☑️ Қайта ишлаш чуқурлашади, қўшилган қиймат ва даромад кўпаяди
Давлатимиз раҳбарининг “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг экспорт салоҳиятини ошириш ҳамда қайта ишлаш занжирини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, умумий ер майдони 5 гектардан кам бўлмаган қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан ўзларига қарашли қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг дала четларида ички хўжалик ер тузиш лойиҳасига мувофиқ жами ер майдонининг 1 фоизига, лекин 20 сотихдан кўп бўлмаган ер участкасида музлаткичли омборхоналар, саралаш, қуритиш, қайта ишлаш, қадоқлаш, сув тежовчи технологиялар ва сув сақлаш объектларини қуришига рухсат этилади.
Шунингдек, 2025–2026 йилларда мева-сабзавот маҳсулотларини аҳоли томорқалари, деҳқон ва фермер хўжаликларидан йиғиб, саралаб, замонавий қадоқлаб шартнома асосида реализация қилган қишлоқ хўжалиги кооперативларига қадоқ харажатларининг 25 фоизи қоплаб берилади.
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортини оширишга қаратилган бундай чоралар ЎзЛиДеП сайловолди дастуридаги вазифаларга уйғун ва ҳамоҳанг. Партиямиз кейинги беш йилликда қишлоқ хўжалигини иқтисодий салоҳиятини юксалтириш, фермер ва деҳқонларнинг ердан кўпроқ фойда олишларини таъминлашни ўзининг устувор вазифаси деб билади. Шу боис қарорда белгиланган вазифалар ижросини қўллаб-қувватлаймиз.
@a_xaitov