Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
AOKA - Rasmiy kanali avatar

AOKA - Rasmiy kanali

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги расмий канали.
▫️Facebook: https://www.facebook.com/aoka.uz/
▫️Instagram: https://www.instagram.com/aoka_uz/
🌐 https://aoka.uz
TGlist 评分
0
0
类型公开
验证
已验证
可信度
不可靠
位置Узбекістан
语言其他
频道创建日期Груд 04, 2018
添加到 TGlist 的日期
Серп 20, 2024

记录

20.08.202423:59
13.2K订阅者
29.03.202500:21
2200引用指数
19.04.202505:05
21.8K每帖平均覆盖率
19.04.202505:05
40K广告帖子的平均覆盖率
27.04.202507:47
10.05%ER
19.04.202518:32
169.65%ERR
订阅者
引用指数
每篇帖子的浏览量
每个广告帖子的浏览量
ER
ERR
ЖОВТ '24СІЧ '25КВІТ '25

AOKA - Rasmiy kanali 热门帖子

12.05.202505:42
📢 "Онлайн платформа ва веб-сайтлар фойдаланувчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинди

Интернет ва ижтимоий тармоқлар фуқароларнинг ахборотга бўлган эҳтиёжини тезкор қондириш, жамиятдаги долзарб муаммоларни муҳокама қилишда муҳим воситага айланган.

2017/2025 йилларда Интернет фойдаланувчилари сони 14,7 млн.дан 32,7 млн.га ошган. Энг оммабоп платформалар орасида –

📩“Telegram”да 28 млн.,
🧡“Odnoklassniki”да 19,2 млн.,
🌐 “Facebook”да 2,3 млн.,
💙“ВКонтакте”да 1,5 млн.,
🌐“LinkedIn”да 850 минг,
🌐 “Twitter”да 250 минг нафар ўзбекистонлик фойдаланувчи мавжуд.

Бугунги кунда онлайн платформалар фойдаланувчилари қандай ҳуқуқларга эгалиги борасида қонунчиликда аниқ нормалар мавжуд эмас, ахборот тарқатишга оид талаблар эса миллий қонунчиликда тизимли ва етарли даражада тартибга солинмаган, тарқоқ ҳолда белгиланган.

Интернет фойдаланувчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида ривожланган давлатлар ижобий амалиёти ўрганилди. Европа Иттифоқи “Рақамли хизматлар тўғрисида”ги қонуни орқали онлайн платформалар учун юқори стандартларни жорий этди. Германияда 2 млн.дан ортиқ фойдаланувчига эга платформаларга ноқонуний контентни 24 соат ичида ўчириш мажбурияти юкланган. Франция интернетда нафрат, терроризм ва болалар порнографиясига қарши қатъий чоралар кўришни, Туркия хорижий IT-компанияларга маҳаллий вакил тайинлашни талаб этган. Қозоғистон блогерлар ва платформалар фаолиятини тартибга солишга қаратилган ҳуқуқий асосни шакллантирди.

🖌 Интернет фойдаланувчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш заруратидан келиб чиқиб, турли давлат ва жамоат ташкилотлари, медиа соҳаси экспертлари иштирокида “Онлайн-платформа ва веб-сайтлар фойдаланувчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди.

📑 Унда онлайн-платформалар соҳасидаги амалдаги қонунчилик сезиларли либераллаштирилиб, тартибга солишдаги мавжуд бўшлиқларни бартараф этишга қаратилган нормалар назарда тутилмоқда.

📌Қонун лойиҳасининг асосий мақсадлари ва принциплари:

📎 қонунийлик – онлайн муҳитдаги барча фаолият қонун доирасида амалга оширилади;
📎 фойдаланувчилар ҳуқуқларининг устуворлиги – фойдаланувчиларнинг маълумот олиш, фикр билдириш ва хавфсиз интернетдан фойдаланиш ҳуқуқлари таъминланади;
📎 цензурага йўл қўйилмаслиги – қонун билан тақиқланмаган контентга нисбатан эркинлик кафолатланади;
📎 шаффофлик ва хавфсизлик – ноқонуний контентнинг тарқалишига қарши курашилади ва шахсий маълумотларнинг хавфсизлиги таъминланади.

⚠️ Ушбу қонун лойиҳаси давлат рўйхатидан ўтказилган оммавий ахборот воситаларининг Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги веб-сайтларига нисбатан татбиқ этилмайди. Уларнинг фаолияти “Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги қонун билан тартибга солинган.

🔽 Қонун лойиҳаси билан ваколатли орган билан тизимли равишда ҳамкорлик қилмай келаётган онлайн-платформаларга Ўзбекистон ҳудудида кириш тезлигини суд қарори асосида пасайтириш назарда тутилмоқда. Бутунлай блоклаш амалиётидан воз кечилмоқда.

👉 Шунингдек, амалдаги қонунчиликдаги блогерларга мажбурият сифатида кўрсатилган бажариши қийин бўлган нормалар қайта кўриб чиқилган.

👉 Қонун лойиҳасига билан аноним профилларга, канал ва гуруҳларга қарши курашишнинг замонавий ечими таклиф этилмоқда.

👉 Қонун лойиҳасида онлайн-платформа ва веб-сайтлардаги кибержиноятчиликка қарши курашиш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилган.

👉Муҳим жиҳатлардан бирифишинг ва спам ресурслар ҳам ноқонуний ахборот (контент) жумласига киритилмоқда.

❌ Янги қонун лойиҳаси орқали янги жавобгарлик чоралари, жарималар белгиланиши кўзда тутилмаган, юқоридаги мажбуриятларни бажармаган тақдирга уларга нисбатан ҳуқуқий чоралар сифатида молиявий санкциялар ёки бошқа жазо турлари кўзда тутилмаган.

💬 Қонун лойиҳаси бугундан эътиборан жамоатчилик муҳокамаси учун очиқ! Ушбу ҳавола орқали қонун лойиҳаси билан танишинг ва таклиф-мулоҳазаларингизни билдиринг:
〰️〰️〰️〰️〰️

Қонун лойиҳасига кўра қандай натижалар кутилмоқда?

Қонун лойиҳасининг асосий йўналишлари нималардан иборат?

Батафсил ушбу ҳаволада маълумотга эга бўлинг:https://shorturl.
25.04.202514:29
🔊 Ахборот хизмати раҳбарлари фаолияти самарадорлиги натижалари

✔️ Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 2024 йил декабрь ойига қадар фаолият юритиб келган республика даражасидаги давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг 150 нафар матбуот котиби иш самарадорлиги баҳоланди.

✔️ Бу "Очиқлик индекси"нинг биринчи индикатори ҳисобланади. Ўрганиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 июндаги “Оммавий ахборот воситалари мустақиллигини таъминлаш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари фаолиятини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига асосан амалга оширилди.

✔️ 2024 йил якунлари бўйича Агентлик томонидан баҳоланган жами 150 та ташкилот ва идоранинг 45 нафар матбуот котиби (30%)нинг иш натижалари юқори, 59 нафари (39,4%)ники ўрта даражада баҳоланган бўлса, 38 нафари (25,4%)ники қониқарли, 8 нафари (5,2%)нинг фаолияти паст даражада, деб топилди

➡️ Батафсил

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
25.04.202503:22
Ахборот хизмати фаолиятини яхшилаш мезонлари: мобилография, пресс-пул ва медиа маълумотлар билан ишлаш

🔵ОКМК Маданият уйида Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги тизим ташкилотлари Ахборот хизмати масъуллари учун семинар-тренинг ташкил этилди.

🔵Семинарда АОКА Ахборот хизмати бўлими мутахассислари Дилноза Қурбонова ва Мурод Файзиев матбуот котиблари фаолиятида муҳим аҳамиятга эга масалалар юзасидан тақдимот қилишди.

🔵Жумладан, Дилноза Қурбонова журналистлар ва блогерларни жалб қилган ҳолда матбуот пуллини шакллантириш ва улар билан ишлаш, коммуникация воситаларини тўғри, оқилона қўллаш, инқирозли вазиятларда пулл хизматини тезкор йўлга қўйиш бўйича маъруза қилди.

🔵Мурод Файзиев фотоаппаратлар турлари, улардан медиа контент яратишда самарали фойдаланиш, сифатли фото-, видеомаҳсулот қандай бўлиши тўғрисида маълумот берди.

🔵Шунингдек, ОКМК Ахборот хизмати раҳбари Умида Қаршибоева пресс-релиз тайёрлаш, пресс-кит борасида тушунтириш берди.

🔵Семинарда ташкилотлар фаолияти, амалга оширилаётган ислоҳотларни ва эришилаётган ютуқларни ўқувчиларга етказишда ижтимоий тармоқларнинг имкониятларидан фойдаланиш бўйича тавсиялар берилди.

🔵Шундан сўнг, матбуот котиблари комбинатнинг шонли музейи, Қалмоққир конида бўлишди ҳамда кондаги технологик ишлаб чиқариш жараёни ва 3-Мис бойитиш фабрикаси фаолияти билан танишди.

🔵Ахборот хизматлари масъуллари бундай семинар-тренингларни мунтазам ташкиллаштириш ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлашга хизмат қилишини таъкидлашди.

Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
12.05.202505:47
📢 Опубликован для общественного обсуждения законопроект «О защите прав пользователей онлайн-платформ и веб-сайтов»

Сегодня интернет и социальные сети стали одним из главных каналов оперативного доступа к информации и обсуждения актуальных проблем общества.

🔼 С 2017 по 2025 год количество интернет-пользователей в Узбекистане выросло с 14,7 до 32,7 млн человек. Наиболее популярные платформы среди них:

📩 Telegram — 28 млн
🧡 Odnoklassniki — 19,2 млн
🌐 Facebook — 2,3 млн
💙 ВКонтакте — 1,5 млн
🌐 LinkedIn — 850 тыс.
🌐 Twitter — 250 тыс. пользователей

📌На сегодняшний день в национальном законодательстве отсутствуют чёткие и систематизированные нормы, определяющие права пользователей онлайн-платформ. Правила распространения информации также остаются недостаточно урегулированными и разрозненными.

🔍 Изучена положительная практика развитых стран по защите прав пользователей сети Интернет. Европейский союз ввел более высокие стандарты для онлайн-платформ посредством Закона "О цифровых услугах." В Германии платформы с числом пользователей более 2 миллионов обязаны удалять незаконный контент в течение 24 часов. Франция потребовала принять строгие меры против разжигания ненависти, терроризма и детской порнографии в Интернете, а Турция потребовала назначить местных представителей для иностранных IT-компаний. В Казахстане создана правовая база, направленная на регулирование деятельности блогеров и платформ.

🖌Исходя из необходимости защиты прав пользователей Интернета, с участием различных государственных и общественных организаций, экспертов медиасферы разработан проект закона "О защите прав пользователей онлайн-платформ и веб-сайтов."

📑 В проекте заложены нормы, направленные на устранение правовых пробелов и либерализацию регулирования в сфере онлайн-платформ.

📌 Ключевые цели и принципы проекта закона:

📎законность – вся деятельность в онлайн-среде осуществляется в рамках закона;
📎приоритет прав пользователей – обеспечиваются права пользователей
на получение информации, выражение мнений и доступ к безопасному интернету;
📎недопустимость цензуры – гарантируется свобода в отношении контента, не запрещенного законом;
📎прозрачность и безопасность – борьба с распространением незаконного контента и обеспечение безопасности персональных данных.

⚠️ Данный законопроект не распространяется на веб-сайты зарегистрированных средств массовой информации
во всемирной информационной сети Интернет, поскольку их деятельность регулируется действующим Законом «О средствах массовой информации».

🔽 Законопроектом предусматривается снижение скорости доступа на территории Узбекистана к онлайн-платформам, которые не сотрудничают систематически с уполномоченным органом, на основании решения суда. Практика полного блокирования отменяется.

👉Также, пересматриваются трудноисполнимые нормы, возложенные действующим законодательством на блогеров в качестве обязательных требований.

👉В законопроекте предлагается современное решение для борьбы с анонимными профилями, каналами и группами.

👉Также уделено особое внимание вопросам борьбе с киберпреступностью. Законопроектом фишинговые и спам-ресурсы также классифицируются
как незаконная информация (контент).

❌ Новый закон не предусматривает новых мер ответственности, штрафов,
не предусматривает финансовые санкции или другие виды наказаний в качестве правовых мер в случае невыполнения вышеуказанных обязательств.

💬 Законопроект открыт для общественного обсуждения с сегодняшнего дня. Ознакомьтесь с законопроектом и поделитесь своими предложениями по этой ссылке: https://shorturl.at/K7ZxG
〰️〰️〰️〰️〰️

Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
📌Онлайн платформа ва веб-сайтлар фойдаланувчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги қонун жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинди.

✅Жамият тараққиётига зарар етказиши, миллийлигимизга, қадриятларимизга, энг асосийси, фарзандларимизнинг маънан соғлом камол топишига тўсиқ бўлиши мумкин бўлган таҳлидлардан ҳимоя қилиш мақсад қилинган янги Қонун лойиҳасига бефарқ бўлманг!

⚫️Сизнинг фикрингиз - биз учун муҳим!


📎 Қуйидаги ҳавола орқали ўтинг: https://regulation.adliya.uz/project/6294/12680?contentLang=oz

Telegram
|WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
16.04.202515:16
Матбуот тадбирларида фактларни тақдим этиш ва ахборот хизматида сунъий интеллект имкониятларидан фойдаланиш

Бугун Энергетика вазирлиги ва тизим ташкилотлари Ахборот хизматлари раҳбарлари учун АОКА бўлим бошлиғи Нурали Орипов ҳамда Ахборот хизмати бўлими етакчи мутахассиси Мурод Файзиев иштирокида ўқув-тренинги ўтказилди.

Ўқув-тренингда Ахборот хизматлари фаолиятида долзарб масалалардан бири – инқирозли вазиятларда самарали коммуникацияни қўлга қўйиш мавзуси юзасидан амалий-кўргазмали тушунтиришлар берилди.

Хусусан, инқирозли вазиятларда холис маълумот бериш баробарида очиқланиши лозим бўлган далилларни тақдим этиш мезонлари, журналистлар ва жамоатчилик саволларига тезкор муносабат билдириш, мутасадди идоралар билан ҳамкорлик қилиш ҳамда воқеликка аниқлик киритиш, раддия бериш ҳуқуқи ва бошқа муҳим жиҳатлар бўйича маълумотлар тақдим этилди.

Шунингдек, Ахборот хизматлари ишини енгиллатадиган сунъий интеллект имкониятларидан оқилона ва тўғри фойдаланиш бўйича маҳорат дарслари бўлиб ўтди.

Матн, фото ва видео контент билан ишлашда сунъий интеллектнинг "салоҳияти" кўрсатиб берилди.

📌
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги барча давлат органлари ва идоралари, шунингдек, маҳаллий ҳокимликлар Ахборот хизматлари фаолиятини самарали ташкил этиш ва яхшилаш борасида амалий кўмак бериш, матбуот котиблари малакасини ошириш ишларини давом эттиради.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
16.04.202507:22
II Марказий Осиё медиа форуми: ахборот соҳасида қандай янги ташаббуслар илгари сурилмоқда?

Жорий йилнинг 16-17 апрель кунлари Остона шаҳрида (Қозоғистон) Марказий Осиё давлатларининг ахборот етакчилари иштирокида "Глобал ўзгаришлар даврида Марказий Осиё: Медиа стратегик ривожланиш воситаси сифатида" мавзусида II Марказий Осиё медиа форуми бўлиб ўтмоқда.

Медиа форумнинг биринчи иш куни Марказий Осиё давлатлари ахборот соҳаси етакчиларининг ишчи учрашуви билан бошланди. Учрашувда ҳар бир мамлакатда ахборот сиёсатини такомиллаштириш ҳамда ҳамкорлик доирасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан маърузалар тақдим этилди.

Жумладан, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори Асаджон Ходжаев ўз нутқида рақамли медиа тараққиёти фонида Марказий Осиё давлатларининг ўзаро ҳамкорлиги ва ахборот алмашинувини мустаҳкамлаш зарурати ҳақида таъкидлаб ўтди:

Замонавий дунёда рақамли технологияларнинг ривожланиши оммавий ахборот воситаларининг жамоатчилик фикри ва онгини шакллантиришдаги таъсирининг мисли кўрилмаган даражада ошишига олиб келди. Бу, айниқса, аҳолисининг 60 фоизини ёшлар ташкил этадиган Марказий Осиё мамлакатларига тааллуқлидир. Агар биз ёшлар билан тизимли иш олиб бормасак, уларга ўз мақсадимиз ва холис маълумотларимизни етказмасак, буни биз учун бошқалар қилади.


АОКА директори Асаджон Ходжаев рақамли муҳитни тартибга солишда онлайн платформалар мониторинги ва қонунчиликка риоя қилинишини назорат қилишнинг аҳамияти борасида тўхталиб, Ўзбекистон қўшни Қозоғистонда қабул қилинган "Онлайн платформалар ва онлайн реклама тўғрисида"ги қонун ва ушбу йўналишдаги тажрибаларни пухта ўрганаётганлигини қайд этди.

Ушбу қонун Қозоғистондаги онлайн платформалар, жумладан, ижтимоий тармоқлар, мессенжерлар ва фойдаланувчилар аккаунт очиши ҳамда контент жойлаштириши мумкин бўлган бошқа интернет-ресурслар фаолиятини тартибга солади.

Ҳозирги кунда Ўзбекистонда онлайн платформалар ва веб-сайтлар фаолиятини тартибга солиш бўйича Қозоғистоннинг тажрибаси ўрганилмоқда. Бу Интернетда хавфсиз муҳитни яратиш, мамлакатимиз фойдаланувчиларининг онлайн макондаги ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасидаги саъй-ҳаракатларнинг ажралмас қисмидир, деди Асаджон Ходжаев сўзи давомида.


Ишчи учрашувда Марказий Осиё давлатларининг ахборот соҳасида истиқболли ҳамкорликни кенгайтириш юзасидан таклиф-мулоҳазалар билдирилди. АОКА директори Асаджон Ходжаев бу борада қирғиз, тожик ва туркман мамлакатлари билан "Йўл харитаси" ҳамда "Мулоқот режалари"ни ишлаб чиқиш; минтақада институционал ва ҳуқуқий-норматив базани мустаҳкамлаш, ахборот вазирларининг доимий учрашувлари механизмларини йўлга қўйиш; давлатлараро мунтазам теле- ва радио репортажлар, шунингдек, маҳаллий каналларни узатишни; матбуот котибларининг ўзаро тажриба алмашиши ва малака оширишини ташкил этиш ташаббусларини илгари сурди.

Биз Марказий Осиё мамлакатлари қардош халқларни жипслаштиришга қаратилган бундай лойиҳалар устида биргаликда ишлашни давом эттиришлари зарурлигига қатъий ишонамиз.

Энг муҳими, ҳали ишга солинмаган ҳамкорлик салоҳиятимиз жуда катта, деди Асаджон Ходжаев.


Ишчи йиғилишдан сўнг Медиа форумнинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Форум панел-сессияларда ўз ишини давом эттирмоқда.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
14.04.202513:31
💬 "AL Jazeera Media" билан ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди

Бугун АОКАда "AL Jazeera Media" бош директори Мустафа Суваг бошчилигидаги ижодий жамоа ҳамда Агентлик директори Асаджон Ходжаев ва мутасадди ходимлар иштирокида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда меҳмонлар Ўзбекистондаги ижобий ўзгаришларни юқори баҳолаб, мамлакатимизнинг бой маданий, тарихий, туристик, этнографик ҳамда олиб борилаётган исхотлотларни акс эттирувчи материалларни тайёрлаш ва тарқатишда биргаликда ҳамкорлик қилишга тайёрликларини маълум қилишди.

Шунингдек, "AL Jazeera Media Institute" негизида ўзбекистонлик журналистларнинг малакасини ошириш, ўқув курсларида ўқитиш масалалари муҳокама қилинди.

Ўз ўрнида, Агентлик раҳбари мамлакатимизда сўз ва матбуот эркинлиги таъминланиши, ахборот соҳасида, шу жумладан, ОАВ ва медиа вакилларининг малакасини ошириш, турли ҳамкорликлар доирасида уларнинг тажриба алмашишларини ташкил этиш борасидаги ишлар борасида сўзлади.

Учрашув самарали ва конструктив бўлиб ўтди.

Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
29.04.202513:27
✏️А.Ходжаев: асосий мақсад – баҳони яхшилаш эмас, балки инсон манфаатлари устунлигини таъминлашдир

Бугун Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университетида “Сўз ва матбуот эркинлигини таъминлашда халқаро рейтингларнинг ўрни: тажриба ва таҳлил” мавзусида халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.

Тадбирда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Инсон ҳуқуқлари миллий маркази, ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари вакиллари, Масс-медиа фонди ва бошқа масъул ташкилотлар раҳбарлари иштирок этди.

💬 Халқаро илмий конференцияда ахборот соҳасидаги долзарб масалалар, жумладан:

🔘 “Халқаро сўз ва матбуот эркинлиги рейтингларини Ўзбекистонга таъсири: илмий ёндашувлар таҳлили”

🔘“Парламент фаолияти очиқлигининг сўз ва матбуот эркинлиги рейтингларидаги ўрни”

🔘 “Ўзбекистонда интернет эркинлиги ва мавжуд муаммолар таҳлили”

🔘 “Сунъий интеллектдан фойдаланиш ва ахборот этикаси масалалари ва бошқа муҳим мавзуларда маърузалар тингланди.

Мамлакатимизда олиб борилаётган ахборот сиёсатида оммавий ахборот воситаларининг мустақиллигини таъминлаш масаласи муҳим аҳамият касб этади. Хусусан, сўнгги 8 йилда Ўзбекистондаги ОАВлар сони 1514 дан 2349 тага ошди. Интернетда контент тарқатувчи фойдаланувчилар, блогерлар сони ҳам геометрик прогрессия шаклида ошиб бормоқда.
2017-2025 йилларда Интернет фойдаланувчилари сони 14,7 млн.дан 32,7 млн.га ошганлиги сўзимизни тасдиқлайди, деди АОКА директори Асаджон Ходжаев.

А.Ходжаев сўзи давомида қатор индексларда Ўзбекистон кўрсаткичлари юқорилаб бораётганини таъкидлаб, бундай натижаларга эришишда амалга оширилаётган ишларҳақида тўхталди.

– Халқаро рейтинглар нафақат ташқи баҳолаш воситаси, балки ички ислоҳотларни тезлаштириш ва жамият фикрини шакллантириш учун муҳим восита саналади, деди Асаджон Ходжаев ва мамлакатимизда бу борада амалга оширилиши шарт бўлган чоралар борасида таклифлар билдирди.

📌Эслатиб ўтамиз, халқаро илмий анжуман Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 1993 йил 20 декабрдаги резолюцияси асосида ҳар йили 3 майда нишонланадиган Жаҳон матбуот эркинлиги кунига бағишланиб ўтказилди.

Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
21.04.202513:10
📚2025 йилда болалар ва ўсмирлар учун мўлжалланган 50 номда янги асарлар яратилади – Асаджон Ходжаев

Бугун Алишер Навоий номидаги Миллий кутубхонада “Ўзбекистон – китобхонлар юрти” шиори остида V Республика “Китобхонлик ҳафталиги”нинг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда турли давлат идоралари раҳбарлари, адиблар, ахборот-кутубхона мутахассислари, жамоатчилик фаоллари, китобхонлар иштирок этди.

Ҳафталикни очилиш маросимида сўзга чиққан АОКА директори Асаджон Ходжаев сўнгги йилларда мамлакатимизда ноширлик-матбаа фаолияти, ахборот-кутубхона хизматларини янада яхшилаш, китоб тарғиботини кенгайтириш, мутолаа маданиятини ошириш, таржима йўналишини такомиллаштириш борасида амалга оширилаётган ишлар хусусида тўхталди.

“Ноширлик фаолияти тўғрисида”ги қонун янги таҳрирда қабул қилиниб, соҳанинг норматив-ҳуқуқий базаси такомиллаштирилди; Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган матбаа ускуналари ва қоғоз хомашёси божхона божидан, шунингдек, нашриёт ва матбаа корхоналари эса фойда солиғидан озод этилди.

Китобхонликка оид инфратузилмани мустаҳкамлаш борасида 60 дан ортиқ вилоят, туман ва шаҳар ахборот-кутубхона марказларида капитал-қурилиш ишлари амалга оширилиб, замонавий хизмат кўрсатиш талаблари асосида китобхонларга фойдаланиш учун топширилди. Жумладан, 18 та ахборот-кутубхона маркази янгидан қурилди
, деди А.Ходжаев.

📔 Қайд этилишича, 2020-2024 йилларда нашриётлар сони 3,5 баробарга ошиб, бугунги кунда салкам 600 тани ташкил этмоқда. Улар томонидан ҳар йили ўртача 11,6 минг номдаги, ўтган беш йилда эса жами 197,9 млн. нусхада адабиётлар чоп этилди.

Ҳафталикнинг очилиши маросимида “Туркий адабиёт дурдоналари” асарлар мажмуаси Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги Президент ва Ижод мактабларига, шунингдек, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий гвардия, Давлат хавфсизлиги хизматига таркибидаги Темурбеклар мактаби ва Жалолиддин Мангуберди номидаги ҳарбий академик лицейларга тақдим қилинди.

2025 йилда болалар ва ўсмирлар учун мўлжалланган яна 50 номда янги асарлар яратилади. Бундан ташқари бевосита Агентлик ташаббуси билан “Буюклар болалиги” номли ижтимоий буюртмалар лойиҳаси таъсис этилиб, унда юртимиздан етишиб чиққан буюк алломалар,мутафаккир ва адиблар, шоирларнинг болалиги ҳамда уларнинг шахс сифатидаги фазилатларини очиб берувчи янги бадиий асарларга буюртма берилди. Шу кунга қадар мазкур лойиҳа асосида 15 дан ортиқ асарлар яратилди, деди АОКА директори А. Ходжаев.

Очилиш маросимида сўзга чиққанлар Китобхонлик ҳафталиги каби миллатга чин маънода маънавий озуқа берувчи тадбирлар кўламини кенгайтириш нафақат билим, тажриба, кўникма бериши, балки мамлакатнинг ёрқин келажаги учун мустаҳкам пойдевор бўла олишини таъкидлашди.

Маълумот учун: Ҳафталик доирасида республика бўйича 1000 дан ортиқ маънавий-маърифий тадбирлар, шунингдек, Тошкент шаҳридаги “Dream park” истироҳат боғида ва Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар марказларидаги маданият ва истироҳат боғларида, шунингдек, туман (шаҳар) ахборот-кутубхона марказларида “Ноширдан китобхонга” тамойили асосида китоб савдо-ярмаркалари ўтказилади.

Бундан ташқари, 25-26 апрель кунлари Ёзувчилар уюшмасининг “Паркент ижод уйи”да ташкил этиладиган ноширлар ва муаллифлар учрашувида болалар ва ўсмирлар адабиётини ривожлантиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилиниши режалаштирилган


Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
16.04.202513:53
✅ Айни дамда II Марказий Осиё медиа форуми доирасида Остонада бўлиб турган АОКА директори Асаджон Ходжаев Қозоғистон Республикаси Маданият ва ахборот вазири Аида Балаева билан икки томонлама учрашув ўтказди.

✅ Учрашувда томонлар Марказий Осиё минтақасида ягона ахборот платформасини янада мустаҳкамлаш тарафдори эканликларини таъкидлашди.

✅ Шунингдек, ўзбек-қозоқ давлат раҳбарларининг ташрифлари давомидаги келишувларда белгиланган вазифа ва тадбирлар ижроси юзасидан амалга ошириладиган ишлар муҳокама қилинди.

✅ Учрашувда томонлар ахборот соҳасида ҳамкорлик ва амалий ўзаро мулоқотни кенгайтириш мақсадида ОАВ ва медиадаги барча йўналиш ва тармоқларда шерикликда ишлашни акс эттирувчи "Истаклар тўғрисида"ги Баённомани имзолашди.

📌 Келажакда ушбу баённома, қозоқ-ўзбек теле-, радиоэшиттиришларини узатиш, ОАВ вакилларининг тажриба алмашиши, икки давлат маданияти, тарихи, миллийлигини кенг тарғиб қилиш, дезинформацияларга қарши курашишда самарали механизм бўлиб хизмат қилади.


✅АОКА директори Асаджон Ходжаев Форум доирасида Озарбайжон Республикаси Медиани ривожлантириш агентлигининг ижрочи директори Ахмед Исмайлов билан ҳам учрашув ўтказди.

✅ Учрашувда Озарбайжонда бўлиб ўтадиган Медиа форумга тайёргарлик масалалари юзасидан ўзаро фикр-таклифлар алмашилди.

📌 Остонада бўлиб ўтаётган Медиа форум эртага ўз ишини якунлайди.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
30.04.202514:36
🔶Абу Даби Миллий кутубхона ва архив директори ўзбекистонлик делегация вакилларини қабул қилди

🟢Жорий йил 25 апрелдан – 5 майга қадар Абу Дабида 34-халқаро китоб кўргазма-ярмаркаси бўлиб ўтаётгани хабар қилинган эди.

🟢Кўргазмада 96 мамлакатдан 1 400 дан ортиқ нашриёт, китоб савдо ташкилоти ва адабиёт соҳаси вакиллари, жумладан, ўзбекистонлик етакчи нашриётлар раҳбарлари иштирок этмоқда.

🟢Бугун Абу-Даби халқаро китоб кўргазмаси-2025 доирасида, Миллий кутубхона ва архив раҳбари доктор Абдулла Майед ал Али етти давлат: Қозоғистон, Таиланд, Ўзбекистон, Мўғулистон, Литва, Туркманистон ва Индонезиядан ташриф буюрган делегация вакилларини қабул қилди.

🟢Делегация аъзолари раҳбар билан мулоқот чоғида ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлашнинг имкониятлари, хусусан, билим ва тажриба алмашиш, архивлаштириш, рақамлаштириш ва илм-фан соҳасидаги ҳамкорлик юзасидан фикр алмашдилар.

🟢Шунингдек, БАА тарихи ҳақидаги энциклопедия, архивда қўлланилаётган сунъий интеллект (AI) технологиялари билан танишдилар, жумладан:

👨‍💻 nlaGPT – ходимларга иш юкламасини енгиллаштириш, ҳужжатлар таҳрири, хулосалар чиқариш ва саволларга тезкор жавоб беришда ёрдам берадиган интеллектуал ёрдамчи;

👨‍💻 Автоматик транскрипция ва таржима тизими – тадқиқотчиларга аудио ва видео файлларни матнга айлантириш ва таҳлил қилишда ёрдам беради;

👨‍💻 Расмлар қидириш ва юз таниш тизими – архивдаги катта ҳажмдаги суратлар орасида тезкор излаш имконини беради.

🟢Делегация вакиллари кутубхона ва унинг ўқув заллари бўйлаб саёҳат қилиб, замонавий инфратузилма, ноёб манбалар ва тадқиқотчилар учун яратилган қулайликлар билан танишдилар.

🟢Шу билан бирга, делегация аъзолари Абу-Дабидаги Халқаро китоб ярмаркасида Миллий кутубхона ва архив стендига ташриф буюришди, уларга Амирликлар тарихига бағишланган доимий платформа таклифлари, шунингдек, жамиятнинг турли қатламларига хизмат қиладиган ва уларнинг билимларини бойитадиган тадбирлар ва хизматлар тақдим этилди.

🟢Ташриф якунида делегация аъзолари Миллий кутубхона ва архивнинг ривожланишини, унинг сунъий интеллект ва унинг иловаларидан фойдаланишдаги ютуқларини, шунингдек, фаровон келажакни барпо этиш учун мустаҳкам пойдевор яратадиган, жамиятнинг ривожланиш, тараққиёт ва такомиллашиш йўлини илгари суришга ҳисса қўшадиган тарихий, маданий ва интеллектуал меросни ҳужжатлаштиришдаги ролини юқори баҳоладилар.

Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
💻 Интернетдаги "молиявий" сиртмоқ: қимор ва тотализатор ўйинларнинг таҳдидлари

❌ Ўзбекистонда “Реклама тўғрисида”ги Қонуннинг 46-моддасига кўра, қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни реклама қилишга, шу жумладан телекоммуникация тармоқларидан, шунингдек Интернет жаҳон ахборот тармоғидан фойдаланган ҳолда реклама қилишга йўл қўйилмайди.

❗️ Шунга қарамай, осон пул топишга ундайдиган турли пул тикиладиган ўйин рекламалари кўплаб инсонларнинг умри хазон бўлишига, фойда эмас, аксинча моддий-маънавий зарар кўришига, соғлигига путур етишига, қарамлик ва носоғлом турмуш муҳити юзага келишига сабаб бўлмоқда.

🖋 АОКА масъул ходими Дилноза Қурбонованинг "Интернетда қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинларни тартибга солиш муаммолари" сарлавҳали мақоласида ушбу масаланинг бугунги кунда қай даражада долзарб тус олгани, глобал миқёсдаги оқибатлари ёритилган.

Қимор ўйинлари, туридан қатъи назар соғлиқ учун оғир оқибатларга, масалан, молиявий йўқотишлар, муносабатларнинг бузилиши, оиладаги зўравонлик, руҳий касалликлар ва ўз жонига қасд қилишга олиб келиши муқаррар. Қимор туфайли етказилган зарар инсоннинг ва ҳатто унинг фарзандлари ва кейинги авлодларининг келажагини издан чиқариши мумкин, дейилади мақолада.


⚠️ Муаллифга кўра, қимор ўйинлари фаолиятини тақиқлаш етарлича бўшлиқларга эга. Турли онлайн ўйинларга нисбатан қўлланиладиган чеклаш воситаларини осонгина четлаб ўтиб, Интернетда реклама қилиш кенг тарқалган. Натижада, Интернетда қимор ўйинларини тақиқлаш тўғрисидаги қонуннинг амалда қўлланилиши қийинлашмоқда.

Қимор ўйинларининг салбий оқибатларининг олдини олиш учун аҳолининг барча гуруҳлари саломатлигини муҳофаза қилишга қаратилган умумий тусдаги чора-тадбирларни амалга ошириш лозим. Бунинг учун амалдаги Қонунчиликка кўмак ёки тиргак бўлувчи, уни тўлдирувчи норматив-ҳужжат ишлаб чиқиш ва жорий қилиш зарурати юзага чиқади.

Маълумот учун: мутахассисларнинг прогнозларига кўра, 2027 йилга бориб мобил қурилмалар учун глобал ўйин бозорининг умумий ҳажми 250 миллиард доллардан ошади. Бозорнинг асосий улушини ўша пайтга келиб қимор ўйинлари соҳасида хизмат кўрсатувчи 38 та компания эгаллайди.

Интернетда қимор ўйинлари бозорларининг кенгайиши мос равишда улар келтирадиган зарарнинг кўпайишига олиб келади, аҳоли саломатлиги ва фаровонлигини хавф остига қўяди.

Глобал миқёсда катта ёшли аҳолининг 1,2 фоизи Интернетда қимор ўйинларига қарамлик туфайли руҳий бузилишдан азият чекади.


Сўнги йилларда қарамлик ёшлар ва ўсмирлар орасида ҳам оммалашаётгани муаммонинг нақадар долзарблигини акс эттиради. Хусусан, мактаб ёшидаги болаларнинг мобил қурилмалардаги турли ўйинлар қурбонига айланмаслиги, бу борада профилактик чораларни кучайтириш зарурати жиддий мулоҳазаларга чорлайди, дейди муаллиф.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
03.05.202509:25
✔️ Медиа Айвон-2025: рақамли чақириқлар ва сўз эркинлиги

Замонавий журналистикани ривожлантириш маркази ташаббуси билан Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ҳамда ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси кўмагида ташкил этилган форумда инфодемик ва манипуляция; сунъий интеллктнинг ахлоқий чегаралари; контент апокалипсиси ва оммавий ахборот воситаларининг роли ва бошқа ахборот соҳасидаги долзарб масалалар муҳокама қилинди.

Форум кўриб чиқиладиган масалалар доирасида депутатлар, вазирлик ва идоралар, халқаро ташкилотлар вакиллари, журналистлар, блогерлар, ОАВ ҳуқуқшунослари, ўқитувчи ва талабаларни бир даврага жамлади.

Тадбирда, шунингдек, сўз эркинлигини ҳимоя қилиш, рақамли муҳитни тартибга солиш, дезинформацияга қарши курашиш ва медиа трансформациясида технология ролига эътибор қаратилди.

💬 Миндаугас Качераускис, Европа Иттифоқи Делегацияси раҳбарининг ўринбосари:

“Бугунги кунда медиа ва рақамли саводхонлик, шунингдек, ишончли ахборотга эга бўлиш — жамиятдаги барқарорлик, хавфсизлик ва ишончнинг асосий пойдеворларидан биридир. Шу сабабли, Европа Иттифоқи бутун Марказий Осиё минтақасида оммавий ахборот воситалари соҳасини ривожлантиришни, хусусан журналистларнинг профессионаллигини ошириш орқали, доимий равишда қўллаб-қувватлайди.”


💬 Сара Ношади, Ўзбекистон Республикасидаги ЮНЕСКО ваколатхонаси раҳбари:


“Маълумотлар ҳажмининг ортиб бораётгани ҳар бир инсондан янги танқидий фикрлаш кўникмаларини талаб қилмоқда. Контент сифати — уни қабул қилиш сифати билан мувофиқлашган бўлиши лозим. Айнан шу сабабли, медиа саводхонлик глобал устувор йўналишга айланмоқда.”


Форумда Журналистлар ва блогерлар учун Ҳуқуқий ёрдам клиникаси 2024 йил учун медиа макон мониторинги натижалари тақдим этди. Ҳисоботга кўра медиа оламидаги қатор ҳуқуқбузарликлар ҳужжатлаштирилган ҳамда касбий фаолиятни ҳимоя қилиш механизмлари таклиф этилган.

Мутахассислар ва амалиётчилар таҳририят ишларига сунъий интеллектни интеграциялаш, фейк янгиликларга қарши кураш механизмлари, медиа саводхонликни ўқитиш, мустақил редакцияларни ривожлантириш ҳамда қисқа ва визуал контентлар даврида журналистика касбининг келажаги ҳақида фикр алмашдилар.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
18.04.202505:56
Рақамли таълим тизимининг самарадорлиги: бу борада қандай ишлар амалга оширилмоқда?

Таълимни ривожлантириш республика илмий-методик маркази ташаббуси билан ташкил этилган “Таълим муҳитининг трансформацияси: замонавий ўқитишда рақамли технологияларнинг ўрни” мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференцияда ушбу савол юзасидан муҳокамалар бўлиб ўтди.

АОКА директорининг биринчи ўринбосари Дилшод Саиджонов, бўлим бошлиғи Тоҳир Умаров, шунингдек, АҚШ, Жанубий Корея, Хитой, Сингапур, Туркия ва бошқа мамлакатлардан таниқли олимлар, рақамли таълим технологиялари мутахассислари, шунингдек, ҳудудларидан педагоглар, олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари иштирокида ўтказилган тадбирда замонавий ўқитиш жараёнида рақамли технологияларни жорий этиш ва уларни самарали қўллаш орқали таълим сифатини ошириш бўйича таклифлар билдирилди.

Анжуманда, шунингдек, халқаро тажрибаларни ўрганиш, рақамли ўқув муҳитини ривожлантириш ҳамда педагогик ёндашувларни трансформация қилиш масалалари кўриб чиқилди.

Матбуот анжуманида сўзга чиққан АОКА директорининг биринчи ўринбосари Дилшод Саиджонов рақамли таълимни ривожлантиришда медиасаводхонликнинг аҳамияти ҳақида тўхталди:

"Бугунги кунда ёшлар, хусусан, ўқувчиларнинг медиа таълим олиши муҳим аҳамиятга эга. Бунда таълим тизимлари медиасаводхонлик лойиҳалари, дастурлари бўйича ҳамкорлик доираларини кенгайтиришлари лозим. Ҳозир ўқувчиларнинг деярли барчасида мобил қурилма мавжуд ва уларнинг ҳаммаси Интернет тармоғидан ва ижтимоий платформалардан фойдаланади. Ўқитувчилар керакли ахборотдан фойдаланиш, хабарлар билан ишлашда танқидий фикрлашни шакллантириш учун медиа саводхонликларини мунтазам равишда ошириб боришлари керак. Рақамли таълимда сунъий интеллектнинг имкониятларини оқилона ва тўғри қўллаш бўйича малака ва кўникмага эга бўлишлари ҳамда бу тажрибаларни ўқувчиларга ҳам ўргатишлари зарур", деди Д.Саиджонов.

Конференцияда ЮНЕСКО, ЮНИСЕФ, каби халқаро ташкилотлар вакиллари томонидан замонавий технологиялар асосидаги ёндашувлар, муваффақиятли лойиҳа тажрибалари ва глобал таълим тенденциялари ҳақида маърузалар тингланди.

Бундан ташқари, Ўзбекистонда ишлаб чиқилган стартап лойиҳалар ва роботехникалар кўргазмаси бўлиб ўтди.

Эслатиб ўтамиз, АОКА ва Таълимни ривожлантириш республика илмий-методик маркази ўртасида Англашув меморандуми имзоланган бўлиб, унга кўра мактаб ўқувчиларининг ахборот соҳасига бўлган қизиқишини рағбатлантириш мақсадида ҳамкорликда "Media-klub" фаолиятини ташкил этиш белгиланган.

Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
登录以解锁更多功能。