Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Асанов формати avatar

Асанов формати

Канал муаллифи, тилшунос, журналист ва блогер Эльдар Асанов тиллар, тарих, антропология мавзуларида таҳлилий ва оммабоп материаллар бериб боради.
Канални қўллаб-қувватлаш: tirikchilik.uz/AsanovEldar
Тижорий ҳамкорлик учун: @AshiVanghuhi
TGlist rating
0
0
TypePublic
Verification
Not verified
Trust
Not trusted
LocationУзбекістан
LanguageOther
Channel creation dateNov 30, 2018
Added to TGlist
Aug 09, 2024

Records

24.08.202423:59
14.4KSubscribers
24.03.202523:59
300Citation index
09.03.202507:24
7.5KAverage views per post
09.03.202507:25
7.5KAverage views per ad post
27.02.202513:57
7.73%ER
08.03.202523:59
43.60%ERR
Subscribers
Citation index
Avg views per post
Avg views per ad post
ER
ERR
OCT '24JAN '25APR '25

Popular posts Асанов формати

21.04.202517:16
Шом араб фамилиялари бўйича яна бир қизиқ маълумот эшитиб қолдим арабист танишлардан.

Одатда маълум бир араб қабиласига мансуб аҳоли шу қабила номини ишлатган — Адноний, Тамимий ва ҳ.к. Бундай арабларнинг аксарияти мусулмон бўлган ва келиб чиқиши нуқтаи назаридан ўзини "тоза", аслзода ҳисоблаган.

Қабилавийлигини сақлаган христиан араблар ҳам бўлган — улар исломдан олдин бу ҳудудда яшаб, христианликка эътиқод қилган араблар эди (Лаҳмийлар ва Ғассонийлар).

Араблашганлар (мустаъроб) ёки шаҳарлашиб, қабиласини унутган араблар эса касб-корига қараб фамилия/куня олган: Ҳаддод, Нажжор ва ҳ.к. Уларнинг бир қисми христиан, бир қисми мусулмон бўлган.

Усмонли ҳокимияти даврида аҳолининг бу гуруҳи туркча фамилиялар ола бошлаган: Қошиқчи ашуқжи), Ëзижи (яъни ёзувчи). Масалан, Антиохия патриархатининг ҳозирги патриархи Юҳанно XX нинг асл исми — Ҳони Ëзижи.

Энди юқоридаги бекграунддан келиб чиқиб, пастдаги қизиқарли воқеани тушунишга ва завқ олишга ҳаракат қилинг.

Касб номига қўйилган фамилиялар ичида Фарис дегани ҳам бор — отлиқ/рицарь дегани. Салиб юришлари давридан қолган фамилия дейишади — ё салибчи рицарлар авлоди, ё уларга бириккан маҳаллий христианлар авлоди. Фарислар ўзини аслзода ҳисоблайди.

Фарислар билан аслзодаликда рақобатлашиб, ўзини салибчиларга боғлайдиган яна бир хонадон бор — Фаранжи. Салибчилардан ("франк"лардан) қолиб кетган фамилия деб ҳисоблашади ўзини.

Бу номнинг тарихини ўрганиб кўришса, аслида у туркча fırıncı — печкачи сўзидан олинган экан. Яъни оддий новвой оилага Усмонли даврида берилган касб-ҳунар билан боғлиқ фамилия. Британия мустамлакаси даврида фамилияни бироз тўғрилаб, аслзодалар қаторига қўшилиб олишган экан.

Бунақа айёрона приём иш бериб, Фаранжилар Ливаннинг энг нуфузли оилаларидан бирига айланиб кетган. Улардан ҳатто битта президент ҳам чиққан. Аслзодалик ҳақидаги пиар шу қадар кучли бўлганки, ҳатто инглиз Wikipedia'си уларни ҳалигача франклар авлоди деб ўйлайди.

@AsanovEldar
Science Slam деган формат бор. Илмий коммуникациянинг оммабоп шакли ҳисобланади.

Формат стендапдан олинган — 10 дақиқали чиқишлардан иборат. Асосий фарқи — қизиқчилар эмас, олимлар чиқиш қилади, ўз тадқиқоти ҳақида қисқа ва қизиқарли гапириб беради. Қизиқарли гапиради, лекин кулгили эмас, чунки аудиторияни кулдириш ҳам осон эмас, профессионал кўникма ёки "туғма" қобилият талаб қилади. Агар ҳам илмий маъруза қилиб, ҳам кулдира олса, унда янаям зўр.

Бир неча йил олдин Тошкентда Science Slam бўлиб ўтганди, лекин кейинчалик бу иш тўхтаб қолди. Бир гуруҳ ташаббускорнинг ҳаракати билан янги Science Slam ташкил қилинмоқда.

Бу сафар чиқишлар ҳам ўзбек, ҳам рус тилида бўлади. Ўзбек тилли спикерлардан бири мен бўламан. Қизиқиш бўлса, марҳамат, 26 апрель куни сизни кутамиз.

Лекин келинглар аниқ, илмий стендапнинг ўзбек аудиториясини ҳам яратайлик. Ўзбек тилининг қўлланиш доирасини янги форматлар орқали кенгайтирайлик.

Тафсилотлар мана бу ерда.

@AsanovEldar
25.03.202509:11
Эски шаҳарда жудаям яхши туристик кўча ташкил қилинган. Аслида у ҳақда икки йилча олдин эшитгандим, аммо бормаган эдим.

Бу кўчани янада кенгайтириб, бутун Эски шаҳарни шунақа кўринишга келтириш керак.

@AsanovEldar
19.04.202512:26
АҚШда Трамп ҳокимиятга келиши билан ноқонуний муҳожирлар мамлакатдан чиқариб ташлана бошланади. Бу муҳожирларнинг бир қисми Сальвадорга кўчирилганини эшитгандирсиз. Бу маълумот ОАВда айтилди-ю, лекин нега айнан Сальвадорлигига қизиққан медиани кўрмадим.

Гап шундаки, Дональд Трамп ва Илон Маск — бутун дунёда оммалашган янги ўнг ҳаракатнинг вакилларидир; охирги 20 йилларда бошқа давлатларда ҳам уларга ўхшаган қарашдаги янги лидерлар ҳукуматни эгалламоқда. Биз бу ҳаракат вакиллари бўлган Путинни, Эрдўғонни, Орбанни, Нетаньяхуни, Модини, Си Цзинпинни, мана охирги "юлдуз"лардан Хавьер Милейни эшитганмиз. Лекин Сальвадорда ҳам уларга ўхшаган замонавий ўнг лидер ҳокимиятда. Унинг исми — Наиб Букеле.

Букеле Трамп ва Маскнинг дўсти ва иттифоқчиси ҳисобланади. Унинг феъли, сиёсий қарашлари, имижи ҳам бу жуфтликка ўхшаш — ижтимоий тармоқларда жуда фаол, троллинг қилишни, баҳсларга киришни яхши кўради. У ҳам, бу тўлқиннинг бошқа лидерлари каби, бошида катта иқтисодий ютуқлар кўрсатган, аммо охирги йилларда имижи ёмонлашмоқда.

Лекин бу пост унинг сиёсий йўли, таржимаи ҳоли, умуман Сальвадор ҳақида эмас. Букеленинг таржимаи ҳоли эътиборимни тортди.

Букеле — фаластинлик муҳожирлар авлоди. Унинг отаси Армандо Букеле Каттан имом бўлиб, маҳаллий мусулмонларнинг лидерларидан бири бўлган.

Энди бу ғалати исм-фамилияларни ўзимизга таниш кўринишга келтирамиз.

Наиб Букеле — Нажиб Буқайла. Баъзи манбаларда Абу Кейле деб бериляпти, аммо бу хато. Отаси — Армандо Буқайла Қаттон. Буқайла, Қаттон — булар типик фаластинча фамилиялар.

Мени ҳайрон қолдирган нарса — бу фамилиялар кўпроқ фаластинлик/ливанлик/суриялик христианларда учрар эди, Сальвадор президенти эса мусулмон оиладан экан.

Нажиб Буқайла Трампнинг яқинлари ичидаги ягона араб эмас. Қизи Тиффанининг эри Майкл Булосливанлик бизнесмен Массад Булоснинг ўғли.

Бу исмни ҳам таниш қиёфага келтирсак: Массад — Мисъад ёки Масъад. Булос эса лотинча Паулус (Пол, Пауль, Павел) исмининг арабча шакли (Булус).

@AsanovEldar
23.03.202515:20
Миср Александриясида (бугунги Искандарияда) антик дунёнинг энг катта ва бой кутубхонаси бўлган. Милоддан аввалги III асрда Птолемей II даврида ташкил этилган кутубхонада юз минглаб қўлёзма сақланган. Ўша пайтдаги Евросиё цивилизациясининг энг катта билимлари тўпланган бир маскан бўлган у.

Бу кутубхонани VII асрда Мисрни эгаллаган мусулмонлар ёқиб юборган, деган фикр кенг тарқалган. Лекин тадқиқотлар билан танишсангиз, бу анча кеч пайдо бўлган эртак экани маълум бўлади. XIII аср манбаларидагина бу маълумот пайдо бўлади.

Аслида Александрия кутубхонаси Миср мустақиллигини йўқотиб, Римга тобе бўлганидан кейин бир неча аср мобайнида йўқ бўлиб борган. Дастлаб Цезарь шаҳарни қамал қилганида ёнғин чиқиб, қўлёзмаларнинг бир қисми нобуд бўлган. Охирги Птолемейларнинг ўзаро курашлари даврида ҳам кутубхонага эътибор сусайган. III—IV асрларда илк христианлар ўзга дин билимларини йўқ қилиш ҳаракатида аксарият қўлёзмаларни йўқ қилган. Кутубхона амалда йўқ бўлган, қолган қўлёзмалар Серапеум ибодатхонасида сақланган. Император Феодосий I ўзга динларга тақиқ қўйгач, 391 йилда епископ Феофил ибодатхонани вайрон қилган.

641 йилда араблар Мисрга келганида кутубхона аллақачон йўқ бўлиб кетган эди. Араблар, аксинча, қолган юнонча қўлёзмаларни тўплаб, сақлаб, араб тилига таржима қилишни йўлга қўйган.

@AsanovEldar
#E'LON

Milliy arxeologiya markazi yosh Olimlar kengashi doirasida “Yosh olimlar minbari”ga taklif qiladi!

Ushbu ilmiy uchrashuvda markaz katta ilmiy hodimi B. Alimjonov ""Markazlashgan davlat" konsepsiyasida Shayboniylar sulolasi chetda qolishi masalasi" mavzusida ma'ruza qiladi.

📢 Yosh olimlar minbari: Milliy arxeologiya markazi

🎤 Ma’ruzachi: Baxtiyor Alimjonov

📚 Mavzu: "Markazlashgan davlat" konsepsiyasida Shayboniylar sulolasi chetda qolishi masalasi"

🗓 Sana: 23.04.2025

⏰ Vaqt: 15:00

🔗 Bog'lam: https://us06web.zoom.us/j/83555038169?pwd=cXEaFtqnoemta3AbePaH5rRUCB9upS.1

📍 Joy: Mirzo Ulug'bek, 81
23.03.202513:40
Номаълум кушон битиклари ўқилгани ҳақида анча олдин ёзгандим. Лекин бу тадқиқотни қайта-қайта ўқиб, аслида ўйлаганимданам каттароқ қадам ташланганини тушуняпман.

Тадқиқотчилар фақат ёзувни дешифровка қилган. Мен эса глобалроқ хулосалар оляпман эришилган натижалардан. Аввало, Марказий Осиёда ёзув маданияти тарихига муносабатим тубдан ўзгаряпти. Шу хулосаларим асосида янги тадқиқот бошладим. Хулосаларимни тўғри шакллантириб, далиллай олсам, илм-фанда катта янгилик бўлади.

Буни бир анонс ўлароқ қабул қилинглар.

@AsanovEldar
26.03.202513:34
Ay Yola номли бошқирд гуруҳининг Homay деган қўшиғи туркий мамлакатларда суперхитга айланди. Туркия, Қозоғистон тушунарли — уларда бунақа йўналишдаги қўшиқлар, гуруҳлар кўпдан бери бор. Бу қўшиқ ўзбекларнинг ҳам диққатини тортгани янгилик бўлди.

Бизда аслида эски туркий фольклор яхши сақланган, уни эстрадалаштиришга ҳаракат ҳам анча олдин бошланган — Маҳмуд Намозовнинг ижоди бунга мисол. Лекин иш ўша босқичда қолиб кетган. Қозоқларда, мўғулларда, олтойларда эшитсангиз, уларда фолк услуби рокка, хаусга, технога қўшилган, қандайдир ўзига хос руҳият берадиган оҳанглар яратилган.

Мана шундай услуб ўзбек фолклорига етишмаяпти. Фолклордан, эски турк мифологиясидан матнлар ва мотивлар олиб, эксперимент қилиб, янгича услублар яратадиган гуруҳлар етишмаяпти.

Ay Yola'ни эшитмаганлар бўлса, мана бу ерда.

@AsanovEldar
29.03.202513:21
Тарихчиларимиз Бахтиёр Алимжонов ва Акбар Замоновдан янги мақола. Кечагина тандирдан узилди.

Мавзу — Шайбонийхон ва Шайбонийларнинг ўзбек миллий тарихидан ва мафкурасидан чиқарилиши. Бу жараён совет даврида рўй берган, унгача Шайбонийхон ва унинг сулоласи юксак қадрланган.

Алимджанов Б., Замонов А. Не Тимуром единым: игнорирование Шибанидов в рамках концепции "централизованного государства"

@AsanovEldar
Жуфти ҳалол қидираётганда фақат ақлга таянманг, чунки қалбни фақат қалб тушунади. Ақл ҳисоб-китоб қилади, лекин муҳаббат ҳис қилади. Баъзида ақл танламаган юрак бахтли қилади. Чин севги мантиққа эмас, самимиятга суянади.

Xurmo'да янги видео.

Тўлиқ видеога ҳавола:
https://youtu.be/0Vr9jr0Zaq4
03.04.202511:23
Qurultoy'нинг янги дўстларини таништирай.

"Миллий тикланиш" партияси раҳбарияти подкастимизни жуда маъқул кўриб, қўллаб-қувватлаш таклифини билдирди. Бугун ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоладик.

Qurultoy'ни очганимизда шунчаки подкаст бўлиб қолмай, каттароқ ишлар қилайлик, олимларнинг фикрини керакли инстанцияларга етказайлик, деган ният қилгандик. Фақат суҳбат қурмай, тадқиқотларни чоп этиш, ноёб осори атиқаларни тўплаш ишларига ҳам ёрдам бериш фикримиз бор эди. Шу томон дастлабки қадамларни ташлаяпмиз.

Режаларимиз кўп, секин очиқлаб борамиз, амалга ошса, жуда чиройли ишлар бўлади.

@AsanovEldar
12.04.202506:43
Яна бир янги нашр. "Ватан" журналининг бу йил ҳисобидан биринчи сони чиқди. Ундан ўқувчиларим яхши танийдиган ҳамкасбим ва дўстим Рустам Азизийнинг диний радикализм ҳақидаги таҳлилий мақоласи чиқди. Таржимон — каминаи нокамтарин.

@AsanovEldar
"Менинг отим қирмизи" романи бугун тандирдан узилди. Айтишларича, эртага Book.uz'да сотувга чиқар экан.

Орхан Памук (ёки Ўрхун Помуқ) энг севган муаллифларимдан бири. Услуби ҳам, йўналиши ҳам, ғояси ҳам жуда ёқади. Шунга бўлса керак, таржимага алоҳида эътибор ва меҳр билан қарадим, қайта-қайта ўқиб, тузатдим, ҳар бир сўз устида ишладим. Аслида ҳар ишда перфекционистман — қайта-қайта ўқиб, ёзиб, тузатавераман, шунга ишни бироз чўзвораман. "Менинг отим қирмизи" ҳам нашрга тайёр бўлгунича муҳаррирни безор қилиб юбордим. Шундаям кўнглим тўлмади. Камчилик бўлса, узр, кейинги нашрларда (агар бўлса) тузатамиз.

Дарвоқе. Таржима тилида онгли равишда бир эксперимент қилганман. Памукнинг тилини, руҳиятини максимал даражада оригиналга яқин сақлаш, ўзбек ва турк тилларини яқинлаштириш ҳаракати. Агар бу сизга омадсиз тажриба туюлса, фикр ва таклифларингизни албатта билдиринг. Уни ҳам кўриб чиқамиз.

@AsanovEldar
Ғайбулла Бобоёровнинг янги китоби. Ўқиб, танишиб чиқамиз.

@AsanovEldar
11.04.202511:36
Яқинда бўлиб ўтган Парламентлараро Иттифоқ йиғилишида Қонунчилик палатаси қўмитаси раиси Улуғбек Шерматов бир неча тилда чиқиш қилиб, кўпчиликнинг эътиборини тортди. У рус ва инглиз тилида эркин гапирди, энг қизиғи — япон тилида ҳам мукаммал нутқ сўзлади.

Шерматов ҳуқуқ соҳасида тажрибали мутахассис, хорижда илмий иш ҳимоя қилган.

Тил биладиган, тажрибали ёш депутатлар кўпаяверсин.

@AsanovEldar
Log in to unlock more functionality.