Малайзиялик аутизмли бола атиги 4 ойда Қуръонни тўлиқ ёдлашга муваффақ бўлди
Аҳмад Зиёд Зоҳир ҳар куни ўз оиласининг ижарага олган уйида гаджетлар ва телевизорлар безовта қилмайдиган сокин жойда Қуръон тиловат қиларди. Орадан тўрт ой 10 кун ўтиб, 23-март куни етти ёшида аутизм ташхиси қўйилган 10 ёшли болакай Қуръонни тўлиқ ёд олишга муваффақ бўлди.
Унинг онаси, 35 ёшли Нурул Шоҳида Луқмоннинг айтишича, ўғли Марангдаги таҳфиз институти академияси томонидан ўтказилган тезкор дастуридаги иштироки туфайли бу муваффақиятга эришган. Унинг сўзларига кўра, уч фарзанднинг каттаси Аҳмад Зиёд гўдаклигидан Қуръонга қизиққан. Икки ёшу саккиз ойлигида у фақат қироатларни тинглаш орқали 42 оятни ёд олган эди.
«Мен Аҳмад чақалоқлигидаёқ Қуръонга қизиққанини биринчи марта пайқаганман. Уни кўпинча Қуръон қироатлари билан ухлатар эдим. Саккиз ойлигида унга «Каҳф» сурасини ўқиганимни эслайман. Қироат қилаётганимда бир жумлани унутиб қўйсам, худди бошидан бошлашимни ҳоҳлагандек йиғларди. Унинг ёдлаш жараёни шундан бошланган», - дейди қорининг онаси.
Фарзандларига энг яхши имкониятни беришга қарор қилган ҳолда, ўтган йили Нурул Шоҳида ва унинг турмуш ўртоғи ўзларининг туғилган шаҳарлари - Келантандан вақтинчалик Марангга кўчиб ўтишди, шунда Аҳмад Зиёд ҳар куни Академияга ташриф буюриши мумкин эди.
«Ўша пайтда академия фақат 10 ёшдан 15 ёшгача бўлган талабаларни қабул қилар эди. Лекин Аллоҳ таолонинг иродаси билан ўғлим тўққиз ёшида қабул қилинди, чунки у атиги 10 дақиқада бир нечта оятларни ёдлай оларди, ҳолбуки, кўпчилик талабаларга бунинг учун кўпроқ вақт керак бўлди», - дейди у.
Онасининг қўшимча қилишича, Аҳмад Зиёд гиперлекция ва гипернумерацияга эга, бу одатда аутизм спектри билан боғлиқ. Гиперлекция илғор ўқиш қобилиятини англатади, гипернумерация эса рақамлар ва рақамли тушунчаларни тушуниш учун ажойиб қобилиятдир.
Ҳар бир мусулмон Қуръони Каримнинг сураларини ўқиб ёдолишга ҳаракат қилади. Сизларга Қуръонни эслаб қолиш жараёнини енгиллаштирувчи баъзи бир маслаҳатларимизни келтирамиз. 1. Чин қалбдан исташлик. Фақат Аллоҳ ва Унинг розилиги учун Аллоҳнинг марҳаматига сазовор бўлиш учун қилаётганингизга амин бўлинг. Риёкорлик қилманг, одамларга мақтаниш учун Қуръонни ёдламанг. 2. Доимийлик. Қанчалик кўпроқ оятларни ёд олишга вақтингизни ажратсангиз, ёд олиш жараёни шунчалик енгил кечади. Бир кунни ҳам қолдирмаслик жуда муҳимдир. Ҳеч бўлмаганда кунига 3 – 5 қатордан ёдлашингиз мумкин. Доимийликка амал қилсангиз, иншааллоҳ, 5-6 йилда ҳофиз бўлишингиз даргумон эмас.
Дуонинг маъноси: «Сенга азият берган барча нарсадан, ҳар бир нафс ва ҳасадгўй кўзнинг шарридан Аллоҳнинг исми билан сенга дам соламан, Аллоҳ сенга шифо берсин. Аллоҳнинг исми билан сенга дам соламан».
Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Жаброил Набий соллаллоҳу алайҳи васаламнинг ҳузурларига келиб, «Эй Муҳаммад, бемормисиз?» деди. У зот: «Ха», дедилар. Шунда у: «Бисмиллааҳи урқийка мин кулли шай`ин йу`зийка мин шарри кулли нафсин ав ъайнин ҳаасидин. Аллоҳу яшфийка. Бисмиллааҳи урқийка», деди». («Саҳиҳи Муслим», 2186)
Дуонинг маъноси: «Аллоҳим, Сен осон қилган нарсагина осон бўлур, Сен хоҳласанг, қийин нарсани ҳам енгил қилурсан».
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳумма лаа саҳла иллаа маа жаъалтаҳу саҳлан, ва анта тажъалул ҳазна изаа ши`та саҳлан», дедилар. («Саҳиҳи Ибн Ҳиббон», 974)
Кўзи ва бурни йўқ Мисрлик бола Қуръонни тўлиқ ёдолди
11 ёшли Муҳаммад машҳур қорилар услубига тақлид қилиб, Қуръон тиловат қилишда ҳам ажойиб истеъдодга эга. Яқинда у Мисрнинг Ал-Ҳаят тармоғида машҳур бошловчи Амр ал-Лайтий бошчилигидаги «Одамлардан бири» кўрсатувининг меҳмони бўлди. Муҳаммад Қуръонни Аллоҳнинг ёрдами ва ота-онасининг ёрдами билан ёд олганини айтди. Вундеркинд бола яхши инсон бўлиб, ватанига, динига хизмат қилишга интилаётганини қўшимча қилди.
Бола дастурда Қуръон оятларини тиловат қилиб, энг машҳур қориларга тақлид қилиш қобилиятини намойиш этди. Онасининг таъкидлашича, дунёда бу турдаги жисмоний деформациянинг тури жуда кам учрайди.
«Оғир шароитлар туфайли, шунингдек, кўплаб шифокорлар Муҳаммад тузалиб кетмайди ва ўлади, деб айтгани учун менда умид йўқ эди, лекин Аллоҳга шукур, у тирик қолди ва Қуръонни ёддан ўрганди» - дейди қорининг онаси.
Дуонинг маъноси: «Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ. Аллоҳнинг шериги йўқдир, барча мулк Уникидир, мақтовлар Унгадир, У тирилтиради ва ўлдиради, аммо Ўзи тирикдир, ўлмайди. Яхшилик Унинг ихтиёридадир ва У ҳамма нарсага қодирдир».
Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким бозорга кирганда «Лаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамд, юҳйии ва юмийту ва ҳува ҳаййун лаа йамут, бийадиҳил хойр, ва ҳува ъалаа кулли шай`ин қодийр» деса, Аллоҳ унга миллионта ҳасана ёзади ва ундан миллион ёмонликни ўчиради ҳамда уни миллион даражага кўтаради», дедилар».
Бошқа бир ривоятда: «Уни миллион даражага кўтаради» ўрнига «унга жаннатдан бир уй қуради», дейилган. (Термизий ривоят қилган)
Дуонинг маъноси: «Аллоҳим, ҳаромингсиз ҳалолинг билан менга кифоя қилгин ва фазлинг ила мени Ўзингдан бошқалардан беҳожат қилгин».
Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Бир мукотаб олдимга келиб, «Мен келишилган маблағни топиб бера олмай қолдим. Менга ёрдам беринг», деди. «Унга шундай дедим: «Сенга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга ўргатган калималарни ўргатиб қўяйми? Агар зиммангда Сабийр тоғича қарз бўлса ҳам, Аллоҳ уни сендан узади. «Аллоҳумма икфиний би ҳалаалика ъан ҳароомик, ва ағниний би фазлика ъамман сиваак» дегин». («Сунани Термизий», 3563)
Бугун, 13 май куни муборак ҳаж сафарини ният қилган ҳожиларимизнинг дастлабки гуруҳи муқаддас замин томон йўлга чиқишди.
⏺Бўлғуси ҳожиларни кузатиш учун Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари, Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев, шунингдек, таниқли уламолар, имом-домлалар, мутасаддилар ва ОАВ вакиллари Тошкент халқаро аэропортида жам бўлишди.
Дуонинг маъноси: «Албатта, барчамиз Аллоҳникимиз ва албатта, барчамиз Унга қайтгувчимиз. Аллоҳим, мусибатим учун менга ажр бергин ва менга унинг ўрнига ундан яхшисини насиб қилгин».
Мўминларнинг онаси Умму Салама розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Бирор мусулмонга мусибат етса, Аллоҳ буюрганидек, «Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи роожиъуун. Аллоҳумма`журнии фий мусийбатий ва ахлиф лий хойрон минҳаа» деса, Аллох бунинг урнига ундан яхшисини беради». («Саҳиҳи Муслим», 918)
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилади: «Ҳой мусулмонлар жамоаси! Албатта бу шундай кунки, Аллоҳ уни сизларга байрам қилиб берган! (шундай экан, бу кунда)ғусл қилинглар ва мисвокни лозим тутинглар». 📚 Имом Табароний «Авсат» асари
Марям Аллоҳ томонидан одамларга ҳақ йўлни кўрсатиш учун юборилган пайғамбарлардан бирининг − ҳазрати Ийсо алайҳиссаломнинг − оналаридир.
Исо алайҳиссалом Қуддусдан узоқ бўлмаган бир шаҳарчада отасиз, онадан − Марямдан дунёга келди. Бу туғилиш буюк роббимиз Аллоҳ таолонинг бир мўъжизаси эди. Марям Аллоҳнинг марҳаматига сазовор бўлган ва ўзига хос шахс бўлган. У Қуръонда зикри келган ягона аёл ва ҳаттоки Қуръоннинг ўн тўққизинчи сураси унинг номи билан аталган. Унинг отасининг исми Имрон эди.
Абу Ҳумайд ас-Соъидий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Баъзи одамлар: «Эй Аллоҳнинг Расули, сизга қандай саловот айтамиз?» дедилар. У зот: «Аллоҳумма солли ъалаа Муҳаммадин ва азваажиҳий ва зуррийатиҳий, камаа соллайта ъалаа аали Иброҳийм. Ва баарик ъалаа Муҳаммадин ва азваажиҳий ва зуррийатиҳий, камаа баарокта ъалаа аали Иброҳийм. Иннака ҳамийдум-мажийд», деб айт», дедилар. (Учовлари ривоят қилганлар)
Ҳа, иймон келтирганларнинг қалблари Аллоҳнинг зикри ила ором топади. Чунки у қалблар ўзларининг Аллоҳга доимий боғлиқ эканларини ҳис этадилар. Чунки бу қалблар дунёдаги ҳамма нарса Аллоҳдан эканлигини яхши биладилар.
БААда болаларга Қуръон ўргатиш бўйича семинар бўлиб ўтди
Тадбир шанба ва якшанба кунлари ташкил этилди. Ушбу ташаббус форумнинг жамиятнинг турли қатламлари ўртасида диний маданиятни тарғиб қилиш ҳамда Қуръон ва унинг таълимотларини тарбиялашдаги етакчи ролини тасдиқлаш бўйича олиб бораётган саъй-ҳаракатларининг бир қисмидир. Биринчи кун тадбирлари Шаржанинг Самнан ҳудудидаги форум штаб-квартирасида бўлиб ўтди.
Илмий сессияларда шариат илмлари бўйича мутахассислар, Қуръон таълимотига қизиққан шахслар, ота-оналар ва болалик муаммолари билан шуғулланувчилар ҳақида сўз борди.
Муҳаммад бин Зайд гуманитар фанлар университети профессори доктор Ҳади Ҳусайн Қуръон болаларнинг шаклланиш даврида болаларга тақдим этаётган улкан таълим ва маънавий қадриятларини муҳокама қилди.
Дуонинг маъноси: «Аллоҳим, мен нафсимга кўп зулм қилдим. Гуноҳларни фақат Сенгина мағфират қиласан, мени Ўз ҳузурингдан бўлган мағфират ила мағфират қилгин ва менга раҳм қилгин. Зотан, Сен Ўзинг Ғофурсан, Роҳиймсан».
Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга: «Менга бир дуо ўргатинг, намозимда ўша дуони қилай», дедим. У зот шундай дедилар: «Аллоҳумма инний золамту нафсий зулман касийрон, ва лаа йағфируз зунууба иллаа анта, фағфирлий мағфиротан мин ъиндика, варҳамний, иннака антал ғофуурур роҳийм», дегин». («Олтин Силсила: Саҳиҳул Бухорий» 6326)