tapswap community
tapswap community
Notcoin Community
Notcoin Community
Whale Chanel
Whale Chanel
tapswap community
tapswap community
Notcoin Community
Notcoin Community
Whale Chanel
Whale Chanel
Ikrom Sharif avatar

Ikrom Sharif

Religion
Reklama va hamkorlik uchun: @IkromSharif_reklama_bot
TGlist rating
0
0
TypePublic
Verification
Not verified
Trust
Not trusted
LocationУзбекістан
LanguageOther
Channel creation dateDec 25, 2018
Added to TGlist
Sep 17, 2024

Records

14.05.202505:37
41.5KSubscribers
28.03.202510:07
3100Citation index
17.03.202507:58
44.3KAverage views per post
17.03.202510:16
44.3KAverage views per ad post
13.04.202514:42
15.44%ER
17.03.202509:23
109.95%ERR
Subscribers
Citation index
Avg views per post
Avg views per ad post
ER
ERR
OCT '24JAN '25APR '25

Popular posts Ikrom Sharif

Турмушда бўлиб турадиган қийинчиликларни енгиб ўтишда мол-дунё ҳам, гўзаллик ҳам ёрдам бера олмайди. Қийинчиликларни енгиб ўтишдаги асосий омил - дину диёнат ва гўзал хулқдир. Зеро, ҳаёт йўли жуда узун бўлади, бу йўл абадий давом этиши учун эр-хотинда Аллоҳдан қўрқиш ҳисси ва гўзал хулқ бўлиши шарт.

"Оила — саодат маскани" китобидан

@IkromSharif
Туркия бўйича китобхонликка тарғиб сифатида ўтказилган “Уфққа сафар” номли мусобақада қатнашган қория қизим тенгдошлари орасида вилоятда 7, ўз мактабида эса 3-ўринни эгаллаб совирондор йигирмаликка кирди.

Ушбу мусобақада бу йил Туркия бўйича 600 минг, Карабук вилоятидан 3000 киши қатнашди. 3000 (уч минг) рақиб орасида 7-ўрин.

Илм мусобақасида кичик бўлса ҳам ижобий натижа билан тақдирланган қизимнинг бу натижаси бугун чет юртдаги мусофирларимиз номидан Ватанимиз учун оз бўлса-да фахр бўлсин учун улашдим.

@IkromSharif
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қизлари Фотима розияллоҳу анҳога қайғулардан сақлайдиган, эрталаб ва кечқурун айтиладиган гўзал дуони шундай ўргатган эканлар:
«Васиятларимни эшитинг, Фотима! Сизга васиятим шуки, тонг отганда ёки кеч кирганда шундай дуо қилинг: «Е Ҳайй, ё Қайюм! Раҳматинг билан ёрдам сўрайман! Ҳамма ишларимни Ўзинг ўнглагин, мени кўз юмиб-очгунча ҳам ўз ҳолимга ташлаб қўймагин!»

"Қулоғим сенда, қизим"

@IkromSharif
Севги — бу ҳаётнинг ҳар бир босқичидан бирга ўтиш ва севганинг қўлини аввалгидек маҳкам ушлаб қолишдир.

@IkromSharif
Вафот этган яқинингни соғиниш бу — дунёдаги энг чорасиз ҳисдир.

Ҳар нарса вақт ўтиб унутилар, лекин бу соғинч ўлмайди...

Яқинларингизни вақтида қадрланг, яхши кўришингизни кўпроқ айтинг, кўпроқ ёнларида бўлинг.

@IkromSharif
Севгининг ўзи билан оила қуриб бўлмайди.

Баъзан инсон оила қуришдан олдин ташқи кўринишга, ширин сўзларга ёки гўзал муомалага ошиқ бўлади. Лекин турмуш фақат муҳаббат ёки вақтинча ҳиссиётга эмас, балки мустаҳкам асосларга устига қурилади:
• ўзаро ҳурмат;
• гўзал ахлоқ;
• масъулиятни зиммасига олиш;
• камчиликларга сабр қилиш;
• қийин вазиятларда ақл билан иш тутиш;

Зеро ҳақиқий оила “маҳаббат ва раҳмат-шафқат” устунлари узра қад кўтаради.

Ҳақиқий муҳаббат гўзал сўзлардан эмас балки бирга яшаш, қийинчиликларда елкадош бўлиш, бир-бирини қадрлаш, ҳимоя қилиш, ўзаро яхшилик қилишга интилиш, меҳр кўрсатиш ва кўп кечиримли бўлишдан ҳосил бўлади.

Никоҳдан аввалги ҳиссиётлар кўпинча фақат жозибага интилиш бўлади. У рост ҳам бўлиши мумкин, ёлғон ҳам.

Шунинг учун сўниб, сусайиб қоладиган вақтинча ҳиссиёт учун эмас, умрбоқий турмуш учун йўлдош изланг.

Муҳаммад Азҳарий

@IkromSharif
Она уйғонмагунича барча уйлар қоронғу, зулматдир.
Ота қайтмагунича барча уйлар қўрқинчли, ваҳшатдир.

Она меҳрибонлик, ота эса омонлик демакдир.

©arabicuz

@IkromSharif
Севги — бу фақат қувончли онларда эмас, балки ҳаётнинг ҳар қандай синовларида ҳам ёнма-ён қолишдир.

@IkromSharif
— Бувижон, нега доим бобом билан қўл ушлашиб юрасизлар?
— Йиқилсак, бирга йиқилиш, турсак, бирга туриш учун!


@IkromSharif
Одам оиласида бахтни топса, ҳаётининг қолган қисмини ҳам бахтиёр ўтказади. Аммо оиласида бахт бўлмаса, бошқа ҳеч нарса уни чинакам бахтли қила олмайди.

@IkromSharif
Овоз ҳавода сониясига 330 метр тезликда тарқалса-да, онамнинг менга 17 ёшимда айтган гаплари 40 ёшимдагина етиб келди…

@IkromSharif
«Сизга яқин бўлишни истаган одам албатта яқинлашади, сизни кўришни хоҳлаган киши ўзи йўлни топиб келади, овозингизни эшитишни истаган эса сизга қўнғироқ қилади. Бу ишлар шароитга эмас, балки инсоннинг ўз истагига боғлиқ».

Нажиб Маҳфуз

"Оғриқлардан сабоқлар"

@IkromSharif
Кичкина қизча онасидан сўраяпти:
– Ойи, Аллоҳ менинг дуоимни эшитадими?
– Ҳа, қизим, эшитади.
– Унда нега сўраган нарсамни бермайди?
– Табиб биз сўраган дорини эмас, биз муҳтож бўлган дорини беради-да!

"ПАЙҒАМБАР ИЗИДАН" КИТОБИДАН

@IkromSharif
Фалончининг яхши хулқли эри балки ўша фалончи билан яшаётгани учун яхшидир.
Фалончининг итоаткор хотини балки ўша фалончи билан яшаётгани учун итоаткордир.

Ўзга боғнинг гули чиройли бўлади, дейди баъзилар. Лекин уни чиройли қилган боғбоннинг меҳнатини, машаққатини, сабрини кўришмайди. У гулни гул қилган қўлигул боғбон эканини инобатга олишмайди.

Эрнинг яхши бўлиши — хотинининг ақл-заковати, сабри ва яхши муомаласи билан боғлиқ бўлиши мумкин.
Хотиннинг итоаткор бўлиши — эрнинг оқилона раҳбарлиги ва меҳрибонлиги туфайли бўлиши мумкин.
Бошқалар бахтли кўринаётган бўлса, буни фақат натижа сифатида баҳоламай, ортидаги саъй-ҳаракат, сабр ва меҳнатни ҳам англаш керак.

Хулоса шуки, ҳар қандай гўзал натижанинг ортида меҳнат, тушуниш, бағрикенглик ва сабр-тоқат бор. Бахтли оила, саодатли турмуш тасодиф эмас, у икки инсоннинг бир-бирига қўшган ҳиссасидир.

@IkromSharif
Бахт нима деган саволга ҳар ким ўзича жавоб беради — бири бойлик дейди, бири муҳаббат, яна бири мартаба.

Aслида инсоннинг бахтли бўлиши учун соғлик ва хотиржамликнинг ўзи кифоя.

@IkromSharif
Log in to unlock more functionality.