Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Axborotuz avatar

Axborotuz

Интернетнинг ўзбек ахборотидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси.
Реклама хизмати: @shohruh92
Алоқа: @Axborotuz_adminbot
TGlist rating
0
0
TypePublic
Verification
Not verified
Trust
Not trusted
LocationУзбекістан
LanguageOther
Channel creation dateMar 06, 2025
Added to TGlist
Mar 03, 2025
Linked chat

Records

27.02.202515:53
62.2KSubscribers
22.03.202523:59
500Citation index
16.03.202516:41
9KAverage views per post
16.03.202516:42
9KAverage views per ad post
20.03.202515:07
3.93%ER
16.03.202516:53
15.35%ERR
Subscribers
Citation index
Avg views per post
Avg views per ad post
ER
ERR
MAR '25APR '25

Popular posts Axborotuz

🛎 Президент Шавкат Мирзиёевнинг Андижон вилоятига ташрифи давомида халқ сайлидаги нутқидан иқтибослар

✍️🇺🇿@axborotuz
#ДИҚҚАТ

‼️Давлат идоралари битта бинога кўчириладиган ҳудудлар эълон қилинди

Президент Шавкат Мирзиёев 19 март куни ўтказилган йиғилишда 15 та туман ва шаҳарда барча давлат идоралари туманлар марказидаги битта кўп қаватли бинога кўчирилишини маълум қилганди.

Ушбу туманларда давлат идораларидан бўшайдиган 150 та бино аукционда тадбиркорларга таклиф қилинади.

✍️🇺🇿@axborotuz
#ТЕЗКОР #РАСМАН

Ўзбекистонда ҳар ойнинг битта шанба ва якшанбаси – “оила ва меҳнат жамоаси билан саёҳатга чиқиш куни" деб эълон қилинади.
(Президент)

Ҳалигача Самарқанд, Бухоро, Хива ва Шаҳрисабзга бормаган оилалар кўп. Шу боис ҳар ойнинг битта шанба ва якшанбаси – “оила ва меҳнат жамоаси билан саёҳатга чиқиш куни", деб эълон қилинади.

Ҳар йили ички туризм тарғиботини кенгайтиришга 20 миллиард сўм ажратилади, деди Президент.

Энди ишхоналар ҳар ойда ўз ходимларини Самарқанд, Бухоро, Хива ва Шаҳрисабз томонларга дам олгани юбориб туришади.

ИШХОНА ГРУППАСИГА ЮБОРИБ ҚЎЯМИЗ:)

✍️🇺🇿@axborotuz
16.04.202511:43
🇺🇿 Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёеванинг кундалик ҳаёти қандай ўтади?

Миссия лойиҳасининг 2-сонида бу ҳақида батафсил ёритилибди.

✍️🇺🇿@axborotuz
15.04.202508:10
Президент Шавкат Мирзиёев Андижон вилоятига келди

Андижон халқаро аэропортини модернизация қилиш ишлари юзасидан ахборот берилди.

✍️🇺🇿@axborotuz
#Тезкор

⚡️⚡️Президент Шавкат Мирзиёев ҳукуматга электр энергияси ва газ тарифларининг оширилишини бир ойга кечиктириш бўйича топшириқ берди. Янги тарифлар 1 апрелдан эмас, 1 майдан кучга киради.

🖌 Шу тарифларни оширишни кечиктирмасдан бутунлай бекор қилиб юборса яхши бўларди-да. Халқ ҳам ойликка кун кўрувчилар ҳам коммунал тўловлардан қарзга ботиб кетди. Кўчаларда инсонларнинг чеҳраси ғамгин. Юзида табассум қолмади...

✍️🇺🇿@axborotuz
Президент Шавкат Мирзиёев бугун Андижон вилоятига ташриф буюради.

Ташриф давомида янги корхоналар фаолияти, саноат, энергетика, шаҳарсозлик ва бошқа соҳаларда амалга оширилаётган ишлар билан танишиш, жойлардаги қурилиш ва бунёдкорликни кўздан кечириш режалаштирилган.

Шунингдек, давлатимиз раҳбари ҳудудни комплекс ривожлантириш бўйича устувор вазифалар юзасидан йиғилиш ўтказади.

✍️🇺🇿@axborotuz
Қизингизнинг зўравонликдан қочиб уйга келиши эмас, балки зўравонликка тоқат қилишга мажбур бўлиши — ҳақиқий шармандаликдир – Саида Мирзиёева

Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева Президент томонидан қонунчиликка никоҳдан ажратишда судлар томонидан тайинланадиган “яраштириш даври”ни бекор қилишга оид ўзгартириш киритилганига муносабат билдирди.

Буни аёлларни оиладаги зўравонликдан ҳимоя қилиш, уларнинг ҳуқуқларини ҳурмат қилиш йўлидаги катта қадам деб ҳисоблайман. Агар оилада инсон қадр-қиммати ҳурмат қилинмаса ва у жисмоний, психологик ёки иқтисодий таҳқирларга дуч келса, у ерда муросага келиш, ярашиш ҳар қанақасига имконсиздир.

Бу нафақат аёллар, балки шундай шароитда яшаётган ва тарбияланаётган болалар учун ҳам муҳимдир, дейди Саида Мирзиёева.


https://t.me/hudud_inform
⚠️ +18 Ўзбекистонда фоҳишахоналарни легаллаштиришни сўраб чиқишмоқда

🖌 Биз Миллий либос, миллий қадриятлар ҳақида 25 соатдан бери бонг уриб турганимизда бу "ойимча" ҳаммасини чипакка чиқарибди.🤦‍♂️

✍️🇺🇿@axborotuz
❗️Ўша машхур Андижон турмаси шаҳар ташқарисига кўчирилади ўрнида кўнгилочар маскан қурилади

Шаҳар марказида “Андижон турмаси” номи билан танилган 3-сон тергов ҳибсхонаси жойлашган. Кундан-кунга шаҳар кўркига кўрк қўшилиб турган вақтда 100 йил олдин қурилган бундай “совуқ” бинонинг марказда бўлиши нотўғри экани қайд этилди.

Шу боис бу объект шаҳар чеккасига кўчирилиши, ўрнида замонавий кўнгилочар савдо ва сервис маркази барпо этилиши белгиланди.

✍️🇺🇿@axborotuz
23.04.202506:08
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Кўксарой” қароргоҳида ўтказилган ифторлик маросимидаги нутқи

Эътиборимиз марказида туриши керак бўлган яна бир масала – бу ёшларимизнинг қалби ва онгини заҳарлашга, ҳаётини издан чиқаришга қаратилган кўплаб таҳдидлар билан боғлиқ.

Фарзандларимизни илм-маърифатга тарғиб этиш, ёт ғоялар таъсиридан сақлаш борасида ҳурматли имом-хатибларимиз, кўпни кўрган отахон ва онахонларимиз, маҳалла фаоллари, ҳожиларимизнинг ўрни беқиёс, албатта.

Шу боис эзгу ниятлар ижобат бўладиган муборак Рамазон ойида, Лайлатул қадр кечаси арафасида туриб, юртимизда, бутун дунёда тинчлик ва фаровонлик, меҳр-оқибат барқарор бўлишини сўраб дуолар қиламиз.

Илойим, ҳаётимиз доимо мана шундай мунаввар, файзли ва баракали бўлсин!

Дуогўй отахон ва онахонларимиз соғ-омон бўлсинлар!

Меҳрибон опа-сингилларимиз, ака-укаларимиз ёнимизда доимо тоғдек таянч бўлиб турсинлар!

Фарзандларимиз билимли, касб-ҳунарли, азму шижоатли ёшлар бўлиб, Ватанимиз шуҳратини дунёга тараннум этсинлар!

Юртимиз тинч, меҳнаткаш, олижаноб халқимиз ҳамиша омон бўлсин!


✍️🇺🇿@axborotuz
08.04.202506:56
📢Кўпчилик сотиб олишни орзу қилиб юрган жуда кўплаб давлат мулклари 2025 йилда сотувга чиқарилади, рўйхат катта.

Маълумот учун, хусусийлаштириш натижалари қайта кўриб чиқилмайди ва бекор қилинмайди.

🖌Шундай қилиб бойларни янада бой қиламиз ва бой ва камбағал синфини яратамиз😱

✍️🇺🇿@axborotuz
Euronews телеканалида Марказий Осиё—Европа Иттифоқи саммити ҳақида лавҳа эфирга узатилди

Унда Ўзбекистон бундай доирадаги биринчи саммитни ўтказиш учун ўз эшикларини очгани қайд этилди.

✍️🇺🇿@axborotuz
Log in to unlock more functionality.