Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мирзо Кенжабек ижодхонаси avatar

Мирзо Кенжабек ижодхонаси

Ўзбекистон Ислом цивилизацияси маркази бўлим бошлиғи, шайх ва шоир устоз Мирзо Кенжабек (Мирзо Аҳмад Хушназар Термизий)нинг ижодхонаси.
ЎЗАНДАН МАЪЛУМОТЛАР ОЛИНГАНДА МАНБА КЎРСАТИШ ЛОЗИМ!
TGlist 评分
0
0
类型公开
验证
未验证
可信度
不可靠
位置Узбекістан
语言其他
频道创建日期Квіт 05, 2021
添加到 TGlist 的日期
Жовт 31, 2024

记录

31.10.202423:59
10.9K订阅者
11.02.202501:40
350引用指数
21.04.202519:38
5.5K每帖平均覆盖率
21.04.202519:38
5.5K广告帖子的平均覆盖率
22.02.202521:28
94.74%ER
21.04.202522:21
85.63%ERR

Мирзо Кенжабек ижодхонаси 热门帖子

****

Агар нидо бўлсанг, нурли нидо бўл,
Билол овозидек боқий садо бўл.
Дунё заҳматлари ичра ҳамиша
Мард бўл, бўлганда ҳам марди Худо бўл!


Мирзо КЕНЖАБЕК


@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
****

Ассалому алайкум  ва
раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!

БУГУН:
Чоршанба.
Ҳижрий 1446 йил.
Шаввол ойининг 11-куни.
Милодий 2025 йил, 9-апрель.


@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
****

Ассалому алайкум  ва
раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!

БУГУН:
ЖУМЪА.
Ҳижрий 1446 йил.
Шаввол ойининг 13-куни.
Милодий 2025 йил, 11-апрель.


КУНЛАРНИНГ САЙЙИДИ - ЖУМЪА КУНИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!


@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
****

"ОЛГАНИНГНИ ҚАЙТИБ БЕР!"

****
Нақлдир.
Ҳазрати Абу Бакр Каттоний бир куни намоз ибодат ила машғул эди, бир ўғри келиб, эгнидаги ридосини ечиб, олиб кетди. Бозорда сотмоқ учун даллолга берди. Ўғрининг икки қўли қуриб қолди.

Дарҳол ридони даллолдан олди. Қайтиб келтириб, шайхнинг эгнига ташлади. Абу Бакр намоздан фориғ бўлгач, ўғри унинг пойига йиқилди.

Ҳазрати Абу Бакр:
- Муддао недур? – деди. Ўғри бўлган воқеани айтди.
- Аллоҳнинг иззати ва азамати ҳақи, на олганингни биламан, на келтирганингни! – деди.

Дуо қилди:
- Илоҳо! Бу олганини қайтиб берди. Сен ҳам олганингни қайтиб бер! – деди. Филҳол ўғрининг қўллари тузалди. Тавба қилди.


Шайх Фаридуддин Атторнинг
"Тазкират ул-авлиё" китобидан.
Форс тилидан Устоз Мирзо Кенжабек таржимаси.


@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
****

Бугун буюк ҳукмдор -- Султон Соҳибқирон АМИР ТЕМУР таваллуд топган кун


@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
****

Ассалому алайкум  ва
раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!

БУГУН:
Душанба.
Ҳижрий 1446 йил.
Шаввол ойининг 9-куни.
Милодий 2025 йил, 7-апрель.


@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
****

Раббим! Ҳеч туганмас саховатинг бор,
Ҳар жонга ризқ учун кафолатинг бор.
Ҳар ишга Сен қодир, фақат Сен вакил,
Ҳар ишга бир Сенинг ваколатинг бор!..

(Ҳуд, 6; Анъом, 102; Зумар, 62).

Мирзо КЕНЖАБЕК



@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
ҲАЗРАТИ ИБРОҲИМ ИБН АДҲАМ
Қуддиса сирруҳу зикри

****

Бир куни Иброҳим ибн Адҳам, Имоми Аъзамнинг ҳузурига келганда, Имомнинг ёронлари унга таҳқир кўзи билан қарадилар. Шунда Абу Ҳанифа: «Саййидуна Иброҳим Адҳам» – «Бизнинг саййидимиз Иброҳим Адҳамдир», – деди.
« У Саййидликни нимадан топди?» – дейишди.
Имоми Аъзам:
- Доим Ҳақ билан машғул бўлмоқдан топди. Биз эса бошқа ишлар билан машғулдирмиз», - деб жавоб берди.

****

Иброҳим ибн Адҳам ҳазратларининг ҳикматли сўзларидан

****
«Мўъмин кишининг белгиси булардирким, сукути фикр бўлур; қараши ибрат бўлур; юргани тоат бўлур».

****
«Ҳар ким валийлар мартабасига восил бўлмоқ истаса, фақат ёлғиз Ҳақ таъолога қалбини бериб, ҳалол луқма есин».



“ҲИКМАТ ХАЗИНАСИ” китобидан.
Мусанниф Устоз Мирзо КЕНЖАБЕК.

@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
****

Раббим! Ҳар ижодинг ҳикматга мосдир,
Коинот низоми бекаму костдир.
Йўқдан бор қилиш-ку мангу санъатинг,
Бордан йўқ қилиш ҳам Ўзингга хосдир.


Мирзо КЕНЖАБЕК


@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
29.03.202507:10
АЛВИДО РАМАЗОН!

✍️
Бобораҳим Машраб қуддиса сирруҳу,
🎙Шайх Ёрқинжон қори раҳимаҳуллоҳ.



@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
****

Менинг назаримда оқил улдурки, қўлига бойлик кирса, севинмагай, қўлидан чиқарса, қайғурмагай.
Оқил яна улдурки, икки нарса учун ғам чекмас:
Биринчиси ул нарсадирки, ўзи унга келгайдир, келмаса, истамоққа ҳожат йўқдир.
Иккинчиси ул нарсадирки, ўзи келадиган эмас, бўлсин дея юз минг жаҳд этса ҳам, у келмас.

****

Ундан сўрадилар:
Сенинг давлатинг нимадир?
– Менинг давлатим Ҳақ ризосидир ва халқдан бениёз бўлмоқдир.

****

Бир кун Абу Ҳозим қассобнинг ёнидан ўтар эди. Қассобнинг семиз (лаҳм) гўшти бор эди.
– Ол! деди. Ҳозим:
– Пулим йўқ,– деди.
Қассоб:
– Ҳозир ол, пулини кейин берасан, сабр қиламан! – деди.
Ҳозим:
– Менинг нафсимга сабр қилмоғим сенинг менга сабр
қилмоғингдан кўра яхшироқдир, – деди.



Шайх Фаридуддин Аттор ҳазратларининг
"Тазкират ул-авлиё"асаридан.
Форс тилидан Устоз Мирзо Кенжабек таржимаси.




@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
****

Ассалому алайкум  ва
раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!

БУГУН:
Сешанба.
Ҳижрий 1446 йил.
Шаввол ойининг 24-куни.
Милодий 2025 йил, 22-апрель.


@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
* * *
Бир куни Ҳасан Басрий ёронларига: «Сизлар ҳазрати Расулуллоҳ алайҳи салоту ва вассаломнинг саҳобаларига ўхшайсизлар!» – деди.

Улар шодликларини изҳор қилдилар.

Ҳасан деди: «Фақат шакл ва равиш жиҳатидан айтурман, бошқа жиҳатдан эмас.

Агар сизлар саҳобаларни кўрсангиз эди, кўзларингизга ҳар бирлари дали-девона бўлиб кўринар эди.

Агар улар сизларни кўрсалар эди, сизлардан ҳеч бирингизни мусулмон деб ўйламас эдилар.

Чунки улар ўзувчи пешқадамдирлар, учқур отлар устида йўл юрурлар, худди учар қуш каби, шамол каби елурлар.

Биз эса (ўз сусткаш амалларимиз билан) яғир эшаклар устида қолгандирмиз».


Шайх Фаридуддин Аттор ҳазратларининг
"Тазкират ул-авлиё"асаридан.
Форс тилидан Устоз Мирзо Кенжабек таржимаси.



@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
****

Ассалому алайкум  ва
раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!

БУГУН:
ЖУМЪА.
Ҳижрий 1446 йил.
Рамазон ойининг 28-куни.
Милодий 2025 йил, 28-март.


КУНЛАРНИНГ САЙЙИДИ - ЖУМЪА КУНИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!


@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
02.04.202519:24
РУҲНИНГ ОЗУҚАСИ МАЪНАВИЯТ БОЗОРЛАРИДАДИР

****
Адабиётнинг жамиятдаги ўрни, агар у ҳақиқий адабиёт бўлса, танадаги руҳ кабидир. Албатта, адабиётни маънавий ва ахлоқий жиҳатдан тартибга солиш яхши ва бу ҳар бир ижодкорнинг ўз иймони ва виждонида бўлиши керак.
Лекин шахсларни синдириш, халқнинг руҳини ўлдириш, сўзни, ижодни, илму фанни, тафаккурни, ҳатто, туйғуларни ва қалбни сиёсийлаштириш мустабид тузумнинг мажбурловчи услуби эди.

Баданнинг озуқаси бўлганидек, руҳнинг ҳам озуқаси бор. Баданнинг озуқаси табиат бозорларида бўлса, руҳнинг озуқаси маънавият бозорларидадир.

Шўро даврида руҳ озуқаси бўлган маърифат, миллий тарих хазиналари, илоҳий ҳақиқатлар, Қуръони карим, ҳадиси шарифлар тақиқланиб, халқнинг биргина маънавий таянчи адабиёт бўлиб қолган эди. Ҳатто, ҳинд кинофильмлари, ўта содда бўлишига қарамай, халқимизнинг миллий туйғуларига мувофиқ тушар, қайноқ инсоний ҳисларни сақлашга сабаб бўлиб, ёшлар ўзаро табрикномаларида бир-бирига “ҳиндуёна муҳаббат” тилар эди.

Шунинг учун истиқлолнинг илк даврида асл илоҳий манбаъларга йўл очилгач, Раҳмоний маърифат натижаси бўлган ҳақиқий адабиётга эҳтиёж ортди ва шайтоний илҳом маҳсули бўлган асарлар бозори касод бўлди.
Янги фикрли, заковатли, салоҳиятли, талабчан китобхонлар зумраси пайдо бўлди. Кўп шоир-ёзувчилар бу талабларга жавоб бера олмай қолдилар.

Энди бир фикр туғилади: Адабиётнинг жамиятдаги ўрни-ку, маълум. Адибнинг жамиятдаги ўрни қандай бўлиши керак? Адиб, баъзилар каби, эски маддоҳ, эски замонасоз, эски латифагўй, эски ичиб бижғиб юрувчи кимса бўлиб қолавериши керакми? Ёки ўзини янги замонга мослаб, оқлаб олиши керакми? Адибда субут бўлмаса, иззати ҳам, минбари ҳам қўлдан кетади.

Шўро даврида ўзини пуч, ёлғон ва ўткинчи ғояларга боғлаб берган адибларнинг аҳволи қандай бўлди? Бу каттаю кичик ҳамма ижодкорларга тарих сабоғидир.
Баъзи устозлардан ҳаётда нималар қилмаслик зарурлигини ўрганган бўлсак ҳам, ажаб эмас.



УСТОЗ МИРЗО КЕНЖАБЕК
«ШЕЪРИЯТ ВА РУҲИЯТ» китобидан


@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
登录以解锁更多功能。