Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Iqtisod4i avatar

Iqtisod4i

Баҳодир Абдуллаев.
Иқтисодчи-журналист
Алоқа учун — @Iqtisod4i_bot
TGlist 评分
0
0
类型公开
验证
未验证
可信度
不可靠
位置Узбекістан
语言其他
频道创建日期Oct 12, 2018
添加到 TGlist 的日期
Nov 14, 2024
关联群组

"Iqtisod4i" 群组最新帖子

Биз ҳам бир кун миллий авиакомпания ва мамлакат ўртасида танлов қилишимиз, мамлакатни танлашимиз керак. Бир қанча аввал Ли Куан Ю Сингапурда қилгани каби.

https://t.me/the_bakiroo/9919
Трамп соғлом ақлга ва иқтисодиёт дарсликларига 100 фоизлик бож жорий қилибди (с).
Эркин савдо ва тарифлар ҳақида

Бундан бир муддат олдин президент Рейган Сан-Францискода ўқиган нутқида тарифлар ҳақида гапирганди.

У айтгандики, тасаввур қилинг, биз уч киши бўлиб океанда бир қайиқда кетяпмиз. Бир шеригимиз қуролини олиб, қайиқнинг тубига ўқ узди. Бу вазиятда биз ҳам қуролимизни олиб, қайиқнинг тубида яна тешик очишимиз оқилона қарор бўладими? Бу жуда аҳмоқона фикр, шундай эмасми? Аммо шунга қарамай, бу ҳимоя ва қасос ғояси ҳисобланади.

Рейганнинг гаплари ҳақида Фридман шундай деганди:

Айтайлик, Япония ва Европа бизга нисбатан протекционистик тарифларни жорий қилди. Бу уларга ҳам, бизга ҳам зарар етказади. Агар биз ҳам уларга жаҳл қилиб, қарама-қарши протекционистик тарифларни жорий қилсак, биз ҳам ўзимизга ва уларга кўпроқ зарар етказамиз ҳолос. Биз ҳам қайиқнинг тагига ўқ узишимиздан маъно йўқ.

Дунёдаги энг яхши нарса барча мамлакатлар эркин савдо билан шуғулланиши, лекин бошқа давлатлар бундай қилмаган тақдирда ҳам, эркин савдо билан шуғулланишимиз оқилона қарор бўлади.
Hayit muborak!
Бу мамлакатга барибир битта жаҳон чемпионати керак

5 йил олдин ЎзПФЛ директори Диёр Имомхўжаев «Ular»га берган интервьюсида агар Ўзбекистонда давлат бугундан бошлаб профессионал футболни молиялаштиришни тўхтатса нима бўлади деган саволга жавобан 5 йил футбол орқага кетади, кейин эса ҳаммаси тўғри йўлга тушиб кетади, деган мазмунда гапирганди.

Ўшанда биз профессионал футболни молиялаштиришни бирданига тўхтатиш эмас, балки 2030 йилгача клубларни босқичма-босқич хусусийлаштириш йўлидан юрдик.

Ўтган йили «Мифономика»да ҳам шу бўйича Диёр акадан фикрларини сўрагандим. У давлат профессионал футбол клубларига пул беришни тўхтатиши нормаль жараён эканини таъкидлаганди.

Шу маънода жаҳон чемпионатига чиқишимиз футболдаги ислоҳотларни тезлаштиради деган умидим бор. Атиги бир қадам қолди-ку, яна ўша ҳаммамиз чиқишни истайдиган мусобақага жуда яқинмиз.

Умид қиламанки, жаҳон чемпионатига чиққанимиздан кейин мана ўша мусобақага чиқдик, энди ёндашувни соғлом томонга ўзгартиришимиз керак дейдиганларнинг овози эшитилади.
«Ўзбекистон 24» маълумотни қаердан оляпти?

Кеча президент матбуот хизмати йўл қурилиши лойиҳалари бўйича хабар берди.

Унда Тошкент - Самарқанд янги йўли ҳақида қуйидаги маълумот берилди:

«Унинг натижасида Тошкент билан Самарқанд ўртасида қатнов вақти 4,5 соатдан 2,5 соатгача қисқаради. Ҳозирги мавжуд йўлда тирбандлик анча камаяди».

Шунингдек, кеча «Ўзбекистон 24» ҳам худди шу йиғилиш ҳақида сюжет эфирга узатди. Унда шундай дейилади:

«Тошкент билан Самарқанд ўртасидаги қатнов вақти 7 соатдан 3 гача қисқаради. Айни пайтда пойтахтдан Самарқандгача одамлар 6-7 соат вақтини йўлда ўтказмоқда. Ҳозирги мавжуд йўлда тирбандлик анча камаяди».

Худди шу хабарларда Андижон ҳақидаги маълумотда ҳам фарқ бор. Президент матбуот хизмати:

«Тезюрар магистрал фойдаланишга топширилиши натижасида Тошкент билан Андижон орасидаги қатнов вақти 5 соатдан 3 соатгача қисқаради».

«Ўзбекистон 24»:

«Тезюрар магистрал фойдаланишга топширилиши натижасида Тошкент билан Андижон орасидаги қатнов вақти 6 соатдан 3 соатгача қисқаради».
Юзлаб марта эслайдиган фикримизни яна бир бор ёзиб кетай.

Давлат маъмурий йўл билан ниманинг нархини пасайтиришга уринмасин оқибати фақат ва фақат тақчиллик бўлган. Пул билан ҳам айнан шундай. Пулнинг нархини пасайтиришга уруниш ўша пулни ҳозирги каби бемалол топа олмаслигимиз билан якунланади. Ҳозир қиммат бўлса-да, топиш имконли. Нархга аралашишни бошласак аниқ арзон ва йўқ бўлади.

Ўзбекистонда пулнинг нархи қимматлиги эса чуқур ислоҳотларсиз ҳал қилиб бўлмайдиган муаммо.
«Мақсадимиз — бутун инсоният бахти».
Истанбул университети Истанбул мэри ва Эрдўғоннинг президентлик сайловида асосий рақиби бўлиши кутилаётган Экрем Имомўғлининг дипломини бекор қилибди. Туркия Конституциясида президентликка номзод олий маълумотли бўлиши кераклиги белгиланган.
Концентрация муаммоми?

Жан Тиролдан интервью олганимда ундан корхоналарни бозордаги улушига қараб монополия сифатида баҳолаш қанчалик тўғри эканини сўрагандим. Бугунги дискуссия фонида шу парчани эсладим:

— Сиз учун монополия нима?

— Монополия — бу бозордаги вазиятга жуда катта таъсир кўрсата оладиган корхона. Бу орқали у нархни оширса ҳам ёки паст сифатли маҳсулот ишлаб чиқарса ҳам истеъмолчиларини йўқотмайди, чунки бошқа муқобил йўқ. Мана шу — монополия ва бу жамият учун ёмон. Жамият учун ёмон эканига икки сабаб мавжуд.

Биринчиси, нархлар юқори ёки сифат паст экани. Иккинчи сабаб эса, монополиялар инновациялар билан кўп ҳам шуғулланавермайди. Чунки уларнинг ҳаёти осон. Шундан келиб чиқиб, улар инновация қилишлари шарт эмас, чунки барибир мижозларини йўқотмайди. Шунинг учун ҳам монополияларга қарши сиёсат бўлиши лозим.

— Турли мамлакатларнинг монополияга қарши органлари монополияларни турлича аниқлайди. Масалан, корхоналарни бозордаги улушига қараб монополия сифатида баҳолаш кўп кузатилади. Сизнингча, бу ўлчов тўғрими?

— Бу — биринчи ўлчов. Охир-оқибат, биз иқтисодчи сифатида биламизки, фақат бозордаги улушнинг ўзигина буни билиш учун етарли эмас, чунки бошқа корхоналардан яхшироқ маҳсулот ёки хизмат таклиф қилиб ҳам бозорда катта улушга эга бўлган фирмалар ҳам бўлиши мумкин. Уларга доимо босимда ушлаб турувчи рақобат муҳити таҳдид солиб туради.

Аксинча, биз бозор улуши паст, лекин жуда қудратли корхоналарни ҳам биламиз. Мен аввалроқ платформалар иқтисодиётини муҳокама қилгандим. Мисол учун, саёҳат бозорида Booking.com платформасининг улуши 20 фоизни ташкил этиши мумкин. Лекин, айни вақтда, у ўзининг мижозлари устидан монополияга эга бўлиши эҳтимоли мавжуд.

Чунки бизнес фойдаланувчилари, масалан, меҳмонхоналар Booking мижозларига фақат Booking орқали «етиб боришлари» мумкин. Шу боис, бу мураккаброқ масала. Бозордаги улуш бирламчи кўрсаткич сифатида фойдали бўлиши мумкин, лекин корхонанинг бозорга таъсир кучи ҳақиқатан ҳам катта ёки кичиклигини фақат яхши таҳлил орқалигина билиш мумкин.

— Карлос Слим ва Билл Гейтс ўртасида қандай фарқ бор?

— Билл Гейтс, албатта, барча технологик тадбиркорлар сингари, жуда кўп инновациялар қилган. Бошқа миллиардерлар ҳам борки, уларнинг бойлиги асосан ҳукумат билан дўстлик алоқалари ёки бошқа бирор имкониятдан ҳосил бўлади. Улар, масалан, баъзи хомашё материалларини ёки шунга ўхшаш нарсаларни хусусийлаштиришга муваффақ бўлган. Албатта, биринчи тоифадагилар ўз бойликларига кўпроқ лойиқ, чунки улар нафақат ўзлари учун қиймат олади, балки жамият учун ҳам қиймат яратади.

Лекин инсоният учун жуда кўп қиймат яратган Билл Гейтсдек одам ҳам, Google ҳам, Apple ва барча технология компаниялари ҳам монополист бўлиши мумкин, албатта. Улар ҳам иқтисодиётга зарар етказиши мумкин. Тўғри, улар ажойиб хизмат ишлаб чиқяпти, шунинг учун уларнинг мевасини олишга ҳам лойиқ. Шу билан бирга, улар қоидалар бўйича ҳаракат қилишлари ва монопол мавқеини суиистеъмол қилмасликлари керак.

— Сизнингча, жамиятда монополия қандай пайдо бўлади?

— Бу аввалги савол билан боғлиқ. Биласизми, баъзи монополиялар бундай мавқега муносиб бўлиши мумкин, чунки улар инновация қилади, улар бутунлай янги нарсалар яратади. Баъзилари эса номуносиб, чунки бундай монополиялар қандайдир имконият орқали пайдо бўлиб қолган ёки сиёсатчилар билан дўст бўлгани туфайли шундай мавқега эга бўлиши мумкин.

Шунинг учун биз монополияларни бир-биридан фарқлашимиз керак. Шунинг учун ҳам, масалан, АҚШда монополиялар ноқонуний эмас. Монополияларнинг мавжудлиги — қонуний. Бу ердаги ноқонуний нарса — ҳукмрон мавқени суиистеъмол қилиш. Бу тушунчалар бир-биридан бироз фарқ қилади.
Видеога олиш бўйича нормани балл тизими билан аралаштириб олиб киришганда йўқ дейилмаганидек, бу сафар ҳам ҳаммаси автомобилчилар шовқинига лаббай дейиш билан тугамаса, албатта, хурсанд бўлар эдик. Чиқмаган жондан умид дейишади-ку.

Лекин Қонунчилик палатамизнинг матбуот хизмати ҳали кўриб чиқилмаган қонун лойиҳаси ҳақида энди тезликдан 10 км/соат чегириб ташланади, деб ёзганига қараганда бу ҳужжатни депутатларимиз қайтариб юборади деб умид қилишга ҳам ҳожат йўқдек. Майли, яшасак кўраверамиз-да.
Шунда Ўзбекистонга битта самосваль олиб кириш учун 800 млн сўм бож тўлаш керакми, тўғри тушуняпманми? Ўзи самосваль қанча туради? Нечта компания турли лойиҳалар доирасида шу ва шунга ўхшаш техникаларни Ўзбекистонга олиб киришда божхона тўловларидан озод этилган?

https://t.me/gazetauz_uzb/41376
Амалдорлар эмас, бозор керак

«Фавқулодда вазиятларда нархларни назорат қилишнинг энг ёрқин мисоли 70-йиллардаги Америка бензин инқирози ҳисобланади. Никсон маъмурияти OPEC`нинг нефть эмбаргосига жавобан нархларни назорат қилишга киришгани натижасида бензин умуман мавжуд бўлмай қолди.

Бутун мамлакат бўйлаб ҳайдовчилар узун навбатлар ҳосил қила бошлади, баъзида улар бакларини тўлдириш учун соатлаб навбатда туришига тўғри келди. Ёқилғи қуйиш шохобчаларида “Кечирасиз, БУГУН БЕНЗИН ЙЎҚ” деган ёзувлар осиб қўйилган, баъзиларида эса тоқ кунларда тоқ рақамли, жуфт кунларда жуфт рақамли автомобилларга ёқилғи сотиш чекланганди.

Инсоний ва иқтисодий харажатлар ҳайратланарли даражада эди. Фарзандларини мактабга олиб кетаётган оналарнинг бензини тугаб қолди, ишчилар ишга кела олмади, ҳатто ёқилғи қуйиш шохобчаларида зўравонликлар содир бўлди. Ёқилғи қуйиш шохобчаси хизматчисига қурол ўқталган эркак қўлга олинди».

https://substack.com/home/post/p-158408866
Парламентимиз вазирликка номзодларни маъқуллайдиган йиғилишда жонли эфир қилишни лозим топмаяпти негадир.

https://t.me/qonunchilikpalatasi/26237
Трампнинг бугун Зеленский билан учрашувда ўзини қандай тутаётганини кўриб испанчасига уялишни бемалол америкачасига уялиш деб атай бошлаш мумкин.

记录

29.03.202523:59
3K订阅者
14.11.202423:59
100引用指数
27.03.202516:17
7.7K每帖平均覆盖率
19.02.202522:26
5.8K广告帖子的平均覆盖率
31.03.202523:59
6.50%ER
27.03.202523:59
255.40%ERR
订阅者
引用指数
每篇帖子的浏览量
每个广告帖子的浏览量
ER
ERR
DEC '24JAN '25FEB '25MAR '25APR '25

Iqtisod4i 热门帖子

07.04.202517:36
Трамп соғлом ақлга ва иқтисодиёт дарсликларига 100 фоизлик бож жорий қилибди (с).
27.03.202509:53
«Ўзбекистон 24» маълумотни қаердан оляпти?

Кеча президент матбуот хизмати йўл қурилиши лойиҳалари бўйича хабар берди.

Унда Тошкент - Самарқанд янги йўли ҳақида қуйидаги маълумот берилди:

«Унинг натижасида Тошкент билан Самарқанд ўртасида қатнов вақти 4,5 соатдан 2,5 соатгача қисқаради. Ҳозирги мавжуд йўлда тирбандлик анча камаяди».

Шунингдек, кеча «Ўзбекистон 24» ҳам худди шу йиғилиш ҳақида сюжет эфирга узатди. Унда шундай дейилади:

«Тошкент билан Самарқанд ўртасидаги қатнов вақти 7 соатдан 3 гача қисқаради. Айни пайтда пойтахтдан Самарқандгача одамлар 6-7 соат вақтини йўлда ўтказмоқда. Ҳозирги мавжуд йўлда тирбандлик анча камаяди».

Худди шу хабарларда Андижон ҳақидаги маълумотда ҳам фарқ бор. Президент матбуот хизмати:

«Тезюрар магистрал фойдаланишга топширилиши натижасида Тошкент билан Андижон орасидаги қатнов вақти 5 соатдан 3 соатгача қисқаради».

«Ўзбекистон 24»:

«Тезюрар магистрал фойдаланишга топширилиши натижасида Тошкент билан Андижон орасидаги қатнов вақти 6 соатдан 3 соатгача қисқаради».
15.04.202511:21
Биз ҳам бир кун миллий авиакомпания ва мамлакат ўртасида танлов қилишимиз, мамлакатни танлашимиз керак. Бир қанча аввал Ли Куан Ю Сингапурда қилгани каби.

https://t.me/the_bakiroo/9919
30.03.202503:13
Hayit muborak!
«Мақсадимиз — бутун инсоният бахти».
Эркин савдо ва тарифлар ҳақида

Бундан бир муддат олдин президент Рейган Сан-Францискода ўқиган нутқида тарифлар ҳақида гапирганди.

У айтгандики, тасаввур қилинг, биз уч киши бўлиб океанда бир қайиқда кетяпмиз. Бир шеригимиз қуролини олиб, қайиқнинг тубига ўқ узди. Бу вазиятда биз ҳам қуролимизни олиб, қайиқнинг тубида яна тешик очишимиз оқилона қарор бўладими? Бу жуда аҳмоқона фикр, шундай эмасми? Аммо шунга қарамай, бу ҳимоя ва қасос ғояси ҳисобланади.

Рейганнинг гаплари ҳақида Фридман шундай деганди:

Айтайлик, Япония ва Европа бизга нисбатан протекционистик тарифларни жорий қилди. Бу уларга ҳам, бизга ҳам зарар етказади. Агар биз ҳам уларга жаҳл қилиб, қарама-қарши протекционистик тарифларни жорий қилсак, биз ҳам ўзимизга ва уларга кўпроқ зарар етказамиз ҳолос. Биз ҳам қайиқнинг тагига ўқ узишимиздан маъно йўқ.

Дунёдаги энг яхши нарса барча мамлакатлар эркин савдо билан шуғулланиши, лекин бошқа давлатлар бундай қилмаган тақдирда ҳам, эркин савдо билан шуғулланишимиз оқилона қарор бўлади.
Бу мамлакатга барибир битта жаҳон чемпионати керак

5 йил олдин ЎзПФЛ директори Диёр Имомхўжаев «Ular»га берган интервьюсида агар Ўзбекистонда давлат бугундан бошлаб профессионал футболни молиялаштиришни тўхтатса нима бўлади деган саволга жавобан 5 йил футбол орқага кетади, кейин эса ҳаммаси тўғри йўлга тушиб кетади, деган мазмунда гапирганди.

Ўшанда биз профессионал футболни молиялаштиришни бирданига тўхтатиш эмас, балки 2030 йилгача клубларни босқичма-босқич хусусийлаштириш йўлидан юрдик.

Ўтган йили «Мифономика»да ҳам шу бўйича Диёр акадан фикрларини сўрагандим. У давлат профессионал футбол клубларига пул беришни тўхтатиши нормаль жараён эканини таъкидлаганди.

Шу маънода жаҳон чемпионатига чиқишимиз футболдаги ислоҳотларни тезлаштиради деган умидим бор. Атиги бир қадам қолди-ку, яна ўша ҳаммамиз чиқишни истайдиган мусобақага жуда яқинмиз.

Умид қиламанки, жаҳон чемпионатига чиққанимиздан кейин мана ўша мусобақага чиқдик, энди ёндашувни соғлом томонга ўзгартиришимиз керак дейдиганларнинг овози эшитилади.
26.03.202506:55

登录以解锁更多功能。