Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
23.5° бурчак остида avatar
23.5° бурчак остида
23.5° бурчак остида avatar
23.5° бурчак остида
Перыяд
Колькасць праглядаў

Цытаванні

Пасты
Схаваць рэпосты
05.05.202514:35
🇷🇺 Махачқалъа шаҳрида отишма юз берди, етти киши яраланди – Доғистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Отишма ҳодисасини Доғистон Ички ишлар вазирлиги ҳам тасдиқлади. Вазирликнинг хабар беришича,  маҳаллий вақт билан соат 14:20 да “номаълум шахслар” Доғистон Республикаси ИИВ ЙПХ ходимларига ҳужум қилган.

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳужум оқибатида уч нафар полициячи ҳалок бўлган. Вазирлик ҳужумчилар хизмат машинасида қочиб кетганини ва уларни қўлга олиш чоралари кўрилаётганини билдирди.

Хужум қилганларнинг ўлдирилгани ҳақида маълумот берилмаган. Аммо маҳаллий Теlegram-каналлар камида икки ҳужумчи воқеа жойида ўлдирилганини хабар қилмоқда. Қолган икки киши эса автомобилда қочишга муваффақ бўлган.

🔥 @burchakostida
🇱🇹🇱🇻🇪🇪🇷🇺🇧🇾 Литва, Латвия ва Эстония Россия ҳамда Беларус билан чегарада мудофаани мустаҳкамлаш лойиҳасини амалга оширмоқда — Литва Мудофаа вазирлиги

"10 йил давомида Литва қарши ўз чагараларини мустаҳламлаш учун 1,1 миллиард евро ажратади", дейилади вазирлик хабарида.

🔥 @burchakostida
🇩🇪 Шолц канцлер лавозимида сўнгги нутқни сўзлади ва Европада тинчликка чақирди

Германия канцлери вазифасини бажарувчи Олаф Шолц ушбу лавозимда жамоатчилик олдида сўнгги нутқини сўзлади. Сиёсатчи Гамбургдаги Нойенгамме концлагери озод этилганининг 80 йиллиги муносабати билан ўтказилган маросим меҳмонларига мурожаат қилди.

"Немислар бошлаган урушдан, нацистларнинг террор режимидан, миллионлаб бегуноҳ аёллар, болалар ва эркакларнинг ўлдирилишидан олинган энг муҳим сабоқлардан бири шундаки, бизнинг қитъамиз, халқларимиз ўртасидаги урушларни ўтмишда қолдиришимиз кераклигига бўлган чуқур ишончимиздир", – дея фикр билдирди Шолц.

Унинг сўзларига кўра, Владимир Путин "яна Европага уруш олиб келгани" янада ачинарли. "Биз бунга кўникмаслигимиз ва бундай ҳолатни қабул қилмаслигимиз керак", — дея таъкидлади сиёсатчи.

Шолц Европани “эркинлик, демократия ва ҳуқуқий жамиятнинг жонли ва нафас олаётган тимсоли” деб атади ва бу тамойиллар “ҳарбий империализм ҳамда халқаро ҳуқуқни менсимаслик билан мос келмаслигини” урғулади.

"Шунинг учун бутун дунё бўйлаб, шу жумладан ўз мамлакатларимизда ҳам автократлар, экстремистлар ва популистлар бу тинч ва бирлашган Европага ҳужум қилиб, уни барбод этишга уринаётгани ажабланарли эмас. Aйниқса Германия бунга йўл қўймаслиги лозим, чунки биз империализм, ҳуқуқсизлик ва ирқий нафрат олиб келадиган даҳшатларни унутмаслигимиз шарт", — деди Шолц.

🔥 @burchakostida
04.05.202513:35
🇮🇳🇵🇰 Ҳиндистон Покистонга сув беришни қисман тўхтатди

Ҳинд оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, Нью-Деҳли Чинаб дарёсидаги Баглиҳар тўғонидан сув узатишни тўхтатди ва Желам дарёсидаги Кишанганга тўғонида ҳам шундай чораларни кўришни режалаштирмоқда.

Аввалроқ Ҳиндистон 1960 йилдан бери амал қилиб келган ва Покистонга сув етказиб беришни кафолатлаган “Ҳинд дарёси сувларидан биргаликда фойдаланиш бўйича келишув”дан чиққан эди.

Покистон томони эса, Ҳинд дарёсидан сув етказиб беришни тўхтатишга уринишни “уруш ҳаракати” сифатида баҳолашини билдирган. Бошқа муқобил сув манбалари мавжуд бўлишига қарамай, Ҳинд дарёсидан келадиган сув Покистон учун ниҳоятда муҳим ҳисобланади.

Таҳлилчиларнинг ҳисоб-китобига кўра, Ҳинд дарёси мамлакат эҳтиёжларининг қарийб 75 фоизини қоплайди.

Эслатиб ўтамиз, икки мамлакат ўртасидаги муносабатлар Кашмирда сайёҳларга ҳужум қилиниши ва бунинг оқибатида 26 нафар одам ҳалок бўлганидан кейин ёмонлашган эди. Нью-Деҳли ушбу ҳужумда Покистонни айбламоқда, Исломобод эса бу айбловни рад этмоқда.

🔥 @burchakostida
04.05.202512:38
🇹🇷 Туркиянинг энг йирик мухолифат партияси, Жумҳурият Халқ партияси, етакчиси Ўзғур Ўзел номаълум шахс томонидан ҳужумга учради

CNN Тürk телеканалининг хабар беришича воқеа сиёсатчи Истанбулда ўтказилган тадбирдан чиқаётган пайтда содир бўлган.

Ички ишлар вазирлиги Ўзелга ҳужум қилган шахс қўлга олинганини тасдиқлади. Расмийларнинг айтишича, унинг нима сабабдан бу ишга қўл ургани ҳозирча номаълум.

Туркиянинг ҳукмрон Адолат ва Тараққиёт партияси ҳам ушбу тажовузни қоралади.

🔥 @burchakostida
🇺🇸 АҚШ армиясининг 250 йиллиги муносабати билан 2025 йил 14 июн куни Вашингтонда ҳарбий парад ўтказилиши режалаштирилмоқда

Пентагон матбуот котиби Ҳизер Ҳейганнинг маълум қилишича, парадга тахминан 150 дона ҳарбий техника, 50 та самолёт ва 6600 нафар ҳарбий хизматчи жалб этилади, шунингдек, тадбир мушакбозлик билан якунланади.

ABC News телеканалининг хабарига кўра, шу куни Вашингтонда бир кунлик фестивал ҳам бўлиб ўтади. Унда ҳарбий техника намойиш этилиши, мусиқий чиқишлар ва спорт мусобақалари ташкил қилиниши режалаштирмоқда.

"Бу мамлакатмиз тарихидаги “энг йирик ва энг чиройли ҳарбий парад” бўлади", — дея АҚШ Мудофаа вазири Пит Ҳегсетнинг сўзларини келтиради Fox News.

Қўшма Штатларда ҳарбий парадлар тез-тез ўтказилмайди — сўнгги йирик парад 1991 йил июн ойида бўлиб ўтган.

Трамп ўзининг биринчи президентлик муддати давомида 14 июлда Францияда Бастилиянинг эгалланиши куни муносабати билан ўтказилган ҳарбий парадни кўргач, Қўшма Штатларфда ҳам йирик ҳарбий парадлар ташкиллаштириш ташаббусини илгари сурган. Бироқ ўшанда бу ғоя амалга ошмаган, давлат идоралари парадни ташкил қилиш учун 90 миллион доллар сарфлашни истамаганди.

Вашингтон шаҳри маъмурияти эса танклар ва оғир ҳарбий техниканинг йўлларга етказиши мумкин бўлган зараридан хавотир билдирган. ABC News'нинг, парад режасидан хабардор расмийга таяниб хабар беришича, танкларга Виржиния штатидан шаҳар томон ўтувчи кўприкларда ҳаракатланишга рухсат берилмайди. Шаҳар ичида эса улар фақат белгиланган йўллар бўйлаб ҳаракатланиши мумкин бўлади.

🔥 @burchakostida
05.05.202514:10
🇺🇦 Reuters: Украинанинг иттифоқчилари Киевга қўшимча Patriot ҳаво мудофаа тизимларини етказиб бериш имкониятини муҳокама қилмоқда

Агентлик манбасига кўра, Украинага бундай тизимларни етказиб бериши мумкин бўлган давлатлар сафида АҚШ ва Греция мавжуд. Ғарб мамлакатлари июн ойида бўлиб ўтадиган NATO саммитига қадар тегишли келишувга эришишни режалаштираётгани айтилмоқда.

Reuters айнан нечта тизим етказилиши мумкинлигига аниқлик киритмади.

Аввалроқ Тhe New York Times нашри ҳам Украинага иккита Patriot тизими етказилиши мумкинлиги ҳақида хабар берган эди. Газета манбалари Киевга Исроилда жойлашган тизимлардан бири етказилиши мумкинлигини, яна бир тизим эса Германия ёки Грециядан жўнатилиши мумкинлигини билдирган.

"Ҳозирда Украинада саккизта Patriot ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими бор, аммо уларнинг иккитаси таъмирлаш жараёнида", дея маълум қилди NYT.

"Украина Ғарбдаги иттифоқчиларидан янги ҳаво мудофаа тизимларини сўрамоқда, чунки бу тизимлар аҳоли пунктларини Россия ракета ҳужумларидан ҳимоя қилишда ниҳоятда муҳим ҳисобланади. Айниқса, Patriot тизимлари қанотли ва баллистик ракеталарни уриб тушира олиши билан аҳамиятлидир", дейилади Reuters мақоласида.

🔥 @burchakostida
🇰🇵🇷🇺 КХДР БМТ санкцияларига қарамай, Россияга 15 минг меҳнат мигрантини жўнатган — The Wall Street Journal

"Статистик маълумотларга кўра, сўнгги бир йил ичида Шимолий Кореядан Россияга келганлар сони 12 баравар ошган, улардан тахминан 8600 нафарига талабалар визаси берилган. Таққослаш учун, ўтган йили Россияда атиги 130 нафар КХДР фуқароси таҳсил олаётган эди", деб ёзади нашр.

Қайд этиш жоизки, 2019 йилдан бери Шимолий Корея фуқароларининг хорижда ишлашига БМТ томонидан тақиқ жорий этилган.

🔥 @burchakostida
04.05.202515:15
🇺🇸 Трамп 2028 йилги сайловда учинчи президентлик муддатига номзодини қўйишни режалаштирмаётганини маълум қилди

АҚШ президенти бу ҳақда NBC News'га берган интервюсида айтиб ўтди.

"Одамлар “Трамп 2028” ёзуви туширилган кепкаларни сотишмоқда. Аммо мен бундай ниятда эмасман", — деди Трамп.

У, шунингдек, 2028 йилги президентлик сайловида Республикачилар партияси номидан Жей Ди Вэнсни номзод сифатида кўраётганини билдирди.

"Мен ажойиб тўрт йилни ўтказиб, президентликни идеал ҳолатда, “буюк бир республикачига” топширишни режалаштиряпман. У бошлаган ишларимизни давом эттиради. Тўрт йил — бу ҳақиқатан ҳам муҳим ишларга эришиш учун етарли муддат. Бу ҳақда ҳали гапиришга эрта, лекин мен ўзимнинг вице-президентимга эгаман. Жей Ди Вэнс жуда ажойиб иш олиб боряпти", — деди Трамп.

🔥 @burchakostida
04.05.202513:25
🇮🇱 Ҳусийлар ракетаси қулаганидан сўнг Бен-Гурион аэропорти яқинида ҳосил бўлган чуқурлик тасвирлари эълон қилинди

Оммавий ахборот воситалари маълумотига кўра, унинг диаметри 25 метрни, чуқурлиги эса бир неча метрни ташкил этади.

🔥 @burchakostida
03.05.202514:38
🇺🇦🇷🇺 Украина денгиз дрони Россия қирувчи самолётини уриб туширди

Украина Қуролли Кучлари хабарига кўра, 2 май куни Россиянинг бир неча ҳудудларига қилинган кенг кўламли дрон ҳужуми вақтида Қора денгиз акваториясида, Новороссийск шаҳри яқинида Россиянинг кўп функцияли Су-30 қирувчи самолёти уриб туширилган.

Қайд этилишича, бу денгиз дрони томонидан жанговар самолётни йўқ қилиш бўйича дунёдаги илк ҳолат ҳисобланади.

🔥 @burchakostida
🇷🇸 Сербия президенти Александар Вучич бетоб бўлиб қолгани сабабли АҚШдаги сафарини муддатидан олдин якунлади — Bloomberg

Агентликнинг хабар беришича, Вучич 2 май куни ўзини ёмон ҳис қилгач шифокорлар билан маслаҳатлашиб, Сербияга қайтишга қарор қилган. Белградга қайтгач, у Ҳарбий-тиббий академияга ётқизилган. Унинг касаллиги “тўсатдан юзага келган” деб таърифланган, аммо айнан қандай касаллик экани маълум қилинмаган.

Сербия президенти Қўшма Штатларга сафари давомида Доналд Трамп билан учрашишни режалаштирганди. Аммо Вучич Трамп билан кўришишга улгурган ёки йўқлиги ҳақида маълумот берилмаган.

Аввалроқ Сербия президенти, Евроиттифоқ етакчиларининг босимига қарамасдан, 9 май куни Москвадаги парадга боришини маълум қилганди. Ҳозирча Вучичнинг парадда иштирок этиши номаълум.

🔥 @burchakostida
05.05.202513:46
🇳🇱🇵🇱 Нидерландиядаги тадбирда нутқ сўзлаётган Полша бош вазири Доналд Тускга тутунли шашка улоқтирилди — OАВ

Хабарларга кўра, хотирлаш маросимида Полша ва Нидерландия бош вазирлари саҳнада бўлган. Сиёсатчилар қисқа муддатга саҳнадан олиб чиқилган.

🔥 @burchakostida
05.05.202511:33
🇩🇪 “Германия учун муқобил” (АfD) партияси уни “ўнг экстремистик ташкилот” деб тан олган Германия Конституцияни ҳимоя қилиш федерал идорасига қарши судга мурожаат қилди

Партия мазкур таснифни суд орқали бекор қилишни талаб қилмоқда.

Аввалроқ Германиянинг бўлажак вице-канцлери Ларс Клингбайл янги ҳукумат “Германия учун муқобил” (АfD) партиясини тақиқлаш масаласини кўриб чиқишини маълум қилган эди.

🔥 @burchakostida
🇹🇩 Руминияда икки поезд тўқнашиб кетди

Бу ҳақда Руминия Фавқулодда вазиятлар департаменти хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, йўловчи поезди станцияни тарк этишга ҳозирлик кўраётган пайтда, йўналишини ўзгартираётган бошқа бир поезд унга келиб урилган. Тўқнашув натижасида 14 киши жароҳат олган.

🔥 @burchakostida
04.05.202513:25
🇦🇺 Австралиядаги парламент сайловларида лейбористлар етакчилик қилмоқда

"Амалдаги бош вазир Энтони Альбанезе бошчилигидаги ҳукмрон Лейбористлар партияси парламент сайловларида ғалаба қозонади", деб тахмин қилмоқда Австралиянинг АBC телеканали.

4,9% овозлар ҳисоб-китобига кўра, лейбористлар 29 та ўринни, консерватив марказ-ўнг коалицияси эса 26 та ўринни қўлга киритмоқда. Мустақил ва кичик партияларнинг вакиллари эса олтита ўрин олмоқда.

АBC кутилмаларига кўра, марказ-ўнг коалиция етакчиси Питер Даттон ушбу сайловлар натижасида парламентдаги ўз ўрнидан айрилади.

Агар телеканалнинг кутилмалари тасдиқланса, Аьбанезе Австралияда сўнгги 20 йил ичида кетма-кет икки сайловда ғалаба қозонган биринчи бош вазир бўлади.

🔥 @burchakostida
03.05.202512:23
🇷🇺🇺🇦 Путин томонидан “Ғалаба куни” муносабати билан таклиф қилинган сулҳ ташаббуси Украинани синовдан ўтказиш учун билдирилган эди — Россия президенти матбуот котиби

Дмитрий Песковнинг сўзларига кўра, Россия президенти Киевнинг можарони тинч йўл билан ҳал қилиш йўлларини излашга тайёрлигини текширмоқчи бўлган.

Песков, шунингдек, Россия Украинадан “Ғалаба байрами кунлари” вазиятни юмшатишга қаратилган аниқ ҳаракатларни кутаётганини қўшимча қилди.

🔥 @burchakostida
🇷🇺 Путин ва Трамп ўртасида учрашув ўтказиш зарур, лекин унга яхши тайёргарлик кўрилиши керак – Россия президенти матбуот котиби

️Дмитрий Песковнинг бошқа баёнотлари:

◾️ “Германия учун муқобил” партиясининг “экстремистик ташкилот” сифатида тан олиниши билан боғлиқ вазиятга аралашмайди, чунки бу Германиянинг ички иши;

◾️ Кремл Украина ва АҚШ ўртасидаги фойдали қазилмалар бўйича келишув мазмуни билан таниш эмас;

◾️ Россия Германия янги канцлери Фридрих Мерцнинг ҳаракатларини кузатади, аммо у ҳануз муносабатларни нормаллаштириш истагини билдирмади;

◾️ Кремл Ҳиндистон ва Покистон чегарасидаги кескин вазиятни катта хавотир билан кузатмоқда;

◾️ Путиннинг иш жадвалида ҳозирча май ойи ўрталарида Яқин Шарққа сафар режалаштирилмаган;

◾️ Россия барча давлатлар билан ўзаро манфаатли муносабатларга тайёр.

🔥 @burchakostida
04.05.202518:27
🇷🇺 Владивостокда болалар иштирокида ҳарбий парад бўлиб ўтди — DW

"Приморе ўлкасининг турли ҳудудларидан келган 1500 дан ортиқ мактаб ўқувчилари ҳарбий кийим кийиб, шаҳар бўйлаб турли ҳарбий қўшин турлари ва кўнгиллилар отрядларини ифодаловчи кўринишда саф тортган ҳолда юрди", — деди ҳудуд губернатори Олег Кожемяко.

Хабар берилишича, “Ғалабанинг неваралари” деб номланган тадбирни КХДРдан келган мактаб ўқувчилари ҳам томоша қилишган.

Кожемяконинг сўзларига кўра, бу Шимолий Корея ҳарбий хизматчилари Курск вилоятида Украина Қуролли кучларига қарши жангларда “фаол иштирок этгани” билан боғлиқ.

🔥 @burchakostida
04.05.202514:28
🇬🇧🇮🇷 Буюк Британия полицияси Эроннинг етти фуқаросини ҳибсга олди, уларнинг баъзилари терактларни тайёрлашда гумон қилинмоқда

Ушбу шахслар иккита алоҳида тергов жараёни натижасида қўлга олинган, дея хабар бермоқда мамлакат расмийлари.

Лондон полициясининг таъкидлашича, биринчи тергов "муайян бир бинога" ҳужум қилиш режаларига тегишли.

Полиция гап айнан қайси бино ҳақида кетаётганига аниқлик киритмаган. Бироқ полиция ушбу бино эгалари хабардор қилинганини ва уларга зарур ёрдам кўрсатилаётганини маълум қилган.

🔥 @burchakostida
🇺🇦🇨🇿 Зеленский расмий ташриф билан Чехияга келди

Украина президентига унинг рафиқаси ҳамроҳлик қилмоқда

"Чехия президенти Павел, бош вазири Фиала ва парламент фракциялари етакчилари билан учрашувлар ўтказилиши режалаштирилган. Чехия ва авиация коалициясининг бошқа иштирокчилари билан биргаликда Украина учун яхши янгиликларни тайёрлаяпмиз", — дея маълум қилди Зеленский.

🔥 @burchakostida
🇺🇸🇺🇦🇷🇺 Вашингтоннинг позицияси ҳозирча ўзгаришсиз қолмоқда — АҚШ Давлат департаменти

"Қўшма Штатлар Россия ва Украина ўртасида воситачиликни давом эттирмоқда, бироқ агар ҳеч қандай олдинга силжиш бўлмаса, бу позиция ўзгариши мумкин", дейилади идора баёнотида.

🔥 @burchakostida
03.05.202511:59
🇮🇳🇵🇰 Ҳиндистон “миллий хавфсизлик” мақсадида Покистондан маҳсулотлар импорти ва транзитига тақиқ жорий қилди — Ҳиндистон Ташқи савдо

"Покистонда ишлаб чиқарилган ёки у ердан экспорт қилинадиган барча маҳсулотларнинг тўғридан-тўғри ва билвосита импорти ёки транзитига кейинги буйруқларгача тақиқ жорий этилди", дейилади Департамент томонидан эълон қилинган билдиришномада.

Бундан ташқари, Ҳиндистон Покистон байроғи остида сузувчи кемаларга ўз портларига киришни тақиқлади.

Эслатиб ўтамиз, икки мамлакат ўртасидаги муносабатлар Кашмирда сайёҳларга ҳужум қилиниши ва бунинг оқибатида 26 нафар одам ҳалок бўлганидан кейин ёмонлашган эди. Нью-Деҳли ушбу ҳужумда Покистонни айбламоқда, Исломобод эса бу айбловни рад этмоқда.

🔥 @burchakostida
Паказана 1 - 24 з 2 382
Увайдзіце, каб разблакаваць больш функцый.