди, гўёки вазирлик бехабар қолди. Ремонт ва битирув оқшомлари учун ҳам аллақачон пуллар йиғилиб, расамадиси қилиб бўлинди. Ҳилола Умарова бошчилигидаги жамоа буларни ҳам билишмайди, гўё. Бир-иккита ижтимоий тармоқларда дийдиё қилишганларни эса, пулини қайтариб беришиб, муносабат бериб қўйишади, шу билан ҳаммаси яхши. Ота-оналар ўртасида аноним сўровнома ўтказишиб, эълонни қанчалик кеч тарқатишганини билиб олишлари мумкин.

10.05.202516:33
Бюджет пулидан мактабларни таъмир қилиб бўлмайдими?
Сирдарё туманидаги 71-сонли ихтисослаштирилган мактаб интернати ОКМК ҳомийлигида капитал таъмирланмоқда. Реконструкция ишлари 90%га якунланган бўлиб, ўқув ва ёрдамчи хоналар замонавий қиёфага келтирилди. Мактаб ҳовлисида спорт майдончалари ва қўшимча бинолар қурилиши ҳам режалаштирилган. 240 ўринли ушбу мактаб яқин кунларда фойдаланишга топширилади.
____
Давлат пулидан давлатга фойдаси тегмайдиган амалдорлар учун хизмат машинаси, уй ва мебеллар учун пул ажратилади-ю, нега мактабларни давлат пулидан қилишмайди? Давлат "илтимос"и билан қилинаётган ҳомийликлар сабаб корхона ишчилари деярли мукофот пулисиз қолишмоқда.

10.05.202514:22
⚡️Хусусий университетларда контракт нархи кўтарилиши кутилмоқда.
2025/2026 ўқув йилидан бошлаб Ўзбекистондаги олий таълим муассасаларида сиртқи таълим шаклига қабул тўхтатилади. Эндиликда университетлар кундузги талабалар сонининг 50 фоизигача кечки ёки масофавий таълим шаклига абитуриент қабул қилиши мумкин холос.
Бу ўзгаришлар хусусий ОТМлар фаолиятига сезиларли таъсир кўрсатиши мумкин, сабаби:
• Ҳозирда кунда Ўзбекистонда 71 та хусусий университет бор.
❗️Кимда сиртқи талабалар кўпроқ?
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги маълумотларига кўра, ҳозирда Ўзбекистонда 1 518 767 нафар талаба олий таълим муассасаларида таҳсил олмоқда. Уларнинг сиртқи шаклдаги тақсимоти қуйидагича:
• Давлат ОТМларида:
970 765 талабадан 348 548 нафари (36%) сиртқи;
• Хусусий ОТМларда:
508 720 талабадан 361 461 нафари (71%) сиртқи;
• Хорижий ОТМ филиалларида:
39 282 талабадан 4 036 нафари (10%) сиртқида таҳсил олиб келмоқда.
Хулоса: Ўзбекистонда энг кўп сиртқи талаба сони ҳам, улуши ҳам хусусий ОТМларда.
Бу эса 2025/2026 ўқув йилидан сиртқи таълимга қабул тўхтатилиши хусусий ОТМлар фаолиятига энг катта таъсир кўрсатиш, контрактлар нархи ошишини англатади.
___
Хусусий университетлар тақдири "туғилди-ю, шу ондаёқ бўғилди". Аввалига лицензия беришмади, айримларини ёпишди. Одамларда хусусий ОТМларга нисбатан ишонч йўқола борди. Энди эса молиявий асоси бўлган сиртқи таълимни ёпиб, уларни янада катта синовга юзлаштиришаяпти. Шундай экан, аслида хусусий ОТМларни очиш нега керак эди?

09.05.202518:53
Изоҳсиз
@jurnalistuz
@jurnalistuz

09.05.202518:31
🇺🇿 Ўзбекистон ҳарбийлари Москвадаги Ғалаба парадида иштирок этди
Қуролли Кучларга Президент Шавкат Мирзиёев ўрнидан туриб салом берди.
___
Видеони бошини кўриб, мустақилликдан аввалги видео деб ўйлабман. Урушдан кейинги Россияда бўлиб ўтган парадларда худди шу овоз эди. 20-асрларни эслатгандек гўё? Аммо президентни ўз аскарларимизга ҳурмати ўша ерда ҳам намоён бўлибди.

09.05.202517:42
🇵🇰🇮🇳 Ҳиндистон ва Покистоннинг ҳарбий қудрати солиштирилган инфографика
Унда ҳиндлар бюджет, шахсий таркиб ва оддий қуролларнинг барчасида устунликка эгалигини кўриш мумкин. Лекин Покистон кучли ядро арсенали ҳамда жанговар кучлари эвазига балансни ушлаб турибди.
___
Нимага бу давлатлар пуллари ва кучлари билан катта кетаверишади? Ҳаммаси халқнинг пули эвазигаку, уруш бўлса ҳам энг кўп жабрни халқ кўради яна.

08.05.202518:25
Ўзбекистонда илк бор бир ой ичида 1 миллиондан ортиқ хорижий сайёҳ рўйхатдан ўтди.
Бу мамлакат туризм салоҳияти ошганини ва хорижий меҳмонлар учун жозибадорлик ортаётганини кўрсатади.
___
Меҳмонлар сони ортмоқда, аммо инфратузилма, хизмат сифати ва нарх-наво бу ўсишга тайёрми?
Ие, эсим қурсин, нарх-наволар шундоқ ҳам булутлар орасида учиб юрибди-ку!

08.05.202515:54
🇵🇰🇮🇳Покистон ижтимоий тармоқларидаги фото.
Ҳиндистонда сигир муқаддас ҳайвон ҳисобланади. Шу сабабли сигирни ракетага боғлаш —символик, “қурбонлик” ёки таҳдид” маъносини бериши мумкин.
Покистонликлар бу расм орқали ҳиндларни ғашига тегишни режа қилишган бўлса керак?

08.05.202512:50
“Ҳаммамиз ватан ҳимоясига ҳар куни тайёр бўлишимиз керак” — Шавкат Мирзиёев
Президент Ғалаба боғига ташриф буюриб, хотира маросимида иштирок этди.
——-
Ҳммм! Тайёр туришимиз керак…

07.05.202511:31
“Янги ташкил этиладиган поликлиникаларда оилавий шифокорнинг базавий ойлиги 500 доллар, ҳамшираники 300 доллар бўлади” — президент
Шавкат Мирзиёев ҳар бир тумандаги марказий поликлиника туман шифохонасининг маслаҳат-диагностика бўлимига айлантирилишини маълум қилди. Бундан ташқари, оилавий шифокорлар 1,5 минг доллар, ҳамширалар эса 600-800 доллар ойлик оладиган тизим яратилади.
——-
оО зўр хабар бўлибди! Ўқитувчиларни ойлиги минг $га етган бўлса, энди навбат ҳамшираларга!
Бояқишлар арзимаган 100$ учун ишлаб юрар эди. Ва ниҳоят уларни ҳам кўкрагига шамол тегадиган кунлар келар экан-ку!

06.05.202517:17
🇨🇳Хитой армияси геосиёсий босимнинг кучайиши шароитида Ҳиндистон билан чегара яқинида ҳарбий қудрат намойишини ўтказмоқда.
Аввалроқ, Пекин Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги можаронинг кескинлашувини дипломатик йўл билан ҳал этишга чақирган эди.
___
Хитой Ҳиндистон ҳимоясига шаймиз демоқчими? Ҳарбий қудратни эмас, ақл-фаросатни ишлатишсин, халққа тинчлик керак.

06.05.202516:24
#президент_фармони
Энди барча олийгоҳларда сиртқи таълим шаклига қабул амалга оширилмайди.
Президент фармонига кўра, 2025/2026-ўқув йилидан бошлаб таълимнинг сиртқи шаклига қабул тугатилди.
Мазкур талаб давлат олийгоҳлари учун ҳам, нодавлат (хусусий) олийгоҳлар учун ҳам бирдек амал қилади.
Ҳозирда сиртқи таълимда ўқиётганлар талабалар амалдаги таълим дастурлари бўйича ўз ўқишларини давом эттириб, диплом олиш имкониятига эга бўладилар.
Сиртқи таълим ўрнига кечки, масофавий ва мақбуллаштирилган кундузги (парт-тиме эдуcатион) таълим шакллари бўйича қабул квоталари оширилади

06.05.202516:15
"Икки қуённи қувлаган, бирини ҳам тутолмас"
Ўзбекистонда бир вақтнинг ўзида иккита ОТМда ўқишга рухсат берилиши мумкин.
Сенатор Олий таълим вазирига бир вақтнинг ўзида ҳам давлат, ҳам хусусий ОТМларда турли шаклларда ўқишга рухсат бериш масаласи бўйича сўров юборди.
Таъкидланишича, айни пайтда бундай имконият йўқ: абитуриент фақат бир ОТМга асл ҳужжатини топшириши мумкин, HEMIS тизими эса бошқа ОТМда қайта рўйхатдан ўтишга йўл қўймайди.
Сенатор Баҳром Абдуллаев бу чекловлар АҚШ, Европа, Россия ва Қозоғистонда йўқлигини таъкидлаб, Ўзбекистонда ҳам талабаларга бир вақтнинг ўзида икки олийгоҳда ўқиш ҳуқуқини беришни сўради.
___
Битта олийгоҳни эплаб ўқий олмаётган бўлажак кадрлар, қандай қилиб иккитасида таҳсил олишади? Саратон келмасдан бошланган иссиқ кунлар таъсир қилишни бошлаган, шекилли?

“Ёшлик I” конининг Тошкент денгизи билан қандай боғлиқлиги бор?
“Ёшлик I” конида 2017 йилдан буён олиб борилган ер ости ишларининг ҳажми Тошкент денгизи (Туябўғиз сув омбори) ҳажмига тенг – 223 млн м³ни ташкил этди.
Кон узунлиги 4 км, эни 2,3 км, чуқурлиги эса 235 метрга етган. Бу ерда 400 техника иштирокида икки сменали иш жараёни ташкил этилган бўлиб, замонавий конвеер ва энергетик инфратузилма билан жиҳозланган.
___
Қанча куч, қанча ҳаракат, қанча меҳнат, қанча харажат? Рақамларни тилга олиш осон, аммо бу йирик кўрсаткичлар ортидаги оддий ишчи-ходимларнинг меҳнати, эҳтимол, уларнинг ўзидан ҳам йирикдир. Афсуски, биз кўпинча ҳар қандай соҳада инсон меҳнатини эмас, фақат натижани рақамларда ифода этишга одатланиб қолганмиз.

Records
27.02.202504:43
20.4KSubscribers02.04.202523:59
200Citation index02.04.202523:59
18.7KAverage views per post02.04.202523:59
18.7KAverage views per ad post04.04.202523:59
4.78%ER02.04.202523:59
93.05%ERRGrowth
Subscribers
Citation index
Avg views per post
Avg views per ad post
ER
ERR
History of channel changes
Log in to unlock more functionality.