Мен ҳеч қачон ҲАЖ ёки Умра сафарига бормайман.
Бойиб, пулим жийиб, панглаб кетса ҳам бормайман.
Мени "Атеис" деб тош отишга шошилманг.
Атрофимда шунча ночор, шунча эҳтиёжманд турганда мен фалон пулга ҲАЖ амалини очиқ виждонда бажаролмайман.
Бугун ногирон бола туққани учун турмуши бузилиб, касал онасини уйига қайтиб келган бир аёлни кўрдим.
Боласи 5 ёшда лекин ҳам ақлида ҳам жисмида заифлик борлиги учун бола ҳали ҳам судралиб юрибди, даволаш мумкин аммо унинг бунга имкони йўқ, унга ваъда бердим, болангни даволаниш пулини ўзим топиб бераман, уни даволат ҳозир ёш экан даволаса бўлади деб.
Қўлимга пул тушиши билан биринчи шу иш билан шуғулланаман, кучим етмаса хайрия ташкил қиламан.
Бунга ўхшаган минглаб муҳтожлар, хасталар бор, мен уларни даволаш мумкин бўлган пулга қандай қилиб бемалол ҳажда юришим мумкинлигини тасаввур қилолмайман ҳатто.
Тошкентлик бир бой бор Одилбой дейишади, шу одамни отаси ҳам қанча имкони бўлса ҳам ҳажга бормаган экан, сабаби унга ўғли ҳаж учун берган миллионларни у доим эҳтиёжманд оилаларга берган.
Ҳатто Алишер Навоий ҳазратлари ҳам ҳар йили ҳаж сафарига отланиб, унга атаган пулларига камбағаллар учун қудуқ, кўприк, карвонсарой ва йўллар қурдиргани сабабли умрининг охиригача ҳажга бора олмаган экан.
Энди ўйлаб кўрайлик уларнинг қилган яхшиликларини савоби ҲАЖникидан кўп бўлса кўпдир лекин кам эмас.
Кимдир маккада бола туғиш учун, кимдир уйланиш тўйини яна кимдир эса туғилган кунини нишонлаш учун, ёкида макка ёнида бир суратга тушиб атрофидагиларга мақтаниш учун миллионларни сарфлаб юрган жамиятда эҳтиёжмандлар борлигини ўзи уятли.
Мен бу ёзганим билан ҲАЖга бораётганларни маломат қилмоқчи эмасман, уларнинг пулига хўжайин ҳам эмасман. Ўзи топган пул истаса ҲАЖга, истаса ана МАРСга борсин.
Лекин мен бормайман бунга ваъда бераман.
Токи мени кўзим тушган, менга қўл чўзган муҳтожлар тугамас экан, мен аллоҳни уйини орзу ҳам, режа ҳам қилмайман.
Шунча муҳтож турганда уни уйига безларча боришга уяламан рости.
Масаланинг иккинчи сабаби: Умуман олганда нега яратганни уйини кўриш бандалари учун фалон пул бўлиши керак?
Нега унинг уйини бой кўриши камбағал эса кўрмаслиги керак?
Пайғамбар даврида ҲАЖга ким арабларга пул тўлаб борган?
Хуллас эътиқод ҳамманинг шахсий танлови, буни ҳурмат қиламан. Аммо мен бормайман, шунга сарфлайдиган пулимни муҳтожларга сарфлайман, бу менинг танловим...
🇺🇿@Otabek