21.04.202520:45
****
МУБОРАК МУҲАММАД ИСМИ БОР ЖОЙДА ТАҲҚИР СЎЗЛАРИ БЎЛМАСЛИГИ ЛОЗИМ
Камина 1983 йилда “Ўзбекистон адабиёти ва санъати” газетаси шеърият бўлимида хизмат қилар эдим. Эркин Воҳидов, Абдулла Орипов каби улуғ устозлар билан савол-жавоб тарзидаги суҳбатлар ташкил қила бошладим. Бу ишда бош муҳаррир ўринбосари лавозимида хизмат қилган атоқли олим Иброҳим Ғафуров тавсияси ва маслаҳатларига диққат қилар эдим.
Эркин Воҳидов билан қилган суҳбатим “Шоир ва шеър дунёси” сарлавҳаси билан газетада чоп этилди (1983). Абдулла Орипов билан қилган суҳбатим “Инсон қалби билан ҳазиллашманг” деган сарлавҳа остида босилди (1983, 26 сентябрь).
Шундан кейин бош муҳаррир, атоқли адиб Одил Ёқубов мендан ранжигандек бўлиб юрдилар. Гап шундаки, ўша суҳбатдаги баъзи сўзлар гўё Одил Ёқубовга қарши қаратилган экан.
Лекин бу тагдор ҳолатдан менинг асло хабарим йўқ эди. Бу сўзлар асар қаҳрамонларининг номлари ҳақида бўлган.
Абдулла Орипов ўша суҳбатда: “Муаллиф қаҳрамонни ёмон кўрса, унга ёмон ном қўймаслиги керак. Чунки ёмон одам онасидан ёмон бўлиб туғилмайди-ку! Ота-онаси бошда унга яхши ном қўйган бўлади. Ҳаққонийлик шуни талаб этади. Йўқса, ўқувчи унинг номига қараб, салбий қаҳрамон эканлигини, бундан кейинги қилмишлари салбий бўлишини сезиб қолади”, деб гапирган.
Бу адабиёт ҳақида самимий, ҳаққоний сўзлардир. Бу, унутмаган бўлсам, номига салбий сифатлар тақалган қаҳрамонлар ҳақида айтилган эди.
Бу гаплар ўз замонида ўтиб кетди. Ўша улуғ устозлар – Одил Ёқубов, Абдулла Орипов оламдан ўтиб кетдилар.
Лекин камина улуғ аллома, хожагон-нақшбандия таълимотининг улуғ шайхи Муҳаммад Зоҳид Қўтқу Ибн Иброҳим ал-Бурсавий ҳазратларининг иймон-эътиқодга оид “Аҳли суннат вал-жамоат ақоиди” асарини, буюк аллома, нодир фақиҳ ва муҳаддис, хожагон-нақшбандия тариқати Кумушхонавия шўъбасининг асосчиси, аждодлари Бухорои шарифдан бўлган азиз шайх – Аҳмад Зиёуддин ал-Кумушхонавий ҳазратларининг “Жомиъ ул-мутун” китобларини таржима қилиб, кўплаб тафсир ва ҳадис китобларини ўқиб, шуни англадимки, Муҳаммад деган исмга нисбатан ҳурмат сақлаш шарт экан ва кимки бу исмга беҳурматлик қилса, унинг жазоси муқаррар экан. Бу ҳурмат коинотнинг саййиди, севикли Пайғамбаримиз ҳазрати Муҳаммад алайҳиссаломнинг буюк ҳурматлари туфайли экан. Бу муборак исм ёнига салбий сифатларни тақаш, масалан, “Муҳаммад Чатоқ” деб номлаш оғир гуноҳ ҳисобланар экан.
“МУҲАББАТИДИН ОТИНГНИ ҲАБИБ
АТАБ МАҲБУБ...”
Хулусийнинг “Мажмаъ ул-одоб” китобида: “Бир дастурхон бошида Муҳаммад исмли киши ўтирган бўлса, ўша ерда баракот бўлишига эътиқод қилинсин”, дейилади.
Ҳазрати Умар (розияллоҳу анҳу): “Фарзандларингизга Муҳаммад деб исм қўйсангизлар, бу муборак номнинг ҳурматини сақланглар. Йўқса асло Муҳаммад деб ном қўйманглар”, дея вилоятларга мактуб йўллаганлар (Ибн Касир).
Ҳазрати Алишер Навоийнинг “Зиҳи, висолингга толиб тутуб ўзин матлуб” деган наът ғазалини ўқиб, мен бу ҳақиқатга янада қатъийроқ иқрор бўлдим. Матлаъда айтилади:
Зиҳи, висолингга толиб тутуб ўзин матлуб,
Муҳаббатидин отингни Ҳабиб атаб Маҳбуб.
Яъни: “Қандай гўзалдирки, талаб этувчи ҳар бир киши сизнинг висолингизга ўзини талабгор деб билади, зеро Маҳбуб, яъни севилгувчи Зот бўлмиш Ҳақ таоло сизга бўлган муҳаббати туфайли номингизни Ҳабиб деб атаган”.
Зотан, севикли Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг бир исмлари
Ҳабибуллоҳдир.
(давоми бор)
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

21.04.202505:14
НОДИРА БЕГИМ МАЪРИФАТИ
(давоми)
Нодира Бегимнинг ўз Девони дебочасида дарж этган энг юксак маърифий шеърларидан бирининг шарҳи:
Ул Худовандеки, қудрат ошкоро айлади,
Етти туфроқ узра тўққуз қубба иншо айлади.
“Ул Яратгувчи Зот ўз қудратини ошкор айлаб, етти қават ер устида тўққиз қуббани (осмонни) бунёд этиб қўйди”... Талоқ сураси, 12-оят маъноси: “Аллоҳ етти осмонни ва ердан ҳам уларнинг мислини (айри-айри) яратган Зотдир...”
Оламу Одамни халқ айлаб, камоли ҳикмати,
Халқ аро турлук аломатлар ҳувайдо айлади.
Ҳақ таоло оламни ва Одамни яратгач, ўз ҳикматининг камолини намойиш этиб, халқ орасида – яралмишлар ўртасида турли аломатлар, белгиларни ошкор қилиб, белгили ва зоҳир қилиб қўйди.
Шу белгилардан баъзилари инсонларнинг тиллари, ранглари ва хилма-хил бўлганидир.
Одамни илк бор тупроқдан яратгани, кейин инсонларни кўпайтириб, ер юзига тарқатгани,
инсонга ҳамдам бўлиб, одамзоднинг роҳат топмоғи учун ўз жинсидан жуфтлар яратгани ва ораларига муҳаббат ва меҳрибонлик солиб қўйгани,
осмонларни ва ерни яратмоғи, инсонларнинг тиллари рангларининг хилма-хил бўлмоғи,
кечаси ухлаб дам олиши ва кундузи Ҳақ таолонинг фазлу карамидан ризқини қидириши,
одамларга қўрқув ва ёмғирдан умид бериши учун чақмоқни кўрсатиши, осмондан ёмғир тушириб, у билан ўлимидан кейин ерни тирилтириши,
осмон ва ер Унинг амри билан (мавжуд тарзида) қоим туриши, Аллоҳ таоло қудратининг далилларидандир.
Бу оят-аломатларнинг ҳаммасида, шубҳасизки, тафаккур қиладиган инсонлар учун ибратлар бордир. Буларнинг ҳаммаси Рум сурасининг 20-25-оятларида билдирилган.
Зарраи хуршиди тобон, қатра – то баҳри ъамиқ,
Ҳар бири асрори ҳикмат эрди – иншо айлади.
Порлаб кўриниб турган қуёшнинг заррасидан тортиб, то чуқур уммоннинг бир қатрасигача – ҳар бири ҳикмат сирлари эди, уларни Ҳақ таоло бор қилди.
Қилди Аҳмадни нубувват осмонида қуёш,
Ул қуёш анворидин оламни пайдо айлади...
Ҳақ таоло Инжилда Аҳмад (Фараклит) деб зикр қилинган ва Қуръони каримда билдирилган ҳазрати Муҳаммад алайҳиссаломни нубувват, яъни пайғамбарлик осмонида қуёш қилиб қўйди. Ўша қуёшнинг нурларидан оламни пайдо қилди...
Устоз Мирзо КЕНЖАБЕК,
"Ёшларга дил сўзларим" китобидан.

20.04.202523:33
****
Ассалому алайкум ва
раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!
БУГУН:
Душанба.
Ҳижрий 1446 йил.
Шаввол ойининг 23-куни.
Милодий 2025 йил, 21-апрель.
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
Ассалому алайкум ва
раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!
БУГУН:
Душанба.
Ҳижрий 1446 йил.
Шаввол ойининг 23-куни.
Милодий 2025 йил, 21-апрель.
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

19.04.202519:34
****
Бутун пайғамбарлар хожаси – ул зотга салоту салом ва таҳиййатлар бўлсинки – ўз ҳадиси шарифларида айтадилар: «Солиҳ зотлар зикр қилинган жойларга Аллоҳнинг раҳмати ёғар». Бас, агар бир киши Аллоҳнинг раҳмати ёғадиган бир дастурхон ёзса, мумкиндирки, ўшал моидадан бир фойда топгай, асло қуруқ қайтарилмас.
****
Шояд ул азиз зотларнинг қудсий-муборак руҳларидан мен шўрлик ва бенавога ҳам бир мадад етса ва вафотимдан олдин мени ҳам бир сояи давлатга етказса.
****
Қуръони карим ва ҳадиси шарифлардан кейин сўзларнинг энг гўзали валийлар сўзи эканини кўрдим, чунки уларнинг барча сўзлари Қуръони карим ва ҳадиси шарифларнинг шарҳидир.
****
Қуръони карим ва ҳадиси шарифларни англамоқ учун тил-луғат, сарфу наҳв илмларини билмоқ зарур бўлар, оддий халқ эса уларнинг маъноларидан бебаҳра қолар эди. Валийлар сўзи эса Қуръон ва ҳадислар шарҳи бўлгани боис хосларга ҳам, халқ оммасига ҳам улардан насиба етгайдир.
“ТАЗКИРАТ УЛ - АВЛИЁ”дан.
Устоз Мирзо КЕНЖАБЕК таржимаси.

18.04.202522:37
“ҲИКМАТ ХАЗИНАСИ” китобидан
****
Абдулвоҳид ибн Зайддан:
“Халқ билан машғул бўлмасдан, Аллоҳ билан машғул бўлган ҳеч бирор кишини биласанми?” – деб сўрадилар.
“Ҳа, бир кишини биламан, у ҳозир келиб қолади”, – деди.
Шу замон эшикдан Утба ибн Ғулом кириб келди.
Ундан сўрадилар: “Қаердан келдинг?”
“Бозордан келдим”, – деди.
“Йўлда кимни кўрдинг?” – дедилар.
“Ҳеч кимни кўрмадим”, – деди.
****
Қалбин ёлғиз Ҳаққа тута олган ким?
Кутганин бир Ҳақдан кута олган ким?
Дунё бозоридан ҳеч кимни кўрмай,
Ҳақнинг ёди ила ўта олган ким?..
Мирзо КЕНЖАБЕК

17.04.202523:14
****
Ботил ишларга боқмоқ кўнгилдан Ҳақ маърифатини кетказур.
****
Маърифат дарахтини фикрат суви билан суғормоқ.
Ғафлат дарахтини бедорлик суви билан суғормоқ.
Тавба дарахтини эса пушаймонлик суви билан суғормоқ керакдир.
****
Ҳар ким Аллоҳдан бошқа нарса билан шод бўлса, тезда унинг шодлиги қайғуга алмашгай.
Шайх Фаридуддин Аттор ҳазратларининг
"Тазкират ул-авлиё"асаридан.
Форс тилидан Устоз Мирзо Кенжабек таржимаси.

21.04.202520:40
****
Холиқо! Боқсанг-чи оҳ-зоримга, Ҳув!
Дард олиб келдим бу бозорингга, Ҳув!
Нолалиғ найман, мени кесмиш гуноҳ,
Бас, мени қайтар у найзоримга, Ҳув!
Мирзо КЕНЖАБЕК
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
Холиқо! Боқсанг-чи оҳ-зоримга, Ҳув!
Дард олиб келдим бу бозорингга, Ҳув!
Нолалиғ найман, мени кесмиш гуноҳ,
Бас, мени қайтар у найзоримга, Ҳув!
Мирзо КЕНЖАБЕК
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
21.04.202505:07
МЕҲРУ МУҲАББАТ МУЛКИНИНГ СУЛТОНИ – НОДИРА БЕГИМ (МОҲЛАР ОЙИМ) БУ
(1792–1842)
Моҳлар Ойим – Нодира 1792 йилда Андижон шаҳрида туғилган. У истеъдодли, маърифатпарвар шоира бўлиш билан бирга, давлат арбоби ҳам бўлган. Комила ва Макнуна тахаллуслари билан ҳам шеърлар ёзган. Отаси Андижон ҳокими Раҳмонқулбий юқори насаб ҳисобланган минг қавмидан бўлиб, Фарғона ҳукмдори Олимхоннинг тоғасидир.
Нодира бир ғазалида саййидлар – улуғлар хонадонидан эканини айтиб, барча улуғ аждодларига Аллоҳнинг раҳматини тилайди:
Сиёдат хонадони – Шоҳ Бобур насли покимен,
Худоё, раҳмат айла барча аждоди ъизомимни.
Амир Олимхон укаси Амир Умархонга Марғилон ҳокимлигини беради ва уни 1807 йилда Нодирага уйлантиради.
Нодира шу хонадонда шеяърият билан машғул бўлади, шоира Увайсий билан танишади, уни муаллима сифатида саройга таклиф этади.
Нодиранинг эри Амир Умархон ҳам Амирий тахаллусида кўркам ижод қилган.
Амир Умархон вафотидан кейин уларнинг ўғли Муҳаммад Алихон (Маъдалихон) 14 ёшида (баъзи манбаъларда 17 ёшида – тақрибан 1803-06–1842 йиллар) тахтга ўтириб, Қўқон хони бўлади.
Лекин давлатни, асосан, Нодира Бегимнинг ўзи идора қилди. Унинг ҳукмронлиги даврида хонлик ҳудудини кенгайтиришга уринилган. Вайрона мулкларни адолат билан обод этиш малика Нодиранинг улуғ ғояларидан бўлган:
Мен ҳам ҳиммат ила эл хотирин шод этай,
Мулк вайронларин адл ила обод этай.
Нодиранинг замондоши Қози Абдунаби Хотифнинг ўз достонида ёзишича, Нодира Бегим “гулистондек Чаҳорчаман боғига бориб, Фарғона, Тошкент, Хўжанд, Андижон ва бошқа шаҳарлардан фозиллар, олимлар, ҳаттотлар, наққошларни ўз хизматига чақиртириб келган”.
Нодира Бегим мадрасалар бунёд этган маликалардан саналади. У бозор ва расталар, масжид ва мадрасалар, карвонсаройлар қурдирган. Гўристони Калондаги Мадрасаи Чалпак, Тақагарлик растасидаги Моҳларойим мадрасасини бино эттирган.
Нодиранинг умри охири фожеали бўлди...
Бухоро – Қўқон ўртасидаги муносабатлар ёмонлашуви ва тез-тез такрорланиб турадиган ҳарбий тўқнашувлар шунга олиб келдики, Муҳаммад Алихон 1841 йилнинг ноябрида тахтни укаси Султон Маҳмудга топширади.
Шунга қарамай, 1842 йилнинг апрелида Бухоро амири Насруллоҳхон Қўқонни забт этди ва гарчи ўзи ислом шариати ҳукмларига қатъий амал қилган шахс бўлса-да, Муҳаммад Алихонни, унинг укаси Султон Маҳмудхонни ва онаси Нодира бегимни қатл эттиради.
Нодира Бегимдек диёнатли, маърифатпарвар ва олима аёлни ўлдириши амир Насруллоҳхоннинг мудҳиш хатоси эди. Бу жиноятнинг жавоби осон бўлмаса керак.
* * *
Нодира Бегим фақр ва қаноат мақомида ижод қилган бўлса-да, меҳру муҳаббат султони эканни баён этиб, Фарғонанинг фарзоналари – оқил, фозил ва донишмандлари унинг маънавий давлатидан баҳраманд эканини изҳор этади:
Комила, меҳру муҳаббат мулкининг султониман,
Давлатимдин баҳравар Фарғонадур фарзоналар...
Нодира шеърларида мажозий муҳаббат, яъни ўз жуфти ҳалоли Амир Умархонга бўлган ошкора муҳаббат изҳорларини ҳам учратамиз. Лекин шоиранинг ошиқ ва ориф қалби Ҳақ таолодан ўзгага ошно бўлишни истамайди:
Икки оламда умидим Сендин эрмиш, Комила,
Қилмағил, ё Рабб, Ўзунгдин ўзгаларга ошно!..
Шўро давридан бузуқ мафкура натижасида Нодира Бегимнинг қабри Амир Умархоннинг ёнидан бошқа жойга – қабристон чеккасига қўчирилган.

20.04.202514:30
Сирдарё вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов Устоз Мирзо Кенжабекнинг "Буюк термизийлар" китоби билан.
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

19.04.202519:32
****
Ассалому алайкум ва
раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!
БУГУН:
Якшанба.
Ҳижрий 1446 йил.
Шаввол ойининг 22-куни.
Милодий 2025 йил, 20-апрель.
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
Ассалому алайкум ва
раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!
БУГУН:
Якшанба.
Ҳижрий 1446 йил.
Шаввол ойининг 22-куни.
Милодий 2025 йил, 20-апрель.
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

18.04.202522:35
****
Ассалому алайкум ва
раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!
БУГУН:
Шанба.
Ҳижрий 1446 йил.
Шаввол ойининг 21-куни.
Милодий 2025 йил, 19-апрель.
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
Ассалому алайкум ва
раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!
БУГУН:
Шанба.
Ҳижрий 1446 йил.
Шаввол ойининг 21-куни.
Милодий 2025 йил, 19-апрель.
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

17.04.202523:14
****
Ассалому алайкум ва
раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!
БУГУН:
ЖУМЪА.
Ҳижрий 1446 йил.
Шаввол ойининг 20-куни.
Милодий 2025 йил, 18-апрель.
КУНЛАРНИНГ САЙЙИДИ - ЖУМЪА КУНИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

Ул қутби олами руҳоний, ул маъдани ҳикмати раббоний, шайхлар имоми – ибни Ато қоддасаллоҳу таоло руҳаҳул азиз.
Шайх Жўнайд ҳазратлари муридларининг улуғи эди.
Ҳазрати шайх ибни Ато ҳикматларидан
****
Кимки солиҳлар номини топган бўлса, унинг бисоти (даражаси) каромат бисоти бўлгай.
Кимки авлиёлар номини топган бўлса, унинг бисоти унс (Ҳақ дўстлиги) бисоти бўлгай.
Кимки анбиёлар номини топган бўлса, унинг бисоти қурб (Ҳаққа яқинлик) бисоти бўлгай.
****
Ботин Ҳақ таоло назаргоҳидир. Ҳақ назаргоҳидан мўъминларнинг ғизоси – зикру тоат, мунофиқларнинг ғизоси – емоқ-ичмоқдир.
****
Агар бир киши йигирма йил нифоқ шевасига қадам босган бўлса-ю, кейин бир соат мусулмон биродарининг манфаати учун қадам босса, бу ҳоли олтмиш йил ихлос ила тоат қилмоқдан яхшироқдир.
Шайх Фаридуддин Аттор ҳазратларининг
"Тазкират ул-авлиё"асаридан.
Форс тилидан Устоз Мирзо Кенжабек таржимаси.
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
Ул қутби олами руҳоний, ул маъдани ҳикмати раббоний, шайхлар имоми – ибни Ато қоддасаллоҳу таоло руҳаҳул азиз.
Шайх Жўнайд ҳазратлари муридларининг улуғи эди.
Ҳазрати шайх ибни Ато ҳикматларидан
****
Кимки солиҳлар номини топган бўлса, унинг бисоти (даражаси) каромат бисоти бўлгай.
Кимки авлиёлар номини топган бўлса, унинг бисоти унс (Ҳақ дўстлиги) бисоти бўлгай.
Кимки анбиёлар номини топган бўлса, унинг бисоти қурб (Ҳаққа яқинлик) бисоти бўлгай.
****
Ботин Ҳақ таоло назаргоҳидир. Ҳақ назаргоҳидан мўъминларнинг ғизоси – зикру тоат, мунофиқларнинг ғизоси – емоқ-ичмоқдир.
****
Агар бир киши йигирма йил нифоқ шевасига қадам босган бўлса-ю, кейин бир соат мусулмон биродарининг манфаати учун қадам босса, бу ҳоли олтмиш йил ихлос ила тоат қилмоқдан яхшироқдир.
Шайх Фаридуддин Аттор ҳазратларининг
"Тазкират ул-авлиё"асаридан.
Форс тилидан Устоз Мирзо Кенжабек таржимаси.
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

20.04.202523:35
****
Холиқо! Сабру тўзимсан, Холиқо.
Жанг, кураш урфин тузибсан, Холиқо!
Қай томон, қай эл, қаю куч енгса ҳам,
Оқибат ғолиб Ўзингсан, Холиқо!
Мирзо КЕНЖАБЕК
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
Холиқо! Сабру тўзимсан, Холиқо.
Жанг, кураш урфин тузибсан, Холиқо!
Қай томон, қай эл, қаю куч енгса ҳам,
Оқибат ғолиб Ўзингсан, Холиқо!
Мирзо КЕНЖАБЕК
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
19.04.202519:38
****
ҲАҚИҚАТ ЁРИНИНГ ВАФОДОРИ –
ЖАҲОН ОТИН УВАЙСИЙ БУ
(1779–1845)
XV асар Ҳиротига қиёс қилинган XIX аср Қўқон адабий муҳитида уч забардаст шоира етишди: Жаҳон Отин Увайсий, Нодира Бегим, Маҳзуна.
Жаҳон Отин Увайсий 1779 йилда Марғилон шаҳрида туғилиб, 1845 йилда ўша ерда вафот этган.
Отаси олим ва фозил зот бўлиб, Жаҳон бонуни ёшлигидан илм-маърифат билан тарбият қилгани, шеър назариётини ўргатгани, у тез фурсатда чиғатой (ўзбек) ва форс мумтоз шоирлари ижодини пухта ўрганиб, маърифатли шоира бўлиб етишгани марҳум олим Тўхтасин Жалолов китобларида баён этилган.
Демак, Жаҳон Отин оила муҳитида хат-саводини чиқариб, онасининг ёнида мактабдорлик қилади. Акаси Охунджон ҳофиздан шеърият илмини ўрганади, аруз вазнини, муаммо санъатини – шеърда сўз ва фикрни яшириш санъатини мукаммал эгаллайди.
Қалбан Амир Умархон саройидаги шеър мажлисларига талпинган Жаҳон Отин, ниҳоят, Нодира Бегимнинг таклифи билан Қўқон адабий муҳитига келиб қўшилади, мушоираларда иштирок этади.
Саройда Нодира Бегим ва бошқа хотин-қизларга шеърият илмидан дарс бериб, устозлик қилади.
Дилшод Отин берган маълумотга кўра, у Нодира билан Конибодом, Хўжанд, Ўратепа, Тошкент, Андижон каби шаҳарларни кезган.
1842 йилда Бухоро амири Насруллоҳхон Қўқонни эгаллагач, Марғилонга қайтиб, умрининг охиригача шу ерда яшаган.
Забонингни кетургил, эй шакарлаб, тўти гуфтора,
Нечукким, марҳамат ўлсун неча мендек дилафкора.
Мени “Ло йадхулун” деб маҳрум этма, боғбон аҳли,
Азал деҳқони бағрим қонини эккан бу гулзора...
Увайсий, юз жафо кўрсанг ҳақиқат ёридин доим,
Ўгурма юзни андин, солма кўзни ўзга дилдора...
Қуръони каримдаги “Ло йадхулуна” ояти гарчи куфр аҳли ҳақида нозил бўлган эса-да, Увайси бу восита билан ўз маърифатини намоён этмоқда. Жумланинг тўлиқ шакли:
“Ва йадхулунал-жанната ҳатто йалижал жамалу фий саммал-хиёоти” – “токи туя игнанинг тешигидан ўтмас экан, улар жаннатга кирмаслар” Бунда Аъроф сурасининг, 40-ояти маъносига ишорат қилинган.
“Азал деҳқони бағрим қонини эккан бу гулзора” сатри билан эса ҳазрати Момо Ҳавво онамиз ҳазрати Одам Ато отамиз (алайҳиссалом) билан аввал жаннатда яшаганларига, кейин бағри қон бўлиб, жаннатдан туширилганларига ишорат қилмоқда.
“Азал деҳқони бағрим қонини эккан бу гулзора” сатрнинг таъвили шудир. “Азал деҳқони” иборасидан мурод Аллоҳ талодир.

18.04.202522:42
****
ШЕЪРИЯТ МАЛИКАЛАРИ ВА ФАҚР МАҚОМИНИНГ ХОДИМАЛАРИ
Шунингдек, адабиёт оламида ҳам Зебуннисо Бегим (XVII аср), Нодирабегим – Моҳлар ойим, аввал Комила тахаллуси билан шеърлар ёзган (XVIII–XIX) Жаҳон Отин – Увайсий (XIX), Маҳзуна Мулла Бошмон қизи (XIX), Муъаззамхон (XIX) каби шоиралар яшаб, ижод қилиб ўтганлар.
Улар илму маърифат, одоб-ахлоқ бобида нодир, тасаввуф таълимидан баҳраманд, баъзилари шоҳларнинг қизи ёки умр йўлдоши бўла туриб, фақр – қаноат мақомига юз бурган зотлар эдилар.
Баъзи олимлар Фарғона-Қўқон адабий муҳитида беназир шоиралар етишганини назарга олиб, XIX аср Фарғонаси XV аср Ҳиротидан ўзиб кетган эди, деб қайд этганлар (Тўхтасин Жалоловнинг “Ўзбек шоиралари” китобига қаралсин).
Албатта, жаҳон тарихида XV аср Ҳиротига тенг адабий муҳитни топиш қийин. Лекин мазкур таърифда баркамол шоираларни улуғлаш ва олқишлаш мақсади бор.
ТЕМУРИЙ НАСЛИДАН ЗЕБУННИСО БУ
(1639–1702)
Шоира, олима, хаттот Зебуннисо Бегимнинг насаб шажараси Соҳибқирон Амир Темурга боғланади.
У Ҳиндистондаги Бобурийлар сулоласидан бўлиб, Шоҳ Жаҳоннинг учинчи ўғли бўлган Муҳйиддин Муҳаммад – Аврангзеб Оламгирнинг (1618–1707) қизидир.
Онаси Дилрасобону Бобур Мирзонинг қизи бўлмиш Гулбадан бегимнинг авлодидандир. Шоира туркий-ўзбек тили билан бирга араб, форс тилларини пухта билган, форс тилида ижод этган. Байт:
Дур бод ан тан саре, к-оройиши доре нашуд,
Бишканад дасте, ки хам бар гардани ёре нашуд.
Таржимаси:
Тандин айрилсин у бош, гар лойиқи дор ўлмаса,
Синсин у қўл, ёр бўйнига агар ёр ўлмаса.
Рубоий:
Ман аз даҳани мор шакар металабам,
Аз хонаи анкабут пар металбам.
Аз синаи наррашер шир металабам,
Аз марди параҳнапой зар металабам.
Таржимаси:
Мен илон оғзидан шаккар талабман,
Ўргимчак инидан бол-пар талабман,
Эркак шер кўксидан сут талаб қилгум,
Яланг оёқ касдан мен зар талабман.
Зебунисо Бегимнинг Деҳли шаҳридаги қабртошига ёзилган ўз байти:
Ба ғайри сабза напўшад касе мазори ман,
Ки қабрпўши ғарибон ҳамин гиёҳ бас аст.
Таржимаси:
Ёпмасин қабрим биров майсадин ўзга ила,
Ким, ғариб қабрин ёпарга шул гиёҳ басдир ўзи.
Яъни: “Менинг қабримни бирор киши сабза – майсадан бошқа нарса билан ёпмасин, чунки ғариблар қабрини ёпиш учун шу гиёҳнинг ўзи басдир”.
Бу гўзал байтда Зебуннисо Бегимнинг юксак ахлоқи, тавозуъ, хоксорлик ва маърифати барқ уриб турибди.

17.04.202523:20
****
ТУРКИЙ-ЎЗБЕК АДАБИЁТИДА
АРБАЪИЙН ТУРКУМЛАРИ
Ўтган суҳбатларимизда айтган эдик, девон адабиёти, яъни мумтоз шеърият XI асрда Мавароуннаҳрда (бугунги Ўзбекистон заминида) Қорахонийлар даврида бошланган бўлиб, исломий маданиятдан баҳра олган, шу сабабдан араб ва форс манбаъларидан таъсир топган маърифий адабиётдир.
Қуръони карим ва ҳадиси шариф маъноларини ўзига сингдирган бу мумтоз адабиёт «Мажоз ҳақиқатнинг кўпригидир» деган ҳукмга асосланади, яъни мажоз йўли билан ҳақиқатни куйлайди.
Шунингдек, мажоздан холи ва айни ҳақиқат бўлган адабиёт намуналари ҳам мавжудки, буларнинг энг ёрқин мисоли Арбаъийн (“Қирқ ҳадис назми”) туркумларидир.
Дарҳақиқат, адабиётимизда “Арбаъийн” туркумлари билан бирга, гўзал Ислом фиқҳини шеърга солиш анъаналари ҳам мавжуд.
Ҳазрат Навоийнинг “Арбаъийн”, “Сирож ул-муслимийн”, Заҳируддин Муҳаммад Бобурнинг “Мубайян”, ҳазрати Сўфи Аллоҳёрнинг “Маслак ул-муттақийн” ва “Сабот ул-ожизийн”, Хатмий Тошкандийнинг “Назмул-Мухтасар” каби асарлари бунинг далилидир.
Шарқ шеъриятида Арбаъийн анъанаси ҳазрати Мавлоно Абдураҳмон Жомийдан бошланган.
Айни Жомий форсий назм қилган қирқ ҳадисни ҳазрат Навоий ҳам туркий назмга солиб, янги Арбаъийн тузганлар.
ХХ ва ХХI асрда ҳам бу анъана давом этди. Ўз даврида буюк устоз Абдулла Орипов мазкур мавзуни юксак мақомга олиб чиқдилар ва “Ҳикмат садолари” туркуми шоир ижодининг гултожи бўлиб қолди.
Кейин Сирожиддин Саййид, Шукур Қурбон, Ғайрат Мажид, ёш шоир Мансур Жумаев ўзига хос Арбаъийнлар туздилар.
Маҳмуд Тоир ўз ижодидаги ирфоний руҳдаги шеърларни саралаб, “Уйғоқ дил” китобини тузди ва бу китоб Шайх Усмонхон ибн Эшон Темурхон Алимов раҳматуллоҳи алайҳ ҳазратларининг “Кўнгилдаги нур” сарлавҳали сермазмун сўзбошиси билан алоҳида китоб ҳолида нашр этилди.
Демак, Абдулла Ориповнинг “Ҳикмат садолари” ва “Ҳаж дафтари” туркумлари, “Жаннатга йўл” достони ва юқорида зикр қилинган асарлар исломий маърифат натижаси ўлароқ майдонга келди. Яъни, мазкур шоирлар ўлмас ҳаётий манбаълардан ўзларига яраша насибаларини олдилар.

16.04.202520:58
****
ИЖОД БУ ҲИКМАТДИР, ҲИКМАТ ЭСА
ПОКЛИК МАҲСУЛИДИР
Луғатимизда “ҳикмат” деган гўзал сўз бор.
Оламдаги Пайғамбарлар Парвардигордан ўзларига ҳикмат ато этишини сўраганлар, улуғ сўз султонлари – қалам аҳллари ҳикматни орзу қилганлар.
Севикли Пайғамбаримиз алайҳиссалом “Шеърда ҳикмат бор, баёнда сеҳр бор”, деганлар.
У ҳолда, “ҳикмат” нима экан ўзи?
“Ҳикмат” сўзининг йигирмадан ортиқ тавсиф ва таърифлари бор.
Шулардан энг муҳимлари:
«Ҳикмат сўзда ва феълда ҳақ ҳукмни сақламоқдир» (Ибни Нужайҳ ҳазрати Мужоҳиддан (розияллоҳу анҳу) ривоят қилганлар).
“Ҳикмат илм ва фиқҳ демакдир” (Ҳазрати Мужоҳид розияллоҳу анҳу).
“Ҳикмат мавжудотнинг моҳиятидаги маъноларни англамоқдир” (Иброҳим Нахоий).
“Ҳикмат ижод демакдир. Ҳикмат сабаб ва иллатларга асосланган ва улар билан алоқадордир, иллатнинг ҳақиқати ҳам яратмоқ ва ижод этмоқдир, шу сабабларга кўра, асл ҳикмат ижод демакдир” (Саййид Шариф Журжоний, «Ал-Таърифот» китоби, 63-саҳифа).
Модомики, ҳикмат шундай бебаҳо неъмат экан, у ҳолда ҳикмат қандай ҳосил қилинади?
“Тасаввуф ва гўзаллик” китобида гўзал ҳадиси шариф келтирилган.
Севикли Пайғамбаримиз алайҳиссалом: “Ҳикматнинг боши Аллоҳдан қўрқувдир”, деганлар.
Аллоҳдан қўрқув дегани инсоннинг “Яратган Зот ҳар бир ишимни кўриб турибди, ҳар бир ният ва ҳаракатимни билиб турибди, ҳар сўзимни эшитиб турибди, ҳар бир иш-амал учун ҳисоб-китоб бор”, деб ҳамиша Ҳақ таолонинг ёди билан яшамоғидир.
Бошқа бир ҳадиси шарифда эса: «Кимки ихлос билан қирқ тонг (яъни қирқ кун ва тун) Аллоҳга ибодат қилса, унинг дилидан тилига ҳикмат булоқлари оқиб чиқа бошлайди», дейилади (ҳазрати Аҳмад ибн Ҳанбал, “Муснад” китоби, “Зуҳд” бўлими; “Жомиъ ул-усул”, “Руҳул баён”).
Яъни, одам қирқ кун ибодат, зикр, тасбиҳ, рўза билан машғул бўлади. Натижада унинг дилидан тилига ҳикмат булоқлари тошиб чиқа бошлайди. Нега? Чунки инсон маънавиятида бир нарсалар юз берди, бир ўзгариш содир бўлди. Қулфлоғлик эшиклар очилди, воридот – файзу футуҳ, ақлий тушунчалар, кашфлар кела бошлади. Дилидан тилига ҳикмат ана шу йўсин кўчди. Сўзлайдиган сўзларининг ҳаммаси ёқимли, гўзал бир ҳолга келди... Бас, хавфуллоҳ – Аллоҳдан қўрқув бўлгач, инсон ана шундай ҳолатга келади” (“Тасаввуф ва гўзаллик”).
БУЛОҚЛАР ЕРДА БЎЛАДИ
“Руҳул-баён” китобида ҳикмат борасида ғоят пурҳикмат шарҳлар бор: “Булоқлар фақат ерда бўлади. Ер юзи сувлар тошиб чиқадиган макондир".
Бу баёндан англашиладики, инкор аҳллари (Илоҳий ҳақиқатларни инкор этувчилар) убудият, яъни бандалик ва тавозуъкорлик рутбасига эришмайдилар, Илоҳий огоҳлантиришларни яхши бир ният билан қабул этмайдилар, шунинг учун улар ҳамиша тотли сув булоқларидан маҳрум бўлиб келганлар.
Демак, поклик ила бандалик қилишда ер билан – тупроқ билан тенглашиш, бирлашиш бор, тавозуъ бор, ўзини хор ва хоксор тутиш бор.
Бу хислатлар қалбни, басиратни, идрок булоқлари кўзини очади.
Ҳазрати Сўфий Аллоҳёр айтганларидек:
Отанг ердур, сенам ердай қилиқ қил:
Ёмонлик айлаганга яхшилиқ қил...

21.04.202520:39
****
Ассалому алайкум ва
раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!
БУГУН:
Сешанба.
Ҳижрий 1446 йил.
Шаввол ойининг 24-куни.
Милодий 2025 йил, 22-апрель.
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
Ассалому алайкум ва
раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!
БУГУН:
Сешанба.
Ҳижрий 1446 йил.
Шаввол ойининг 24-куни.
Милодий 2025 йил, 22-апрель.
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

20.04.202523:35
****
Азиз шайхлар айтибдурларким:
Ҳақ таолонинг икки Яҳёси бор; бири – набий, иккинчиси – валий.
****
Ҳазрати Яҳё ибн Муоз қуддиса сирруҳу ҳикматларидан
Уч хислат авлиё сифатидир:
1. Ҳақ таолога эътимоқ айламоқ(таянмоқ).
2. Аллоҳдан бошқасидан беҳожат бўлмоқ.
3. Доимо қаноатли бўлмоқ.
****
Ўзида ушбу уч хислат бўлган киши солиҳ кишидир:
1.Ўзидан юқори бўлганларга ибрат кўзи билан боқгай, ҳасад кўзи билан эмас.
2.Камбағал-мискинларга шафқат кўзи билан билан боқгай, кибр кўзи билан эмас.
3.(Зарурий муомила вақтида) аёлларга сиёнат (сақланиш) кўзи билан боқгай, шаҳват кўзи билан эмас.
****
Бу йўл толибининг офати Ҳақ зикридан чалғитувчи ёмон йўлдошдир.
Шайх Фаридуддин Аттор ҳазратларининг
"Тазкират ул-авлиё"асаридан.
Форс тилидан Устоз Мирзо Кенжабек таржимаси.
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
Азиз шайхлар айтибдурларким:
Ҳақ таолонинг икки Яҳёси бор; бири – набий, иккинчиси – валий.
****
Ҳазрати Яҳё ибн Муоз қуддиса сирруҳу ҳикматларидан
Уч хислат авлиё сифатидир:
1. Ҳақ таолога эътимоқ айламоқ(таянмоқ).
2. Аллоҳдан бошқасидан беҳожат бўлмоқ.
3. Доимо қаноатли бўлмоқ.
****
Ўзида ушбу уч хислат бўлган киши солиҳ кишидир:
1.Ўзидан юқори бўлганларга ибрат кўзи билан боқгай, ҳасад кўзи билан эмас.
2.Камбағал-мискинларга шафқат кўзи билан билан боқгай, кибр кўзи билан эмас.
3.(Зарурий муомила вақтида) аёлларга сиёнат (сақланиш) кўзи билан боқгай, шаҳват кўзи билан эмас.
****
Бу йўл толибининг офати Ҳақ зикридан чалғитувчи ёмон йўлдошдир.
Шайх Фаридуддин Аттор ҳазратларининг
"Тазкират ул-авлиё"асаридан.
Форс тилидан Устоз Мирзо Кенжабек таржимаси.
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

19.04.202519:34
****
Холиқо! Огоҳу холиссан Ўзинг,
Сендан олисларга олиссан Ўзинг.
Хор бўлиб банданг умрбод йиғса ҳам,
Давлату дунёга вориссан ўзинг.
Мирзо КЕНЖАБЕК
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
Холиқо! Огоҳу холиссан Ўзинг,
Сендан олисларга олиссан Ўзинг.
Хор бўлиб банданг умрбод йиғса ҳам,
Давлату дунёга вориссан ўзинг.
Мирзо КЕНЖАБЕК
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

18.04.202522:38
****
Холиқо! Ким Сенга дўстдир, бизга дўст,
Бас, Сенинг сўзинг сабаб мен сўзга дўст.
Бул куни йўқдир ўзимдан ўзга ёв,
Ул Куни йўқдир Ўзингдан ўзга дўст!

Холиқо! Мангу ҳидоятсан Ўзинг,
Ояту ҳифзу ҳимоятсан Ўзинг.
Душманим минг-мингта лашкар тўпласин,
Холиқо, менга кифоятсан Ўзинг!
Мирзо КЕНЖАБЕК
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
Холиқо! Мангу ҳидоятсан Ўзинг,
Ояту ҳифзу ҳимоятсан Ўзинг.
Душманим минг-мингта лашкар тўпласин,
Холиқо, менга кифоятсан Ўзинг!
Мирзо КЕНЖАБЕК
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

16.04.202520:54
****
Холиқо, хосдир Сенга бахшандалик,
Баски, касб ўлмиш менга шармандалик.
Холиқо! Қалбимни нуринг бирла юв,
Токи банданг Сенга қилсин бандалик.
Мирзо КЕНЖАБЕК
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
Холиқо, хосдир Сенга бахшандалик,
Баски, касб ўлмиш менга шармандалик.
Холиқо! Қалбимни нуринг бирла юв,
Токи банданг Сенга қилсин бандалик.
Мирзо КЕНЖАБЕК
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
显示 1 - 24 共 407
登录以解锁更多功能。