Whale Chanel
Whale Chanel
Proxy MTProto
Proxy MTProto
Proxy MTProto | پروکسی
Proxy MTProto | پروکسی
Whale Chanel
Whale Chanel
Proxy MTProto
Proxy MTProto
Proxy MTProto | پروکسی
Proxy MTProto | پروکسی
𝗙𝗘𝗥𝗠𝗘𝗥.𝗨𝗭 avatar

𝗙𝗘𝗥𝗠𝗘𝗥.𝗨𝗭

ЎЗБЕКИСТОН ФЕРМЕРЛАРИНИНГ 1-РАҚАМЛИ КАНАЛИ
Facebookда: facebook.com/groups/1455562791614978/?ref=share_group_link
Ҳамкор канал:
@agrobloger

Ҳамкор гуруҳлар:
@agronom_guruhi

@fermerlar_guruhi

Мурожаат: @agrobloger_admin
TGlist rating
0
0
TypePublic
Verification
Not verified
Trust
Not trusted
LocationУзбекістан
LanguageOther
Channel creation dateOct 31, 2024
Added to TGlist
Oct 31, 2024
Linked chat

Records

22.03.202511:25
28.3KSubscribers
03.02.202523:59
100Citation index
02.03.202506:25
14.7KAverage views per post
23.02.202516:16
11.7KAverage views per ad post
17.02.202502:31
9.39%ER
02.03.202506:43
119.78%ERR
Subscribers
Citation index
Avg views per post
Avg views per ad post
ER
ERR
NOV '24DEC '24JAN '25FEB '25MAR '25APR '25

Popular posts 𝗙𝗘𝗥𝗠𝗘𝗥.𝗨𝗭

⚡️136-СОНЛИ ПРЕЗИДЕНТ ҚАРОРИ ҚАБУЛ ҚИЛИНДИ ВА 10 АПРЕЛ САНАСИДАН ЭЪТИБОРАН КУЧГА КИРДИ:

Фермер хўжаликлари учун ўзларига қарашли қишлоқ хўжалигига мўлжалланган жами ер майдонининг 1 фоизига музлаткичли омборхоналар, саралаш, қуритиш, қайта ишлаш, қадоқлаш, сув тежовчи технологиялар ва сув сақлаш объектларини қуришга рухсат этилди.

Батафсил: 08.04.2025 йилдаги ПҚ-136-сон.
https://lex.uz/pdfs/7469633

🔘🔘🔘

Фермерларимизнинг 1-рақамли канали:
FERMER.UZ
⚡️НАЗИРА БОҚИЕВА, “Боқиева Назира” фермер хўжалиги раҳбари: "Йўқолсин кластер! Керак эмас, кластер. Ўзимиз давлатга топширайлик, донимизни, пахтамизни, юзимизни ёруғ қилиб".

"Мен Тошкент вилояти Бекобод туманидаги "Боқиева Назира" фермер хўжалиги раҳбариман. 84 гектар ерда фермер хўжалик раҳбари бўлиб ишлаб келмоқдаман. Ёлғиз онаман, иккинчи гуруҳ ногирониман. 39 йилдан бери мана шу фермер хўжалик раҳбари бўлиб, ишлаб келмоқдаман ва шу кунгача “план”ларни 150-170 фоизгача бажариб келяпман.

Ҳозирги кунда 38 гектар буғдой етиштиряпман, қолган еримда эса – пахта. Пахтада ҳар йили биринчи ўринда турамиз. Вилоят ва республика раҳбарлари мени танийди ва ҳурмат қилади.
2020-21 йилгача биз жуда яхши ишладик. Уч кунда пулимиз келарди. 2020 йилда кластер келди. Биринчи «APK Bekobod» кластерида Баҳромжон иш бошлади, биринчи ўринда пахтани, ғаллани «Рич» кластери Мақсудбек бошлади. Кейин давлат хариди учун 33 фоизини ажратишини айтди, қолган 67 фоизини эса «Рич» кластерга топширасизлар деди, шартнома туздик.

Пахтани биринчи сорт билан, биринчи теримда олий навларга топширдик. Мана уч йил бўлди, ҳали пахтамизнинг пулини бергани йўқ. Суд бўлди, суд қарор чиқарди. 1 миллиард 117 миллион ҳақдорлигимдан 210 миллионни ололмадим. Мажбурий ижро хатлари қўлимда турибди. Кейин «Рич» кластер буғдойимизни олди, у ҳам яримчала қилиб берди, қолган қарздорлигимизни ҳали беришни режалаштиргани йўқ. Вилоят, туман прокуратураларига мурожаат қилсак, “опа, булар банкрот бўлди, қарздорлик билан чиқди, тўлай олмайди”, дейишди.

Ҳозир бир оддий фуқаро «Агробанк»дан кредит олса, кафил ёки гаров қўйиши керак. Бу кластер катта-катта ерларни олиб, минглаб фермерларни ишлатса, шартнома тузиб фермер режасини бажарса, нима учун қарздорликка чиқади? Биронта раҳбар келиб текширмаса. Шу шикоятни кўриб чиқайлик деб юқоридан ёки туманга комиссия бириктирилиб, қарздорлик кластер томонидан бўлмоқдами ёки фермер томондан, деб текширмаса. Кластер банкрот бўлса, айб бизда эмас, тўлашсин. Биз ўша харажатлар эвазига пулни олиб келаси йилга тайёргарлик кўриб, яна пахта етиштирамиз ва ишини давом эттирамиз.

“Bekobod Rice klaster” кластерига мурожаат қилдик, улар “APK Bekobod” – Баҳромжон банкрот бўлди”, деди. Банкрот бўлгани билан тумандан кетгани йўқ-ку, кластерни алмаштириб, яна ишда давом эттиряпти. Банкрот бўлса, нега кетмайди? Қарзи бўла туриб, бошқа кластерни оляпти. У корхона ҳам ишлаяпти, буниси ҳам. Нега қарздор бўлса кетмайди, нега корхонани тарк этмайди? Ишлаяпти-ку! Фермерларга ҳақини бермаслик учун мана шунақа ўйинлар қиляпти. Rice ҳам шу: “опажон, тўлайман, ўрнига солярка, дори бераман” деди. Рози бўлдим, аммо ҳеч нарса бермади. Суднинг қарорлари, печати, имзоси билан ҳаммаси қўлимда турибди.

Мажбурий ижро ходимларидан хафаман: нима учун фермер қарздор бўлса, суд қарор чиқаргандан кейин сиқувга олишади, аммо кластерни... Камбағаллар қарз бўлса банкдан сигир-бузоғи, гилами, телевизоригача кўтариб чиқиб кетасизлар. Лекин кластерга унақа муносабат–йўқ! Кластернинг мол-мулки бордир, гаровга қўяётган нарсаси бордир ёки кафил бўлган бирон катта раҳбари бордир? Кўтаринглар, суриштиринглар.

Туман, вилоят бўйича бутун фермерлар хонавайрон бўлиши шарт эмас-ку! Кеча менинг хафа бўлганим: туман ҳокими солиқ идорасига ҳаммани йиғиб олиб, “сувдан тўққиз миллион қарзингиз бор экан, аризангизни ёзинг”, деди. Менга “кечгача нимангизни сотсангиз ҳам, тўланг, бўлмаса печатингизни топширасиз, ерингизни топширасиз” деди. Мен шу ерни деб тамом соғлиғимдан айрилдим, ер деб ҳаётимдан кечдим, турмушга чиқсам, эртага эркак киши рашк қилади, қўймайди, далага бормайсан, дедим. Ҳаётимдан кечиб, далани танладим. Ўлсам ҳам далада ўламан.

Кластер ходимлари жуда қийнаб юборди бизни. “OQTOSH” кластерининг (тарозисига) бир кун бордим, светни ўчириб қўйиб, торози кўринмаслиги учун шоли билан буғдойда тележкага солиб, камерани ўчириб, айланиб кўчадан чиқиб, торозидан ўтказади, кейин свет ва камерани ёқади. Бу нима деган гап? Бунақа ёпишмаган ямоқ кластерларнинг нима кераги бор?
".

ТЎЛИҚ ИНТЕРВЬЮНИ ЎҚИШ:
👇👇👇
https://telegra.ph/-04-01-2539

🔘🔘🔘

Фермерларимизнинг 1-рақамли канали: FERMER.UZ
⚡️ХОЛМУРОД ТУРҒУНОВ, фермер, жамоат фаоли:

"Ипак қурти бўйича.

Фермер бир қути (қутида 20 грамм бўлади) учун 1 миллион сўм пул, ёғ, ун беряпти. МФЙ одамларни қурт боқишга чақирса, одамлар қурт боқмаяпти.

Пилла кластери пилланинг 1 килосини 40 минг сўмдан оламан, деяпти. 1 қути қурт нари борса 50 кг пилла беради. Пилла ростдан пахта-ғалла йўналишидаги фермерларга топ-тоза чиқим. Пилла бизнесини янгидан ўйлаб кўриш керак.

Одамлар қурт боқмаяпти, сабаби пилла кластери пиллага жуда кам хақ тўламоқчи. Олдинлари пилла ширкати қурт боқувчини қурт боқиш анжомлари ва барча зарур маҳсулотлар билан таъминлар эди.

Ҳозирги пилла кластери қурт беради холос ва пилла тайёр бўлса, арзимаган хақ эвазига қабул қилиб олади.

Мана масала.

Фермерларни қийнаманг, ҳурматли раҳбарлар. Кластернинг "думи" тугилса, масала ҳал бўлади.

🔘🔘🔘

Фермерларимизнинг 1-рақамли канали:
FERMER.UZ
⚡️ЕРНИНГ ҚАЙТА ИЖАРАГА БЕРИЛИШИ: Янги қабул қилинган 131-сонли Президент қарори бўйича навбатдаги тафсилотлар.

Хабарингиз бор, Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкалари ижарачиларига ижарага берилган ер участкалари бўйича ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини бошқа шахсга ўтказишга, яъни қайта ижарага беришга рухсат берилди.

Бу “Қишлоқ хўжалигида ердан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ва маҳсулот етиштириш ҳажмини кўпайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент қарорида белгиланди. Бу ҳақда каналимизда тафсилотлар ҳавола қилинди:
https://t.me/fermer_uzbekistan/8283?single

Ушбу қарор кучга киргунга қадар ижарага берилган қишлоқ хўжалиги ерлари бўйича ижара муддатига тенг тақсимланадиган қўшимча тўловлар ёки ижарага олиш ҳуқуқини бўлиб-бўлиб тўлаш бўйича тўловлардан муддати ўтган қарздорлиги бўлган ижарачиларга:

ер участкасидан ўзи фойдаланган муддатдан қатъи назар, туман ҳокими иштирокида уч томонлама шартнома асосида ерга бўлган ҳуқуқлари ва мажбуриятларини, шу жумладан, қўшимча тўловлар ва бўлиб-бўлиб тўлаш бўйича тўловларни тўлаб бориш бўйича мажбуриятини бошқа шахсга ўтказиш (қайта ижарага бериш) ҳуқуқи берилади;

агар улар деҳқон хўжалиги юритиш учун ер участкаларини олиш бўйича 2022 йил 1 январдан 2023 йил 15 апрелга қадар ўтказилган очиқ электрон танловларда ғолиб бўлган “темир дафтар”, “аёллар дафтари”, “ёшлар дафтари”га киритилган фуқаролар ва меҳнат мигрантлари бўлса, ижара муддатига тенг тақсимланадиган қўшимча тўловлар миқдори ушбу ер участкаси норматив қийматининг бир баробарига, бошқа шахслар учун эса тўрт баробарига тенг миқдорда белгиланади.

Президент қарорига кўра, суд ҳужжатлари ва бошқа органларнинг ҳужжатларини ижро этишда ундирувчи қарздорнинг қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкасини узоқ муддатга ижарага олиш ҳуқуқига қаратишда қуйидаги соддалаштирилган тартиб жорий этилади:

ундирувни ижара ҳуқуқига қаратиш учун туман (шаҳар) ҳокимининг — ижарага берувчининг розилиги талаб этилмайди;

ижара ҳуқуқини баҳолаш талаб этилмайди, давлат ижрочиси ваколатли ташкилотлардан ер участкасининг норматив қийматини аниқлаб, унга тенг бўлган бошланғич нарх миқдорини мулкий ҳуқуқни хатлаш далолатномасида кўрсатади;

электрон онлайн аукцион савдолари нарижалари тўғрисидаги баённома ер ижараси шартномаси бўйича ҳуқуқлар ва мажбуриятлар қолган муддақтга қарздордан аукцион ғолибига ўтганини — қайта ижарани давлар рўйхатидан ўтказиш учун асос ҳисобаланади.

Давлат раҳбарининг ушбу қарори билан юқори ҳосил олган фермерлар энди уч карра кам ер солиғи тўлаши ҳақида тафсилотларни аввалиги хабарларимизда ёзгандик.

▪️▪️▪️

Фермерларимизнинг 1-рақамли канали:
FERMER.UZ
⚡️УЛГУРИБ ҚОЛИНГ: Ўзбекистонда эгаллаб олинган ерларни рўйхатга олиш бошланди.

Ўзбекистонда илк бор ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкаларини расмийлаштириш амалга оширилди. Бу ҳақда Республика кадастр агентлиги маълум қилди.

Ерларни легаллаштириш жараёни 2024 йил ноябрда бошланган ва 2028 йил бошигача давом этади. 2024 йилнинг августида қабул қилинган қонунга кўра, фуқаролар ўзлаштириб олган ер участкалари ва уларда қурилган биноларга мулк ҳуқуқини расмийлаштиришлари мумкин.

Ерни расмийлаштиришдаги максимал майдон ва тўлов миқдори ҳудудга ва ерни ўзлаштириш вақтига боғлиқ:

Агар ер 1998 йил 1 июлгача эгалланган бўлса — 0,24 гектаргача;

1998–2018 йиллар орасида — 0,12 гектаргача;

Тошкент, Нукус ва вилоят марказларида — 0,06 гектаргача.

Расмийлаштириш учун 1 дан 5 гача БРВ миқдорида (375 минг сўмдан 1,9 млн сўмгача) тўлов белгиланган.

Легаллаштириш тўғрисидаги қарорлар ҳудудий халқ депутатлари кенгашлари томонидан қабул қилинади. Бундан аввал тўпланган ҳужжатларнинг тўлиқлиги ва қонунийлиги адлия органлари томонидан текширилади, дейилади
хабарда.

🔘🔘🔘

Фермерларимизнинг 1-рақамли канали: FERMER.UZ
⚡️8 САҲИФАДАН ИБОРАТ 131-ПРЕЗИДЕНТ ҚАРОРИ ВА УНИНГ ИЛОВАЛАРИ ЭЪЛОН ҚИЛИНДИ: Юқори ҳосил олган фермерларга уч карра кам ер солиғи тўлаши, жами ер майдонининг 25 фоизига алмашлаб экиш усулида чорва учун озуқа, сабзавот, полиз, картошка, мойли ва дуккакли экинларни экиши кафолатланиши белгиланмоқда.

“Қишлоқ хўжалигида ердан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ва маҳсулот етиштириш ҳажмини кўпайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент қарори билан фермерларга бир қатор имтиёзлар берилади.

Ҳужжатда белгиланишича, қарорда қуйидагилар мақсад қилинган:

туман ҳокимликлари тасарруфидаги бўш турган қишлоқ хўжалиги ерларида экин экиш ва маҳсулот етиштиришни ташкил этиш;

чорвачилик учун озуқа экинлар етиштириш ҳажмини ошириш орқали гўшт ва сут маҳсулотлари нархларининг барқарорлигини таъминлаш;

ердан самарали фойдаланишни иқтисодий механизмлар орқали рағбатлантириш, аҳоли бандлиги ва турмуш даражасини ошириш.

Қарорга кўра, 2025 йил ҳосилидан бошлаб ҳар йили пахтадан 50 центнер/гектар, ғалладан 80 центрнер/гектардан юқори ҳосил олинганини солиқ ҳисоботларида акс эттирган фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналарига келгуси йилда:

ижарага олинган жами ер майдонининг 25 фоизига алмашлаб экиш усулида чорва учун озуқа, сабзавот, полиз, картошка, мойли ва дуккакли экинларни экиш кафолатланади;

Ўзбекистон фермерлари кенгашига аъзолик бадали пахта хом ашёси бўйича биржада эълон қилинадиган бошланғич нархдан ва доннинг шаклланган ўртача нархидан 0,3 фоиз миқдорида белгиланади;

ер солиғини ҳисоблашда базавий ставкада нисбатан мутаносиб равишда уч каррагача камайтирувчи коэффициентлар қўлланилади.

Шунингдек, қишлоқ хўжалиги кооперативига аъзо бўлган фермер хўжаликларининг 50 фоизидан ошмаган қисмига пахта етиштириш учун Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармасининг ресурслари ҳисобидан 50 фоизлик мол-мулк гарови, хусусан, ерга ижара ҳуқуқи гарови билан имтиёзли кредит ажратишга рухсат этилади. Бунда ушбу кредит пахта хом ашёсининг эълон қилинган бошланғич нархидан келиб чиқиб ажратилади.

Бундан ташқари, қишлоқ хўжалиги кооперативига аъзо бўлган фермер хўжаликлари етиштирган пахтани тўғридан-тўғри харид қилишга рухсат берилади. Бунда шартномалар Ўзбекистон товар-хом ашё биржаси ахборот порталида тузилиши керак.

Шавкат Мирзиёев 17 март куни ичимлик суви ва иссиқлик таъминоти, маҳаллалар ободлиги ва қишлоқ хўжалиги билан боғлиқ масалалар бўйича видеоселектор йиғилишида юқори рейтингдаги фермерларга кредитни қайтмаслик хавфини суғурталаш талаби бекор бўлишини маълум қилганди. Ер солиғи 3 баробар, фермерлар кенгашига тўланадиган бадал 2 карра камайтирилиши қайд этилганди. Пахта ва ғаллада меъёрдан кўп ҳосил олганларга 25 фоизгача ерида чорва озуқаси, сабзавот, дуккакли ва бошқа экинларни алмашлаб экишга рухсат берилиши айтилганди.

Батафсил манба:
https://lex.uz/uz/pdfs/7451679

🔘🔘🔘

Фермерларларимизнинг 1-рақамли канали:
FERMER.UZ
⚡️АЛИШЕР ҚОСИМОВ, жамоат фаоли: Нега қишлоқ хўжалигини ривожлантириш учун ажратилаётган халқаро молия маблағлари кўпинча фермергача етиб бормайди?

Сўнгги йилларда, aниқроғи 2020-2024 йиллар мобайнида, халқаро молия институтлари томонидан Ўзбекистон қишлоқ хўжалигини ривожлантириш учун $1,6 миллиарддан ортиқ молия ажратилди.

Бу маблағлар турли халқаро кредит линиялари, грантлар ва техник ёрдам дастурлари орқали ажратилган. Қуйида энг асосий маблағ ажратган халқаро молия ташкилотларининг рўйҳати келтирилади:

1. Жаҳон банки

Қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш лойиҳаси (2020) - $500 миллион

Чорвачилик соҳасини ривожлантириш лойиҳаси (2023) - $240 миллион

Қишлоқ хўжалиги субъектларини қўллаб-қувватлаш лойиҳаси (2022) - $200 миллион

Жаҳон банкидан олинган умумий молия маблағи: $940 миллион

2. ОПЕК жамғармаси (OPEC Fund)

Asaka Bank учун кредит (2025) - $35 миллион

Sanoat Qurilish Bank учун кредит (2024) - $40 миллион

ОПЕК жамғармасидан олинган умумий молия маблағи - $75 миллион

3. Ислом савдо-молия корпорацияси (ITFC)

2024–2026 йилларда умумий ажратилган молия маблағи - $600 миллион

4. Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш бўйича халқаро жамғарма (IFAD)
Hamkorbank орқали микроқарзлар (2024) - $2,5 миллион
(асосан кам таъминланган боғбон фермерлар ва сут ишлаб чиқарувчилар учун)

Нима учун фермергача молия маблағлари етиб бормайди?

Бунинг сабаблари бир қанча:

1. Молиялаштириш жуда кўп “қўллар” орқали ўтади

Халқаро институтлар молия маблағини тўғридан-тўғри фермерга эмас, балки вазирликлар, давлат лойиҳа агентликлари ва тижорат банклари орқали ажратади. Бу ўз ўрнида коррупция ва бюрократияга йўл очади.

2. Молиялаштириш мутасадди амалдорлар қўлида қолган

Молиялаштириш аввало таниш-билишларга ажратилади; тендерлар олдиндан келишилган компанияларга берилади; ҳисоботларда ёлғон натижалар кўрсатилади ва охир оқибат амалий натижа бўлмайди.

3. Майда фермерларга ишонмаслик ҳолати

Ҳокимиятлар ва тижорат банклар фермерларга ишонишмайди, уларда гаров ёки кафолат йўқ, улар ҳисоб-китобни юритолмайди деб ўйлашади ва натижада маблағлар йирик агро-холдинглар, кластерлар ва ҳоким ва амалдорларга алоқадор бўлган фермерларга ажратилади.

4. Фермерлар халқаро молиялаштириш дастурлари билан хабардор эмас

Кўплаб фермерлар ҳали ҳам улар учун махсус молиялаштириш дастурлари борлигини, қайси тижорат банклари орқали олиш мумкинлигини, қандай қилиб ариза топширишликни билишмайди.

Маълумот тарқатиш ва тушунтириш ишлари қишлоқ хўжалиги вазирлиги, давлат лойиҳалари агентлиги, ҳокимиятлар ва бошқа тегишли ташкилотлар томонидан деярли олиб борилмайди.

5. Натижа муҳим эмас, “ҳисобот” муҳим

Афсуски, кўп лойиҳаларнинг мақсади фермерни қўллаб қувватлаш эмас, балки пулни ўзлаштириш; ҳақиқий натижага эришиш эмас, балки чиройли ҳисобот ёзиш;, қишлоқ хўжалигини ривожлантириш эмас, балки раҳбариятга тайёрланадиган ҳисботларда чиройли рақамларни “чизиб” бериш бўлиб қолган.

Шахсий тажрибам

Боғдорчилик билан 10 йилдан бери фаолият кўрсатиб келаётган бўлсам, шу кунгача қишлоқ хўжалигини ривожлантириш учун ҳалқаро молия институтлари, банклари ва фондлари томонидан ажратилаётган имтиёзли ва узоқ муддатли молиянинг бир чақаси ҳам бизга насиб қилмаган. Ўйлайманки минглаб бошқа фермерларда ҳам аҳвол шундай.

2 миллион долларлик лойиҳа билан Исломий савдо-молия корпорацияси (ITFC) томонидан молиялаштиришга ариза топширсак, бизнинг маҳаллий банк (ҳалқаро молиялаштириш асосан маҳаллий банклар орқали амалга оширилади), 2 миллион долларлик маблағ ажратилиши учун 4 миллион долларлик кўчмас мулк кўринишда гаров сўрайди, йиллик молия устамаси 7-8% бўлган жойда ўша молияни 14-15% қилиб беради, фермер хўжалигининг банк айланмаси 10-15 миллион доллар бўлишини талаб қилади. Қандай қилиб фермер хўжалигида бундай айланма бўлиши мумкин ахир? Охир оқибат турли хил банк қўйган шартларга жавоб бермаганиздан кейин, банкка, ҳокимларга, вазирларга ва бошқа катта амалдорларга алоқадор бўлган бошқа таниш-билиш агрофирма ва кластерларга молия маблағлари тақсимлаб берилади".

🔘🔘🔘

Фермерларимизнинг 1-рақамли канали: FERMER UZ
⚡️ПФ-50 БЎЙИЧА ЭСЛАТМА: Фермерларимизга 2025 йилнинг 25 март кунигача ҳисобланган пеня ҳисобдан чиқарилиши белгиланган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 19 мартдаги ПФ-50-сон "Кичик ва ўрта бизнеснинг иқтисодиётдаги ўрнини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонининг 13-бандига асосан:

2025 йилнинг 25 март кунига қадар фермер хўжаликларининг солиқ қарздорлиги бўйича ҳисобланган пеня ҳисобдан чиқарилади ҳамда суд ва ижро ишларининг ушбу пеняни ундириш билан боғлиқ қисми тугатилиши белгиланган.

🔹50-сонли Президент Фармонининг тўлиқ ҳаволаси:
https://lex.uz/pdfs/7444738

🔘🔘🔘

Фермерларимизнинг 1-рақамли канали:
FERMER.UZ
⚡️ПРЕЗИДЕНТ ҚАРОРИ ҚАБУЛ ҚИЛИНДИ: Аукцион савдоларига чиқариладиган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар жами майдонининг ўртача 10–20 фоизи чорва учун озуқа экинларини экиш шарти билан савдога чиқарилади.

“Қишлоқ хўжалигида ердан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ва маҳсулот етиштириш ҳажмини кўпайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-131-сон, 28.03.2025 й.) қабул қилинди

Қарорга кўра, барча турдаги қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни ижарага беришда 2025 йил 11 мартдан қуйидаги тартиблар жорий этилади:

🔹электрон онлайн аукцион савдосини ўтказиш тўғрисидаги хабарномани эълон қилиш муддати 15 кундан 5 кунга, такрорий савдоларда – 5 кундан 1 кунга қисқартирилади;

🔹такрорий савдоларда фақат бир нафар талабгордан ариза келиб тушган тақдирда, унга ушбу савдода эълон қилинган нархда лотни ихтиёрий сотиб олиш таклиф этилади;

🔹ҳар такрорий савдода лот нархи 10 фоиздан босқичма-босқич бошланғич нархнинг 20 фоизига тушганига қадар пасайтирилади.

2025 йил 1 апрелдан аукцион савдоларида ер участкасига ижара ҳуқуқини олиш учун тўловларни бўлиб-бўлиб тўлаш ва тўлов тўлиқ тўланганда чегирма бериш тартиби бекор қилинади, ушбу тўловлар 15 иш куни ичида тўлиқ тўланиши шартлиги белгиланди.

2025–2026 йилларда аукцион савдоларига чиқариладиган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар жами майдонининг ўртача 10–20 фоизи чорва учун озуқа экинларини ёки экиш шарти билан савдога чиқарилади, дейилади
хабарда.

🔘🔘🔘

Фермерларларимизнинг 1-рақамли канали: FERMER.UZ
Deleted01.04.202508:48
⚡️РАМАЗОН ҲАЙИТИ АЙЁМИ МУБОРАК БЎЛСИН!

Ўзбекистондаги барча заҳматкаш, матонатли ва энг шарафли касб эгалари бўлган фермерларимизни ҳамда қишлоқ хўжалигига алоқадор барча юртдошларимизни Ийди Рамазон айёми билан муборакбод этамиз.

🔘🔘🔘

Фермерларимизнинг 1-рақамли канали:
FERMER.UZ
⚡️ВАЗИРЛИК МАЖБУРИЙ ЭМАСЛИГИНИ АЙТГАНДИ: Сирдарёда фермерларга Хитой чигитини экишга қаратилган босим қилингани хабар қилинди.

Сайхунобод тумани, «Бирлашган» СИУдаги фермер хўжалиги раҳбари М.Шомирзаев «Уруғчиликни ривожлантириш маркази» ДМ Сирдарё вилоят бошқармаси бошлиғи томонидан 2026 йил ҳосили учун уруғлик пахта захирасини яратиш мақсадида, хорижий "ХинЛуЗао-52" ва "ХинЛуЗао-78" навлари уруғлик чигитларини экиш зарурлиги ҳақида огоҳлантириш хати берилганлигидан норозилиги ҳақидаги мурожаат Фермерлар кенгаши томонидан ўрганиб чиқилган.

ОГОҲЛАНТИШИ ХАТИ қуйидагича:

"Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 29 январдаги 43-сонли қарори билан пахтачиликда юқори самарали интенсив агротехнологияларни қўллаш ҳамда касаллик ва зараркунандаларга чидамли хорижий ғўза навлари етиштириш орқали ҳосилдорликни ошириш бўйича вазифалар белгилаб берилган.

Мазкур қарор ижросини юзасидан Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2025 йил 1 апрелдаги 05/22-07-117-сонли топшириқ хатида, жорий йил ҳосили учун юқори ҳосилдор хорижий навларни етиштириш ҳамда кейинги йиллар учун хорижий "ХинЛуЗао-52" ва "ХинЛуЗао-78" навларидан сифатли уруғлик фондини яратиш белгиланган.

Юқоридагилардан келиб чиқиб сиз раҳбарлик қилаётган фермер хўжалик «E-urug'» ахборот тизимида ўтказилган тендер танлови ғолиб сифатида 2026 йил ҳосили учун уруғлик пахта захирасини яратиш мақсадида, хорижий "ХинЛуЗао-52" ва "ХинЛуЗао-78" навлари уруғлик чигитларини экишингиз бўйича огоҳлантирамиз.

Уруғчиликни ривожлантириш маркази".

🔹🔹🔹

Фермерлар кенгашининг муносабати:

«Фермер хўжалиги тўғрисида»ги Қонуннинг 16-моддасига асосан фермер ижарага олинган ер участкасида ўз уставида назарда тутилган ихтисослашувга ва ижарага олиш шартномасига мувофиқ фермер хўжалигининг ишлаб чиқариш фаолиятини ташкил этиш ҳамда ихтисослашувни ҳисобга олган ҳолда ва тузилган контрактация шартномалари асосида қишлоқ хўжалик экинларини жойлаштиришни мустақил равишда амалга ошириш ҳуқуқи бор.

Қайд этиш жоизки, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ўзининг расмий телеграм каналида 2025 йил 20 март куни Хитой уруғлик чигитини экиш мажбурий эмаслиги ҳақида расмий муносабат билдирган.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 241-1-моддасида тадбиркорлик субъектлари фаолиятига ноқонуний аралашганлик учун жавобгарлик белгиланган.

Шу боис, Фермерлар кенгаши томонидан 2025 йил 7 апрел куни Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг Уруғчиликни ривожлантириш марказига фермерларга қонунчиликка зид мажбуриятлар юкламасликни, уларнинг ижарага олинган ерида ўз устави, ихтисослашуви, ижарага олиш шартномасига мувофиқ экинларни мустақил жойлаштириш, ишлаб чиқариш фаолиятини ташкил этиш ҳуқуқларига риоя этишини сўраб мурожаат киритилган, дейилади
хабарда.

🔘🔘🔘

Фермерларимизнинг 1-рақамли канали: FERMER.UZ
25.03.202508:30
⚡️"ХЎРЛАНГАН" КЛАСТЕР ПАХТАСИ: СССР даврида бундай ҳолатга йўл қўйган инсон отувга ҳукм қилинарди!

👇👇👇
https://youtube.com/shorts/wtgSNZMZmqs?si=hSQi4YPw__smrvwR

🔘🔘🔘

Фермерларимизнинг 1-рақамли канали:
FERMER.UZ
21.04.202517:38
⚡️1961 ЙИЛДАН 2025 ЙИЛГАЧА: Жаҳондаги пахта етиштирувчи гигантлар рейтингининг ўзгариши. Ўзбекистон қайси ўринда?

🔘🔘🔘

Фермерларимизнинг 1-рақамли канали:
FERMER.UZ
⚡️FACEBOOK ТАРМОҒИДАГИ ГУРУҲИМИЗДА ОБУНАЧИМИЗ МУРОЖААТИ: "Хитойликлар бўйича очиқ мулоқот қилиниши керак!".

"Ўзбекистон савдо-саноат палатаси диққатига!

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги диққатига!

Солиқ қўмитаси диққатига!

Кейинги пайтларда хорижлик фуқаролар томонидан юртимизда тадбиркорлик ва дехқончилик соҳаларида бошлаган фаолиятларига боғлиқ, гўёки уларга кўплаб имтиёзлар берилгани хақида асосли ва асоссиз миш-мишлар кўпайиб кетгани сир эмас.

Гапни очиғи халқнинг хавотири асосли.

Сизлардан яқин кунларда чет эл фуқаролари томонидан юртимиздаги олиб борадиган фаолиятларига ойдинлик киритишга оид брифинг, яъни очиқ мулоқот ташкил қилишингларни талаб қиламан.

Брифингда асосан ижтимоий тармоқ фаоллари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокини таъминлашингларни сўрайман.

Очиқ мулоқотга юқоридаги вазирлик ва палатанинг вакиллари тўлиқ тайргарлик кўриб иштирок этиши таъминлансин.

Иккита-учта брифингда иштирок этган маъсул мутасаддилар иштирокчиларнинг берган саволларига жавоб бера олмай, "кейин қўшимча маълумот берамиз" қабилида умумий жавоблар билан саволларга жавоб беришдан қочиб қутулишганлиги сир эмас.

Очиқ мулоқотга вакил бўлиб келдими, тамом! Хамма саволга босиқлик билан жавоб берсин.

Хаттоки битта нодон маъсул, саволга жавоб бера олмай, савол берганга дўқ қилгани хам ёдимда.

Бу очиқ мулоқот орқали барча тушунмовчилик ва хавотирларга чек қўямиз деган умиддаман.

Хурматли хамюртлар!

Мана шу постимни мутасаддиларга етказишда амалий ёрдам берасизлар, деб ўйлайман.

Саломат бўлинглар!".

🔘🔘🔘

Фермерларларимизнинг 1-рақамли канали:
FERMER.UZ
⚡️ ЎЗБЕКИСТОНДА "ИНДОРАМА АГРО" МОЖАРОСИ: 10000 нафарга яқин фермер ўз ерларини товонсиз ва огоҳлантиришсиз йўқотган.

Ўзбекистондаги йирик пахта етиштирувчи корхоналардан бири – “Индорама Агро” атрофида жиддий можаро юзага келди. Корхона ишчиларнинг меҳнат ҳуқуқларини мунтазам равишда бузгани, уларни мажбурий меҳнатга жалб қилгани, фермерларнинг ерларини товонсиз тортиб олгани ва шикоятларига эътиборсизлик қилгани ҳақида аниқ далиллар мавжуд. Бу ҳолат Халқаро молия корпорацияси (ХМК) ва Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) учун ҳам жавобгарлик масаласини кун тартибига қўяди, чунки мазкур институтлар корхонага 130 миллион доллар миқдорида молиявий ёрдам кўрсатган.

Меҳнат ҳуқуқлари ва инсон ҳақлари бузилиши
.

Турли мустақил мониторинг ташкилотларининг ҳисоботларига кўра, “Индорама Агро” қатор меҳнат ҳуқуқларини поймол қилган:

• Ходимларнинг маошлари ўз вақтида тўланмаган, айрим ҳолларда умуман тўланмаган.

• Меҳнат шартномалари бузилган ёки умуман расмийлаштирилмаган.

• 400 нафардан ортиқ ходимлар “хизмат кўрсатувчи” сифатида нотўғри таснифланиб, уларни меҳнат қонунчилиги ҳимоясидан маҳрум қилишган.

• Касаба уюшмалари фаолиятига тўсқинлик қилинган, ходимлар уюшмаларга аъзо бўлиши чекланган.

• Ҳуқуқ ҳимоячилари ва шикоят қилган ишчилар таъқиб қилинган.

Ҳуқуқ фаоллари томонидан ҳужжатлаштирилган далилларга кўра, ишчилар шартномалари янгиланмаслик таҳдиди остида тўловсиз меҳнат қилишга мажбурланган, бу эса мажбурий меҳнат сифатида баҳоланади.

Фермерлар ва қишлоқ аҳолиси ерларининг тортиб олиниши.

10 000 нафарга яқин фермер ўз ерларини товонсиз ва огоҳлантиришсиз йўқотган. Бу уларнинг иқтисодий ҳолатига катта зарба бўлиб, тирикчилик манбаларидан маҳрум қилиш билан баробар. Корхона жабрланган фермерлар ва ишчиларга товон тўлаш бўйича ҳеч қандай чора кўрмаган.

Халқаро молия институтларининг жавобгарлиги.

ЕТТБ ва ХМК ўз маблағларини бундай ҳуқуқбузарликлар содир этилган корхонага ажратгани уларнинг жавобгарлик масаласини кун тартибига қўяди. Гарчи ушбу молия институтлари лойиҳанинг ижтимоий ва экологик хавфларини олдиндан таҳлил қилган бўлса-да, меҳнат ҳуқуқлари бузилишига қарши етарли чоралар кўрмаган.

2025 йил январь ойида ХМК фуқаролик жамияти ташкилотларини хабардор қилишига кўра, “Индорама Агро” корхонаси қарзларини муддатидан олдин тўлаб, лойиҳадан чиқиб кетган. Бу эса мавжуд муаммоларни ҳал этмасдан қолдиришга уринган ҳаракат сифатида баҳоланмоқда.

Жаҳон ҳамжамиятининг қўшма чақириқлари.

Бу можарога жаҳон ҳамжамияти ҳам эътибор қаратди. 100 га яқин халқаро фуқаролик жамияти ташкилотлари қўшма баёнотни имзолаб, ЕТТБ ва ХМКни зудлик билан чора кўришга чақирди. Имзолаган ташкилотлар орасида:

• Accountability Counsel (Global)
• Anti-Slavery International (UK)
• CEE Bankwatch Network (Czech Republic)
• European Coalition for Corporate Justice (Europe)
• Child Labor Coalition (US)
• Bangladesh Food Security Network (Bangladesh)
• Association Central Asia (Uzbekistan)
• Bir Duino (Kyrgyzstan)
• Community Land Action Now! (Kenya)
• Ecolur Informational NGO (Armenia)

Бу ташкилотлар ЕТТБ ва ХМКдан қуйидаги талабларни қўймоқда:

1. Мустақил тергов ўтказиш ва ҳуқуқбузарликлар юзасидан жавобгарликни аниқлаш.

2. Меҳнат ҳуқуқлари поймол қилинган ишчиларга товон тўлаш ва шартномаларини тиклаш.

3. Фермерларнинг ерларини қайтариш ёки товон тўлаш.

4. Молиявий институтлар томонидан келгусида бундай можароларга йўл қўймаслик учун мониторинг ва масъулият механизмларини кучайтириш.

“Индорама Агро” можароси Ўзбекистонда меҳнат ҳуқуқлари ва ер масаласи бўйича тизимли муаммоларни очиб беради. Жаҳон миқёсидаги молия институтлари бундай ҳуқуқбузарликларга нисбатан қаттиқ чоралар кўрмаса, бу меҳнаткашлар ва фермерлар учун оғир оқибатларга олиб келиши мумкин. Шунинг учун халқаро ҳамжамият, фуқаролик жамияти ва инсон ҳуқуқлари ташкилотлари бу масалада жиддий позиция эгаллаши ва ЕТТБ ҳамда ХМКни жавобгарликка тортиши лозим, дейилади
хабарда.

🔘🔘🔘

Фермерларимизнинг 1-рақамли канали: FERMER.UZ
Log in to unlock more functionality.