Сурхондарё вилояти ҳокимлигидан Фахриддин Менглиев, Шўрчи тумани ҳокими Акбарали Ишмурзоев ҳамда тегишлилиги бўйича ташкилот раҳбарлари “Бахштепа” маҳалласидаги 51-умумтаълим мактабида бўлишди.
Умумтаълим мактабидаги шарт-шароитлар билан яқиндан танишиб, ўқувчилар билан суҳбатлашишди.
Ўқувчиларнинг таълим-тарбия олишлари учун умумтаълим мактабидаги шароитларни янада яхшилаш, устозларнинг ижодкорлигини яъни ўз ташаббуси билан ўқувчиларни касб-ҳунарга бўлган қизиқишини оширишга хизмат қиладиган кўргазмаларни ташкил этиш борасида аниқ кўрсатма ва тавсияларни беришди.
Ўзбекистон Маҳаллалари уюшмасининг Сурхондарё вилояти Шўрчи тумани бўлими бошлиғи Хусанов Хамид Абдимуратович 1982 йилнинг 11 феврал куни туғилган.
2004 йил Термиз давлат университетини тамомлаган, мутахассислиги бўйича иқтисодчи.
Меҳнат фаолияти давомида Сурхондарё вилояти Шўрчи тумани бўйича ғазначилик бўлинмаси молиявий мажбуриятларни руйхатга олиш ва тўловларни амалга ошириш гуруҳи бошлиғи ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг Сурхондарё вилояти Шўрчи тумани бўлими энергия ресурслари ва сувдан фойдаланиш тартибини назорат қилиш шўъбаси давлат инспектори, Бюронинг Сурхондарё вилояти Шўрчи тумани бўлими мониторинг ва ҳисоб шўъбаси инспектори лавозимларида меҳнат қилган.
Хамид Хусановни туғилган куни билан туман ҳокимлиги самимий муборакбод этади.
Ҳеч қачон иложи йўқ деманг! Имконсиз нарсанинг ўзи йўқ. Ҳар бирқулф ўз калити билан ясалади. Фақат хос калитни топиш учун ақл ва қалбни бирлаштирмоқ лозим
Шўрчи туманидаги "Гулистон" маҳалласидаги муаммоларни ижобий ҳал этиш мақсадида, самарали ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, пиёдалар йўлакчаси таъмирланиб, аҳолини электр энергияси билан таъминлашга хизмат қилувчи таянч устунлари ўрнатилмоқда. ✍🏻Шўрчи тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.