tapswap community
tapswap community
Notcoin Community
Notcoin Community
Whale Chanel
Whale Chanel
tapswap community
tapswap community
Notcoin Community
Notcoin Community
Whale Chanel
Whale Chanel
arabic.uz (hikmatlar) avatar

arabic.uz (hikmatlar)

@arabicuz_nahv (nahv-sarf kanal)
@arabicuz
(hikmat-kanal)
@arabicuz_matn
(hikmat-matnli kanal)
@arabicuz_bot
(hikmat-bot) - arabic.uz hikmatlari
@arabicuz_nahv_hikmat
(sharhli hikmat)
TGlist rating
0
0
TypePublic
Verification
Not verified
Trust
Not trusted
LocationУзбекістан
LanguageOther
Channel creation dateMay 08, 2025
Added to TGlist
Dec 04, 2024

Latest posts in group "arabic.uz (hikmatlar)"

الكثرة التي لن تُثقل عليك هي كثرة الكُتب

📚Кўплиги сенга асло оғирлик қилмайдигани — бу китобларнинг кўплигидир.

@arabicuz
12750. Ибн Қоййим раҳимаҳуллоҳ: “Илм қалбнинг таоми, шароби ва давоси бўлиб унинг ҳаёти, тириклиги ўшанга боғлиқдир. Агар қалб илмни йўқотса, у ўликдир. Лекин ўлганини ҳис қилмайди, билмайди”, деди.

“Мифтаҳу дарус саъадати” китобидан.

@arabicuz

iOS
| Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
12749. Ҳабиб Ажмийнинг аёли Умро тунда уни уйғотар ва: “Туринг эй киши! Тун ўтиб боряпти, олдингиздаги йўл ҳали олис. Йўл озуқаси кам ва солиҳлар карвони биздан олдинда ўтиб кетди. Биз бўлсак ортда қолиб кетяпмиз!”, дер эди.

Ибн Жавзийнинг “Сифату софва” асаридан.

@arabicuz

iOS
| Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
12748. Бир киши Ҳузайфадан: «Мунофиқлик нима?» деб сўради. У зот: «Ислом ҳақида гапириб, унга амал қилмаслигинг», дедилар.

"Сияру аъламин нубала" асаридан
.

@arabicuz

iOS
| Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
Қурбон ҳайитига оз қолди

عن الحسين بن علي رضي الله عنهما قال: "قال رسول اللهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: "مَنْ ضَحَّى طَيِّبَةً بِهَا نَفْسُهُ مُحْتَسِباً لأُضْحِيَّتِهِ كَانَتْ لَهُ حِجاباً مِنَ النَّارِ".

☪️Ҳусайн ибн Али розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимки қурбонликни дили хурсанд ва савоб умидида қилса, (қурбонлик) у учун дўзахдан парда бўлади”, дедилар” Табароний ривояти.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
Тақдир

🪶 Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Аллоҳ махлуқотларнинг тақдирларини осмонлару ерни яратишидан эллик минг йил олдин ёзиб қўйган. У Зотнинг Арши сувнинг устида», деганларини эшитганман».

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо: "Ҳар бир нарса тақдир биландир, ҳатто қўлингни ёнингга (ёки юзингга) қўйишинг ҳам", дедилар.

Имом Муслим ривояти.

🟢Уламоларимиз «қазо» ва «қадар»ни қуйидагича таърифлайдилар:
«
Қазо – Аллоҳ таолонинг ҳамма нарсаларнинг келажакда қандоқ бўлишини азалдан билишидир».
«Қадар – ўша нарсаларнинг Аллоҳнинг азалий илмига мувофиқ равишда вужудга келишидир».

@arabicuz

iOS
| Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
12747. Мусҳафга қараб қироат қилиш ҳақида

Имом Нававий раҳимаҳуллоҳ: “Қалб(ёддан)дан қироат қилишдан кўра Мусҳафдан қироат қилиш афзал. Чунки мусҳафга қараш матлуб ибодатдир. Бу ўринда қироат ва қараш жам бўлади”, дедилар.

“Ат тибяни лиадаби ҳамалатил Қуръан” асаридан.

🟢Изоҳ: Қуръон тиловат қилувчининг Қуръон китобидан ўқиши ёддан ўқиганидан афзалдир. Салаф уламолари шундай дейишган. Аммо кимнинг тадаббури, фикрлаши, қалбини жамлаши Қуръондан ўқиганидан кўра ёддан ўқиганида зиёдароқ бўлса, ёддан ўқигани афзалдир. Иккаласи баробар бўлса, Қуръон китобидан бўлгани афзал. "Ал-Азкор"дан.

@arabicuz

iOS
| Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
حكمة مسح الرأس في الوضوء...

بِسْمِ اللّٰه

في جمجمة الإنسان يوجد شق يُعرف في الطبّ التقليدي بـ "اليافوخ"، وفي الطبّ الحديث بـ "الدرز السهمي" (Sagittal suture).

هذا المكان قد يسبب جفاف الدماغ، الأرق، طنين الأذن، وقلقاً في النفس.

أما الحل الطبيعي فهو مسح الرأس في الوضوء، حيث يُكرر هذا العمل عدة مرات يومياً، مما يساعد على ترطيب الدماغ وتهدئة الأعصاب بشكل فعّال.

الوضوء ليس فقط نظافة ظاهرة، بل هو أيضاً صفاء للروح والنفس.


📜Таҳоратда бошга масҳ тортишнинг фойдаси

Инсоннинг бош чаноғида, бош суягида бир жой бор, бу анъанавий тиббиётда "яфуқ", замонавий тиббиётда эса "сагиттал бўғини" (Sagittal suture) деб аталади.

Бошнинг айнан шу ери мияда қуруқлик, сувсизланиш, уйқусизлик, қулоқларда ғувиллаш, шовқин, ва юракда ғашлик, безовталикни келиб чиқишига сабаб бўлади.

Бунинг учун табиий ва самарали ечим эса, таҳорат вақтида бошга масҳ тортишдир. Бу амал кунига бир неча марта такрорлангани учун ҳам мияни намланишига ва асабларни тинчлантиришга жуда ёрдам беради.

Таҳорат фақат ташқи покликкина эмас, балки инсоннинг руҳи ва нафсига софлик берувчи ибодатдир.

🟢Изоҳ: Муъаввиз ибн Афро қизи Ар-Рубаййиъ розияллоҳу анҳодан ривоят қилинди: У Набий саллаллоҳу алайҳи ва салламни таҳорат олаётганларида кўрди: дейдики, «Бошларига масҳ тортдилар, бошларининг олди ва орқасига, икки чаккаларига ва қулоқларига (бирданига) бир марта масҳ тортдилар».

Исломдаги таҳорат амалининг фақат жисмоний эмас, балки руҳий ва тиббий фойдалари кўп. Масалан, бошни масҳ қилиш — яъни қўлни нам қилиб, бош устига суриш — инсоннинг асаб тизимини тинчлантиришда, мия қуриб қолмаслигида ва руҳий ҳолатни барқарорлаштиришда муҳим рол ўйнар экан.

@arabicuz

iOS
| Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
12746. Анасдан ривоят қилинади, у деди: «Киши биргина ёлғон ишлатиши билан тунги намози ва кундузги рўзасини (савобини) йўққа чиқаради».

“Шуъабул иймон” асаридан.

@arabicuz

iOS
| Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
12745. Шайх Абу Али Термизий ривоят қилади, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким ушбу дуони ҳар бир намоз ортидан ўқиса, албатта олим бўлади", дедилар. Дуо будир:
Робби зидний ъилман, ва вассиъ лий ризқан. Ва барик лий фийма розақтаний. Важъалний маҳбуубан фий қулууби ъибадика ва ъазизан фий ъуйуниҳим. Важъалний важийҳан фид дуня вал ахироти ва минал муқорробийн.
Я касийрон навваал, я ҳасанал фиъаал, я қоиман билаа заваал! Я мубдиъан билаа мисаал! Лакал ҳамду ва лакал миннату ва лакаш шарафу ъалаа кулли ҳаал!”
.

Ушбуни у зот шайх Иброҳим Замзамийнинг хати билан “Ан нафасул ямааний”да зикр қилганлар.

@arabicuz

iOS
| Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
12744. Ибн Қоййим раҳимаҳуллоҳ: “Банда учун кўзни бўш қўйиш (кўзни тиймаслик)дан зарарлироқ нарса йўқдир. Албатта у банда ва Роббисининг ўртасига ваҳшат, узоқлашишни келтиради”, деди.

“Дард ва даво” асаридан.

@arabicuz

iOS
| Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
12743. Ҳофиз ибн Ражаб раҳимаҳуллоҳ: “Кимки Байтга (Масжидул ҳаромга) олислиги учун етишмоққа қодир бўлмаса, Байтнинг Роббисини қасд қилсин. Албатта У (инсонга) жон томиридан ҳам яқинроқдир”.

“Латоифул маъориф” асаридан.

@arabicuz

iOS
| Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
12742. Ҳаж манзараси худди қиёмат кунидаги Аллоҳ таолонинг ҳузурида туришни эслатади. Шу билан бирга бу ҳолат ушбу диннинг улуғлигини ва унинг аҳлининг бирдамлиги, бирлигини ҳам эслатади.
Албатта, бу илоҳий ваҳий орқали жорий этилган тенглик динидир. Ҳажда барча фарқ, тафовутлар йўқ бўлиб кетади. Раҳбар ва фуқаронинг, араб ва ажамнинг, оқ билан қоранинг ўртасида бирон фарқ бўлмайди. “(Бу) отангиз Иброҳимнинг миллати. У сизларни бундан олдин ва бу(Қуръон)да «мусулмонлар» деб номлади”, Ҳаж сураси, 78-оят.

Шайх Муҳаммад Ҳасан Валади Деду.

@arabicuz

iOS
| Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
12741. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Роббимдан шафоат сўрашда давом этаман. У мени шафоат қилади ва мен: “Роббим, лаа илаҳа иллаллоҳ деган ҳар кимни шафоат қилгин”, дейман. У Зот: “Эй Муҳаммад, бу фақат сен учун, сендан бошқа учун эмас. Иззатим ва Жалолимга қасамки, Лаа илаҳа иллаллоҳ деган бирон кимни дўзахда қолдирмайман”, дейди”, дедилар.

Имом Муслим, ибн Аби Осим «Сунна»сида ва Ибн Ҳузайма «Тавҳид»ида ривоят қилганлар.

@arabicuz

iOS
| Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
12740. Солиҳ салафлар аср(намози вақти)дан кейин китобот (ёзма ишлар билан машғул бўлиш) ва наҳв мутолааси ақл ва кўзни заифлаштиради, дердилар.
Шунингдек, тиб аҳли ҳам ақлий илмлар ҳақида шундай дейишади. Салафларимиз асрдан сўнг ақлий китобларни ўқишмаган. Агар кундузи имкон топмаса тунда ўқиши, асрдан кейин ўқишдан кўра авлодир.

Аҳмад ибн Ҳасан Аттос.

@arabicuz

iOS
| Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube

Records

30.03.202520:16
35.9KSubscribers
12.04.202512:09
167Citation index
27.03.202518:21
18.5KAverage views per post
27.03.202518:21
18.5KAverage views per ad post
17.04.202523:59
11.37%ER
27.03.202523:59
44.80%ERR
Subscribers
Citation index
Avg views per post
Avg views per ad post
ER
ERR
JAN '25FEB '25MAR '25APR '25MAY '25

Popular posts arabic.uz (hikmatlar)

12745. Шайх Абу Али Термизий ривоят қилади, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким ушбу дуони ҳар бир намоз ортидан ўқиса, албатта олим бўлади", дедилар. Дуо будир:
Робби зидний ъилман, ва вассиъ лий ризқан. Ва барик лий фийма розақтаний. Важъалний маҳбуубан фий қулууби ъибадика ва ъазизан фий ъуйуниҳим. Важъалний важийҳан фид дуня вал ахироти ва минал муқорробийн.
Я касийрон навваал, я ҳасанал фиъаал, я қоиман билаа заваал! Я мубдиъан билаа мисаал! Лакал ҳамду ва лакал миннату ва лакаш шарафу ъалаа кулли ҳаал!”
.

Ушбуни у зот шайх Иброҳим Замзамийнинг хати билан “Ан нафасул ямааний”да зикр қилганлар.

@arabicuz

iOS
| Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
12729. Нолияпсанми?
Ҳовли-жойинг торлик қиляптими?
Ёки яшашинг ва турмушингдаги мушкулотлар кўпми?
Ёки уйингдаги эҳтиёжларинг тез тугаб қоляптими?
Ёки оиланг, рўзғорингда етишмовчилик бўляптими?

У ҳолда сенга Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ўқиган қуйидаги дуоларини далолат қиламан. Уни тажриба қилиб кўриб, шахсий ҳаётимда ажиб таъсирини кўрганман: “Аллоҳуммағфирлий занбий, ва вассиъ лий фий дарий, ва барик лий фий ризқий!» (Эй Раббим, гуноҳларимни кечир. Ҳовлимни кенг қил ва ризқимга барака бер)”

Бунга риоя қиларкансан, тез орада уйингдаги ҳолатни ўзгаришини кўрасан, иншааллоҳ!

Мишарий Харроз.

@arabicuz

iOS
| Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
12719. Алий ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу: «Аллоҳга ёқимли каломлардан бири, банда саждада турган ҳолида *"золамту нафсий, фағфирлий", дейишидир", дедилар.

Ибн Шайбанинг «Мусаннаф»ларидан.

*"Эй Аллоҳим, мен ўзимга зулм қилдим, мени мағфират қил!"

@arabicuz

iOS
| Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
الكثرة التي لن تُثقل عليك هي كثرة الكُتب

📚Кўплиги сенга асло оғирлик қилмайдигани — бу китобларнинг кўплигидир.

@arabicuz
Эслатма

🐪 Туя ажойиб жонзот

Аллоҳ таоло айтади:
«Улар назар солмасмилар туянинг қандай яратилганига…», Ғошия сураси, 17-оят.

🌴Ундаги ҳам чучук, ҳам шўр сув ичиш қобилияти:

Туянинг буйраги шўр сувдаги ортиқча тузни филтрлаб, ичишга яроқли қилади. Кейин ортиқча туз эса сийдик орқали чиқарилади. (Яъни, туя денгиз сувини ҳам ича олади. Чунки унинг буйраги сувдаги тузни ажратиб олиш хусусиятига эга)

🌴Тиканли буталарни ўзига зарар етказмасдан ейиш:

Туянинг сўлаги, тупуклари қалин ва тиканларни юмшатишга ёрдам берадиган махсус хусусиятларга эга. Бундан ташқари, унинг лаблари ва оғзининг ички тузилиши қаттиқ ва бардошли бўлиб, тиканли ўсимликларни осонгина чайнаш имконини беради. (Туянинг оғзи шундай мустаҳкам қилиб яратилганки, ҳар қандай тиканли ўсимликларни истеъмол қилиб кетаверади).

🌴Икки қаватли ҳимоя кўз қовоқлари:

Туялар икки қаватли кўз қовоқларига эга - бири ингичка ва шаффоф, иккинчиси қалин ва гўштли. Қум бўронлари пайтида туя кўриш қобилиятини сақлаб қолган ҳолда, кўзига қум тушмаслиги учун шаффоф кўз қовоқларини юмади. Унинг узун ва қалин киприклари ҳам кўзларини чанг ва қумдан ҳимоя қилади.

🌴Тана ҳароратини назорат қилиш қобилияти:

Туя ўз эҳтиёжларига қараб тана ҳароратини тартибга солиши, керак бўлганда ошириши ёки камайтириши мумкин. (Туя бир ҳафтагача емай, 34 кунгача сув ичмасдан юриши мумкин. Сув бор жойни 50-60 километр узоқликдан ҳис этади)

🟢Шунингдек, туянинг ўркачи ёғларни сақлаб турувчи захира омбори ҳисобланади. Шунингдек, унинг ўркачи танасининг бошқа аъзоларини ўта иссиқ ҳавода ҳам салқин ҳолда қолишига хизмат қилувчи муҳим аъзо ҳисобланади.

"Бас, яратувчиларнинг энг яхшиси Аллоҳ баракотли, улуғ бўлди", Мўминун сураси, 14-оят.

@arabicuz

iOS
| Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
Эслатма

Она
уйғонмагунича барча уйлар қоронғу, зулматдир.
Ота қайтмагунича барча уйлар қўрқинчли, ваҳшатдир.

Она меҳрибонлик, ота эса омонлик демак.

@arabicuz

iOS
| Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
Омонлик

📜 Агар ғийбат ва чақимчиликдан халос бўлсанг, қабр азобининг учдан икки қисмидан халос бўлибсан.

Шайх Али Тантовий раҳимаҳуллоҳ.

@arabicuz

Telegram | Instagram | Facebook | Twitter |
Ҳаётий воқеа

📜 Менинг онам эканликларини Роббим билади...

Саудиялик бир шифокор аёл ҳикоя қилади:
"Муҳаммад исмли ёши тахминан ўттизларда бўлган бир йигит қабулимга келди. Унинг ёнида онаси бор эди — у ундан қочмоқчи бўлар, у эсa уни бағрига босарди.
Онаси рўмолини улоқтирарди, у эса қайтадан жойига тўғирлаб қўярди. Унинг қўлларини тишлар, тирнарди, юзига туфларди — у эса жилмаярди.

Онаси шифохонага кирди-ю, рўмолини улоқтириб, ақли йўқ мажнун одам каби кулиб, шифокорнинг столи атрофида югуриб айлана бошлади.

Шунда мен сўрадим:
— Бу ким?
— Онам, — деди у.
— Унга нима бўлган?
— Улар шу ҳолларида, ақлсиз туғилганлар, — деди у.
— Ундай бўлса, сиз қандай туғилгансиз?
— Бобом уларни отамга олиб берган эканлар, шояд фарзандли бўлар деб. Отам бир йилдан сўнг уларни талоқ қилган эканлар. Бу вақтда онам менга ҳомиладор бўлган эканлар. Сўнг мен туғилганман.

— Қачондан бери уларга қарайсиз, парвариш қиласиз?
Ўн ёшимдан бери. Уларга овқат тайёрлайман, қарайман. Ухламоқчи бўлсам, чиқиб кетиб қолсалар қидириб юрмайин деб оёғимни оёқларига боғлаб ухлайман...
— Нега бугун бу ерга олиб келдингиз?
— Уларнинг қон босимлари юқори, қандли диабет касаллари бор.

Онаси кулиб:
— Картошка бер, — деди.
У берди. Онаси юзига туфлади. У кулиб, юзини тозалади.
Шунда мен сўрадим:
— У киши сизга она эканларини биладиларми, сизни танийдиларми?
Йўқ, валлоҳи, мен ўғлилари эканимни билмайдилар. Лекин Яратган Роббим биладики, у зот менинг онамдирлар.

Онаси қараб туриб:
— Эй ўғлим, сен ёлғончисан! Нега мени Маккага олиб бормаяпсан? — деди.
У эса:
— Пайшанба куни олиб бораман деб айтмадимми, онажон? Пайшанба куни борамиз — деди.
Мен сўрадим:
— Унинг зиммасидан (ақли жойида эмаслиги сабаб) соқит бўлса, Маккага олиб бориш керакми?
У жавоб берди:
— Опа, онам билан Роббимнинг ҳузурига ҳисобда турганимизда: “Муҳаммад, нега мени Маккага олиб бормаган эдинг?” — дейишини хоҳламайман.
Мен Роббимга қарата: “Роббим, мен онамни елкамда опичлаб кўтардим, тавоф қилдирдим, замзам ичирдим, Каъбага қаратиб қўйдим”, дейишни хоҳлайман.
Яна: “Аллоҳим! Гарчи уларнинг ақллари бўлмаган бўлсада, менинг онам эканларини албатта Сен билгувчисан!”, дейишни истайман”, деди.

Мен жим бўлиб қолдим, кўзим ёшга тўлди. Сўнгра унга:
— Онангга кўрсатган бу эҳтироминг учун Аллоҳ сенга ажру мукофотлар ато этсин! Бугунгидай ота-онага яхшилик қилишни кўрмаганман.
У эса жавоб берди:
Мен бу ишимни (куни келиб) фарзандларим ҳам менга шундай муомала қилишлари умидила қилаяпман. Чунки биррул волидайн (албатта қайтадиган) қарздир".

P.S. Сурат интернетдан, аслий эмас

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
12734. Бир киши айтди: “Қуръон ёдлашни ҳохлардим-у, лекин жуда эринар, дангасалик қилардим. Бир куни тунда туриб (таҳажжудда): “Аллоҳим, Каломингни қалбимда жамлаб бергин!”, дея Роббимга дуо қилдим.

Шундан сўнг Қуръондан 7 жуз (пора)ни бир ойда ёдладим!”.

@arabicuz

iOS
| Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
12676. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: "Мен сизлардаги қўрқадиган нарсам йўлдан урадиган қоринларингиз ва жинсий аъзоларингиздаги шаҳватлар ҳамда адаштирувчи ҳавойи нафсдир".

Имом Аҳмад ва Баззор ривояти.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
12680. Аллоҳим, ё Алий, ё Азийм, ё Ҳалим, ё Ъалийм, ё Ҳаким, ё Азиз!

Бизнинг яратганинг каби бизни ҳидоят эт, солиҳ бандаларингни таомлантирганинг каби бизни едириб ичиргин.

Бизнинг иллатларимиз Сендан махфий эмасдир, бизга шифо бер.

Хатоларимиз бизни қуршаб олди, бизни мағфират эт.

Бандаларинг орасида бизга рост сўзни насиб эт ва бизни жаннатинг ворисларидан қил. Ўзингни афвинг ила дўзахингдан нажот бер.

Бизга ишларнинг ҳақиқати борасида шундай кашф, аёнлик бергинки, токи ундан сўнг бошқа ҳеч кимдан уни англатишини сўрамайлик.

Бизга саййидимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни (жаннатда) кўрсатгин.

Сени ҳузурингдаги мақомимизни доимо Сени олдингда, Сенга қараган ҳолда бўлмоғини насиб эт! Албатта Сен барча нарсага қодирсан!

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
12674. Шундай замонда яшаяпмизки, мусулмон киши кофир эга бўлиб турган тўкинлик ва ҳашаматга ҳасад қилади. Шу билан бирга, Ислом ва тавҳиддек энг улуғ неъмат ичра эканини унутади.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
12728. Ажойиб зарбулмасал, сен уни доим кўз ўнгингга қўй!

Бир куни чумоли Аллоҳнинг Байтини ҳаж қилиш учун йўлга тушибди. Унга: “Сен бир чумоли бўлсанг, ҳажга қандай бормоқчисан? Етиб бора олмасдан ўлиб кетишинг аниқку”, дейишди. Чумоли: “У ҳолда шу йўлда ўлган бўламан”, деди.
Сен ҳам ожизлик қилсангда, осийлик қилсангда, Аллоҳнинг йўлида ушбу чумоли каби бўл.

Истиғфор айт ва Роббингга қайт. Қуръон билан бирга бўл ва уни ташлаб қўйма.

@arabicuz

iOS
| Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
Онага эҳтиром

📜 Ибн Аббос розияллоҳу анҳунинг ёнларига бир киши келиб:
"Мен бир аёлга совчи қўйдим. У мен билан никоҳланишдан бош тортди. Бошқа бир киши совчи қўйган эди, у билан никоҳланишни маъқул кўрди. Рашким келиб, у аёлни ўлдириб қўйдим. Менга бирор тавба қилиш (имкони) борми?", деди.

Шунда у зот: "Онанг ҳаётми?", дедилар.
У: "Йўқ", деди.
У зот: "Аллоҳ азза ва жаллага тавба қил ва Унга яқин бўл", дедилар. У киши кетди.

Ато айтади: Ибн Аббосдан у кишининг онасининг ҳаётини нима учун суриштиргани сўрадим. У зот: "Мен онага яхшилик қилишдан кўра Аллоҳга муқарраброқ бирор амални билмайман", деб жавоб берди.

Бухорий "Адабул муфрад"да ривоят қилган
.

@arabicuz
12749. Ҳабиб Ажмийнинг аёли Умро тунда уни уйғотар ва: “Туринг эй киши! Тун ўтиб боряпти, олдингиздаги йўл ҳали олис. Йўл озуқаси кам ва солиҳлар карвони биздан олдинда ўтиб кетди. Биз бўлсак ортда қолиб кетяпмиз!”, дер эди.

Ибн Жавзийнинг “Сифату софва” асаридан.

@arabicuz

iOS
| Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
Log in to unlock more functionality.