Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Sevara Urinbayeva avatar

Sevara Urinbayeva

法律
Журналист, PR, илмий изланувчи
Медиа марказ
Youtube https://youtube.com/channel/UCRS61lIXqMhtjTJFIxLlXeg?si=aJefot5rkBBDAEWd
TGlist 评分
0
0
类型公开
验证
未验证
可信度
不可靠
位置Узбекістан
语言其他
频道创建日期Oct 25, 2019
添加到 TGlist 的日期
Mar 04, 2025

记录

05.03.202523:59
2.4K订阅者
07.05.202512:30
100引用指数
08.05.202510:17
739每帖平均覆盖率
08.05.202512:30
739广告帖子的平均覆盖率
13.05.202522:38
4.86%ER
09.05.202500:14
32.74%ERR
订阅者
引用指数
每篇帖子的浏览量
每个广告帖子的浏览量
ER
ERR
APR '25MAY '25

Sevara Urinbayeva 热门帖子

12.05.202508:10
“Ҳуқуқ бола тилидан” лойиҳасининг навбатдаги сонлари тасвирга олинди. Болажонларнинг ҳозиржавоблиги, ҳар бир саволга ўйлаб жавоб бериши таҳсинга лойиқ.
29.04.202512:43
"Сўз эркинлигини таъминлашда халқаро рейтингларнинг ўрни: тажриба ва таҳлил" мавзусида халқаро илмий-амалий конференцияда қатнашдик.

ЎзЖОКУ томонидан ташкил этилган мазкур анжуманда "Жамоатчилик билан алоқаларда ахборотни етказишда сунъий интеллектдан фойдаланиш ва этика масалалари" ҳақида маъруза қилдик, тажриба, фикр алмашдик.

PR контекстида сунъий интеллектдан фойланишнинг афзалликлари, СИнинг анъанавий PR усулларидан устун томонлари, амалдаги қонунчиликда сунъий интеллект билан боғлиқ муносабатлардаги тартиблар, уни амалиётга жорий этгандан кейин келтириб чиқариши мумкин бўлган хавфлар, этика масалаларига тўхталиб, мазкур хавф-хатарларни олдини олиш учун жамоатчилик билан алоқалар соҳасига масъул бўлган ходимларнинг медиа ва рақамли саводхонлигини ошириш бориш бўйича ҳам ўз таклифларимизни бердик.

Фойдали мулоқот майдони бўлди. Ташкилотчиларга ташаккур😊
06.05.202509:53
"Шу касбни танлашимга "Тўйлар муборак" фильми сабаб бўлган". ФҲДЁ ходими ҳикояси.

Инсон туғилибоқ, ҳаётининг турли даврларида ФҲДЁга иши тушади. "Адлия ходимининг бир куни" лойиҳасининг бу галги қаҳрамони 30 йилдан буён адлия соҳасида ишлаб келаётган ФҲДЁ мудирасининг бир куни қандай ўтишини тасвирга олдик.

Ўз касбидан фахрланадиган Гуландом Мўминова учун ҳар бир кун янги масъулият ва янги ҳикоялар билан бошланади...

Кўринг 👉 https://www.youtube.com/watch?v=hHFsaJHiwrM
14.05.202507:09
📊 2017/2025 йилларда Интернет фойдаланувчилари сони 14,7 млн.дан 32,7 млн.гача ошган.

✅ Бу деярли икки баробар ўсиш бўлиб, фойдаланувчилар сонининг кўпайиши онлайн ахборот алмашинуви, ахборот тарқатиш суръатлари ва оммавий таъсирчанликнинг кучайишига олиб келмоқда.

✅ Табиийки, бундай шароитда фуқароларнинг ҳуқуқларини, жамият ва давлат хавфсизлигини муҳофаза қилиш давлат сиёсатининг устувор йўналишига айланади.

🖌 Мана шундай жараёнда "Онлайн платформа ва веб-сайтлар фойдаланувчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди.

💼 Мазкур қонун лойиҳасида, жумладан, онлайн хизмат кўрсатувчи субъектлар фаолияти ҳам тартибга солиниши назарда тутилган. Бунинг ўзига хослиги видеороликда батафсил тавсифланган.

Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
06.05.202514:22
«Болничний» учун кимларга 100 фоиз иш ҳақи тўланади?

Меҳнат лаёқатсизлик варақаси қандай ҳужжат, шунингдек қонунчилик бўйича қайси ҳолатларда ва кимларга берилиши керак? Уни ҳар қандай тиббиёт ташкилоти бериши мумкинми? У қанча муддатга берилади? Ходим таътилда бўлган пайтда ҳам у касал бўлса меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси тўлаб бериладими? «Юридик клиника плюс»да навбатдаги муҳим мавзу фуқароларнинг меҳнат ҳуқуқлари бўлди.

Видеони кўриш: 👉 https://youtu.be/5qSxhnKXckM

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
3 Май -Бутунжаҳон матбуоти (сўз) эркинлиги куни

Матбуот ва сўз эркинлиги учун хормай толмай курашаётган, уни амалда таъминлаш йўлида хизмат қилаётган барча соҳа вакилларини табриклайман

Қаламингиз фақат ҳақиқат учун ижод қилсин !
08.05.202506:14
Ассалому алайкум, сўровномада иштирок этиб ўз фикрингизни ёзиб қолдирсангиз хурсанд бўламиз😊
14.05.202514:06
"Агар"да Ўзбекистонда интернет ва ижтимоий тармоқларда ноқонуний фаолиятга қарши курашиш масалалари ҳақида гаплашдик.

Кўриш учун ҳавола👉🏻 https://m.youtube.com/watch?v=-3EOSqDQX50&t=10s
29.04.202513:43
Сунъий интеллектнинг ўзи ундан фойдаланишда этика масалалари бўйича нима дейди?!

ЎзЖОКУда бугунги илмий конференцияда маърузани қилиб, амалиётда қўллаш бўйича афзалликларини гапириб чиқиб йўл йўлакай саволга уни тутдим))).

Унинг фикрича, " Сунъий интеллектнинг ўзи ундан фойдаланишда этика масалалари" бугунги кунда жуда муҳим ва долзарб мавзудир. Қисқача асосий нуқталарни келтираман:

1. Адолат ва дискриминация

Сунъий интеллект (SI) тизимлари баъзан таълим берилган маълумотлардаги бир томонлама ёки салбий тамойилларни такрорлаб, маълум ижтимоий гуруҳларга нисбатан адолатсиз қарорлар чиқариши мумкин. Этик жиҳатдан, SI’ни ишлаб чиқиш ва фойдаланишда адолат ва инклюзивлик таъминланиши зарур.

2. Шаффофлик ва тушунарлилик

SI қарори қандай қабул қилинганини тушуниш қийин бўлса, бу инсонлар учун ишончсизликка олиб келади. Этик нуқтаи назардан, сунъий интеллект фаолияти шаффоф бўлиши ва унинг қарорлари изоҳланадиган бўлиши керак.

3. Шахга оид маълумотларни ҳимоя қилиш

SI кўп ҳолларда катта миқдордаги шахсий маълумотларга таянади. Бу маълумотлар махфийлиги ва ҳимояси этик масъулиятни талаб қилади. Ахборотни ноқонуний ёки ниятсиз тарзда тарқатиш этикага зид ҳисобланади.

4. Жавобгарлик

Сунъий интеллект хатога йўл қўйганда ёки зарар етказганда ким жавобгар бўлади? Этик талабларга кўра, ишлаб чиқарувчилар, фойдаланувчилар ёки ташкилотлар ўз мажбуриятларини аниқ белгилаб олишлари лозим.

5. Автоматизация ва иш ўринлари

SI кўп соҳаларда инсон меҳнатини автоматлаштирмоқда, бу эса иш ўринларини қисқаришига сабаб бўлиши мумкин. Этик жиҳатдан, бундай ўзгаришларни камроқ таъсир қилиш учун жамият тайёр бўлиши ва инсонларни қайта ўқитиш чоралари кўрилиши керак.

6. Сунъий интеллектдан суиистеъмол қилиш

SI технологиялари ёлғон ахборот тарқатиш, шахсни назорат қилиш ёки ҳарбий мақсадларда суиистеъмол қилиниши мумкин. Этик меъёрлар бундай хатти-ҳаракатларни чеклашни талаб қилади.

П.С. менинг ушбу суратимни ҳам у яратган))
02.05.202513:48
Бола шахсий мулк эмас!

Анъанавий ўзбек оилаларида бола ҳуқуқларига амал қилинадими? Бола оилада руҳий (ҳиссий) зўравонликка дуч келганда қаерга мурожаат қилиши зарур? Ностандарт исмлар туфайли камситилишга дуч келган болалар ўз исмларини алмаштириш учун нима қилиши керак? Эрта турмушга дуч келган болалар қандай йўл тутиши лозим? Оилалардаги эр-хотинларнинг ажрими вақтида болаларнинг қандай ҳуқуқлари бор? “Аёллар кўрсин” подкастининг навбатдаги сонида бола ҳуқуқлари мавзусида муҳокама марказида бўлди.

Тўлиқ видео 👉 https://youtu.be/jMvdc1SwMgc

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
30.04.202506:35
Автобус ва метрода қандай юриш керак?

Орангизда мактабга, тўгаракларга, дўконга ўзи бориб келадиганлар борми? Ота-онамиз бунга рухсат беряптими, демак катта бўляпмиз. Агарда манзилингизга транспортларда қатнайдиган бўлсангиз, бунда алоҳида тартиб-қоидалар бор ва буларни албатта, билишингиз керак.

Автобус, трамвай, метро ва таксилар жамоат транспортлари ҳисобланади. Унда юришда керак бўладиган 9 та қоидани тушунтирамиз.

👉🏻https://www.youtube.com/watch?v=ITjoqxykyGA
13.05.202504:35
Хорижга ишлашга кетаётганлар нималарни билиши керак?

Қонуний мигрант бўлиб ишлаш учун қаерга мурожаат қилиш керак? Ижтимоий тармоқдаги ишга жойлаштириш ҳақидаги эълонлар қанчалик ишончли? Хорижга чиққанда шартнома шартлари бажарилмаса, миграция агентлиги қандай ёрдам беролади? Ҳуқуқшунос ошхонасининг бу галги сонида миграция мавзусидаги муҳим фикрлар ва фойдали тавсиялардан хабардор бўласиз.

Тўлиқ видео 👉 https://youtu.be/tf_TOZnFwFI

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
17.04.202514:02
#yuridik_klinika
#mehnathuquqlari

Ўриндош ходимларга меҳнат таътили берилмайдими?


Кимлар ўриндошлик асосида ишга қабул қилинади? Уларнинг иш вақти, таътиллар ва меҳнатига ҳақ тўлаш тартиби қандай? У асосий ишдан қандай фарқ қилади? Бундай ишга кираётганлар билан меҳнат шарномаси тузиладими? Шу ва бошқа саволларга “Юридик клиника плюс”да ҳуқуқшунос жавоблари ва тавсиялари.

Тўлиқ видео👈🏻
30.04.202514:37
Гендер тенглиги: Афсонами ёки реаллик?Нега гендер тенглиги муҳим?

Daryo.uzда шу ҳақда гаплашдик

https://www.youtube.com/watch?v=kUUy2PjtfQc
登录以解锁更多功能。