Ўзбекистонда бойлар учун алоҳида солиқ тизими жорий этилади
Режалаштирилган тизим нафақат Ўзбекистонда, балки хорижда олинган даромадларни ҳам солиққа тортишни назарда тутади.
——-
Ўзбекни ҳеч косаси оқармасин. Газни, электр, жарималарни нархи ошди, кўчада ҳаракатланишни имкони бўлмай қолди, камера кўтарган қулоқчаларини ортидан.
Қора халқ нимадир қилиб амаллаб кун кўряпти. Энди 20 йил деганда ишлари юришиб рўзғорини тўлдираман деганида, бойлар учун ҳам солиқ жорий қилиниши ошиб тушди.
Ҳой солиқ жорий қилаётганлар, айтинглар, сизлар учун қора халқ нима қилса қутилади? Сизлар ҳеч ўйлаганмисиз, нима қилсак қора халққа яхши бўлади, нима қилиб ойликларни оширсак бўлади? — деб йиғилиш қиласизларми? Ё фақат халқни терисини шилиш ҳақида бош қотирасизларми?
Жорий қилинаётган жарима ойига 50-100 минг $ топадиганлар учун бўлса майли, лекин ҳалол ишлаб бир неча бор уринишларда банкрот бўлиб энди 4/5/6 минг $ топадиган кунга етишганлар учун ҳам жорий қилсангиз, ҳеч иккиланмай “виждонсизлар”, дейман!
@jurnalistuz