Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
23.5° бурчак остида avatar

23.5° бурчак остида

@burchakostida — дунё майдонида рўй бераётган энг сўнгги янгиликлар, сиёсий таҳлиллар, шарҳлар, статистик ва тарихий маълумотларни биз билан кузатиб боринг!
Алоқа (реклама): @temurmalikuz
Рэйтынг TGlist
0
0
ТыпПублічны
Вертыфікацыя
Не вертыфікаваны
Надзейнасць
Не надзейны
РазмяшчэннеУзбекістан
МоваІншая
Дата стварэння каналаSep 11, 2020
Дадана ў TGlist
Feb 07, 2025

Апошнія публікацыі ў групе "23.5° бурчак остида"

🇷🇺🇺🇸🇺🇦 Россиянинг Украинага қарши урушида 30 кунлик ўт очишни тўхтатишга эришиш мумкин, аммо нюансларни ҳисобга олиш керак — Россия президенти матбуот котиби

Дмитрий Песковнинг сўзларига кўра, Москва узоқ муддатли ўт очишни тўхтатиш ташаббусини биринчи марта АҚШ президенти Доналд Трамп томонидан таклиф қилинганида қўллаб-қувватлаган.

"Аммо ўт очишни тўхтатиш ғояси атрофида жуда кўп нюанслар мавжуд ва уларга жавоб топмасдан туриб, бу ҳақда бирон-бир мазмунли тарзда гапириш жуда қийин", — дея қўшимча қилди Кремл вакили.

🔥 @burchakostida
🇺🇸🇸🇦🇵🇸 Трамп Саудия Арабистонида бўлиб ўтадиган саммитда АҚШнинг Фаластин давлатини тан олишини эълон қилиши мумкин

Бу ҳақда The Jerusalem Post нашри Американинг Тhe Media Line агентлигига таяниб хабар бермоқда.

"Президент Доналд Трамп Фаластин давлати ва унинг Қўшма Штатлар томонидан тан олиниши, шунингдек, ҲАМАС ҳаракати иштирокисиз Фаластин давлати тузилиши кўзда тутилган декларацияни илгари суриши режалаштирилган", — дея маълум қилди ўз исмини ошкор қилмаган Форс кўрфази мамлакатларидан бўлган дипломатик манба.

Манбага кўра, агар АҚШ Фаластинни расман тан олишини эълон қилса, бу Яқин Шарқдаги кучлар мувозанатини ўзгартирувчи энг муҳим баёнот бўлади ва “Иброҳим келишувлари”га кўпроқ давлатлар қўшилади.

Унинг сўзларига кўра, шунингдек, Саудия Арабистонидаги саммитда иқтисодий келишувлар ҳам бўлиши кутилмоқда, жумладан, Форс кўрфази араб мамлакатлари АҚШнинг савдо божларидан озод қилиниши мумкин.

🔥 @burchakostida
🇮🇳🇵🇰 Ҳиндистон Покистон қўшинларини чегара яқинига жойлаштираётганини билдириб, буни “кескинликни янада кучайтириш учун ҳужум режалари” деб атади

"Ҳиндистон Қуролли кучлари юқори даражадаги жанговар тайёргарлик ҳолатида қолмоқда", — деди Ҳиндистон армияси полковниги София Қуреши.

Шунингдек, Ҳиндистон томони Покистон дронлар, узоқ масофали қуроллар ва қирувчи самолётлардан фойдаланиб мамлакатнинг тинч аҳоли объектларига ҳужум қилганини маълум қилди. Хусусан, Шамбҳу ибодатхонаси ва Жаммудаги турар жойлар нишонга олинган.

Покистон эса ўз ҳаракатларини “мамлакат суверенитети ва зулм остидаги фуқароларини ҳимоя қилиш зарурати” билан изоҳлади ва содир бўлаётган воқеаларни “Ҳиндистон тажовузига самарали жавоб” деб атади. Мамлакат расмийларига кўра, Покистон армияси Ҳиндистон ҳарбий бўлинмаларидан бирининг қўмондонлик марказини йўқ қилган.

🔥 @burchakostida
🇮🇳🇵🇰 Ҳиндистон 32 та аэропортни фуқаролик рейслари учун ёпди — The Times of India

Газета маълумотларига кўра, ушбу аэропортлар 15 май куни маҳаллий соат 05:29 гача (Тошкент вақти билан 04:59) ёпиқ бўлади.

Ҳиндистон Фуқаролик авиацияси хавфсизлик бюроси (BCAS) барча авиакомпаниялар ва аэропортларга хавфсизлик чораларини кучайтириш бўйича кўрсатмалар берган.

🔥 @burchakostida
Макрон, Стармер, Мерц ва Туск Киевга етиб келди — ОАВ

Аввалроқ 10 май куни Киевда “хоҳловчилар коалицияси” саммити бўлиб ўтиши ва унда 30 кунлик сулҳ бўйича таклиф ишлаб чиқилиши хабар берилган эди.

🔥 @burchakostida
🇷🇺🇺🇸🇪🇺🇺🇦 Кремл Россия газини Европага етказиб беришни тиклаш масаласини АҚШ билан муҳокама қилаётганини тасдиқлади

"Москва ва Вашингтон тинч йўл билан муаммони ҳал этиш бўйича бошқа масалалар қаторида Россия газини Европага етказиб беришни қайта тиклаш имкониятини ҳам муҳокама қилмоқда", — дея маълум қилди Россия президентининг  ёрдамчиси Юрий Ушаков.

8 май куни Reuters агентлиги манбаларига таяниб, АҚШ ва Россия ўртасида Европага газ етказиб беришни тиклаш юзасидан музокаралар олиб борилаётгани ҳақида хабар берган эди. Агентлик маълумотига кўра, Вашингтон Россия газини Европа бозорига қайтаришда ўзини воситачи сифатида қатнашишни, Москва ва Киев ўртасидаги тинчлик келишувини тузиш йўлидаги қадамлардан бири сифатида кўриб чиқмоқда.

🔥 @burchakostida
🇺🇦🇷🇺 Украина матбуоти Россия томонидан “Орешник” ракеталарини учиришга тайёргарлик кўрилаётгани ҳақида хабар бермоқда

Оммавий ахборот воситалари NOTAM (авиация хабарномаси) огоҳлантиришига таяниб, Россия 12 май куни соат 06:00 дан 13 май куни соат 04:00 гача “Капустин Яр” полигони устидаги ҳаво ҳудудини ёпишни режалаштираётганини билдирган.

Хабарга кўра, чекловлар ер сатҳидан чексиз баландликкача амал қилади, бу эса ракета синовлари ёки бошқа турдаги учиришлар режалаштирилаётганига ишора қилиши мумкин.

Украина оммавий ахборот воситаларинининг қайд этишича, худди шундай огоҳлантиришлар Россиянинг Украинага кенг кўламли босқини бошланган 2022 йил 24 ва 25 феврал кунлари, шунингдек, Днепр шаҳридаги “Южмаш” корхонасига “Орешник” ракетаси билан уюштирилган зарбадан олдин ҳам берилган.

Аввалроқ Қўшма Штатларнинг Киевдаги элчихонаси яқин кунларда кенг кўламли ҳаво ҳужуми хавфи борлиги ҳақида огоҳлантирган эди.

🔥 @burchakostida
BBC: Буюк Британия, Франция, Германия ва Полша етакчилари 10 май куни Киевга ташриф буюради

Маълумотларга кўра, Украинанинг Европадаги тўрт йирик иттифоқдош мамлакатлари етакчилари — Франция президенти Эммануел Макрон, Германия канцлери Фридрих Мерц, Буюк Британия бош вазири Кир Стармер ва Полша Бош вазири Доналд Туск 10 майда Киевга ташриф буюришади. Улар Украина президенти Володимир Зеленский билан музокаралар ўтказиш ва Россияни 30 кунлик ўт очишни тўхтатишга чақиришни режалаштирмоқда.

Ташриф эълон қилинган пайтда Макрон тўрт етакчининг биргаликдаги фотосуратини эълон қилиб, унга француз, инглиз, немис ва поляк тилларида "Биз Киев йўлидамиз. Украина учун, Европа учун" деган изоҳ қолдирди.

АFP агентлиги қайд этишича, европалик тўрт етакчининг бир вақтда Украинага ташрифи мисли кўрилмаган ҳолатдир. Ташриф арафасида Европа давлатлари етакчилари Москвани "тўлиқ ва сўзсиз 30 кунлик ўт очишни тўхтатиш"га чақирди.

Аввалроқ АҚШ президенти Доналд Трамп Володимир Зеленский билан суҳбатдан сўнг Қўшма Штатлар Россиядан 30 кунлик сулҳга рози бўлишни талаб қилмоқчи эканини билдирган эди.

Reuters агентлигининг дипломатик манбага таяниб хабар беришича, АҚШ ва унинг Европадаги иттифоқчилари Россияга 30 кунлик сулҳ таклифини тайёрламоқда. Агар Москва таклифни рад этса, унга нисбатан Европа Иттифоқи ва АҚШ томонидан янги санкциялар киритилиши режалаштирилган.

🔥 @burchakostida
🇺🇸🇵🇰🇮🇳 АҚШ давлат котиби Покистонга Ҳиндистон билан музокараларни ташкил этишда ёрдам таклиф қилди

"Қўшма Штатлар давлат котиби Марко Рубио Покистон армияси бошлиғи генерал Асим Мунир билан суҳбатлашди ва Покистон ҳамда Ҳиндистонга зиддиятни юмшатиш йўлларини топишни тавсия қилди", — дея хабар берди АҚШ Давлат департаменти вакили Тэмми Брюс.

Рубио, шунингдек, келажакда можаронинг кучайиб кетишининг олдини оладиган конструктив музокараларни бошлашда Қўшма Штатлар ёрдам беришга тайёрлигини билдирган.

10 май куни эрта тонгда Покистон Ҳиндистоннинг ўз авиабазаларига қилган ракета ҳужумларига жавобан ҳарбий операция бошлаганини эълон қилди. Ҳиндистон расмийлари эса можаронинг кучайишига жавобан ҳаракат қилишга тайёр эканини баён қилди.

🔥 @burchakostida
🇷🇺🇺🇦 WP: Бир нечта давлат етакчилари қатнашган Москвадаги парад “Путиннинг ғалабаси” сифатида қайд этилди

Парадда Хитой, Бразилия, Словакия, Сербия, Миср, Ветнам, Венесуэла ва Москва “дўст” деб атаган бошқа бир қатор мамлакатлар етакчилари қатнашди.

"Парадда дунё давлатлари етакчиларининг иштирок этиши Ғарбнинг Путинни яккалаб қўйишга қаратилган уринишлари самара бермаганини билдирди. Шунингдек, Россияни “кўплаб ҳамкорлар ва дўстларга эга давлат” сифатида намоён қилди", — дея изоҳ берди Карнеги номидаги Евроосиё марказининг Россиядаги катта илмий ходими Татяна Становая.

🔥 @burchakostida
🇺🇸🇺🇦 АҚШнинг Украинадаги элчихонаси яқин кунларда кенг кўламли ҳаво ҳужуми юз бериши хавфи ҳақида огоҳлантириш эълон қилди

"Қўшма Штатларнинг Киевдаги элчихонаси яқин бир неча кун ичида исталган вақтда юз бериши мумкин бўлган жиддий ҳаво ҳужуми ҳақида маълумот олди. Элчихона, ҳар доимгидек, АҚШ фуқароларига ҳаво ҳужуми огоҳлантирувлари эълон қилинганда дарҳол бошпана топишга тайёр бўлишни тавсия этади", дейилади хабарда.

🔥 @burchakostida
🇮🇳🇵🇰 Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги можаро янада кескинлашди — Al Jazeera

Телеканал маълумотларига кўра, қисқа муддатли тинчликдан сўнг, тўқнашув чизиғи бўйлаб ўқ узишлар ва кучли портлашлар ҳақида хабарлар келмоқда. Жамму ва Кашмирда кенг кўламли электр узилишлари юз бермоқда.

Аl Jazeera'нинг қайд этишича, Ҳиндистон ва Покистоннинг кўплаб шаҳарларида хавфсизлик чоралари кучайтирилмоқда. Ҳиндистон пойтахти Нью-Деҳли юқори шай ҳолатдага келтирилган.

🔥 @burchakostida
🇺🇸🇮🇷 Эрон Қўшма Штатларга ядро қуролини яратишга интилмаслигини билдирди — АҚШ президентининг махсус вакили

Стив Уиткоффнинг таъкидлашича, ҳозирда Теҳрон билан музокаралар фақат ядровий масалалар билан чекланган, бироқ Вашингтоннинг бошқа масаларда ҳам эътирозлари мавжуд.

🔥 @burchakostida
🇨🇳🇨🇭🇺🇸 Хитой жамоат хавфсизлиги вазири Ван Сяохун Пекиннинг Вашингтон билан савдо музокараларида қатнашиш учун Швейцарияга юборди — Тhe Washington Post.

🔥 @burchakostida
🇩🇪🇺🇦🇷🇺 Украинада ўт очишни тўхтатиш тўғрисидаги келишувга шу ҳафта охирида эришилиши мумкин — Фридрих Мерц

Германиянинг янги канцлери Фридрих Мерцнинг фикрича, Россия ва Украина яқин икки кун ичида ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувга эриши мумкин.

"Умид қиламанки, шу ҳафта охирида Украинада ўт очишни тўхтатиш тўғрисида келишувга эришилади. Россия бир томонлама эълон қилган уч кунлик сулҳни ҳисобга олган ҳолда, унинг 30 кунгача узайтирилиши эҳтимоли катта ва шундан сўнг тинчлик келишуви бўйича музокаралар бошланиши мумкин", — деди Мерц Брюсселдаги матбуот анжуманида.

🔥 @burchakostida

Рэкорды

07.02.202509:22
30.4KПадпісчыкаў
08.02.202523:59
100Індэкс цытавання
11.03.202509:52
7.4KАхоп 1 паста
11.03.202509:52
7.4KАхоп рэкламнага паста
27.04.202512:43
0.41%ER
11.03.202509:52
25.13%ERR

Развіццё

Падпісчыкаў
Індэкс цытавання
Ахоп 1 паста
Ахоп рэкламнага паста
ER
ERR
JAN '25APR '25

Папулярныя публікацыі 23.5° бурчак остида

🇺🇿🇷🇺 Москвадаги парадда Ўзбекистон Республикаси ҳарбийлари ҳам иштирок этди.

🔥 @burchakostida
19.04.202515:33
Ибрат Сафо, BBC журналисти ёзяпти:

"Ўзгараётган Япония ва ундаги ўзбек/ўзбекистонликлар ҳақидаги ҳужжатли фильмимизнинг 1- ва 2-қисмини чиқардик.

Видеонинг биринчи қисмида ўзбекистонлик бетончи қурувчилар, талаба ва ишчиларнинг келиши учун агентлик очган Ҳасан ва Кимико, Япония парламентидаги ўзбек-уйғур аёл, Токиодаги ўзбек маҳаллий депутат ва талаба ҳамроҳим Умиджонлар билан кўп мавзуларда суҳбатлашганман.

Иккинчи қисмида эса, 1930 йилларда Япония нега жадидларга ёрдам бергани, Токиодаги илк масжидга Бухоронинг алоқаси, ҳамда японларнинг мактаб қизларига носоғлом қизиқиши ҳақида билиб оласиз. Кўриб, улашсангизлар, миннатдор бўламан".

1-қисм:
👉 https://youtu.be/e0mGMWMisak?si=8oK8994PasL_xSYl

2-қисм:
👉 https://www.youtube.com/watch?v=p5sl3BZohJQ&t=1731s
🇺🇿 Андижон вилояти Булоқбоши туманида сув тошқини юзага келди

8 май куни Андижон вилояти Булоқбоши тумани Сарвонтепа маҳалласи ҳудудидан оқиб ўтувчи Жанубий Фарғона канали қирғоқларининг бирига шикаст етган. Ҳодиса оқибатида канал суви тошиб, атрофдаги кўчаларни сув босган.

Ушбу маълумот олиниши билан вилоят Норин-Қорадарё Ирригация тизимлари бошқармаси томонидан сув буткул тўхтатилган.

Хабар берилишича, Булоқбоши туманининг каналга туташ ҳудудлари аҳолиси эвакуация қилинмоқда.

Ҳозирда вилоят ҳокими бошчилигидаги мутасадди ташкилотлар иштирокида ишчи гуруҳ ташкил қилиниб, ҳолат бартараф этилмоқда. 40га яқин техника воситалари жалб қилиниб, жараён назоратга олинган. Сув сизиб чиқишини тўхтатиш ишлари давом этмоқда.

🔥 @burchakostida
#бурчактарихи

“Титаник” кемаси ҳалокатга учраганига 113 йил тўлди

1912 йил 2 апрелда Белфастдаги Harland and Wolff кемасозлик компанияси ХХ аср фан ва техникасининг катта ютуғи ва мўжизаси, деб аталган жуда улкан “Титаник” кемасини сувга туширди. Кеманинг қурилишига 17 мингдан кўпроқ ишчилар қатнашган ва бунга ҳозирги нархда ҳисоблаганда бир ярим миллиард фунт стерлинг маблағ сарфланган.

Уч ресторан, иккита ошхона, пиво бари, турк ҳаммоми, гимнастика зали, отда сайр қилинадиган манеж, теннис ва голф майдонлари, боғи, концерт зали ва алоҳида телеграфи бўлган 3300 кишига мўлжалланган “Титаник” кемаси кичикроқ шаҳарчага ўхшарди. Шунинг учун ҳам унинг чипталари арзон эмасди. Биринчи тоифа каютасининг чиптаси 25 минг фунт стерлинг турса, люкс тоифалариники 100-150 минг турарди.

“Титаник” 1912 йил 10 апрелда 2358 йўловчи билан Буюк Британиянинг Саутгемптон портидан чиқиб, Нью-Йорк сари йўл олади. Эдвард Смит капитанлик қилаётган кема 17 апрел куни Нью-Йоркка етиб бориши режалаштирилган эди. 14 апрел куни “Титаник” радиостанцияси айсберглар билан тўқнашув хатари ҳақида огоҳлантириш қабул қилган бўлса-да, лайнер деярли максимал тезликда ҳаракат қилишда давом этган. Капитан айсбергларга дуч келмаслик учун одатдаги йўналишдан бироз жануброқда сузишни буюрган.

14 апрел соат 23:39 да кема кузатувчиси Фредерик Флит кеманинг ҳаракат йўналишида айсберг борлигини хабар қилди. Орадан бир дақиқа ҳам ўтмай тўқнашув юз берди. Кема бир неча жойидан тешилиб, чўкишни бошлади. Қутқарув қайиқларига биринчи навбатда аёллар ва болалар жойлаштирилди. 15 апрел соат 2:18 да “Титаник” иккига бўлиниб, чўкиб кетди. Ҳодиса оқибатида 1496 киши ҳалок бўлган, омон қолган 712 нафар киши “Карпатиа” кемаси томонидан қутқарилган.

🔥 @burchakostida
17.04.202506:38
🇺🇸 АҚШ вақт ва маконни бошқара олиши мумкин

Бу ҳақда Оқ уйнинг илм-фан ва технологик сиёсат бошқармаси директори Майкл Крациос маълум қилди.

"Бизнинг технологияларимиз бизга вақт ва маконни бошқаришга имкон беради. Улар масофани йўқ қилади, вақтни бошқаради ва унумдорликни оширади", — деди Крациос Endless Frontiers Ретреат тадбиридаги нутқида.

Аввалроқ, президент Доналд Трамп АҚШда “ҳеч бошқа ҳеч кимда йўқ ва қудратли қурол” борлигини айтган эди.

🔥 @burchakostida
🇺🇸🇺🇦🇷🇺 Reuters АҚШ Украина ва Европага таклиф қилган “тинчлик келишуви”нинг тўлиқ матнини эълон қилиди

Агентликнинг хабар беришича, ушбу келишув АҚШ президентининг махсус вакили Стив Уиткофф томонидан 17 апрел куни Парижда европалик ва украиналик расмийларга топширилган бўлиб, бу Вашингтон томонидан ҳар икки томонга билдирилган якуний таклиф ҳисобланади.

Трамп маъмуриятининг “тинчлик келишуви” қуйидагиларни ўз ичига олади:

◾️ Украина ва Россия доимий ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувга эришиши керак. Ҳар икки томон дарҳол техник музокараларни амалга оширишга киришиши зарур;

◾️ Украина ишончли хавфсизлик кафолатларини олади. Хавфсизлик учун кафолат берувчилар Европа давлатлари бўлади, шунингдек, Европадан ташқаридаги истаган бошқа мамлакат ҳам бунга қўшилиши мумкин;

◾️ Украина NATО'га аъзо бўлишга уринишдан воз кечади. Украина Европа Иттифоқига аъзо бўлиш учун ҳаракат қилиши мумкин;

◾️ АҚШ Қримни де-юре Россия ҳудуди сифатида тан олади;

◾️ АҚШ де-факто Луганск вилоятидаги Россия назоратини тан олади;

◾️ АҚШ де-факто Россиянинг Запороже, Донецк ва Херсон вилоятларининг маълум бир қисмларидаги назоратини тан олади;

◾️ Украина Харков вилояти ҳудудларни тўлиқ қайтариб олади;

◾️ Украина Запороже АЭС устидан назоратни қайтаради, лекин уни АҚШ бошқарувига топширади. Запороже АЭСда ишлаб чиқарилган электр энергияси Украина ва Россия ўртасида тақсимланади;

◾️ Украина Каховка ГЭСи устидан назоратни қайтаради;

◾️ Украина Днепр дарёсида эркин ҳаракатланиш ҳуқуқига эга бўлади. Айрим жойларда, хусусан, Херсон ва Запороже вилоятларида назорат чизиғи дарё бўйлаб ўтади;

◾️ Украина Кинбурн соҳилбўйи ҳудудини қайтариб олади;

◾️ АҚШ ва Украина ресурслар бўйича битим доирасида иқтисодий ҳамкорликни йўлга қўяди;

◾️ Украина тўлиқ қайта тикланади ва молиявий компенсация олади;

◾️ Россияга 2014 йилда қўйилган санкциялар тўлиқ бекор қилинади;

◾️ АҚШ ва Россия энергетика ҳамда саноат соҳаларида ҳамкорлик қилади.

🔥 @burchakostida
🇮🇳🇵🇰 Ҳиндистон Покистон билан келишувни бузиб, Ҳинд дарёси оқимини тўхтатди — ОАВ

Аввалроқ Покистон Миллий Хавфсизлик Кенгаши “Ҳинд дарёси сувларидан биргаликда фойдаланиш” шартномасидан чиқишини эълон қилган Ҳиндистоннинг Покистонга сув оқимини тўхтатишга бўлган ҳар қандай уринишини “уруш ҳаракати” сифатида кўриб чиқишини маълум қилган эди.

Маълумот учун, Ҳинд дарёси Покистоннинг асосий ичимлик суви манбаи ҳисобланади.

🔥 @burchakostida
🇺🇿🇦🇪 БААда ўзбeкистонликларнинг жиноят содир этиши кўпайгани сабабли визасиз режим бекор қилиниши мумкин — Ўзбекистон ТИВ

Жорий йил 20 апрел куни БААнинг Дубай шаҳрида Ўзбекистон фуқароларидан ташкил топган икки жиноий гуруҳ ўртасида тўқнашув содир бўлди. Бу ҳақда тарқалган хабарларда можаро пичоқбозлик билан якунлангани, натижада гуруҳлардан бирининг етакчиси воқеа жойида ҳалок бўлгани айтилади.

Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Аҳрор Бурҳоновнинг маълум қилишича, БААда Ўзбекистон фуқаролари билан боғлиқ ҳолат юзасидан дипломатлар Дубай жиноят қидирув бошқармаси раҳбарияти билан учрашув ўтказган.

"БАА томони мазкур ҳолат бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилаётганини, 15 нафар Ўзбекистон фуқароси қўлга олинганини маълум қилди. Шунингдек, сўнгги вақтларда Ўзбекистон фуқаролари томонидан содир этилаётган қонунбузарлик ҳолатлари кўпаяётгани икки давлат ўртасидаги визасиз тартибга таъсир кўрсатиши мумкинлиги таъкидланди", дейилади Ўзбекистон ТИВ баёнотида.

🔥 @burchakostida
04.05.202513:25
🇮🇱 Ҳусийлар ракетаси қулаганидан сўнг Бен-Гурион аэропорти яқинида ҳосил бўлган чуқурлик тасвирлари эълон қилинди

Оммавий ахборот воситалари маълумотига кўра, унинг диаметри 25 метрни, чуқурлиги эса бир неча метрни ташкил этади.

🔥 @burchakostida
04.05.202513:25
#бурчакдаиқтибос

Агар овоз бериш жараёни чинданам қандайдир ўзгаришларга олиб келганида, сиёсатчилар бизга сайловларда иштирок этишни ман қилишарди”.

© Эмма Голдман, Россия ва АҚШ сиёсий фаоли.

🔥 @burchakostida
🇵🇰🇮🇳 Покистон Мудофаа вазирлиги Ҳиндистон билан урушга тайёрлигини эълон қилди

"Раҳмат, Моди — сен бизнинг миллатимизни бирлаштирдинг. Урушни хоҳлайсизми? Унда бошланг. Покистон бунга тайёр", дея баёнот берди Покистон Мудофаа вазирлиги Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.

Қайд этиш жоизки, Покистон ҳам, Ҳиндистон ҳам ядровий қуролга эга давлат ҳисобланади.

🔥 @burchakostida
05.05.202514:35
🇷🇺 Махачқалъа шаҳрида отишма юз берди, етти киши яраланди – Доғистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Отишма ҳодисасини Доғистон Ички ишлар вазирлиги ҳам тасдиқлади. Вазирликнинг хабар беришича,  маҳаллий вақт билан соат 14:20 да “номаълум шахслар” Доғистон Республикаси ИИВ ЙПХ ходимларига ҳужум қилган.

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳужум оқибатида уч нафар полициячи ҳалок бўлган. Вазирлик ҳужумчилар хизмат машинасида қочиб кетганини ва уларни қўлга олиш чоралари кўрилаётганини билдирди.

Хужум қилганларнинг ўлдирилгани ҳақида маълумот берилмаган. Аммо маҳаллий Теlegram-каналлар камида икки ҳужумчи воқеа жойида ўлдирилганини хабар қилмоқда. Қолган икки киши эса автомобилда қочишга муваффақ бўлган.

🔥 @burchakostida
#бурчакдаиқтибос

Жамоатчилик бефарқлигининг жазоси, ёмон одамлар томонидан бошқарилишдир”.

© Платон, қадимги юнон файласуфи.

🔥 @burchakostida
🇷🇺 Москвадаги Қизил майдонда Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 80 йиллигига бағишланган парад бошланди

Москвадаги Қизил майдонда парад бошланди

Парадда нафақат Россия президенти Владимир Путин, балки деярли 30 давлат етакчилари, жумладан Хитой, Бразилия, Ўзбекистон, Қозоғистон, Венесуэла, Словакия ва Сербия раҳбарлари ҳам иштирок этмоқда.

Шунингдек, парадда бошқа давлатларнинг ҳарбий хизматчилари ҳам қатнашади. Қизил майдондан Хитой, Вьетнам, Миср, Ўзбекистон, Мўғулистон ва Мянма каби 13 мамлакатнинг ҳарбий бўлинмалари қатнашади.

🔥 @burchakostida
Увайдзіце, каб разблакаваць больш функцый.