Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
davletovuz avatar

davletovuz

Кузатувлар, фикрлар. ИМҲО — шахсий фикри ожизимча, дегани. Админга ёзиш учун махсус бот: @davletovuz_bot
Тижорий ҳамкорлик учун: @davletovuz_reklama_bot
Рэйтынг TGlist
0
0
ТыпПублічны
Вертыфікацыя
Не вертыфікаваны
Надзейнасць
Не надзейны
РазмяшчэннеУзбекістан
МоваІншая
Дата стварэння каналаApr 05, 2017
Дадана ў TGlist
Aug 03, 2024

Апошнія публікацыі ў групе "davletovuz"

Андижонда маҳаллий маҳсулотлар кўргазмаси бошланди

Олтинкўл туманида “Андижон маҳсулотлари” кўргазма-савдоси бўлиб ўтмоқда. Ушбу ярмаркада мебель, қишлоқ хўжалиги, автомобилсозлик, электротехника, фармацевтика, озиқ-овқат, чарм, тўқимачилик ва қурилиш материаллари саноатларида фаолият юритаётган маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ўз маҳсулотлари билан иштирок этади.

Бугун давлат раҳбари кўргазмага ташриф буюрди. Кўргазма апрель ойи якунига қадар давом этади.
Аёлларни оилавий зўравонликдан ҳимоя қилиш йўлидаги катта қадам - Саида Мирзиёева

Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева ўз саҳифасида ёзишича, никоҳдан ажратишда судлар томонидан тайинланадиган “яраштириш даври”ни бекор қилишга оид қонун Президент томонидан имзоланди.

Буни аёлларни оиладаги зўравонликдан ҳимоя қилиш, уларнинг ҳуқуқларини ҳурмат қилиш йўлидаги катта қадам деб ҳисоблайман. Агар оилада инсон қадр-қиммати ҳурмат қилинмаса ва у жисмоний, психологик ёки иқтисодий таҳқирларга дуч келса, у ерда муросага келиш, ярашиш ҳар қанақасига имконсиздир”, деб ёзади Саида Мирзиёева.

Манба
ASIA ALLIANCE BANK савдо-сотиқни автоматлаштиришга ёрдам берувчи BILLZ технологик платформаси билан кенгайтирилган ҳамкорлик меморандумини имзолади

Энди BILLZ билан ишлайдиган кийим-кечак, поябзал, аксессуарлар, озиқ-овқат ва бошқа чакана савдо дўконлари эгалари бир неча дақиқа ичида ASIA ALLIANCE BANKдан бизнесни ривожлантириш учун 1,6 миллиард сўмгача гаровсиз онлайн кредит олишлари мумкин.

Молиялаштириш орқали қоғозбозликка вақт сарфламасдан касса узилишини ёпиш ёки айланма маблағларни тўлдириш мумкин.

Бу қандай ишлайди?
🔹 Ариза BILLZ веб-иловаси орқали топширилади;
🔹 Тасдиқлаш: 10 дақиқагача;
🔹 Кредит миқдори: 1,6 млрд сўмгача - юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар учун (ЯТТ ҚҚС тўловчиси бўлган тақдирда);
🔹 Маблағларни ҳам ҳисоб рақамига, ҳам нақд пул шаклида олиш мумкин (200 млн сўмгача);
🔹 Кредит муддати - 36 ойгача;
🔹 Имтиёзли давр - 10 ойгача;
🔹 Фоиз ставкаси:
▪️ 18 ойгача - йиллик 36%;
▪️ 18 ойдан 24 ойгача - йиллик 38%;
▪️ 24 ойдан 36 ойгача - йиллик 40%.

Батафсил | Реклама
Қайси турдаги товарларга экспорт божи солинади?

Президентнинг тегишли фармони билан 2025 йил 1 июлдан бошлаб 86 турдаги товарларга экспорт божхона божлари жорий этилди ва уларнинг ставкалари тасдиқланди. Бу қайси турдаги товарларга нисбатан ва қай тартибда амалга оширилиши ҳақида ушбу видео орқали билиб олиш мумкин.
P2P харидлар учун мўлжалланган BirBir платформаси маҳаллий лойиҳа бўлиб, интернет орқали харид қилишга ўрганган барча учун қулай янгилик ҳисобланади.

Маълумотларга кўра, шу кунга қадар лойиҳани ривожлантириш учун 10 млн доллар сарфланибди. Иш бошлаганига кўп бўлмаган платформа қисқа вақтда кўплаб ютуқларга эришган.

Лойиҳа асосчиси ва Кирилл Алтман билан бўлиб ўтган подкастда яхши гаплар бўлибди. Соҳадаги ўзгаришлар, бюрократия, хизмат ҳақининг ошиши ва бошқалар ҳақида сўз борган. Кўришга арзийди.
Фуқаролар 2025 йил учун мол-мулк ва ер солиғининг биринчи ярмини 15 апрелга қадар тўлашлари керак. Тўловлар мобиль иловалар, банк кассалари ёки солиқ инспектори орқали амалга оширилиши мумкин. Муддат ўтган тақдирда ҳар бир кечиккан кун учун пеня ҳисобланади.
“Эски замонлар қайтди”

Янги илова тақдим этилгани ҳақида маълумотлар тарқалмоқда. Аммо иловада янгилик сифатида кўрсатилаётган функциялар Road24’дан олиб кўчирилган, деб баёнот бермоқда илованинг телеграмдаги саҳифаси.

Road24 иловаси барча учун тенг имкониятлар яратилиши ўрнига кучли ва қариндошлик алоқалари бўлганларга “доступ” берилмоқда, эски замонлар қайтди, деб хулоса қилган.
Ислом тараққиёт банки Ўзбекистон халқ таълим тизимини ривожлантиришга қаратилган лойиҳани амалга ошириш учун 40 миллион долларлик грант ажратади.

Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарованинг маълум қилишича, ушбу лойиҳа доирасида 58 та янги инклюзив мактаб қурилади, таълим муассасаларини замонавий жиҳозлаш, ўқитувчилар малакасини ошириш, инклюзив таълимни ривожлантириш, ўқув дастурларини такомиллаштириш ва мактабгача таълим сифати оширилиши режалаштирилган.
Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати томонидан “Safe Road” иловаси ишлаб чиқилибди. Эндиликда йўл ҳаракати қоидабузарликларини ушбу илова орқали текшириш мумкин бўлади.

Road 24 ва ЙҲХХ ўртасидаги йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун белгиланган жарималар тўғрисида маълумот алмашинуви батамом тўхтатилган.
Тошкентда чарм саноатидаги йирик халқаро кўргазма бўлиб ўтади

16–18 апрель кунлари “Ўзэкспомарказ”да UzCharmExpo–EurAsia–2025 халқаро кўргазмаси бўлиб ўтади. Унда етакчи брендлар, янги технологиялар ва инвестиция лойиҳалари тақдим этилиши кутилмоқда.

Рўйхатдан ўтиш учун: https://forms.gle/ukuXfvE9JZmqNKzR8

Реклама
Президентнинг ташқи сиёсат бўйича махсус вакили, Хавфсизлик кенгаши котиби ўринбосари Абдулазиз Комилов «Италия Республикаси олдидаги хизматлари учун» орденининг «Офицер» даражаси билан тақдирланди.

Мазкур орден Италиядаги энг юқори давлат мукофоти бўлиб, 1951 йил 3 март куни таъсис этилган. У адабиёт, санъат, иқтисодиёт, хайрия ва гуманитар фаолият соҳаларидаги катта хизматлар учун берилади.
Андижонда фуқаро 52 та радарни милтиқда ўқ отиб синдирди

Андижон вилояти ИИБнинг хабарига кўра, 1976 йилда туғилган фуқаро Андижон шаҳри ҳудудидаги 29 та чорраҳага ўрнатилган “TELECOM SOFT” МЧЖга тегишли бўлган 51 дона “Hikvision” русумли йўл ҳаракати қоидалари бузилганлигини аниқлайдиган махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд қилиш дастурий-техник воситалари ва 1 дона “Hikvision” русумли радар комплексига, ўзига тегишли бўлган “SRKET” русумли пневматик милтиқдан ўқ отиш орқали қасддан шикаст етказиб, иш бўйича ўтказилган суд-товаршунослик экспертизасининг хулосасига кўра, жами 1 млрд 147 млн сўм моддий зарар етказган.

Мазкур ҳолат юзасидан Андижон шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан ушбу фуқарога нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 173-моддаси 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
“Ўзагросуғурта” АЖ — барқарорлик ва ишонч рамзи: Moody’s буни эътироф этди
“Ўзагросуғурта” акциядорлик жамияти, Ўзбекистон суғурта бозорининг етакчи иштирокчиларидан бири сифатида, дунёдаги энг нуфузли рейтинг агентликларидан бири — Moody’s Investors Service томонидан “Ba3” даражасида узоқ муддатли молиявий барқарорлик рейтингига сазовор бўлди.

Рейтинг прогнози — “барқарор”.
Moody’s томонидан эълон қилинган ҳисоботда қайд этилишича, “Ba3” рейтинги компаниянинг қуйидаги асосий устунликларини акс эттиради:

• Ўзбекистон суғурта бозоридаги мустаҳкам позицияси;
• Капитал базасининг ишончлилиги ва захираларининг етарлилиги;
• Суғурта портфелининг диверсификацияланганлиги;
• Давлат томонидан кўрсатилаётган қўллаб-қувватлаш, бу эса қўшимча молиявий барқарорликни таъминлайди.

Батафсил | Реклама
12-13 апрель кунлари Тошкент шаҳрида кенг кўламли ҳашар ўтказилади. Бунда кўп қаватли уйлар атрофи ва жамоат ҳудудларини тозалаш, ободонлаштириш ҳамда яшил майдонларни кўпайтириш кўзда тутилмоқда.

“Пойтахтнинг барча туманларида тартиб ўрнатилиб, дарахтлар экилади, ҳовлилар безатилади. Бу — севимли шаҳримиз ободлиги ва поклигига қўшган умумий ҳиссамиздир”, деб хабар берди Тошкент шаҳар ҳокимлиги.
«Ўзгидромет» огоҳлантиришича. жорий йилнинг 13-18 апрель кунлари кутилаётган ёғингарчилик сабабли республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

Рэкорды

05.01.202508:58
83.9KПадпісчыкаў
21.02.202523:59
600Індэкс цытавання
07.03.202514:35
86.3KАхоп 1 паста
24.02.202515:23
60KАхоп рэкламнага паста
07.12.202423:59
3.46%ER
07.03.202514:35
104.19%ERR

Развіццё

Падпісчыкаў
Індэкс цытавання
Ахоп 1 паста
Ахоп рэкламнага паста
ER
ERR
OCT '24JAN '25APR '25

Папулярныя публікацыі davletovuz

Зайнилобиддин Низомиддинов Бекобод тумани ҳокими этиб тайинланди. Бунгача у Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси раисининг биринчи ўринбосари эди.
26.03.202512:07
Рамазон ҳайитининг биринчи куни 2025 йилда якшанба – дам олиш кунига тўғри келиши муносабати билан ушбу дам олиш куни 31 март – душанба кунига кўчирилади.
26.03.202512:07
Расман: жорий йилда Рамазон ҳайитининг биринчи куни 30 март – якшанба кунига тўғри келади - президент қарори
09.04.202510:27
«24 соат ишлайдиган отамни кўриб, қандай қилиб чарчашим мумкин?!»

Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева
09.04.202511:38
Ҳар ойнинг битта шанба ва якшанбаси – “оила ва меҳнат жамоаси билан саёҳатга чиқиш” куни, деб эълон қилинади - президент
Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати томонидан “Safe Road” иловаси ишлаб чиқилибди. Эндиликда йўл ҳаракати қоидабузарликларини ушбу илова орқали текшириш мумкин бўлади.

Road 24 ва ЙҲХХ ўртасидаги йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун белгиланган жарималар тўғрисида маълумот алмашинуви батамом тўхтатилган.
Бизнесни Ривожлантириш Банки KIA ва Chery автомобиллари учун қулай автокредит таклиф қилмоқда

Кредит шартлари:

✅Дастлабки тўлов 25% дан бошланади
✅Фоиз ставкаси йиллик 1% дан бошлаб
✅Кредит муддати 5 йилгача

Батафсил маълумот учун: 1254

Реклама
25.03.202507:35
🏦 Туронбанк барча турдаги ипотека кредитларни таклиф қилмоқда!

Уй-жойни таъмирлаш учун:
◦  Фоизи - 25%
◦  Муддати - 10 йил
◦  Бошланғич тўлов - талаб этилмайди
◦  Миқдори - 170 млн сўмгача
Батафсил маълумот

Яшил таъмир ипотекаси - уй-жойни таъмирлаш учун:
◦  Фоизи - 23%
◦  Муддати - 10 йил
◦  Бошланғич тўлов - талаб этилмайди
◦  Миқдори - 140 млн сўмгача
Батафсил маълумот

Файзли маскан ипотекаси (бирламчи ва иккиламчи):
◦  Фоизи - 25%
◦  Муддати - 10 йил
◦  Бошланғич тўлов - 26%
◦  Миқдори - 800 млн сўмгача
Батафсил маълумот

Ипотека(Бирламчи):
◦ Фоизи - 17.5%
◦ Муддати - 20 йилгача
◦ Миқдори - 420 млн сўмгача
👆Расмий даромад манбаига эга фуқаролар учун бошланғич бадал 15 %;
👆Расмий даромадсиз мижозлар учун бошланғич бадал 30 % дан бошланади
Батафсил маълумот

Ипотека (ПФ-26 бирламчи):
◦  Фоизи - 19.5%
◦  Муддати - 20 йил
◦  Бошланғич тўлов - 25%
◦  Миқдори - 800 млн сўмгача
Батафсил маълумот

Янада осон ипотека (бирламчи ва иккиламчи бозордан):
◦  Фоизи - 26%
◦  Муддати - 10 йилгача
◦  Бошланғич тўлов - 25% дан бошланади
👆Расмий даромад манбаи талаб этилмайди
Батафсил маълумот

☎️Мурожаат учун: 1220

Реклама
Ҳукумат қарори билан тасдиқланган 2025-2030 йилларда давлат молиясини бошқариш тизимини такомиллаштириш стратегиясида давлат фуқаролик хизматчиларининг лавозим маошларини ягона принцип асосида шакллантириш кўзда тутилмоқда.

Бунда давлат фуқаролик хизматчиларига давлат бюджети ва бюджетдан ташқари маблағлар, шу жумладан, давлат мақсадли жамғармалари ҳисобидан қўшимча тўловлар тўлаш механизмларини бекор қилиш кўзда тутилмоқда.

Шунингдек, айрим турдаги давлат божлари, мажбурий йиғимлар, тўловлар, жарималар ва ажратмалар ҳисобидан шакллантириладиган вазирлик ва идораларинг бюджетдан ташқари жамғарма ҳисобварақларини қисқартириш тартиби ишлаб чиқилади ва ҳукуматга киритилади.
25.03.202513:35
Президентнинг “Кичик ва ўрта бизнеснинг иқтисодиётдаги ўрнини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони
26.03.202509:20
Шавкат Умурзоқов Тошкент шаҳар ҳокимлигига раҳбар бўлиб келганига 23 март куни икки йил бўлди. Халққа қарийб кўриниш бермайдиган ҳоким жаноби олийларининг фаолияти ҳам, назаримизда, тузукроқ натижа кўрсатгани йўқ.

Аввало, халқ билан мулоқот, ОАВ ва жамоатчиликка ҳисобдорлик Тошкент шаҳрида йўқолиб кетди. Маҳаллий депутатларга ҳисоб бериш, улар билан бамаслаҳат иш тутиш ўтмишга айланди. Бу орган ҳокимга керакли ҳужжатни тасдиқлаб турса бўлди. Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳужжатларининг жамоатчиликка эълон қилинганидан кўра яширилгани кўпайди. Тошкент янги даврнинг энг ёпиқ ҳокимлигига айланди.

Тошкент йўллари, инфраструктураси Ортиқхўжаев давридаги қилинган ишлар билан бугунга яраб турибди. Яқинда ўтказилган “яма”ларни ямаш бўйича умумтошкент акцияси худдики пойтахт йўлларини қайта қургандек қилиб кўрсатилди. Жамоат транспортини сақлаш ва ривожлантириш, пиёдаларга шароит яратиш аллақачон бошқа вазирлик ва ташкилотлар ишига айланган.

Тошкент экологияси ёмон бўлса бўлдики яхшиланмади. Қиш келдики шаҳарни қора тутун қоплаяпти, иссиқда ҳам, совуқда ҳам нафас олиш хавфли бўлиб бормоқда. Жамоат парклари эса хусусий қўлларга ўтиб, темир-терсак тўпламига айланиб, борган сари қисқариб кетмоқда. Шаҳарда “точечный” қурилишлар яна авж олди.

Тадбиркор, кичик бизнес ҳокимликнинг “тартибга солиш” ташаббуслари қурбонига айланяпти. Кичкина мисол. Тадбиркорлик субъектларининг енгил конструкцияли ёппасига, ваҳшийларча бузилди, ваҳоланки, бошқа ечим топса ҳам бўлар эди. Яқин кунларда бекатларни қайта сотиш кампаниясига старт беришмоқчи. Ҳокимлик ўзича қонунни пеш қилиб олган бўлса-да, одамлар анойи эмас, кўриб турибди, бу жойлар яна сотилади. Хусусий мулк ҳимояси, тадбиркорлар ишончи ҳақида гапиришдан эса маъно йўқ.

Тошкент жонли. Пойтахтнинг энг катта ресурси унинг аҳолиси. Ҳокимлик эса одамлар билан эмас, бошқа нарсалар билан овора. Нима билан овора, худо билади. Иши режадан режагача, тақдимотдан тақдимотгача гўёки. Амалда ҳечвақо, қуруқ гап.
Йўл ҳаракати қоидабузарликларини жарима баллари асосида
баҳолаш тизимини жорий этиш
тўғрисидаги ҳукумат қарори лойиҳаси эълон қилинди.
19.03.202507:04
Президент:

➖Охирги уч йиллик айланмаси 10 миллиард сўмдан ошмаган, солиқдан қарзи бўлмаган корхонани ихтиёрий тугатишда текширув ўтказилмайди.

➖Эндиликда кичик ва ўрта бизнесга қўшимча талаб ва мажбурият юклайдиган норматив ҳужжатлар қабул қилишга ҳам уч йиллик мораторий эълон қилинади.

➖Фермерлар учун ҳам муҳим янгилик – солиқдан қарзини вақтида тўлай олмагани учун шу пайтгача йиғилиб қолган 1 триллион сўмлик пеняни ундиришдан воз кечилади.
Таиланд ва Мьянмада 7,7 магнитудали зилзила қайд этилгани айтилмоқда. Ҳозирда қутқарув-қидирув ишлари олиб борилмоқда.
Президент Шавкат Мирзиёев иштирокидаги ифторликда футболчиларимиз ғалабаси учун ҳам дуо қилинди.
Увайдзіце, каб разблакаваць больш функцый.