Ҳаётимни ўзгартирган 1 соат...
(ҳаётини ўзгартиришни истамаганлар ўқимасин)
Тўрт йилча бўлди. Кун тартибимга янги бир соатни қўшганимга. Бу-- телефонсиз 1 соат...
Бу пайтда ё китоб ўқийман, ё нимадир ёзаман, ё оилам билан бирор ўйин ўйнайман, ё сузаман, ё югураман, ё қизиқ бир фильм кўраман. Асосий шарти, шу 1 соатда телефонни умуман қўлга олмаслик.
Ишонинг, ҳаммамизни боғлаб олган шу матоҳсиз ўтказган соатларим анча қизиқ, самарали ва фойдали бўляпти менга. Парадоксни қаранг ки, касбим шу буюм билан ҳар жиҳатдан боғлиқ. Лекин уни рад этганим сайин ҳаётимга барака, мазмун кирмоқда.
Кунига бор йўғи 1 соат. (уйқу вақтидан ташқари албатта) Бу вақтда баъзан ҳеч нима қилмай хаёл ҳам сураман, бир нималар ўйлайман. Ўзим учун муваффақиятли ғоялар, келажак учун муҳим қарорлар, молиявий барқарорлик омилларини айнан мана шу 1 соатда топганман.
Шунинг учун ҳам энди уни кўпайтирмоқчиман. 1-2-3... соатга. Биламан, телефондан узоқлашсам осмон узилиб ерга тушмайди, қиёмат қўпмайди, қайтага ҳаётим янада гўзаллашади. Ўзим бўлиб, ўз ҳаётимни яшайман.
Сиз ўқиётган ушбу постни ҳам айнан ўша "телефонсиз 1 соат"да, лекин телефондан фойдаланган ҳолда ёздим. 😄
Эфирда "Тағо тайм"
@hamzajumayev