Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Лёха в Short’ах Long’ует
Лёха в Short’ах Long’ует
Hazratali.uz avatar

Hazratali.uz

"ALFA LEGAL" AB advokati
🌐Kanal orqali ijtimoiy yordam, tergov, biznes, fuqarolik huquqi bo’yicha yangiliklaridan xabar topasiz.
📝Savollarni @yuristlar_jamoasi_Hazrataliuz ga yo'llashingiz mumkin.
💻 Reklama va murojaatlar uchun:
@Hazratali_uz_admin
Рэйтынг TGlist
0
0
ТыпПублічны
Вертыфікацыя
Не вертыфікаваны
Надзейнасць
Не надзейны
РазмяшчэннеУзбекістан
МоваІншая
Дата стварэння каналаFeb 07, 2025
Дадана ў TGlist
Nov 20, 2024

Апошнія публікацыі ў групе "Hazratali.uz"

"Qonunni buzganingda jarima to'laysan, amal qilganingda esa soliq"

©️Ayman Yog'iy
SAVOL:

➖ Bitta fuqaroning nomida 3 ta mashina bo‘lib, bu mashinalarni farzandlari, yaqinlari boshqarib, jarimaga tushsa, mashina egasi jarima to‘laydimi?

VIDEO👆

@Hazratali_uz
#Тезкор

‼️‼️‼️12 баллик тизим фақат "ГАИ" тўхтатиб, ўзи жарима ёзганда ҳисобланади

📹📹📹 Кўчадаги камера ва радарларга тушганда жарима ҳисобланмайди.

@Hazratali_uz
‼️‼️‼️«12 баллик тизим» бўйича 1 ой муддатда Вазирлар Маҳкамаси қарори ишлаб чиқилади

Хўш, бунда қоидабузарликлар учун жарима баллари қандай  белгиланади?

@Hazratali_uz
Пераслаў з:
Huquq maktabi (Hazratali.uz ) avatar
Huquq maktabi (Hazratali.uz )
🔥🔥🔥🔥🔥🔥🔥🔥

2025-yil 25-fevral kuni soat 09:00 da "Jinoyat-protsessual huquqi" bo'yicha onlayn kursimizning navbatdagi darsi bo'lib o'tadi.

@Huquq_maktabi_hazratali_uz
@Hazratali_uz
Ҳуқуқ-тартибот ходимлари видеоларини обрўсизлантириш мақсадида бузиб тарқатишни тақиқловчи қонун кучга кирди

🖥🖥🖥1 йилдан ортиқ давом этган муҳокамаю мунозаралардан сўнг 2025 йил 20 февраль кунги қонун билан МЖтКга янги 195-2(прим2)-модда киритилди.

📹📹📹Унга кўра, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича хизмат вазифаларини бажараётган пайтда олинган фото ва видеотасвирини уларнинг обрўсизлантирилишига олиб келадиган тарзда бузиб тарқатганлик, шу жумладан интернет жаҳон ахборот тармоғида тарқатганлик учун БҲМнинг 20 бараваридан 50 бараваригача (7,5 млн. сўмдан 18 млн. 750 минг сўмгача) жарима ёки 10 суткагача маъмурий қамоқ жазолари назарда тутилди.

@Hazratali_uz
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг жарима балларини ҳисобга олиш кўзда тутилган нормалари:

1. 125-моддаси учинчи қисми — ҳайдовчиларнинг тормоз тизимида, руль бошқарувида ёки уловчи қурилмада носозлиги бўлган ёхуд тегишли рухсатномасиз қайта жиҳозланган транспорт воситаларини бошқариши;

2. 125-моддаси бешинчи қисми — Фойдаланиш белгиланган тартибда ман этилган транспорт воситаларини, худди шунингдек давлат рақам белгиси ўзбошимчалик билан ечиб олинган транспорт воситаларини бошқариш;

3. 126-моддаси — Кўзгусимон ва (ёки) туси ўзгартирилган (қорайтирилган) ойнали, шунингдек теварак-атрофни кўришни чеклайдиган қопламали транспорт воситаларидан фойдаланиш;

4. 127-моддаси биринчи қисми — Товуш сигналини сабабсиз бериш, транспорт воситаларига уни ишлаб чиқарган корхона назарда тутмаган товуш чиқарувчи ва ёритувчи қурилмаларни ўрнатиш, худди шунингдек уларни ўзгартириб ўрнатиш;

5. 128-моддаси — Ҳайдовчиларнинг транспорт воситаларини пиёдалар йўлкаларидан юргизиши, йўл белгилари ва йўл ҳаракатининг бошқа қоидалари талабларига риоя этмаслиги;

6. 128-3-моддаси — Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг белгиланган ҳаракат тезлигини ошириб юбориши;

7. 128-4-моддаси иккинчи қисми — Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг светофорнинг тақиқловчи сигналига ёки йўл ҳаракатини тартибга солувчининг тақиқловчи ишорасига бўйсунмасдан ўтиши;

8. 128-5-моддаси — Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг халақит бериши ёки авария ҳолатини юзага келтириши, йўлнинг қарама-қарши ҳаракатланиш учун мўлжалланган томонига ёки бўлагига чиқиши;

9. 28-6-моддаси — Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг тўхташ ёки тўхтаб туриш қоидаларини бузиши;

10. 28-8-моддаси — Транспорт воситасида одам ташиш қоидаларини бузиш;

11. 28-9-моддаси — Транспорт воситаларида қувиб ўтиш қоидаларини бузиш;

12. 129-моддаси — Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг йўл ҳаракати хавфсизлигига таҳдид солувчи гуруҳ бўлиб ҳаракат қилишда қатнашиши;

13. 130-моддаси — Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг темир йўлнинг ўтиш жойларидан ўтиш қоидаларини бузиши;

14. 137-моддаси биринчи қисми— Йўл-транспорт ҳодисаси қатнашчиларининг белгиланган қоидаларни бузган ҳолда ҳодиса юз берган жойдан кетиб қолиши.

Эслатма: ҳар бир ҳуқуқбузарлик учун энг юқори жарима бали 2 баллдан ошмаслиги лозим. Жарима баллари юқоридаги ҳуқуқбузарликлар биринчи марта содир этилган кундан эътиборан йил давомида ҳисоблаб борилади. Жарима баллари бир йил ўтгач, автоматик равишда ечилади. Жарима балларини ҳисоблаш тартиби ҳукумат томонидан белгиланади.

@Hazratali_uz
Davlat xavfsizlik xizmati:

Toshkent viloyati Olmaliq shahrida yashovchi shaxs Ohangaron tumanida joylashgan 32 gektar yerni mansabdor tanishlari orqali xaridor nomiga rasmiylashtirib berish evaziga 2 mln 400 ming AQSh dollari talab qilib, shundan 500 ming dollarni olayotgan vaqtida ushlandi;

***

Toshkent viloyati Yangiyo‘l tumanida yashovchi ikki nafar shaxs tuman hokimligi balansidagi 48 sotix yer maydonini xaridor nomiga rasmiylashtirib berish evaziga 60 ming dollar va hujjatlarni hal qilib berish uchun 8160 dollar talab qilib, shundan 64 ming dollarni olayotgan vaqtida ushlandi;

***

Surxondaryo viloyati Sherobod tumanida yashovchi shaxs tumanda joylashgan Meliorativ ekspeditsiya balansidagi 20 sotix va mahalliy fuqaroga tegishli 45 sotix yerni 60 ming dollarga sotishga kelishib, 56,7 ming dollar va 43 mln so‘m olgan vaqtida ushlandi;

***

Xorazm viloyati Urganch tumanida yashovchi shaxs shu tumandan oqib o‘tuvchi Shovot kanali bo‘yida joylashgan davlat zaxirasidagi 24 sotix yer maydonini kadastr tizimidagi tanishlari orqali rasmiylashtirib berish evaziga xaridordan 45 ming dollar va 13 mln so‘m olgan vaqtida ushlandi.

Hozirda barcha holatlar yuzasidan jinoyat ishlari qo‘zg‘atilib, tergov harakatlari olib borilmoqda.


@Hazratali_uz
‼️‼️‼️НИКОҲНИ БЕКОР ҚИЛИШДА ҚАНЧА ДАВЛАТ БОЖИ ТЎЛАНАДИ ?

💲💲💲 Никоҳни бекор қилиш ҳақидаги даъво аризалари берганлик учун қоида тариқасида ариза берган тарафдан БҲМ (375 000 сўм) нинг 2 баравари (750 000 сўм);

📝📝📝Такрорий (Иккинчи қонуний никоҳ) никоҳни бекор қилиш ҳақидаги даъво аризаларидан БҲМнинг 4 баравари (1 500 000 сўм) миқдорида давлат божи ундирилади.

@Hazratali_uz
Тинтув: Адвокатга нисбатан зўравонлик ишлатилганми?

Ижтимоий тармоқларда “Адвокатга нисбатан зўравонлик ишлатилди” сарлавҳаси остида хабарлар тарқалди.
Адвокатлар палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси вазиятни ўрганиб, адвокатга нисбатан ички ишлар ходимлари томонидан тазйиқ ўтказилгани, зўравонлик ва жароҳат етказилганини аниқлаган.

Мазкур ҳолатлари бўйича муносабат билдиришни сўраб Тошкент шаҳар прокурори ва Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғига расмий хат билан мурожаат қилган.

Маълум бўлишича, Тошкент шаҳрида фаолият юритувчи "Barrister" адвокатлик фирмаси адвокати А.Ш. 2025 йил 12 февраль куни ҳимояси остидаги шахсга тегишли хонадонда Мирзо Улуғбек тумани ички ишлар органи фаолиятни мувофиқлаштириш бўлими ҳузуридаги тергов бўлими терговчиси, катта лейтенант Б.К. томонидан тинтув ўтказилаётганидан хабар топган.

Буни унга ҳимояси остидаги шахснинг турмуш ўртоғи қўнғироқ қилиб айтган. Адвокат у ерга борганида терговчи Б.К. тинтувни қилаётганини кўрган. Шунда у уй эгасидан “терговчи сизни тинтув ўтказиш тўғрисидаги суд ажрими билан таништирдими?” деб сўраганида у “йўқ, мени таништирмасдан уйимга кириб, тинтув бошлади”, деб жавоб берган.

Адвокат терговчига дарҳол қонун доирасида суд ажрими билан таништириши кераклиги ҳақида айтган. Шунда терговчи қўпол муомалада бўлган ва “кимга шикоят қилсангиз қилинг, мен таништирмайман”, деган ва адвокатдан дарҳол хонадондан чиқиб кетишини талаб қилган. Акс ҳолда профилактика инспекторига буюриб, куч билан чиқаришини айтган.

Шунда адвокат “уй эгаси ажрим билан таништирилганидан кейингина чиқиб кетаман”, деб айтган. Терговчи ўзбек тилида ёзилган суд ажримини ўқишни бошлаганида уй эгаси ўзбек тилини тушунмаслигини айтган. Шунга қарамай у “ўзим таржима қилиб бераман, керак бўлса”, деган.

Терговчи жаҳл билан адвокатни қўли билан итариб, ички ишлар бўлими ходимларига уни олиб чиқишларини айтган. Яшнобод тумани ички ишлар органи фаолиятни мувофиқлаштириш бўлими ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизмати ходимлари унга куч ишлатиб, қўлидан ушлаб, сиқиб, хонадондан итариб чиқарган. Шунда унинг қўлига енгил жароҳат етказилган.

Адвокатлар палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси тегишли органларга юборилган мурожаатлар жавобини маълум қилиши ҳақида хабар берди. Шу билан бирга, адвокатларнинг касбий фаолиятига тўсқинлик қилиш, уларга тазйиқ ўтказиш ёки куч ишлатишнинг ҳар қандай кўринишини қатъиян қоралашини билдирди.

Мавзуга яна қайтамиз. Бу масалада Тошкент шаҳар прокурори ва Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи қандай жавоб берар экан?

Манба: uza.uz

@Hazratali_uz
Пераслаў з:
Huquq maktabi (Hazratali.uz ) avatar
Huquq maktabi (Hazratali.uz )
♾♾♾"Jinoyat-protsessual huquqi" bo'yicha onlayn kursning birinchi mashg'ulotida Jinoyat-protsessual kodeksining 1-15-moddalari tahlil qilindi.

📱📱📱Quyidagi havola orqali moddalarga berilgan tahlillar bilan tanishishinglar mumkin

https://youtu.be/n6rECFL9TNM?si=5pfoj8P06db6SLd9

@Huquq_maktabi_hazratali_uz
‼️‼️‼️ИЖАРАДА ЯШАЙДИГАН ЁШ ОИЛАЛАРНИНГ ИЖАРА ТЎЛОВИ ТЎЛАБ БЕРИЛАДИ

🖥🖥🖥 Вазирлар Маҳкамасининг 07.06.2022 йил кунги 312-сон қарори билан тасдиқланган Низомга асосан, "ёшлар дафтари"га киритилган ёшларга бир-қатор енгилликлар берилган.

💲💲💲  Мазкур низомга асосан «Ёшлар дафтари» жамғармалари хисобидан ижтимоий ҳимояга муҳтож ёш оилаларга ҳар ойда базавий хисоблаш миқдори (ҳозирги кунда 375 000 сўм)нинг 3 баравари (1 125 000 сўм)дан ошмаган миқдорда 12 ойгача турар жой ижараси учун субсидия ажратилиши белгиланган.

@Hazratali_uz
Ҳайдаров Зилемхан Ҳайдарович – Ўзбекистон теннис федерацияси раиси ўринбосари этиб тайинланди.

@Hazratali_uz
#Saboqlar

Bugun o‘qilgan eng ajoyib ilm:

«Ilmlar faqatgina kitoblardan olinmaydi.
Kitoblarda ham topilmaydigan ilmlar bor; faqirlikdan olinadigan ilmlar bor, balo-musibatlardan, hastaliklardan va hatto g‘am-tashvishlar va mushkulotlardan o‘rganiladigan ilmlar bor».

@Hazratali_uz
📍Хиёнат

Бу ҲМҚО тизими шу даражада эсдан чиқарувчи хиёнаткорки, агар қайсидур ходими айб иш қилиб қўйса, у ходим қанчалик садоқатли, вафоли бўлмасин барибир кетига тепиб ҳайдаб юборади. Ҳаммаси эсидан чиқиб кетади.

Ўша ходимнинг шанба-якшанба, дам олиш ва байрам кунлари жонини жабборга бериб, оиласидан воз кечиб ишлагани ҳам бир тийин бўлиб қолади.

Шунинг учун, ота-онангизни (агар ҳаёт бўлсалар) хизматини ўз вақтида қилиб, дуоларини олинг, оилангизга вақт ажратинг, фарзандларингизга меҳр беринг, чунки улар ҳеч қачон кетга тепиб хиёнат қилмайди. Тафаккур қилинг…

@Hazratali_uz

Папулярныя публікацыі Hazratali.uz

09.02.202515:40
🇺🇿🇺🇿🇺🇿Айтишларича, Ички ишлар органлари ходимларининг иш ҳақлари оширилади.

Жорий йилда барча ички ишлар ходимлари иш ҳақи 30 фоизга, жамоат хавфсизлигини таъминлашга бевосита жалб этилган, содда қилиб айтганда, маҳаллада хизмат ўтовчи ходимлар иш ҳақи эса 60 фоизга оширилиши айтилмоқда.

Хабар ҳали расман тасдиқланмаган.

Шу соҳада ишлайдиган танишларга юбориб қўямиз.

@Hazratali_uz
09.02.202516:31
Har qanday davrda, har qanday makonda bir haqiqat bor. Haqiqat faqat shu so’zning o’zidagi “Haq”da.

@Hazratali_uz
16.02.202516:22
⚠️⚠️⚠️Эслатма! 2025 йил 1 апрелдан бошлаб коммунал харажатлар ошади:

1️⃣ кВт/соат учун электр энергияси учун 6️⃣0️⃣0️⃣ сўм;

1️⃣ куб метр табиий газ учун 1️⃣0️⃣0️⃣0️⃣ сўм этиб белгиланди.

@Hazratali_uz
#Тезкор

‼️‼️‼️12 баллик тизим фақат "ГАИ" тўхтатиб, ўзи жарима ёзганда ҳисобланади

📹📹📹 Кўчадаги камера ва радарларга тушганда жарима ҳисобланмайди.

@Hazratali_uz
Пераслаў з:
Huquq maktabi (Hazratali.uz ) avatar
Huquq maktabi (Hazratali.uz )
20.02.202513:14
♾♾♾"Jinoyat-protsessual huquqi" bo'yicha onlayn kursning birinchi mashg'ulotida Jinoyat-protsessual kodeksining 1-15-moddalari tahlil qilindi.

📱📱📱Quyidagi havola orqali moddalarga berilgan tahlillar bilan tanishishinglar mumkin

https://youtu.be/n6rECFL9TNM?si=5pfoj8P06db6SLd9

@Huquq_maktabi_hazratali_uz
07.02.202511:59
❗️ ID-КАРТА ЙЎҚОЛИБ ҚОЛСА ҚАНЧА ЖАРИМА ТЎЛАНАДИ?

📝📝📝 Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 223-моддасида,

➖ Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг паспортини ёки идентификацияловчи ID-картасини, хорижга чиқиш учун биометрик паспортини қасддан яроқсизлантириши ёки уни эҳтиёт қилиб сақламаганлиги оқибатида йўқотиб қўйиши,__ базавий ҳисоблаш миқдорининг иккидан бир қисми (187 500)дан уч баравари (1 125 000)гача миқдорида жарима солишга сабаб бўлади деб кўрсатилган.

⭕️⭕️⭕️Демак, ID-картани йўқотиб қўйганлигингиз учун Сизга 1️⃣8️⃣7️⃣ 5️⃣0️⃣0️⃣ сўмдан 1️⃣ 1️⃣2️⃣5️⃣ 0️⃣0️⃣0️⃣ сўмгача жарима қўлланиши мумкин.

@Hazratali_uz
25.02.202507:59
"Qonunni buzganingda jarima to'laysan, amal qilganingda esa soliq"

©️Ayman Yog'iy
‼️‼️‼️ПЕНСИОНЕРЛАР МОЛ-МУЛК СОЛИҒИ БЎЙИЧА ИМТИЁЗГА ЭГАМИ?

⚡️САВОЛ:
Уйимиз онамни номида. Онам пенсионер. Эшитишимга қараганда пенсионерлар мол-мулк солиғи бўйича имтиёзга эга экан. Онам мол-мулк солиқларини шу кунгача ҳеч қандай имтиёзсиз тўлаб келмоқда. Саволим шундайки, ҳозирги кунда анашу имтиёздан фойдаланишимиз учун биз нима қилишимиз керак, яъни қандай қилиб мол-мулк солиғини имтиёзли шакилда тўлашимиз мумкин ?

⚡️ЖАВОБ:
Ҳақиқатдан хам пенсионерлар мол-мулк солиғи бўйича имтиёзга эга, фақат тўлиқ миқдорда эмас!

📝 Солиқ кодексининг 421-моддасига кўра, пенсионерлар мулкида бўлган мол-мулк солиғидан ОЛТМИШ КВАДРАТ МЕТР доирасида солиқ солишдан озод қилиниши кўрсатилган.
   
⭕️Пенсионерлар бу ҳуқуқларидан фойдаланиш учун солиқ имтиёзини олишга бўлган ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжати (Пенсия гувоҳномаси)ни солиқ солиш объекти жойлашган ердаги солиқ органларига мустақил равишда тақдим этиш йўли билан фойдаланишлари мумкин.
     
✏️ Демак, уй онангизни номида бўлса ушбу имтиёздан фойдаланиш учун онангизни шахсан ўзи пенсия гувоҳномасини олиб ўзи яшаб келаётган ҳудудга қарайдиган солиқ органига бориши керак бўлади.

@Hazratali_uz
09.02.202513:00
Zulm davlatning qulashiga olib boradigan eng katta illatlardan biridir. Agar bir hukmdor adolatsizlik qilsa, xalq norozilik bilan yashaydi. Bunday jamiyatda baraka yo‘qoladi, iqtisodiy tanazzul boshlanadi va oxir-oqibat davlat yemirilib, boshqalar tomonidan egallanadi. Tarixdan ma’lumki, necha-necha buyuk saltanatlar aynan zulm tufayli qulagan”.

📖 Ibn Xaldunning “Muqaddima” asaridan.

@Hazratali_uz
10.02.202511:05
БОҒЧА ТЎЛОВЧИ УЧУН 5️⃣6️⃣2️⃣ 0️⃣0️⃣0️⃣ СЎМ БЕРИЛАДИ!

‼️‼️‼️Президент Фармони билан:

💲💲💲2025 йил 1 мартдан бошлаб ёлғиз она (ота)га бир нафар фарзанди учун бола(лар) 3 ёшга тўлгунига қадар мактабгача таълим хизматидан фойдаланиш учун БҲМнинг 1 ярим бараваригача (562 минг 500 сўмгача) миқдорда моддий ёрдам берилади.

📝📝📝Бунда моддий ёрдам эгизакларнинг ҳар бири учун берилади.

@Hazratali_uz
09.02.202504:06
⚠️⚠️⚠️ЎЗИНИ ЭГАЛИГИДА БЎЛМАГАН УЙ-ЖОЙДА 15 ЙИЛ УЗЛУКСИЗ ЯШАГАН ШАХС ЎША УЙГА НИСБАТАН МУЛК ҲУҚУҚИНИ ОЛИШИ МУМКИН

📝📝📝 Фуқаролик кодексининг 187-моддасига асосан,

➖мулкдор бўлмаган, лекин кўчмас мол-мулкка ўн беш йил давомида ёки бошқа мол-мулкка беш йил давомида ўзиники каби ҳалол, ошкора ва узлуксиз эгалик қилган шахс бу мол-мулкка мулк ҳуқуқини олади

✔️ Кўчмас ва бошқа мол-мулкка давлат рўйхатидан ўтказилиши шарт бўлган мулк ҳуқуқи ушбу мол-мулкка эгалик қилиш ҳуқуқини вужудга келтирувчи муддат туфайли олган шахсда ана шундай рўйхатдан ўтказилган пайтдан бошлаб вужудга келади.

@Hazratali_uz
18.02.202511:07
📍Хиёнат

Бу ҲМҚО тизими шу даражада эсдан чиқарувчи хиёнаткорки, агар қайсидур ходими айб иш қилиб қўйса, у ходим қанчалик садоқатли, вафоли бўлмасин барибир кетига тепиб ҳайдаб юборади. Ҳаммаси эсидан чиқиб кетади.

Ўша ходимнинг шанба-якшанба, дам олиш ва байрам кунлари жонини жабборга бериб, оиласидан воз кечиб ишлагани ҳам бир тийин бўлиб қолади.

Шунинг учун, ота-онангизни (агар ҳаёт бўлсалар) хизматини ўз вақтида қилиб, дуоларини олинг, оилангизга вақт ажратинг, фарзандларингизга меҳр беринг, чунки улар ҳеч қачон кетга тепиб хиёнат қилмайди. Тафаккур қилинг…

@Hazratali_uz
12.02.202514:28
Президент давлат хавфсизлик хизмати ўз хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган Шуҳрат Расулов Комил Алламжоновга суиқасд ишида 23 йилга ҳукм қилинди.

@Hazratali_uz
25.02.202506:14
SAVOL:

➖ Bitta fuqaroning nomida 3 ta mashina bo‘lib, bu mashinalarni farzandlari, yaqinlari boshqarib, jarimaga tushsa, mashina egasi jarima to‘laydimi?

VIDEO👆

@Hazratali_uz
Увайдзіце, каб разблакаваць больш функцый.