Мубашшир Аҳмад домла ҳам ўзбек, ҳам турк халқининг энг аҳамиятли ҳассосиятлари ва принципларини қай шакилда ҳурмат қилиш борасида, мўътадил ва бирлаштирувчи тушунча шаклига эга бўлиш лозимлиги борасида бизни чуқур тарбиялаганлар.
У киши бугунгача мусулмон турк халқининг ҳеч қайси мўътабар ҳассосияти ва принципига хилоф равишда иш олиб бормаган. У кишининг илмий фаолияти тасаввуф йўналишида бўлиб, Исломий қарашга эга бўлган медиа агентлиги устида йиллар давомида ишлади. Ҳар икки давлатдаги фаолиятларидан кўзлаган мақсадлари – холис ахборот марказини ва цензурасиз фаолият юрита оладиган Исломий академияни барпо этиш ва ижтимоий ёрдамга хизмат қилувчи ("Azon" вақфи) вақфни амалий фаолиятга ўтказишдан иборат. Озодликдаги охирги вақтларини эса Туркиянинг Сурия бўйича сиёсатини қўллаб-қувватлаш ва Турк бирлигини қўллаб-қувватлаш борасида ўз фикр-мулоҳазаларини улашишга сарфладилар.
Устоз Ўзбекистонда йиллар давомида назоратга очиқ ва қонуний тарзда фаолият юритиш учун бор кучларини сафарбар қилдилар. Бироқ чекловларга дуч келгач, ўз давлатининг нуфузига путур етказмаслик учун фаолиятни хорижга – Туркияга кўчиришга қарор қилдилар.
Биз ҳам “Azon” жамияти сифатида Ўзбекистон ва Туркиянинг шаънига путр етмаслиги учун зарурий эҳтиёткорликларни олишга ҳаракат қиляпмиз. Устознинг эркларига дахлдорлик қиладиган ҳар қандай чора-тадбир Туркия ҳамда Ўзбекистондаги миллий ва диний қадриятларига кўнгил боғлаган халқ учун катта йўқотиш бўлади.
Жамиятни йўналтира оладиган ва давлатининг тамойилларига бефарқ бўлмаган шахслар жамият учун катта қадрият ҳисобланадилар. Бу қадрият эса айнан шундай шахсларга пешвоз чиққанларгагина насиб этади.
Унутмайлик! Устоз Мубашшир Аҳмад ўз ихтиёрини йўқотмаган халқнинг намоёндаси ўлароқ ҳозир муҳокама марказида. Бу киши ҳақида чиқариладиган ҳукм – халқимизнинг катта қатлами учун чиқариладиган ҳукм ҳисобланади. Барча тарафларга чақириғимиз: ҳуқуқий жамиятчилигимизга, бирлигимизга ва келажагимиз чиптаси бўлмиш ушбу шахсиятларга пешвоз чиқайлик!