Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Advokat G’aniyev avatar

Advokat G’aniyev

Муҳим ҳуқуқий масалалар бўйича таҳлиллар, саволларга жавоблар, юридик фактлар ва шахсий қарашлар. Мурожаат учун @Ganiyevgamurojaat_bot
Рэйтынг TGlist
0
0
ТыпПублічны
Вертыфікацыя
Не вертыфікаваны
Надзейнасць
Не надзейны
РазмяшчэннеУзбекістан
МоваІншая
Дата стварэння каналаApr 23, 2025
Дадана ў TGlist
Oct 24, 2024

Папулярныя публікацыі Advokat G’aniyev

07.04.202515:12
“Multiradar”да аниқланган жаримадан қутулиш учун зўр ҳуқуқий асос

Тошкент шаҳар судлари “Multiradar”да аниқланган жарима қарорларини бекор қилишда суд амалиётида аввал қўлланилмаган қонуний асослардан бирини татбиқ этмоқдалар.

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 21 апрель кунги 232-сонли қарори билан тасдиқланган “Тадбиркорлик субъектлари томонидан автомобиль йўлларида йўл ҳаракати қоидалари бузилганлигини махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш тизими дастурий-техник воситаларига доир техник талаблар”нинг 18-бандида, тизим орқали аниқланган қоидабузарликлар тўғрисидаги ҳолат акс этган 6-10 сониядан иборат видеолавҳа ва унинг ҳаволаси “Маъмурий амалиёт” КААТга тақдим этилиши шартлиги белгиланган.

Суд қарорларидан кўринадики, мобиль комплекслар (автомобилга ўрнатилган радарлар) қоидабузарликлар тўғрисидаги ҳолат акс этган 6-10 сониядан иборат видеолавҳани олиш ва узатиш имкониятига эга эмас.

Келгусида Сиз ҳам “Multiradar”да аниқланган жаримани бекор қилиш хусусида шикоят бермоқчи бўлсангиз, ушбу ҳуқуқий асосдан фойдаланишни тавсия қиламиз.

Каналга уланиш
Advokat G’aniyev
Пераслаў з:
GENERALISSIMUS avatar
GENERALISSIMUS
Судьялар ўртасида ўтказилган аноним сўровнома натижасига кўра, уларнинг 45 фоизи ўзини мустақил судья деб ҳисобламаган бўлса, 12 фоизи бирон нарса дея олмайман, деб жавоб берган.

Босим, тазйиқ, таъсир ўтказиш ҳолатлари бўладими, деган саволга судьяларнинг 60 фоизи ҳа деб жавоб берган.

@generalissimo_marshal
05.05.202510:42
16 февраль воқеаларида ҳокимият ҳаракатсизлигида айбланган “ГАИ” ходими оқланди

1-босқич судининг 1999 йил 7 декабрь кунги ҳукмига кўра, Тошкент шаҳар ИИББ ДАНБ ЙПХ катта нозири Р.К. 400 кг.дан ортиқ портловчи моддалар юкланган П 98 43 ТН рақамли “ГАЗ-21” автомашинаси юкхонаси очиқ ҳолатда Ўзбекистон кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб ва “Мустақиллик майдони”га тўсиқсиз кириб келиб, Вазирлар Маҳкамаси маъмурий биноси яқинида портлашига йўл қўйиб, шубҳали автомашинанинг ўтказилиб юборилишини олдини олишни етарли даражада таъминламаганликда айбланган (ЖКнинг 208-моддаси).

Унга 2 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиб, 1999 йил 30 апрель куни эълон қилинган амнистия актига биноан жазодан озод этилган.

Р.К. 25 йилдан ортиқ вақт ўтиб, тафтиш инстанциясининг 2025 йил 1 май кунги ҳукми билан оқланган.

Оқлов ҳукми чиқарилишига Р.К.нинг 1999 йил 16 февраль куни айнан Ўзбекистон-НПО кўчалари чорраҳасида жойлашган қўшимча тармоқда хизмат олиб боргани мавжуд далиллар билан умуман тасдиқланмаганлиги асос қилиб олинган.

Шунингдек, ИИВ ЖХД ЙҲХХнинг тафтиш инстанциясига тақдим қилган жавоб хатида, “Ҳамкорликдаги кузатув юзасидан тайёрланган дислокация” ИИВнинг амалдаги буйруғига асосан сақлаш муддати тугаганлиги сабабли йўқ қилинганлиги ва ундан нусха бериш имкони бўлмаганлиги маълум қилинган бўлиб, айбсизлик перзумпцияси қоидалари қўлланилган.

Нима ҳам деймиз: ҳақиқат эгилади, букилади, лекин синмайди. Ҳурматли судьялар, шундай ҳукм чиқарингки, у хоҳ оқлов, хоҳ айблов ҳукми, энг муҳими қонуний, асосли ва адолатли бўлсин! 25 йил ўтиб, юқоридаги каби бекор бўлганда, юзингиз қизариб қолмасин, дейман-да!

Каналга уланиш
Advokat G’aniyev
22.04.202504:46
Вазирлар Маҳкамаси қарори Президент қароридан устунми?

Ҳукуматнинг 2025 йил 19 апрель кунги 244-сонли қарори билан 2025 йил 1 майдан жисмоний шахслар томонидан шахсий эҳтиёжи учун нотижорат мақсадларида республикага товарларни божсиз олиб кириш нормалари тенг бараварга камайтирилганидан хабардорсиз.

Лекин, товарларни божсиз олиб киришнинг аввалги нормалари Вазирлар Маҳкамаси томонидан эмас, балки Президент томонидан белгиланганини кўпчилик эсдан чиқарди.

Яъни, 2018 йил 6 февраль кунги ПҚ-3512 сонли қарорнинг 1-банди “а” кичик хатбошисида, жисмоний шахс томонидан республикага олиб кириладиган, божхона тўловларига тортилмайдиган товарларнинг чегараланган нормалари бошқача миқдорларда ўрнатилган ва ушбу норматив-ҳуқуқий ҳужжат ҳали ҳам кучда.

“Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги қонуннинг 18-моддаси 3-қисмига кўра, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ўртасида тафовутлар бўлган тақдирда юқорироқ юридик кучга эга бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжат қўлланилади (Президент қарори юқорироқ юридик кучга эга).

Яна бир жиҳат: Божхона кодексининг 289-моддаси 4-қисмида, божхона божларининг ставкалари Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгиланиши ва 296-моддасида, ушбу Кодексга, бошқа қонунларга, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорларига биноан юридик ва жисмоний шахсларга тариф имтиёзлари, қўшилган қиймат солиғини, акциз солиғини ва божхона йиғимларини тўлаш бўйича имтиёзлар, тариф преференциялари берилиши мумкинлиги кўрсатилган.

Демак, жисмоний шахслар томонидан шахсий эҳтиёжи учун нотижорат мақсадларида республикага товарларни божсиз олиб кириш нормаларининг Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланиши ёки ўзгартирилиши мумкин эмас, бизнингча.

Каналга уланиш
Advokat G’aniyev
30.04.202509:50
Солиқ ҳисоботини ўз вақтида тақдим этмаганлик учун жаримани бекор қилса бўладими?

МЖтКнинг 175-моддаси 2-қисмида солиқ ҳисоботини ўз вақтида тақдим этмаганлик учун мансабдор шахсларга БҲМнинг 10 баравари миқдорида (3.750.000 сўм) маъмурий жарима назарда тутилган.

Шу кодекснинг 271-моддаси 11-бандида, МЖтКнинг 175-моддасининг 1, 2 ва 5-қисмларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни биринчи марта содир этган тадбиркорлик субъектининг мансабдор шахслари ёки ходимлари ёхуд тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи фуқаролар йўл қўйилган бузилишларни ҳуқуқбузарлик аниқланган пайтдан эътиборан 30 кунлик муддатда ихтиёрий равишда бартараф этган бўлса, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш тугатилади деб белгиланган.

Шунга кўра, ўз вақтида тақдим этилмаганлиги аниқланган солиқ ҳисоботини топшириб, сўнг эса солиқ инспекцияси бошлиғининг маъмурий жавобгарликка тортиш ҳақидаги қарори устидан қарор нусхасини олган кундан бошлаб 10 кун ичида жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судларига шикоят билан мурожаат қилишни тавсия қиламиз.

Каналга уланиш
Advokat G’aniyev
24.04.202515:08
Олий суд раҳбариятига илтимоснома

Манбага кўра, 2025 йилнинг 1-чорагида Олий суднинг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати томонидан тафтиш тартибида 286 нафар шахсга нисбатан 240 та жиноят иши кўриб чиқилган.

Натижада 58 нафар шахсга нисбатан қуйи судлар томонидан чиқарилган қарорлар бекор қилиниб, 87 нафар шахсга нисбатан чиқарилган суд қарорлари ўзгартирилган.

Интернет тармоғига жойланган суд қарорлари бўлимида эса Олий суд жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати томонидан қабул қилинган ажримларнинг 10 %и ҳам йўқ (нари борса 20 тача суд ҳужжати бор).

Ҳурматли Олий суд раҳбарияти, шу 240 та жиноят иши бўйича қабул қилинган суд ажримларини интернет тармоғига жойланглар. Биз ҳам билайлик: 87 нафар шахсга нисбатан чиқарилган суд қарорлари нимага ўзгарганини ёки 58 та шахсга нисбатан қуйи судлар чиқарган қарорлар нима учун бекор қилинганини?

Каналга уланиш
Advokat G’aniyev
25.04.202512:26
Қонунчиликка 2025 йил 22 апрель куни киритилган ўзгартиришлар ишлашни бошлади

2025 йил 22 апрель кунги қонун билан “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги қонуннинг 54-моддаси 4-қисми янги таҳрирда баён этилди.

Аввалги таҳрирда: “Кредит бўйича қарздорликни сўндириш ҳисобига ундирув қаратилаётган гаровга қўйилган мол-мулк қўшимча баҳоланмайди ҳамда тижорат банк ва қарз олувчи ўртасида тузилган гаров (ипотека) тўғрисидаги шартномада кўрсатилган нарх бўйича реализация қилинади” деб кўрсатилган эди.

Янги таҳрирда: “Гаровга қўйилган мол-мулк билан таъминланган мажбуриятларни ижро этишда ундирув ушбу мол-мулкка қаратилган тақдирда, гаровга қўйилган мол-мулк суд томонидан мажбурий тарзда баҳолашдан ўтказилади ҳамда ушбу кимошди савдосидаги бошланғич реализация қилиш нархи суд қарори билан баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботда аниқланган миқдорда белгиланади” деб кўрсатилди.

Шунга кўра, онлайн-аукцион савдоларидаги суд қарори билан ундирув қаратилган гаровга қўйилган мол-мулк савдолари вақтинча тўхтатилмоқда.

Тўхтатиш сабабига: савдони “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги қонуннинг 54-моддаси 4-қисми янги таҳририга мувофиқлаштириш деган изоҳ қолдирилган.

Каналга уланиш
Advokat G’aniyev
18.04.202506:38
Фарғона ва Сурхондарё прокуратураларидан “адвокатона” протестлар

Олий суд Пленумининг 2007 йил 27 июнь кунги 6-сонли қарори 22-бандида “агар жабрланувчи баданига оғир шикаст (ёки жабрланувчининг ўлими) айбдорнинг айби билан қамраб олинмаган ҳолатлар бўйича (масалан, зарбадан сўнг йиқилиш натижасида) келиб чиққан бўлса, ЖКнинг 111 (эҳтиётсизлик орқасида баданга оғир ёки ўртача оғир шикаст етказиш) ёки 102-моддалари (эҳтиётсизлик орқасида одам ўлдириш) билан квалификация қилинади” деб тушунтириш берилган.

Яъни, қасддан баданга оғир ёки ўртача шикаст етказиш учун жавобгарлик - жабрланувчининг баданига тан жароҳат етказишга қаратилган қасд мавжуд бўлгандагина келиб чиқади.

Масалан, А.Р. қўли билан М.М.ни юз соҳасига уриши натижасида М.М. боши билан ерга йиқилиб, “оғир” тан жароҳати олган, 1-босқич судининг 2023 йил 5 декабрь кунги ҳукми билан А.Р. ЖКнинг 104-моддаси 1-қисми (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан айбли деб топилган ва тегишли жазо тайинланган (1-1501-2301/2148 сонли жиноят иши).

Фарғона вилоят прокуратурасининг протести қаноатлантирилиб, кассация инстанциясининг 2025 йил 20 март кунги ажрими билан А.Р.нинг қилмиши ЖК 104-моддаси 1-қисмидан ЖК 111-моддаси 2-қисмига квалификация қилинган, яъни енгилроқ жиноят деб ўзгартирилган.

Ёки, М.Н. қўллари билан М.А.ни итариб юборган ва натижада М.А. йиқилиб, “ўртача оғирликдаги” тан жароҳати олган. 1-босқич судининг 2024 йил 27 сентябрь кунги ҳукми билан М.Н. ЖКнинг 105-моддаси 1-қисми (қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш) билан айбли деб топилган ва тегишли жазо тайинланган (1-1901-2403/394 сонли жиноят иши)

Сурхондарё вилоят прокуратурасининг протести қаноатлантирилиб, кассация инстанциясининг 2024 йил 3 декабрь кунги ажрими билан М.Н.нинг қилмиши ЖК 105-моддаси 1-қисмидан ЖК 111-моддаси 1-қисмига квалификация қилинган, яъни енгилроқ қонун қўлланилган.

Прокуратура органлари одатда енгилроқ эмас, балки оғирроқ қонунни қўллаш хусусида протест киритадилар. Масалан, палончига енгил жазо берилибди, пистончининг қилмиши енгилроқ модда билан малакаланибди каби эътирозлар билан. Юқоридаги 2 та ҳолатда эса енгилроқ қонунни қўллаш масаласида протест берилгани эътиборга молик.

Агар ушбу жиноят ишлари бўйича судланувчилар ва уларнинг ҳимоячилари ўзлари шикоят берганларида ҳам суд ҳукмлари шу тариқа ўзгарармиди (прокурор протест бермаса) ёки судда қатнашаётган прокурорлар бундай шикоятларни қувватлар эдиларми? Менимча йўқ!

Каналга уланиш
Advokat G’aniyev
24.04.202509:52
Эндиликда ундирувни гаров билан таъминланган мол-мулкка қаратиш ҳақидаги ижро иши тугатилмайди

Аввалги тартибга кўра, суднинг муайян юридик шахсдан кредит қарзини ундириш ва ундирувни гаров мулкига қаратиш ҳақидаги ҳал қилув қарори бўйича юритилган ижро иши шу юридик шахс банкрот деб топилганда, тугатилиши ва тугатилган ижро ҳужжати қонунчиликда белгиланган тартибда давлат ижрочиси томонидан тугатиш бошқарувчисига ўтказилиши лозим эди.

“Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги қонунга 2025 йил 22 апрель куни киритилган ўзгартишга кўра, иқтисодий суднинг қарздор юридик шахсни банкрот деб топиш тугатиш ишини юритишни очиш тўғрисидаги қарори чиқарилганда, давлат ижрочиси ундирувни гаров билан таъминланган мол-мулкка қаратиш ҳақидаги ижро иши юритишни тамомламайди, яъни суд ҳужжати ижро этилишини умумий асосларда давом эттиради.

“Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги қонуннинг 141-моддасида, суд томонидан қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилинган пайтдан эътиборан - ижро ҳужжатларини ижро этишнинг тугатилиши белгиланган ва шу модданинг ўзида бу қоидадан мустасно ҳолатлар санаб ўтилган (масалан, маънавий зиённи компенсация қилишга оид ижро ҳужжати тугатилмайди ва б.).

Келгусида, “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги қонуннинг 141-моддасига ҳам тегишли ўзгартириш киритилиши ва истисно ҳолатларга ундирувни гаров билан таъминланган мол-мулкка қаратиш ҳақидаги ижро ишини ҳам қўшиб қўйиш зарур бўлади.

Каналга уланиш
Advokat G’aniyev
09.04.202511:55
Оилавий зўравонликдан жабрланган шахс талабига кўра никоҳдан ажрашаётганда муҳлат тайинланмайди

2025 йил 9 апрель кунги қонун билан айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди.

Оила кодексига киритилган қўшимчага кўра, никоҳдан ажратиш тўғрисидаги ишлар кўриб чиқилаётганда суд оилавий (маиший) зўравонликдан жабрланган шахснинг талабига кўра ярашиш учун муҳлат тайинламайди.

Бундан ташқари, Уй-жой кодексига киритилган қўшимчага кўра, турар-жойдан фойдаланиш ҳақидаги низолар кўриб чиқилаётганда суд тарафларнинг келишувига асосан турар-жой мулкдорининг ташаббусига кўра турар-жойга мажбурий тартибда киритилаётган тарафни турар-жой мулкорига тегишли мутаносиб шароитларга эга бўлган бошқа турар жойга киритиш ёки ижарага олинган турар-жой учун ижара ҳақини тўлаш мажбуриятини мулкдорнинг зиммасига юклатиши мумкинлиги белгиланди.

Каналга уланиш
Advokat G’aniyev
23.04.202510:47
Гаровга олувчи гаров мулкини энди 32,5%га арзон қийматда олиши мумкин

2025 йил 22 апрель кунги қонун билан киритилган ўзгартиришга кўра, давлат ижрочиси гаров мулки қарзни ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатлари бўйича реализация қилинмаган тақдирда ундирувчига ўша мол-мулкни такрорий аукцион савдоларидаги ёки савдо ташкилотлари томонидан қайта реализация қилиш чоғидаги бошланғич сотиш нархидан 10 % эмас, балки 25 % камроқ суммада баҳоланган ҳолда ўзида қолдиришни таклиф қилади.

Масалан, 100 млн. сўмлик мулк дастлабки аукционда сотилмаган тақдирда, такрорий аукционга 90 млн. сўмлик нархда чиқарилар, такрорий аукцион ҳам натижа бермаса, гаров мулкини 81 млн. сўм қийматда ундирувчининг ўзида қолдириш таклиф қилинар эди. Янги қонунга кўра, 100 млн. сўмлик гаров мулки такрорий аукционда ҳам сотилмаса, гаровга олувчи уни 67,5 млн. сўм нархда ўзида қолдириши мумкин.

Каналга уланиш
Advokat G’aniyev
24.04.202510:34
Болалар боғчасида маиший буюмлар учун электрдан ноқонуний фойдаланиш ўғрилик ҳисобланмайди

Дастлабки тергов органи томонидан И.И. хусусий боғчада электр тармоғига ҳисоблагичдан ташқари ташқари ўзбошимчалик билан тўғридан-тўғри уланиб, “бир дона сув насоси, бир дона қўл бола иситгич, бир дона тефаль, бир дона музлатгич ва тўрт дона ёритгич”дан фойдаланиб келиб, 64.615.320 сўмлик эелектр энергиясини ўғирлаганликда, яъни ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми “в” бандида кўрсатилган жиноятни содир этганликда айбланган (5 йилдан 8 йилгача ОМҚ назарда тутилган).

1-босқич судининг 2025 йил 28 март кунги ҳукми билан боғчада юқоридаги электр жиҳозлари орқали электр энергиясини ишлатганлик ўғрилик эмас, балки электрдан ноқонуний фойдаланиш деб топилган (ЖКнинг 185-2(прим2) моддаси 2-қисми: энг оғир жазо 1 йилгача ОМҚ ва енгилроқ бўлган бошқа муқобил жазолар ҳам назарда тутилган).

Ушбу жиноят иши ҳозирча апелляция ёки кассация тартибида кўрилмаган.

Адвокат сифатида биз судларнинг бундай амалиётини тўла қўллаб-қувватлаймиз. Чунки, юридик шахс муайян тижорат фаолияти билан шуғуллансада, ўзининг ана шу тўғридан-тўғри фаолиятида эмас, балки электр ёки газдан маиший, масалан офис ёки бошқа хоналарни иситиш, совутиш, ёритиш каби мақсадларда ноқонуний фойдаланганлиги ўғрилик деб тавсифланмаслиги керак.

Тадбиркорлар электр энергияси ва табиий газдан бевосита ишлаб чиқариш жараёнларида, ўзларининг асосий тижорат фаолиятида ноқонуний фойдаланганларидагина ўғрилик жинояти учун белгиланган жазолар доирасида жавоб беришлари керак деб ҳисоблаймиз.

Каналга уланиш
Advokat G’aniyev
Пераслаў з:
davletovuz avatar
davletovuz
Божхона қўмитаси жисмоний шахслар томонидан товарларни божсиз олиб кириш тартибидаги ўзгаришлар юзасидан тушунтириш берибди.

Барча янгиликлар, албатта, "илғор хорижий давлатлар тажрибаси" билан хаспўшланган. Қайсики давлатда уларга керакли амалиёт бўлса, тушунтиришга тиқишган. Дейлик, 500 нафардан ортиқ айрим йўловчилар йил давомида 100-150 марта парвозни амалга ошириб, товар ташибди. Шу сабабли жонажон ҳукуматимиз шартли 500 кишини (ана боринг 1000 киши бўлсин) деб 37 млн одамни жазолашга қарор қилибди. Бургага жаҳл қилиб кўрпа ёқишда буям.

Тушунтиришда келтирилган важларни ҳал этиши керак бўлган ва 1 майдан кучга кирадиган янги қоидалар ҳам аслида муаммони ҳал қилмайди, божхона маъмурчилиги яна нотўғри йўлдан кетаётганига ишора, аслида. Негаки, арзимаган маблағни деб кенг истеъмолчилар ҳамжамиятини жазолашга, ҳукуматни ёмонотлиқ қилишга хизмат қилади, холос.

Оддийгина мисол, "бугунги кунда республикамизга кириб келаётган курьерлик жўнатмаларининг ўртача қиймати 200 АҚШ долларини ташкил қилади" дейишмоқда — унда нима қиласан абсурдни янада абсурдлаштириб, дейдиган одам йўқ.

Умуман, тушунтиришда келтирилган бир неча ҳолатдаги зарарлар миқдори арзимаган миллиардларни ташкил қилган. Яъни мамлакатда ўмарилаётган бошқа юз-юз миллиардлар, триллионлар олдида ҳеч нарса эмас.

Ўзингиз ҳам ўқиб кўришингиз мумкин.
28.04.202507:36
Жарима баллари 1 май кунидан бошлаб кучга кирмайди

Жарима балларини ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжат белгиланган тартибда ишлаб чиқилмоқда.

Шу боис тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилинганидан сўнг, йўл ҳаракати қоидабузарликлари учун бериладиган жарима балларининг ҳисобланиш муддати ва тартиби аниқ белгиланади.

Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати

Каналга уланиш
Advokat G’aniyev
14.04.202518:03
52 та радарни пневматик милтиқ билан ишдан чиқарган ҳайдовчи нега қамоққа олинмади?

Маълумотларга кўра, ушбу андижонлик “Радар овловчи” ҳамюртимизга нисбатан Андижон шаҳар ИИБ Тергов бўлими томонидан ЖКнинг 173-моддаси 2-қисми “в” банди билан (“Кўп миқдордаги мулкни қасддан нобуд қилганлик ёки унга зарар етказганлик”) жиноят иши қўзғатилган.

Мазкур жиноят учун БҲМнинг 75 бараваридан 100 бараваригача жарима ёки 300 соатдан 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки 2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш ёки 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазолари назарда тутилган.

“Радар овловчи”нинг қилмиши ҳозирча ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноят сифатида баҳоланмоқда, агар ЖКнинг бошқа моддалари қўйилмаса, уни эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олиш мумкин бўлмайди.

Чунки, эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олиш ЖКда 3 йилдан ортиқ муддатга озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо назарда тутилган қасддан содир этилган жиноятларга доир ишлар бўйича қўлланилади.

Каналга уланиш
Advokat G’aniyev
Увайдзіце, каб разблакаваць больш функцый.