Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Bahodir Ahmedov avatar
Bahodir Ahmedov
Bahodir Ahmedov avatar
Bahodir Ahmedov
“Ўқувчиларимни кузатганимда, йигитларга нисбатан қизларни фантазияси кучли эканлигини кўраман”- иллустратор Дилдора Сапашова.

Парда Подкаст - хотин-қизлар муаммоларини ёритиш, жамоат фаоллари, экспертлар билан биргаликда уларга ечим топиш бўйича эркин суҳбат.

Тўлиқ версия: https://youtu.be/lnm3eosSYAU?si=WG33UH5ki5gzptjX
Сенаторлар томонидан жиноятчиликни барвақт олдини олиш бўйича ишлар ўрганилмоқда

Сенатнинг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупсияга қарши курашиш қўмитаси раиси Абдулхаким Эшмуратов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Тошкент шаҳрининг Чилонзор, Учтепа ҳамда Янгиҳаёт туманларида ўрганиш ўтказди. Айниқса криминоген вазияти оғир бўлган, “қизил тоифа”га киритилган маҳаллаларда профилактика тизимининг ҳолати ўрганилди.

Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси Кутбиддин Бурханов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ эса Тошкент вилоятида бўлди. Тошкент вилояти прокуратураси ва ИИББ масъул ходимлари билан ҳамкорликда Оҳангарон туманидаги бир қатор маҳаллаларда бўлиб, ҳудуддаги криминоген вазиятни барқарорлаштириш, “маҳалла еттилиги” фаолиятини самарали ташкил этиш, шунингдек, коррупсияга шароит яратувчи омилларга қарши курашиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳолатини ўрганди.

Жиноятларни олдини олиш тизими ўз жойида ишлаб турса фуқаролар ҳам бунга ботина олмайди. Йўлларда камералар бўлган жойда ҳеч ким қонунбузмаслиги яққол мисол. Профилактика инспекторлари жонбозлик билан ишласа ўша ердаги аҳоли тинч яшайди. Шахсий тажрибамда кўрганман.

👉@bahodirahmedoff👈
08.05.202509:38
Уй-жой кодекси 80-моддасига кўра

хизмат турар жойи берган ташкилотларда камида ўн йил ишлаган (хизмат қилган) шахсларга бошқа турар жой берган ҳолда хизмат турар жойларидан кўчирилади.

Бу қоида ўша ташкилотдан пенсияга чиққан ходимларга ҳам қўлланилади.

Агар ходимни кўчиришда бу талаб бажарилмаса ва судга даъво қилинса, ходимга бошқа турар жой бериб кўчирилиши бўйича суд кейслари мавжуд.

👉@bahodirahmedoff👈
06.05.202515:15
Муваффақиятли адвокатлар бўйича тадқиқот

Адвокатура бўйича ТДЮУ муаллифлар жамоаси томонидан ёзилган "Huquqiy ko'nikmalar va metodologiya" китобида келтирилган яна бир тадқиқотни келтириб ўтсам. 2015 йилда Буюк Британияда 2 йил давомида адвокатларни ўзгартирмай келаётган 500 нафардан ортиқ мижоз орасида сўров ўтказилган. Уларга берилган савол юристлардан кутадиган энг муҳим нарсалар нималардан иборатлиги бўлган.

Кўп такрорланган жавоблар қуйидагилар бўлган:
▶️ кўрсатиладиган юридик маслаҳатнинг тахминий нархини олдиндан айтиш,
▶️ иш қандай кетаётганидан мунтазам хабардор қилиб туриш,
▶️ мижознинг эҳтиёжлари ва умидларини тўла ҳурмат қилиш,
▶️ электрон хатларга ўз вақтида жавоб бериш,
▶️ мижозни диққат билан тинглаш,
▶️ вақтга эътиборли бўлиш, яъни ишни пайсалга солиб юришдан тийилиш,
▶️ ҳуқуқий муаммонинг ечими ҳақида савол берилганда уни осон тилда тушунтириб бериш,
▶️ тажрибага таяниб ишдан кутилаётган эҳтимолий натижаларни тушунтириб бера олиш ва мижознинг ҳолатига эътибор қаратиш.

Адвокатура ўзига хос соҳа бўлиб, шахснинг билим ва тажрибалари билан сервис кўрсатилади

👉@bahodirahmedoff👈
06.05.202508:50
🕯 Тарихга бўлган эътибор

Шайбонийхон ҳақида нега омма сукутда? Не ажабки, бу ном на ёд этилади, унга на ҳайкал қўйилади, на юбилейлар нишонланади. Гўёки у йўқдек. Аммо бу фақат тарихий шахсга эмас — барча ёдга олинмаётган, рад этилган тарихий ҳақиқатларга нисбатан лоқайдлигимиз белгиси эмасми?

“Қурултой” подкастининг Бахтиёр Алимжанов иштирокидаги сонида Шайбонийхон образини замонавий антропологик, сиёсий ва маданий нуқтаи назардан таҳлил қилади.

❝Тарих — ҳайкал эмас. Уни ким қўйган, нима учун қўйган ва айнан қаерга қўйган — шуларни тушунганимизда, биз тарихни эмас, ўзимизни англаймиз❞, дейди Алимжанов.

Биз ўртага ташлайдиган саволлар — ҳавойи эмас.

📌 Агар сиз тарихга ҳайкал эмас, фактлар орқали қарашни истасангиз — ушбу подкастни албатта томоша қилинг. 🎧 Ҳавола: https://youtu.be/Q-J1bCUWPbs?si=Aw28OvXxzjFIG7RA
03.05.202510:21
Ариза агар жиноят иши очилиб тергов қилинаётганда олинган бўлса бу қистов натижасида олинган ариза ҳисобланади

Олий суд обзорида келтирилишича, ЖПК 23-моддасига кўра, дастлабки тергов органи томонидан А.га нисбатан жиноят иши қўзғатилган ҳолатда унинг айбдорлиги қонуний кучга кирган суд ҳукми билан исботланмасдан туриб, ходимнинг хоҳиш-иродасига қарши берган ариза асосида уни лавозимидан озод этилган ва Департамент органларидан бўшатилган.

ЖПК 312-моддасига асосан жиноят натижасида бузилган ҳуқуқларини тиклашни реабилитация этилган шахс ҳуқуқларини тиклаш тартибини тушунтирувчи - билдириш хати олган пайтдан эътиборан бир йил мобайнида талаб қилиши мумкин.

Олий суд обзорига кўра қистов натижасида бўшатиш ҳам жиноий таъқибнинг бир қисми сифатида бунга нисбатан даъво муддати 1 йил деб ҳисобланган. Даъво муддати узрли сабабларсиз ўтказиб юборилган деб қуйи судлар нотўғри тўхтамга келган ва қарорлари бекор қилинган.

👉@bahodirahmedoff👈
转发自:
Allaev Uz avatar
Allaev Uz
10.05.202518:06
Баъзан банан шунчаки банан бўлиши мумкин деган қўпол ҳазил бор.

Афсуски, жуда кўп яхши нарсалар ўз ўрнида эмас, бошқа мақсадда ишлатилганда муаммолар келиб чиқади. Бу айниқса яхши нарсаларнинг сиёсий инструментга айланганда янада оғриқли бўлади.

Шундай нарсалар бор – уларнинг асл моҳияти фахрланишга арзийди. Рус тили, масалан. Жуда бой, қадимий, ифодали тил. Толстой, Достоевский, Тургенев ёзган тил. Ёки 9 май – Ғалаба куни. Ҳар қандай инсон фашизм устидан қозонилган ғалабани қадрлаши керак.

Аммо бу каби аслида фахрли бўлган тушунчалар сиёсий инструментга айланган пайтда, уларни энди одамлар табиий қадрият сифатида эмас, балки сиёсий позиция сифатида кўра бошлайди.

Рус тили бунга яққол мисол. Бугун у оддий алоқа воситаси ёки адабиёт тили эмас, балки Москва томонидан сиёсий таъсир ўтказиш воситасига айлантирилган. Натижада, уни ўрганиш ёки гапиришга бўлган муносабат энди одамнинг сиёсий ёндашуви, позицияси сифатида талқин қилинади. Гўёки тил эмас, байроқ.

Ёки 9 май – аслида бу урушда ўз жонини берган миллионлаб инсонлар хотираси. Бу кун дард, фожеа, сабоқ, жасорат ҳақида бўлиши керак эди. Аммо Москва бу санани ҳарбий куч кўрсатиш, геосиёсий амбициялар ва мафкуравий босим воситасига айлантирганидан кейин, унга нисбатан муносабат ҳам сиёсий бўлиб қолди. Энди ким бу санани нишонласа, бу унинг “ким томонда” экани сифатида қабул қилинади.

Бу фақат рус тилига ёки Ғалаба кунига хос эмас. Дунёда кўплаб шундай мисоллар бор. Динга, байроққа, маданиятга тегишли бўлган кўплаб қадриятлар сиёсий кучлар қўлига тушганда ўзининг соф, умумий қийматини йўқотади. Сиёсат уни эгаллаб олади, йўналиш беради, куч тили билан бошқаради. Натижада одамлар ҳам унга оддий қадрият сифатида эмас, балки сиёсий сигнал сифатида қарай бошлайди.

Аслида бу хавфли жараён. Чунки яхши нарса сиёсий инструментга айланганида, унга қарши бўлган одам ҳам, балки уни аслида қадрлаётган эди — лекин сиёсий контекст уни ундан йироқлаштиради.

Ҳар ким ўз маданиятини, тилини, тарихини севиши мумкин — лекин уни сиёсий восита қилиш, уни қуролга айлантириш уни ёмонлаштиради.

#siyosat
@allaevuzb
08.05.202517:52
👉 https://youtu.be/DNw1MKolDv4
Қурултойнинг кўп сонларида кўчманчи маданият ҳақида кўп суҳбат қурилган! Лекин ўтроқ маданиятнинг ҳам роли минтақамизда жуда буюк. Биз фахрланадиган буюк тарихий шаҳарларимиз бор. Қурултойнинг бу сони мазкур шаҳарларнинг ўтмиши, умуман Марказий Осиё шаҳарчилиги тарихи ҳақида. Меҳмонлар — фалсафа доктори Мунира Хотамова ва фалсафа доктори Сурат Кубаев.
07.05.202512:48
Майкл Джексоннинг отаси, Жосеп "Жоэ" Джексон, фарзандларини доимий иш билан таъминлашни истаган қатъий ва талабчан ота сифатида танилган. Унинг бошқаруви остида Джексон 5 гуруҳи шаклланиб, улар халқаро миқёсда машҳурликка эришган.

Тўлиқ видеога ҳавола:
https://youtu.be/q4ZkdOIj-do?si=AKdOFIJ0hgVTgjPw
06.05.202513:43
Тадқиқот: адвокат ва мижоз

Адвокатура йўналишида бизда эмпирик тадқиқотларни учратмаймиз. Соҳага қайғурадиган йўқ десам муболаға бўлмайди. Лекин ривожланган давлатларда эътибор бор. Қўлимга ТДЮУ муаллифлар жамоаси томонидан ёзилган "Huquqiy ko'nikmalar va metodologiya" китоби тушиб қолди. Унда Randall Kiser ўтказган тадқиқот келтирилган. Тадқиқотда адвокатларнинг мижозлари билан сўровномалар ўтказилган.

Натижага кўра, сўров олиб борилган мижозларнинг 69 фоизи фикрича, юристларнинг мижозларга хизмат қилишдан кўра кўпроқ пулга қизиқадилар. 57 фоизи юристлар мижоз манфаатидан ўзининг манфаатини устун кўраркан. 53 фоизи юристлар ишларни ҳал қилиш ва кўриб чиқиш қандай кетаётгани ҳақида маълумот бериб туришларидан қониқиш ҳосил қилади. 56 фоизи юристлар ишларни етарлича тез бажаришдан қониқиш ҳосил қилган.

Юристлар ҳам сўровномада қатнашган. 80 фоиз юристлар ўзлари томонидан кўрсатилаётган хизматларни юқори даражада деб ҳисоблаган (мижозларнинг 40 фоизи буни тасдиқлаган). 91 фоиз юристлар мижозларини диққат билан тинглайман, умид ва эҳтиёжларини ҳисобга оламан деб айтган (66 фоиз мижоз буни тасдиқлаган). Юридик фирмаларнинг 62 фоизи ўзларининг хизматни аъло даражада деб ҳисоблаган (19 фоиз мижозлар буни тасдиқлаган).

Бўлажак адвокатлар, эьтиборли бўлинглар

👉@bahodirahmedoff👈
Ҳукумат дастури энди фақат ҳукуматники эмас

ЎзЛиДеП билан "Миллий тикланиш" ДП ўртада "Тараққиёт блоки"ни тузишибди.

Ўйлашимча, бу шунчаки сиёсий маневр эмас. Бу — давлат миқёсидаги мақсадларни амалга ошириш учун кучларни бирлаштириш дегани. Партиялар ҳозир “ким кўпроқ овоз тўплайди?” дебмас, “ким кўпроқ иш қилади?” деб ўйлаяпти. Ғояларам қутблашиб кетган. Парламентда трансформация кетяпти.

Президентимиз бошчилигида амалга оширилаётган “Ўзбекистон – 2030” стратегияси, таълим, тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва тадбиркорликни ривожлантириш бўйича устувор вазифаларга қонунчилик асосини яратиш — блокнинг асосий миссияси.

Фақат савол: бу ҳамкорлик фақат қоғозда қолиб кетмайдими? Чунки, халқ энди кураш ёки иттифоқ эмас, натижа ва ўзгаришни кутяпти. Агар бирлашиш ортидан таълим, соғлиқни сақлаш, ижтимоий ёрдам, тадбиркорликни ривожлантириш бўйича реал ўзгариш бўлса — ана ўша пайтда бу иттифоқ ўзини оқлади дейиш мумкин.

👉@bahodirahmedoff👈
02.05.202515:10
Баҳор – янгиланиш фасли. Баҳорда янги мақсадлар, янгича фикрлар, қизиқарли мавзулар ва яхши кайфиятга эҳтиёж сезилади. Биз сизга кундалик ҳаётда тўхтаб қолмаслик ва энг муҳим ҳамда қизиқарли маълумотлардан хабардор бўлишингизга ёрдам берадиган Telegram каналларни бир жойга жамладик.

Бу ерда сиз батафсил лонгридлар, мемлар, кино, футбол ва видео ўйинлари янгиликлари, таҳлилий мақолалар, долзарб воқеалар шарҳлари, сунъий интеллект соҳасидаги сўнгги тадқиқотлар ва ишланмаларнинг намуналари, ҳазил-мутойиба, спорт шарҳлари ва муаллифларнинг шахсий фикрларини топасиз. Бу каналлар сизни ўйлашга, кулишга, ҳайратланишга ва янги нарсаларни ўрганишга ундайдиган барча унсурларга эга.

Баҳор – ўзгаришлар учун энг қулай фасл. Telegram каналларингизни янгилаб, муҳим воқеа ва жараёнлар марказида бўлинг!

👉 https://t.me/addlist/ygY5mEEiqo0wNjEy
Жонли тарих: замонавий ёдгорлик мажмуаси

Тошкентда янги ва ўзига хос ёдгорлик мажмуаси — “Хотира Нури” очилди. Бу жой тарих, табиат, санъат ва замонавий технологиялар уйғунлигида яратилган. Асосий мақсад — Иккинчи жаҳон урушида Ватанни ҳимоя қилган фахрийлар хотирасини замонавий ва таъсирли тарзда абадийлаштириш.

Мажмуа Ғалаба боғида жойлашган. Унинг марказида “Хотира китоби” шаклидаги катта монумент бор. Унинг атрофи гулзорлар ва яшил майдонлар билан безатилган. Монументга ўрнатилган QR-код орқали ҳар бир киши фахрийлар ҳақидаги видеолар, фотосуратлар ва аудио хотиралар билан танишиши мумкин. Бу Ўзбекистондаги биринчи очиқ осмон остидаги рақамли хотира музейи ҳисобланади.

Лойиҳа доирасида “Хотира Нури” деб номланган китоб ҳам нашр қилинган. Унда юртимиздаги турли ҳудудлардан 14 нафар уруш фахрийсининг ҳаёт йўли ёзилган — улар ҳозир ҳаёт бўлиб турган фахрийлардир. Китоб ёш ижодкорлар томонидан тайёрланган бўлиб, авлодлар ўртасидаги боғланишни ифода этади.

“Хотира Нури” — бу бир пайтнинг ўзида ҳам тарих, ҳам ибрат, ҳам келажакка йўл. Хотирага ҳурмат бор жойда, юртнинг келажаги мустаҳкам бўлади.

👉@bahodirahmedoff👈
08.05.202511:50
Таниқли ижодкорлар Манзура ва Муроджон Йўлдошевлар томонидан "Азизим" номли мусиқий асар, муаллиф Али Ниязимбетовнинг рухсатисиз фойдаланилганлиги аниқланган. Ҳолат юзасидан МЖтКнинг 177-1-моддаси билан баённома расмийлаштирилган.

Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман судининг қарорига кўра, ҳуқуқбузар Муроджон Йўлдошевга нисбатан БҲМнинг 1 баравари миқдорида жарима тайинлаш тўғрисида қарор чиқарилган.

Аввалроқ Ботир Қодиров муаллифлик ҳуқуқларини бузгани учун жаримaга тортилган эди.

👉 @bahodirahmedoff 👈
07.05.202508:40
Ҳайдовчининг ўзи зарар етказганлиги суғурта ҳодисаси эмас

Олий суд обзорида келтирилишича, суғурта масаласида қонунни нотўғри қўллаш ҳолатлари мавжуд. Мисол учун, “Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 5-моддасига кўра, транспорт воситасидан фойдаланишда транспорт воситалари эгаларининг жабрланувчилар ҳаёти, соғлиғи ва (ёки) мол-мулкига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш бўйича фуқаролик жавобгарлиги қонун ҳужжатларига мувофиқ юзага келиши билан боғлиқ бўлган мулкий манфаатлари мажбурий суғурта объектидир.

Мазкур Қонуннинг 8-моддасида ҳайдовчининг ўзи бошқараётган транспорт воситасига зарар етказганлиги оқибатида фуқаролик жавобгарлигининг юзага келиши суғурта ҳодисаси ҳисобланмаслиги белгиланганлигига қуйи судлар эътибор қаратмагани ортидан Олий судда қуйи суд қарорлари бекор қилинган.

👉@bahodirahmedoff👈
06.05.202512:06
Ботир Қодиров яна муаллифлик ҳуқуқини бузгани учун жарималанди

Адлия вазирлиги томонидан халқимиз орасида "Абдуссамий" тахаллуси билан билан танилган шоир Шохрух Абдувохидовга тегишли “Қизғанаман”, “Сўнгги нафасгача”, “Соғиндим ёмон” ҳамда “Дилдора” номли шеърлари хонанда Ботир Қодиров томонидан ҳуқуқ эгаси рухсатисиз ҳамда тегишли тартибда муаллифлик ҳақини тўламасдан фойдаланилганлиги аниқланди.

Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг қарорига кўра, ҳуқуқбузарга нисбатан МЖтКнинг 177 прим 1-моддасининг иккинчи қисми билан базавий ҳисоблаш миқдорининг 8 (саккиз) баравари миқдорида – 3 000 000 (уч миллион) сўм жарима жазоси тайинланди.

Маълумот учун, аввалроқ ҳам шоир "Шамсиддин Садоий"нинг Адлия вазирлигига қилган мурожаати асосида "Давлатинг борида”, “Омонат” ва “Тингла дўстим” номли шеърлари хонанда Ботир Қодиров томонидан ҳуқуқ эгаси рухсатисиз ҳамда тегишли тартибда муаллифлик ҳақини тўламасдан фойдаланилганлиги аниқланиб, Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг қарорига кўра, ҳуқуқбузарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 177 прим 1-моддасининг биринчи қисми билан БҲМнинг 5 (беш) баравари миқдорида – 1.875.000 (бир миллион саккиз юз етмиш беш минг) сўм жарима жазоси тайинланган эди.

👉@bahodirahmedoff👈
04.05.202513:04
Ерни давлат рўйхатига олиш

Бир фуқаро А. бошқа бир фуқаро Б.ни ноқонуний қурилиш қилган деб ноқонуний қурилмани бузиш, ер майдонидан чиқариш тўғрисида судга даъво киритган.

Шундай вазиятда бу А. фуқарони ўзини ерга бўлган ҳуқуқлари давлат рўйхатидан ўтказилганми деган масала судда кўтарилади.

Ер кодекси 31-модда:

Юридик ва жисмоний шахсларнинг ер участкасига бўлган ҳуқуқи жойнинг ўзида чегаралар белгиланганидан, ер участкаларининг планлари (чизмалари) ва тавсифлари тузилиб, ер участкаларига бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатига олинганидан кейин вужудга келади.

Масалан битта ишда судларга тақдим этилган собиқ ширкат хўжалигининг 2003 йил март ойида тузилган далолатномада 2003 йил 8 августдаги 1-сонли ҳамда туман ҳокимининг 2004 йил 12 март 146-сонли қарорларига асосан 304-контурдан 0,06 га ер майдони уй-жой қуриш учун Ғ.га ажратилган, бироқ бу қарор давлат рўйхатидан ўтказилмаган. Жойнинг ўзида чегаралар белгиланмаган, контурлар бўйича ноаниқлик бор. Фуқаро ҳам қарор чиқдию, менга расмийлаштирилди деб юрган табиийки.

Низо юзага келиб судлашганда эса унда ҳуқуқ борми йўқми бу биринчи кўтариладиган масала. Қуйи судлар бу масалага баҳо бермаган. Олий суд томонидан эса А. фуқаро сениям бу ерга ҳуқуқинг йўқ шунчун судга ариза киритолмайсан дея даъвони рад қилиш юзасидан янгидан қарор чиқарилган.

👉@bahodirahmedoff👈
02.05.202511:33
Уй қурилган лекин давлат рўйхатидан ўтмаган. Эр-хотин умумий мулкими?

ФК 8-моддасига асосан давлат рўйхатидан ўтказилиши шарт бўлган мол-мулкка бўлган ҳуқуқлар, агар қонунда бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, унга бўлган тегишли ҳуқуқлар рўйхатдан ўтказилган пайтдан бошлаб вужудга келади.

ФК 84-моддасига асосан кўчмас мулкка эгалик ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар, бу ҳуқуқларнинг вужудга келиши, бошқа шахсларга ўтиши, чекланиши ва бекор бўлиши давлат рўйхатидан ўтказилиши керак.

Агар давлат рўйхатидан ўтказилмаса мулк ҳуқуқи вужудга келмаган ва бу умумий мулк деб топилмайди. Айтайлик 2022 йил уй қурилиш бошланди, 2024 йил 1 декабр тугалланди ва давлат рўйхатидан ўтказилиб кадастр қилинди. Эр-хотин 2024 йил 1 августда ажрашиб бўлганиди. Бу ҳолатда уй умумий мулк деб топилмаслиги ва кимнинг номида бўлса унда қолиши бўйича суд амалиёти мавжуд.

👉@bahodirahmedoff👈
09.05.202511:49
Қўшкўпир туман судида қизиқ ҳолат бўлибди. Қаранг
судя: Б.Рузметов;
котиб: И.Рўзметов;
ҳуқуқбузар: А.Рўзметов.

Суд ҳужжатига эътибор берсак, ҳуқуқбузарга Бизнес-омбудсман вакили томонидан, МЖтКнинг 241-2-моддаси яъни тадбиркорлик субектларининг фаолиятини текширишнинг ва молия-хўжалик фаолиятини тафтиш қилишнинг белгиланган тартибини бузганлиги учун БҲМнинг 40 баравари миқдорида жарима белгиланган.

Суд мажлисида А.Рўзметов, солиқ аудитини ўтказиш бўйича бизнес-омбудсманни хабардор қилишда айби йўқлигини лекин, бошқа бир текширув бўйича далолатномани 8 ой ўтказиб ахборот тизимига юклаганлигини, хатоликларга йўл қўйганлигини айтиб кўрсатув берган.

Суд томонидан эса, Бизнес-омбудсман томонидан тайинланган БҲМнинг 40 баравари миқдоридаги жаримани БҲМнинг 4 бараваригача камайтириш тўғрисида қарор чиқарилган.

#sudishi

👉 @bahodirahmedoff 👈
08.05.202510:46
Ҳавога учаётган миллиардлар: жавобгар ким?

Ҳисоб палатаси 2024 йилги ҳисоботини тақдим этди. Ҳужжатдаги айрим маълумотлар эса депутатларни, айниқса халқни, бефарқ қолдирмаслиги керак.

Масалан, Сув хўжалиги вазирлиги ва унга қарашли ташкилотларда 2,8 трлн сўмлик 92 та лойиҳа ваколатли идоралар билан келишилмасдан амалга оширилган. Яна 2,5 трлн сўмлик 8 та лойиҳа концепцияси ҳали Ҳукумат томонидан тасдиқланмаган бўлса-да, хусусий шерикларга берилган.

Охирги 2 йилда 20 минг гектар ерда субсидия ажратилган бўлсада, сув тежайдиган технологиялар қўлланилмаган. Яъни, давлат пул ажратган, лекин натижа — 0.

Шу ерда депутат Жавлон Абдуллаев тўғри савол берди: бу ҳолатлар таҳлил қилиняптими?

Масъул ўринбосар эса шундай жавоб берди: “янгилик бор жойда хатоям бўлади.”

Аммо 5 трлн сўмлик хато — бу шунчаки "янгилик" эмас, бу — тизимли муаммо. Бюджет халқнинг пули. Бу пул қаерга кетяпти? Ким назорат қиляпти?

👉@bahodirahmedoff👈
06.05.202517:30
Адвокатда soft skill'лар

Адвокатура бўйича ТДЮУ муаллифлар жамоаси томонидан ёзилган "Huquqiy ko'nikmalar va metodologiya" китобида келтирилган навбатдаги тадқиқот адвокатлардаги soft skill лар ҳақида.

2016 йилда Америка ҳуқуқ тизимини такомиллаштириш бўйича институт томонидан АҚШнинг 37 штатидан 24 137 нафар адвокат ўртасида сўров ўтказилди. Улардан юристлар учун 147 та малака ва кўникмалар орасида энг муҳимлари қайсилар экани сўралди. Натижалар қуйидаги 10 та малака ва кўникмаларни кўрсатди:
1) маълумотларни сир сақлай олиш
2) мажлислар ва йиғилишларга ўз вақтида келиш,
3) ўз касбига содиқ бўлиш,
4) ростгўй ва ишонса бўладиган инсон бўлиш,
5) хушмуомалалик ва ҳурмат билан муносабатда бўлиш,
6) илтимос ва саволларга тезда жавоб қайтариш,
7) диққат ва ҳурмат билан муносабатда бўлиш,
8) иштиёқи баланд бўлиш,
9) юқори касбий этикага эга бўлиш ва бор имкониятни эалб этган ҳолда ишлаш,
10) деталларга эътиборли бўлиш.

Бу бошқа сервис соҳаларига ҳам тааллуқли деса бўлади. Лекин адвокатлар кўпроқ билиши зарур

👉@bahodirahmedoff👈
06.05.202510:43
Бола тарбияси билан боғлиқ суд ишларида "Инсон" ижтимоий хизматлар марказлари жалб қилиниши

Олий суд Пленумининг "Болалар тарбияси билан боғлиқ бўлган низоларни ҳал қилишда судлар томонидан қонунларни қўллаш амалиёти тўғрисида"ги 23-сон қарори 26-бандига асосан:

"Болалар тарбияси билан боғлиқ бўлган суддаги барча низоларни кўришда уларнинг ҳимояси юзасидан ким томонидан даъво қўзғатилганлигидан қатъи назар ишда иштирок этиш учун туман (шаҳар)лардаги «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари жалб қилиниши лозим.

Қайд этилган орган даъво тақдим қилмаган бўлса, у суд томонидан давлат бошқарув органи сифатида ўзига юклатилган мажбуриятларини бажариш мақсадида хулоса бериш учун процессда иштирок этишга жалб қилинади".


Оила кодекси 88-моддасига асосан суд томонидан болалар тарбияси билан боғлиқ низолар кўрилаётганда, боланинг ҳимояси учун ким даъво тақдим қилганлигидан қатъи назар, ишда иштирок этиш учун васийлик ва ҳомийлик органи жалб қилиниши керак.

👉@bahodirahmedoff👈
03.05.202516:15
Жамият маънавияти – хавфсизлик масаласи

“Адолат” СДП ташаббуси билан ўтказилган мунозарада жамиятда содир этилаётган нохуш ҳолатлар, миллий қадриятларга мос келмайдиган хатти-ҳаракатлар танқидий муҳокама қилинди.

Ижтимоий тармоқларда тарқалаётган ахлоқсиз контентлар,
Хорижда айрим ҳамюртларимиз иштирокида содир этилаётган ҳуқуқбузарликлар, ёшлар ўртасидаги маънавий бўшлиқ
— муҳокаманинг асосий мавзулари бўлди.

Тадбирда Қонунчилик палатаси депутатлари, ҳуқуқ-тартибот идоралари вакиллари, педагоглар ҳамда ёшлар иштирок этди.

Иштирокчилар жиноятга олиб борувчи омиллар аввало тарбияда эканини, қонун устуворлигини таъминлаш учун маънавий пойдевор зарурлигини ва ҳар бир фуқаро ўз қилмиши учун шахсан жавобгар бўлишини таъкидлаб ўтди.

Ёшларнинг ҳуқуқий онги, ахлоқий позицияси ва соғлом дунёқараши — жамият хавфсизлигининг асосидир.

👉
@bahodirahmedoff👈
02.05.202510:45
Салбий ички мулоқотга чек қўйинг. Ҳар сафар ўзингизни танқид қилишдан аввал, нима учун шундай ҳис қилаётганингизни англашга ҳаракат қилинг. Ўзингизни ёмон кўриш эмас, тушуниш ва қўллаб-қувватлаш орқали ички кучингизни тикланг. Ижобий фикрлар билан яшаш сизга тинчлик, ишонч ва янги имкониятлар эшигини очади.

Тўлиқ видеога ҳавола:
https://youtu.be/ETQ07MlsOvE?si=YaczuqOKD0Imfiww
显示 1 - 24 267
登录以解锁更多功能。