Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
⚡ХАЛҚ НАЗОРАТИ avatar

⚡ХАЛҚ НАЗОРАТИ

Рэйтынг TGlist
0
0
ТыпПублічны
Вертыфікацыя
Не вертыфікаваны
Надзейнасць
Не надзейны
РазмяшчэннеУзбекістан
МоваІншая
Дата стварэння каналаЛют 07, 2025
Дадана ў TGlist
Серп 04, 2024
Прыкрепленая група

Апошнія публікацыі ў групе "⚡ХАЛҚ НАЗОРАТИ"

"Ажал" сотиб, ёшларимизнинг умрига зомин бўлаётган ноинсофларни тарафини оладиганлар ҳам борлиги жуда ачинарли

Аввало, ёшларимизнинг ҳаётини заҳарлаб юрганларни ҳимоя қилаётганларни ҳам ўшаларга қўшиб жазолаш керак.

Қолаверса, бундай жиддий масалада оммани чалғитишга ҳаракат қилиб, ёлғон ахборот тарқатганлик учун қатъий жавобгарлик масаласи кўриб чиқилиши керак.

Сергели туманида аслида нима бўлган? Ҳақиқатга ойдинлик киритилди.

Расмий хабарга кўра, собиқ депутат Олим Тўхтаназаров тармоқда ушбу ҳолат бўйича ёлғон ва туҳмат материал тарқатган.

Айтишларича, Олим Тўхтаназаров нафақат одамларни чалғитишдан ўзини тиймаяпти, балки ёлғонни ҳақиқат сифатида келтириб, ижтимоий тармоқларда тарқатмоқда
Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, футбол аввалги ва ҳозирги маъмурият даврида танқидларга қўйиб берилган ягона соҳа эди. Бунинг натижасини кўряпмиз. Демакки, қаерда танқид бўлса, ўша ерда тараққиёт бўлади.

Шундоқ экан, ҳамма соҳаларда танқидий фикрлашга қўйиб бериш керак. Жамият танқид қилишни ва танқидга тоқатлиликни ўрганиши керак!
Ўсмирлар ўртасида ўтказилган Осиё кубогида 17 ёшли футболчиларимиз чемпион бўлишди.

Чемпионларимизни табриклаймиз. Бардавом бўлсин!
Кимнидир гулдай қизи;
Кимнидир суюкли опаси/синглиси;
Кимнидир севимли ёри...

Наркотик истеъмол қиладиган аёлдан қандай фарзандлар туғилади?

Аёл наркотик модда таъсирида машинани бошқарган.

Ипподромда "Gentra"да 30 дан ортиқ машинани уриб, ГАИдан қочганлар узр сўраб чиқишди.

- Рулдаги аёл наркотик модда таъсирида автомашинани бошқаргани;
- Машинадан тешилган баклажка чиққани;
- қолган йўловчилар ҳам наркотик модда таъсирида бўлишгани аниқланган.

Йигитнинг айтишича машина ўзиники, фақат дадасининг номида экан.

Ҳолат юзасидан жиноят иши очилган.
Абу Али Чўлпон ибн Навоий ҳазрaтларининг ғазаллари деб ёзмабдида биратўла.

@Otabek

P.S. Таълим қачондир тартибга келармикан?
Судьялар олий кенгаши матбуот хизматининг хабар беришича, суд тизимида гендер тенглик принципи янада яхшиланади.

Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг 2030 йилгача бўлган Миллий стратегияси ва уни амалга ошириш бўйича “йўл харитаси” лойиҳасига кўра, ҳуқуқшунос аёлларнинг суд тизимида лавозим даражалари бўйича кўтарилиши ва касбий кўникмаларини ривожлантириши учун уларни қўллаб-қувватлаш ҳамда рағбатлантириш бўйича махсус дастурлар жорий этилади.

Шунингдек, жамиятда аёл ҳуқуқшуносларнинг роли ҳақида ва суд тизимида аёлларни судьялик лавозимига тайинлаш имкониятлари тўғрисида аёллар хабардорлигини ошириш бўйича ахборий тарғиботлар ўтказилади.

Бунинг натижасида Ўзбекистонда суд тизимида аёлларнинг судьялик лавозимида фаолият кўрсатиш улуши ошади ҳамда ушбу соҳада гендер тенглик принципи янада яхшиланади.

Бу ишларни жамоатчилик фаоллари сифатида биз тўлиқ қўллаб-қувватлаймиз. Агар тўрт-беш йил ичида судьялар корпусидаги хотин-қизлар сони 30-40 фоизга етадиган бўлса, биз сиздан мингдан-минг рози бўламиз Холмўмин Буврабоевич!
Ўзини қизи ёки яқини вафот этганда судья шундай қарор берар эдими?

Ҳаётимиздаги ҳар бир бахтсизлик токи ҳар бир судьяни бошига тушмагунча биз нимани ҳис қилаётганимизни тушунмайди.

Бундай клиникаларни ёпиб, лицензиясини умрбодга бекор қилиш керак эди.

Адвокат Каюмов Шухкрат қуйидагиларни ёзмоқда:

ССВнинг инсон ҳаётига муносабати шуми?

"Доктор сервис" клиникасида врачларнинг айби билан журналист Рамина Ягофарова вафот этганлиги ҳолати ижтимоий тармоқларда тарқалиб кетганидан кейин ССВ Тошкент туманлараро иқтисодий судига ариза киритиб, хусусий клиника лицензиясини 3 ой муддатга тўхтатишни сўраган.

Эътибор қилаяпсизми, клиникада одам ўлган, лекин ССВ суддан ушбу клиника лицензиясини бекор қилишни эмас , балки 3 ойгагина тўхтатишни сўраяпти.

Бирор инсон ўлмаган, соғлиғига зарар етмаган ўнлаб клиникаларнинг лицензиясини бекор қилдиришни қойиллатадиган ССВ нега бундай қилган бўлса-я?

Суд шу аризани ҳам қаноатлантиришни рад этган.

ССВ қарор устидан шикоят киритгандир деб қизиқиб кўрдим. Йўқ, бу ишни қилишни лозим топишмабди.

Одам ўлган бўлса, нима қипти, 37 миллион аҳолиси бор Ўзбекистонда одам муаммоми деган бўлса керакда ҳойнахой?!

@ Шухрат Каюмов
Тадбиркорнинг мулкини ноқонуний равишда бузиб ташлаган, кейин уни оила аъзолари билан биргаликда қамоққа тиқмоқчи бўлган Пайариқ туманининг каттаконлари бугун тадбиркорнинг олдига келиб, “Бош вазир Имом Ал-Бухорий мақбарасидаги қурилиш ишларини кўришга келмоқчи экан, бу ерни тартибга келтирайлик, у аҳволни кўрса калламиз кетади” дейишганмиш.

Тадбиркор эса “Йўқ, бу ер менинг уйим, менинг мулким, ҳеч нарсага тегинмайсизлар, шундай турсин, қилган ишларингни Бош вазир кўрсин, шу бузилган мулкимни Президент қачондир шу йўлдан ўтадиган пайтгача жон-жаҳдим билан қўриқлаб тураман, у ҳам кўрсин” деб жавоб берибди. Ўйлайман, мулкбузарларга жуда ўринли жавоб қайтарилган.

Каналимизни Бош вазир Матбуот хизмати раҳбари кузатишини биз аниқ биламиз. Бекзод Шавкатович, Сиздан илтимос ҳолат юзасидан Бош вазиримиз ҳурматли Абдулла Ариповга ахборот берсангиз.

Пайариқ тумани ҳокими Исроил Жабборовга эса яхши таклиф айтишимиз мумкин. Бу ерни тартибга келтиришнинг йўли осон. У ҳам бўлса, тадбиркорнинг мулкини зудлик билан қайта тиклаш, етказилган зарарни ихтиёрий бартараф этиш.
Судларимизда судьялар эндигина узоқ уйқудан уйғонгандек туюлмоқда. Лекин эндиги синов — уларга музокара жараёнида "шахсий фикрини” ҳукм деб ўтказиб келаётган прокурорлардан судни тозалаш бўлмоғи лозим.

Қизиғи шундаки, кўпгина прокурорлар ўз аёлларига шахсий фикрини ўтказа олмасалар-да, судларда эса уни қонундан устун қила олишади. Қандай қилиб? Балки бу “процессуал гипноз”дир? Ёки "музокара психологияси”ни ўзлаштиришганми?

Нима бўлганда ҳам СУД бу шахсий фикр билдириш майдони эмас, адолат тарозиси деб кўра бошланиши лозимдир.

Зариф Мирзахмедов
Кеча бир дўстимнинг ўғли ушлаб турилганлигидан хабар топдик. Дўстимда ўғли учун адвокат ёллашга имконият бор. Лекин терговчи унга давлат ҳисобидан адвокат ажратибди.

Терговчи нега бунчалик меҳрибонлик қилган? Фуқароларнинг пули иқтисод бўлсин деганмикан-а?
Хусусий клиникалардаги муаммоларни биз ҳам биламиз, жаноб Худаяров!

Сиздан муаммоларни бартараф этиш учун нималар қилдингиз, деб сўраяпти депутат.

"Жудда, жудда... " деяверган билан бирор ўзгариш бўлиб қолмайди!
Судьяни ёнида маслаҳатчилар ўтириши керак эмасми...?!

Жиноят ишлари бўйича Қарши шаҳар суди томонидан Қарши шаҳар ҳудудида Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг тегишли моддалари, жумладан, маст холда транспорт воситаларини бошқарганлик, ИИБ ходимларининг қонуний талабини бажармаганлик ва бошқа турдаги қўпол қоидабузарлик содир етган ҳайдовчиларга нисбатан тўпланган ҳужжатлар кўриб чиқилибди.

Ҳаммасику майли, судьянинг ёнидагилар кимлар?

Ким уларга судьянинг ёнида ўтириш ҳуқуқини берди?
Ўзбекистонда адолат ҳали ўлмаган!

Пайариқ туманида мулки ҳоким Исроил Жабборов бошчилигидаги гуруҳ томонидан Конституцияга зид равишда бузиб ташланган тадбиркор ва унинг барча оила аъзоларига нисбатан МЖтКнинг бир нечта моддалари билан баённома расмийлаштирилиб, иш судга оширилган эди. Бу моддалар санкциясида 15 сутка қамоқ ҳам кўзда тутилган. Очиғини айтаман, ичимда оиланинг айрим аъзолари қамоққа ҳам тиқилса керак деган ҳадик бор эди.

Лекин ишни қонуний ва адолатли кўриб чиққан ЖИБ Пайариқ туман суди тергов судьяси Эргаш Қаршиев айни ҳолатда ҳуқуқбузарлик аломатлари мавжуд эмас деб топди.

Шунингдек, суд якуни билан қарор мазмунини тушунтираркан, судья унда иштирок этаётган туман ҳокимлиги ва ички ишлар идоралари масъулларига тадбиркорнинг мулки фақатгина суднинг қонуний кучга кирган қарори асосидагина бузилиши мумкинлиги тўғрисидаги Конституция нормаларини эслатиб ўтди.

Ўзбекистонда адолат ҳали ўлмаган!

Судья Э.Қаршиевдай инсонлар бор экан у ҳали бардавом бўлади!


Адвокат Руслан Муҳаммадиев
Блогерларга қарши кескин кураш бошланди шекилли, кўзга кўрингани қирғин қилиняпти.

Демак, кўЗни қисиб юриш керакка ўхшайди.

Чунки, Президентга ҳам, Саида Мирзиёевага ҳам маълумотлар етиб бормаяпти шекилли.

Бугунги кунда сўз эркинлиги шундай даражага етдики, ҳеч ким сўзлай олмайди. Сўз айтишдан аввал эса кучли адвокат топиб қўйиш керак.

1) Effect.uz раҳбари Акмал Эшонхоновни 11 млн 250 минг сўм жаримага тортилди. У ёлғон ахборот тарқатишда айбланган;

2) РУСТАМ ТОГАЕВ - савол бергани учун бир гуруҳ адлия масъулларининг аризасига кўра судланди, жаримага тортилди;

3) «Менинг юртим» телеканали мухбири Рухсора Ғофурова ўзи тайёрлаган репортаж учун маъмурий ишга жалб қилинган эди;

4) Инсон ҳуқуқлари «Эзгулик» жамияти раиси Абдураҳмон Ташанов ўзига нисбатан қилинаётган босимларга жавобан ёзган мақоласи учун Миробод туман судида жавоб бермоқда.;

5) Блогер Отабек Бакиров устидан Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги томонидан шикоят киритилган;

6) Жаҳонгир Тўлаганов иши судда,

7) Зоҳид Жумаев иши судда,

8) Блогер Зафаржон Жақинов яқинларига кўра, бутун бошли тирик жон шу кунларда таг-туги билан йўқолган, топилмаяпти.

9) Ровшан Бердиев - мажбуоан жиннихонага, ақли заифлар шифохонасига ётқизилгани айтилмоқда;

10) Журналист Анора Содиқова ўзига нисбатан давом этиб келаётган ҳақорат, шантажлардан тўйиб, журналистлар киритилмаётган судлардан адолат излаб юрибди. Медиаси эса ёпилиш арафасида эмиш.

Бошқа нашрларда ҳам шунга ўхшаш ҳолат.

Мамлакатда журналистика, блогосфера (айнан танқидий йўналишдаги) чалажон аҳволга келтирилди.

Аммо, шу чалажон ҳолатида ҳам кимларнидир жуда қаттиқ қўрқитяпти шекилли.

Кимда имконият ва "канал" бўлса, ушбу хабарни давлат раҳбари ёки Саида Мирзиёевага етказса, миннатдор бўлардик.
Судьялар олий кенгаши раисининг ўринбосари Жалилов Алишер Абдухалимовичнинг синглиси Жалилова Сурайё Абдухалимовнага тегишли дипломларга эътибор беринг.

Иккаласидаям сингил 2003 йилда Тошкент давлат тиббиёт институтини битирганлиги кўрсатилган.

Лекин сингилнинг оддий дипломи 2007 йилда сирли тарзда “йўқолиб қолади”. Ўрнига дипломнинг дубликатини олаётганида эса у “тасодифан” “имтиёзли”га айланади.

Ушбу “имтиёз”дан фойдаланиб у шу йилнинг ўзида магистратурага ўқишга киради.

Судьяликка номзодларга тўғрилик, ҳалоллик ва поклик ҳақида ўгитлар берадиган, уларнинг ҳужжатларини ипидан игнасигача текширадиган СОК раисининг ўринбосари Жалилов Алишер ака ўз синглисининг бу ишларидан хабардор эмаслигига биз ишонамиз.

Рэкорды

24.09.202423:59
15.7KПадпісчыкаў
24.09.202423:59
100Індэкс цытавання
08.03.202502:40
3.8KАхоп 1 паста
26.02.202511:07
3.5KАхоп рэкламнага паста
12.02.202509:50
5.06%ER
08.03.202503:26
34.62%ERR

Развіццё

Падпісчыкаў
Індэкс цытавання
Ахоп 1 паста
Ахоп рэкламнага паста
ER
ERR
ЖОВТ '24ЛИСТ '24ГРУД '24СІЧ '25ЛЮТ '25БЕР '25КВІТ '25

Папулярныя публікацыі ⚡ХАЛҚ НАЗОРАТИ

20.04.202517:48
Ўсмирлар ўртасида ўтказилган Осиё кубогида 17 ёшли футболчиларимиз чемпион бўлишди.

Чемпионларимизни табриклаймиз. Бардавом бўлсин!
Гўзал инсонлар йиғилиб, яхши ниятда Рамазон ҳайити муносабати билан оилавий сумалак тайёрлашибди
Судьялар олий кенгаши раисининг ўринбосари Жалилов Алишер Абдухалимовичнинг синглиси Жалилова Сурайё Абдухалимовнага тегишли дипломларга эътибор беринг.

Иккаласидаям сингил 2003 йилда Тошкент давлат тиббиёт институтини битирганлиги кўрсатилган.

Лекин сингилнинг оддий дипломи 2007 йилда сирли тарзда “йўқолиб қолади”. Ўрнига дипломнинг дубликатини олаётганида эса у “тасодифан” “имтиёзли”га айланади.

Ушбу “имтиёз”дан фойдаланиб у шу йилнинг ўзида магистратурага ўқишга киради.

Судьяликка номзодларга тўғрилик, ҳалоллик ва поклик ҳақида ўгитлар берадиган, уларнинг ҳужжатларини ипидан игнасигача текширадиган СОК раисининг ўринбосари Жалилов Алишер ака ўз синглисининг бу ишларидан хабардор эмаслигига биз ишонамиз.
Иссиқда туриб соядагиларни гапини эшитиш😂
Мулкимни бузишга суд қарори борми...?!

Мулкдор Пайариқ тумани ҳокими Исроил Жабборовга аниқ савол қўйди:

Ҳоким эса жим.

Менга қизиқ жойи бошқа нарса: туманнинг шунча раҳбарларини тадбиркорнинг мулкини ноқонуний равишда бузишдан бошқа иш йўқми?

Бу тўдани кимлар деб атаса бўлади?
Қароқчилар тўдаси деб атасак тўғри бўларканми?

Самарқанд вилояти ҳокими Адиз Бобоевдан:

- Пайариқ тумани ҳокими ва бошқаларнинг ноқонуний хатти-ҳаракатлари юзасидан изоҳ беришни;

- ноқонуний равишда бузилган мулкни айбдорлар ҳисобидан тиклаттиришни сўраймиз.

Бош прокурор Н.Йўлдошев эса ҳеч бўлмаса шу сафар Президент сиёсатининг ҳимоясини таъминлайди ва айбдорларни жавобгарликка тортади деб умид қиламиз.

https://t.me/XalqNazorati/15590
Охирги бир ой ичида эшитган энг ёқимли янгилик...

Маҳалладаги:
-ҳоким ёрдамчиси;
-хотин-қизлар масаласи бўйича маслаҳатчи;
-ёшлар етакчиси лавозимлари оптималлаштирилмоқда.

Ҳар учта маҳаллага биттадан қолдириш бўйича ишлар бошланибди.

Бу лавозимларни таг-туги билан йўқотиш янада ажойиб хушхабар бўлар эди...
Аёллар ўзига "оформления" қилинган эркак техпаспортини ҳеч кимга кўрсатгиси келмайди...

• Аёллар-қуруқликда яшовчи жуда кам ўрганилган мавжудотдир. Аёллар бўйича олимлар кўп тадқиқот олиб борган. Афсуски ҳали олимларимиз бирор бир натижага эришгани йўқ.

• Аёлларга рост гапирсанг жанжал қилади, алдасанг хурсанд бўлади. Аёлларнинг энг катта ютуғи уларнинг хотини йўқлигида. Аёллар хеч қачон одамга биринчи бўлиб ҳамла қилмайди. Аёл қалби милициянинг қалбига ўхшаб кетади. Кўзи билан кўрмагунча ишонмайди.

• У одамга жуда секин мослашади, лекин бир мослашса жуда ёмон мослашади... Ташқи кўриниши жуда мулойим, аммо жахли чиқса индамасдан қочиш керак, агар қочишга улгурмасангиз, қимирламай жим туринг. Чунки, жахли чиққан аёлда мингта арининг кучи, хислати бўлади. Роса бўлмаса бурчакка туриб олинг. Аёллар нимагадир бурчакда турган одамга ҳужум килмайди. Физика фани ҳам аёл хусусиятлари олдида ожизлик қилмоқда...

• Бирорта аёлнинг антеннаси йуқ. Лекин ахборот, маълумот йиғиш ва тарқатиш бўйича унинг олдига тушадиган мавжудот йўқ. Ҳид билиш қобилияти жуда ривожланган. Эрининг кийимидаги бегона аёлнинг атирининг ҳидини 10 метрдан сеза олади.

• Кўриш қобилияти яхши ривожланган. Миллати, рангги ҳар хил бўлиши мумкин, лекин ҳаммасининг характери бир хил.

• Ўзига оформления қилинган эркакнинг тех паспортини ҳеч кимга кўрсатгиси келмайди. Ўта рашкчи мавжудот.

P.S. Албатта, бу ҳазил. Бахтимизга аёллар бор бўлсин.
07.04.202518:11
Исмат Хушевнинг Ички ишлар вазири Азиз Тошпўлатовга жонли мурожаати!

Қашқадарё вилояти прокуратураси ҳамда ички ишлар бошқармасидаги айрим ходимлар маст ҳолдаги “Малибу” ҳайдовчисига баённома тузган инспекторни ишдан бўшаттириб юборганлигининг овозаси Канадагача етиб борибди.
Ким бу эзилган эркакнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилади?
Мамлакат раҳбари реакция бермас экан, бу каби ғайриқонуний ҳолатлар тўхташи қийин

Чунки, кимдир Президентга қарши сиёсат юритиб, шу йўл билан Президентни халққа ёмонлаб кўрсатмоқчига ўхшайди!

Куни кеча 4-5 нафар фуқарони бандилигини таъминлаб турган, солиқларни тўлаётган Пайариқ туманидаги бир объектнинг бугунги аҳволи.
https://t.me/XalqNazorati/15587?single

Пайариқ тумани ҳокими ва туманнинг бошқа раҳбарлари тадбиркорнинг мулкини суд қарорисиз бузиб ташлашди. Тадбиркор суд қарори борми, деган саволни ўртага ташлаган бўлсада, жавоб берилмади.
https://t.me/XalqNazorati/15590

Бундан бир неча кун олдин Қашқадарёнинг Чироқчи туманида ҳам худди шундай воқеа юз берган эди. Ҳоким Файзулла Юсупов бир гуруҳ масъуллао билан фуқарога тегишли мулкни ҳеч қандай суд қарорисиз бузишди.
https://t.me/XalqNazorati/15546?single

Эътиборли жиҳати, ҳар иккала ҳолатда ҳам бузишда ҳоким ва бошқа масъулларнинг шахсан иштирок этиши турли саволлар туғилишига сабаб бўлмоқда.

Бир неча йил олдин бўлгани каби, охирги вақтларда булар нега яна авжига чиқишди?

Албатта, бу жудаям ачинарли ҳолат. Чунки, аҳоли ҳуқуқлари онгли тарзда бузилмоқда.

Шунинг учун, юқорида таъкидланганидек, давлат раҳбари шахсан реакция қилмас экан, бу каби ҳолатларнинг тўхташи қийин!

ХУЛОСА ЭСА СИЗДАН....
"Интернетда чиқартиравер, менга по...уй"

Видеонинг бошига эътибор берилса, Ички ишлар формасидаги ходим фуқарога қарата юқоридаги гапларни айтмоқда.

Ким эди бу ходим? ИИБ бошлиғи эмасми?

Ким бўлишидан қатъий назар, шу ерда йиғилган барча масъулларнинг ҳаракатига сиёсий тус берилиши, Президент сиёсатига зид ҳаракатлари учун жавобгарлик масаласи кўриб чиқилиши шарт!

Ахир, айнан "снос"лар бўйича Президент нечи марталаб огоҳлантириш беряпти, суд қарорисиз бузилмасин деб такрорлаяпти.
-------
Пайариқ туман ҳокими, прокурори ва бошқа масъулларнинг тадбиркорни мулкига ёпишишини қаранг...

Ҳеч қандай суд қарорисиз мулк бузилгани етмагандай, тадбиркорнинг ўзини қамаб ҳам қўйишибди.

Булар нафақат халққа, Президентга ҳам душман. Энг камида дўст эмас!

P.S. Муқаддам тадбиркорга жарима қўллаш ҳақидаги кадастр органининг қарорини суд бекор қилган.

https://t.me/XalqNazorati/15588?single.
‼️‼️‼️‼️

⚡️Қизиқ ҳолат: прокуратура терговчиси маст ҳайдовчига нисбатан тузилган баённомани бекор қилади, баённома тузган ГАИ ходими эса ишдан бўшатилади.

Инсайдеримиздан бизнинг ихтиёримизга Китоб туман прокуратураси терговчиси У.Джахангиров 2023 йил 3 ноябрь куни чиқарган жиноят иши қўзғатишни рад этиш ҳақидаги қарор келиб тушди.

❕Ушбу қарор билан тиббиёт ходимлари мастлик ҳолатини аниқлаган бир “Малибу” ҳайдовчисига нисбатан ЙПХ инспектори томонидан расмийлаштирилган йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги ҳақидаги баённома ҳуқуқий аҳамият касб этмайди деб топилган. Оддий қилиб айтганда, у бекор қилинган ва шу билан материаллар судга юборилмай, “Малибу” ҳайдовчиси жавобгарликдан қутулиб қолган.

Терговчи баённомани бекор қилиш учун "Инспектор маст ҳайдовчига унинг МЖтК 294-моддасида белгиланган ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтирмаган"лигини асос қилиб олади.

↔️Очиғи, терговчи ички ишлар идораси ходими тузган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомани бекор қилганлиги ҳолатига биринчи марта дуч келишим.

Мен содда, прокуратура терговчисида бундай ваколат йўқ, бу ҳуқуқ фақатгина судга тегишли деб ўйлаб юрар эканман.

Қашқадарёнинг терговчиларида бунақа ҳуқуқ бор экан)

❗️Энг қизиғини айтайми?
Маст ҳайдовчига нисбатан баённома расмийлаштирган бечора инспекторнинг ўзини ишдан ҳайдашибди.

Савол туғилади:" Малибу"ни маст ҳолатда бошқарган ким эди?

P.S. Ички ишлар вазири Азиз Тошпўлатов ушбу масалани ўз назоратига олиб адолатни тиклайди деган умиддамиз.

https://t.me/XalqNazorati/15472.
Ёмон қилишибди!

“Манчестер Сити" ўзининг инстаграмдаги саҳифасида Абдуқодир Ҳусановнинг расмини жойлади.
Ушбу постнинг комментида англиялик мухлис ЎФАга кескин мурожаат йўллади ва жиддий танқид қилди.

"Ўзбекистон футбол ассоциацияси, сизлар жуда ёмон иш олиб бораётганингиз учун Абдуқодир Ҳусановнинг хавфсизлигига қисман жавобгарсизлар.

Ижтимоий тармоқларда тарқалаётган видеолардан унинг атрофини кўплаб таниган ёки танимаган инсонлар ўраб олгани кўриниб турибди. Бу уни чалғитяпти ва асабийлаштирмоқда.

Унинг хавфсиз ва назорат остида бўлишини таъминлаш сизларнинг бурчингиз. Бу хоҳ Ўзбекистонда бўлсин, хоҳ терма билан хориж сафарларига ҳам тегишли.

Унинг бўш вақтини ҳурмат қилиб, эътиборини ортиқча нарсаларга чалғитманг ва футболчилик фаолиятини доимо биринчи ўринга қўйинг.

Сизларнинг бундай бошқарувингиз ва эътиборсизлигингизни шунчаки қабул қилиб бўлмайди. Ишингизни яхшироқ бажаринг", - деб ёзилади комментда.

P.S.: Буни иложи йўқ. Абдуқодир ҳали Алишер Саъдуллаев билан суратга тушмади, охирги йилларда олиб борилган ислоҳотлар ҳақида фикр ҳам билдирмадику.
Айрим вазирликларга бир гап: бизга шапка кийиб кўчат экаётганларингни эмас, ўтган йили эккан кўчатларингни суратини кўрсатинглар!

Бу йилгисини эса марҳамат, келаси йил кўрсатасизлар!

Шу иш йўлга қўйилсагина нимадир ўзгариш бўлади. Акс ҳолда, кўкариб турган кўчатни қуритишдан нарига ўтолмаймиз.

Фото интернетдан
Сертификат олиш учун чет тилини билиш шарт эмас, 1.500 $ пул бўлса масала ҳал...

Африкалик студент Африка давлатларидан биридаги ОТМ (олий таълим муассасаси)да бўлаётган ҳолатни гапириб берди.

Унинг гапларига кўра, Африкадаги ОТМнинг бирида 130га яқин магистр, таянч докторант ва докторант бўлиб, улар чет тили (инглиз, немис ва турк)дан сертификат олиши шарт экан. Аммо, барчаси ҳам тилни билмайди. Лекин бу муаммо эмас, сертификатни олиш йўллари кўп, масалан, сертификат олиш харажати 1.500 (бир минг беш юз) доллар бўлиб, ўрнига тил билган билимли болалар кириб чиқади ёки бошқача махинациялар билан амалга оширилар экан.

Ўша давлатда 200 га яқин ОТМлар мавжуд бўлиб, ҳисоб-китоб қиладиган бўлсак:
130(сертификат олувчи) х 200(ОТМ)=26.000.
26.000 нафар сертификат олувчини ҳар бири 1.500 доллар харажат қилса, жами сумма 39.000.000 (ўттиз тўққиз миллион) $ бўлади.
___

❗️Давлат ва ҳукумат раҳбарияти ҳамда таълимга масъул мутасаддилар диққатига

Амалдаги тартиб-қоидага кўра, магистр ва таянч докторант ҳамда докторантлар чет тиллари, жумладан, инглиз, немиc ёки турк тили бўйича сертификат олиши лозим.

Термиз давлат Муҳандислик ва агротехнологиялар университети мисолида оладиган бўлсак, университетда ҳозирда 130 га яқин магистр, таянч докторант ва докторантларга хорижий тил бўйича сертификат берилган бўлиб, шундан 70 фоиз талабга жавоб бермаслиги, сертификат олган тилни тўлиқ билмаслиги айтилмоқда.

Шунингдек, аксарият олийгоҳлар, илмий текшириш институтлар магистратура, таянч докторантура ва докторантураларга ўқишга ҳужжат топширувчиларга инглиз, немис ва турк тилидан берилган сертификатлар қалбакилигини била туриб ҳужжатларини қабул қилиб олган бўлиши мумкин.

Мисол тариқасида Термиз муҳандислик ва агротехнологиялар университети, республика пахтачилик илмий текшириш институтларини айтиш мумкин.

Агар юқоридаги ҳолатлар исботланса, Олий таьлим соҳасидаги кадрлар тайерлашда бу каби ноқонуний ҳаракатлар муҳтарам Президентимиз олиб бораётган одилона сиёсатларига зид эмасми, деган савол туғилади.

Савол туғилади:

Тилни яхши билмаса, ким ва нимага асосан сертификатга лойиқ деб топди?

Агар, сертификат олганлар қайта танловдан
ўтказилса, нечтаси лойиқ-у, нечтаси нолойиқ бўлиб чиқади?

Бундай йўлдан кетадиган бўлсак, ёшларнинг келажаги нима бўлади?

Агар ҳозирдан буни олди олинмаса, ёшлар келажагига, давлатимиз келажагига болта урилган бўлмайдими?

Рақамларда таҳлил қиладиган бўлсак битта ОТМ бўйича 130 та сертификат берилган бўлса, республика бўйича мавжуд 200 га яқин ОТМ бўйича сертификат олувчилар сони тахминан 26.000 (йигирма олти минг) нафарни ташкил қилади.

Ҳар бир магистр, докторант ёки таянч докторантга бир ойга 6.000.000 (олти млн) сўм тўланса, 26.000 кишига 156.000.000.000 (бир юз эллик олти миллиард) сўм тўланади
Бу бир ойга бюджетдан тўланадиган сумма.
Бир йилда эса 1.872.000.000.000 (бир триллион саккиз юз етмиш икки миллиард) сўм бўлади.

Фикримизча, махсус комиссия тузилиб, ҳар бир ҳужжат топшириб ўқиётган магистр, таянч докторант ҳамда докторантларнинг ҳар бири қайта (сертификат олиш учун) имтиҳондан ўтказилса, ҳақиқий ҳолат юзага чиқар эди.

Таълимга масъул бўлган тепадаги барча мутасаддилар ҳақиқий ҳолатни билганида, бюджетдаги триллионлаб маблағлар зое кетишига, бекорга сарфланишига йўл қўйишмасмиди...

Юқоридагилардан хулоса қиладиган бўлсак, махсус комиссия тузилиб:

- сертификат масаласи такроран кўриб чиқилиши (ҳақиқатан лойиқ бўлган иқтидорлилар олиши керак);

- магистр, таянч докторант ва докторантлар 6 ойлик, 1 йиллик ҳисоботларни шунчаки номигагина топшириб келишаётгани;

- 1-курсларга дастур ҳозирга қадар тасдиқланмагани;

- профессорлар дарсларни ўзлари ўтмасдан, ассистентларга топшириб қўйган ҳолатлари назоратга олиниб, ўрганиб чиқилиши шарт!

P.S. Мисол тариқасида келтирилган Африка ва ўзимиздаги ОТМлар сони бир хиллиги шунчаки тасодифдан бошқа нарса эмас.
Увайдзіце, каб разблакаваць больш функцый.