Фирибгарларни "ухлатдим"
Кеча ўзини "Узум маркет" ходими деб таништирган битта "хандон калла" менга иш таклифи билан ёзди.
У менга 4 та топшириқ беришини, "Узум маркет"даги 4 та маҳсулотга юракча босиб, севимли рўйхатга қўшиб, скреншот қилиб уларга ташлаб берсам, 35000 сўм тўлов қилишини ва бу синов жараёни эканини, кейинги жараёнда кунига 1.5 миллион сўмгача ишлаш мумкин деди шу жойида ичимда "Онангни ғамини ебсан, шу гапингга" деган бўлсамда ўзимни ишонгандек тутдим.
Улар айтган 4 та шартни жонкуярлик билан бажардим, улар карта сўради бир етмиш етим бегона қариндошни ичида хемири ҳам йўқ пластик картасини рақамини бердим.
Фирибгарлар мени ишонтириш учун 35000 сўм ташлаб берди (перашкига пул топилди нафуй)
Кейин улар менга куратор тайинлади (шу жойида кулгудан аранг чидадим), у ҳам "Узум маркет" номидаги бир профилдан ёзиб, мени ишчи гуруҳга қўшиш кераклигини айтди, пулга зор одамдек зудлик билан гуруҳга қўшилдим.
Улар 5 та шарт бажарсак, яхшигина сумма олишимиз мумкинлигини айтиб бизга янги 4 та маҳсулот ҳаволасини юборди, яна юракчани босиб уларга скреншот қилдик.
Тадааам 5чи энг асосий шартни айтишди, энди биз улар айтган маҳсулотни сотиб олишимиз кераклигини ва маҳсулот суммасини катта қисмини кешбек қилиб ташлаб беришини айтди, сотиб олсам ухлардим.
Шу жойида сотиб олишга пулим йўқлигини, ўрнимга улар менга ушбу маҳсулотни сотиб олиб берса кешбекни 50 фоизини арра қилишимни айтдим.
Фирибгар миндеее ўйлаб қараса у ўқиган мактабни мен қуриб, у нонни нанна, ковушни ванна деб юрган вақтларда мен фирибгарларни орқасига ўрта оёқда тепиб юрганимни тушунди ва секин блоклаб қочиб қолди.
Фирибгар минусда, мен бечора 35000 сўм плюсдаман (вачааач).
Мана шундай фирибгарлар ёзиб қолса мендек иш тутинглар, 35000 сўм кўп пул эмас, аммо фирибгарни алдаб, кийдириш манаман деган жононни кайфидан ҳам зўр кайф беради.
Хуллас лохларни иттаришда давом этамиз...🫡
🇺🇿@Otabek