Notcoin Community
Notcoin Community
Whale Chanel
Whale Chanel
Proxy MTProto
Proxy MTProto
Notcoin Community
Notcoin Community
Whale Chanel
Whale Chanel
Proxy MTProto
Proxy MTProto
JIZZAXNEWS🌏 avatar
JIZZAXNEWS🌏
JIZZAXNEWS🌏 avatar
JIZZAXNEWS🌏
09.05.202510:15
Ўзбекистон Қуролли Kучлари Москвада ташкил этилган Ғалаба парадида иштирок этишди.

Ўзбекистон Қуролли кучларининг мард ўғлонлари 9 май муносабати билан ташкил этилган Ғалаба парадида тантанали қадамлар билан юришди. Парад сафини полковник Зафаржон Халикчаев бошқарди.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев трибунадан ҳарбийларга самимий салом йўллади. Бу — нафақат ҳарбий қудратимизни, балки юртимизга бўлган юксак эҳтиром ва миллий ғурурни намоён этади!

Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг

Jizzaxnews |Тelegram  | Facebook | Dzen | YouTubе
09.05.202502:37
#Табрик

Азиз ва муҳтарам юртдошлар!

Ҳозирги мураккаб ва таҳликали замонда ёшларимизни баркамол инсонлар этиб тарбиялаш, диёримиздаги тинчлик ва барқарорликни, миллатлар ва динлараро аҳиллик ва тотувликни асраш йўлида қаҳрамон ота-боболаримизнинг Иккинчи жаҳон уруши йилларида кўрсатган сабот ва матонати биз учун ҳамиша ибрат мактаби, куч ва илҳом манбаи бўлиб хизмат қилади.

Ушбу унутилмас айёмда сиз, азизларни, муҳтарам фахрийларимизни, бутун халқимизни яна бир бор самимий табриклаб, барчангизга сиҳат-саломатлик, бахт ва омад, хонадонларингизга файзу барака тилайман.

Юртимиз тинч, халқимиз доимо омон бўлсин!

✍️ Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига байрам табригидан

Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг

Jizzaxnews |Тelegram  | Facebook | Dzen | YouTubе
Уруш қатнашчиси Мамашариф Содиқовга ҳам Президент табриги ва пул мукофоти етказилди.

Тантанали тадбирда вилоят ИИБ бошлиғи, генерал Ғайрат Қодиров ҳамда Шароф Рашидов тумани ҳокими Махмуд Холбўтаев, Халқ депутатлари вилоят Кенгаши раиси Парда Шукуров қатнашдилар.

103 ёшли отахон юртимизга тинчлик ва осойишталик тилаб, дуога қўл очди.

📷 Ш.Эгамқулов

Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг

Jizzaxnews |Тelegram  | Facebook | Dzen | YouTubе
08.05.202505:21
7 май куни Жиззах шаҳрида ичимлик суви таъминоти тўлиқ тикланиши керак эди.

Аммо айрим маҳаллаларда бундай бўлмади. Биз  "Jizzaxsuvta'minoti" AJ ахборот хизмати раҳбари билан боғланиб вазиятга ойдинлик киритишни сўрадик.

- Тошлоқ маҳалласи ҳудудида содир бўлган авария  сабабли Сайилжойи маҳалласида сув таъминоти тикланмади, - дейди Дилшод Муҳиддинов. -  Вазият назоратга олиниб, таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг

Jizzaxnews |Тelegram  | Facebook | Dzen | YouTubе
Ҳиндистоннинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Смита Пант Жиззахга ташриф давомида Самбҳрам университетида ҳам бўлди

Батафсил

Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг

Jizzaxnews |Тelegram  | Facebook | Dzen | YouTubе
Бу поликлиникаларда оилавий шифокорнинг базавий ойлиги 500 доллар, ҳамшираники 300 доллар бўлади. Оилавий шифокор ва ҳамшира малака сертификати олса, яна шунча устама тўланади.

Агар улар маҳаллада юриб, сурункали касали борларга вақт ажратса, уларни касаллик билан яшаш ва уни бошқаришга ўргатса, онкологик, диабет, инсульт, инфаркт каби касалликларни эрта аниқлаб, оғир асоратларнинг олдини олса, буларнинг ҳисобига тез ёрдам ва стационарга мурожаатни қисқартирса, шифокорга яна 500 доллар, ҳамширага эса қўшимча 300 доллар берилади.

Бир сўз билан айтганда, оилавий шифокорлар 1,5 минг доллар, ҳамширалар эса 600-800 доллар ойлик оладиган тизим қиламиз. Бу орқали биз шунчаки ойликни эмас – инсон қадрини оширган бўламиз. Лекин, натижа ҳам шунга яраша бўлиши керак”,

- деди Президент.

Энди маҳаллада битта бўлса ҳам инфаркт, инсульт, оналар ва болалар эрта ўлими, сурункали касаллик туфайли орттирилган ногиронлик фавқулодда ҳолат деб қабул қилиниши лозимлиги қайд этилди.
09.05.202504:14
ДХХ Кубоги — маҳорат, интизом ва жисмоний тайёргарлик синови!

Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати томонидан анъанавий тарзда ташкил этиладиган ДХХ Кубоги беллашувлари юртимиздаги ҳарбийлаштирилган спорт мусобақаларининг энг нуфузлиларидан бири ҳисобланади.

Бу мусобақа нафақат жисмоний бақувватликни, балки тезкор фикрлаш, жамоавий ҳамжиҳатлик ва юртга садоқатни намоён этувчи майдондир.

Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг

Jizzaxnews |Тelegram  | Facebook | Dzen | YouTubе
09.05.202502:24
Азиз ватандошлар!

Сизларни 9 май – Хотира ва Қадрлаш куни, ҳамда Иккинчи жаҳон урушидаги Буюк Ғалабанинг 80 йиллиги муносабати билан самимий муборакбод этамиз!

Ушбу улуғ сана – Ватан ҳимоясида жон фидо қилганлар хотирасини ёд этиш, тинчлик ва эркинлик учун миннатдорлик изҳори қилиш кунидир.

Фидойилар хотираси абадий, осуда ҳаётимиз бардавом бўлсин! Байрамингиз муборак бўлсин!

Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг

Jizzaxnews |Тelegram  | Facebook | Dzen | YouTubе
08.05.202509:30
Уруш фахрийси Холбек Равшановга Президент табриги етказилди ва пул мукофоти, совғалар топширилди.

Вилоят хокими вазифасини бажарувчи Улуғбек Мустафоев ҳамда Зомин тумани ҳокими Алишер Абдуғаниев 101 ёшли отахонга ҳурмат-эҳтиром кўрсатишди.

📷 С.Норбеков

Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг

Jizzaxnews |Тelegram  | Facebook | Dzen | YouTubе
Ҳеч қачон тушкунликка тушманг

🚛Тирбандликда қолсангиз ҳам
🚡лифтни узоқ кутсангиз ҳам
🗝машинангиз калитини тополмасангиз ҳам
🐥болангиз секин кийинса ҳам
💼борган жойингизда ишингиз битмаса ҳам
🪢хуллас ғашингизни келтирадиган нарсалар бисёр бўлса ҳам, ҳеч қачон тушкунликка тушманг.

Кўнгилсизликлар келаётган шодликдан дарак беради.

Кунингиз хайрли ва баракали ўтсин.

Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг

Jizzaxnews |Тelegram  | Facebook | Dzen | YouTubе
Жиззахлик эркак 4 млн сўм алимент пулини тангаларда тўлади

У собиқ турмуш ўртоғининг вақти фақат танга санаш билан ўтишини хоҳлаган.

Лекин МИБ ходимлари танга пулларни банк ходимлари билан ҳисоб-китоб қилиб, аёлнинг банк пластик картасига тушириб берди.

Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг

Jizzaxnews |Тelegram  | Facebook | Dzen | YouTubе
Эндиликда тиббиёт бригадаси ҳамда унга бириктирилган аҳоли ўртасида ҳуқуқ ва мажбуриятларни белгиловчи икки томонлама шартнома тузилади. Аҳоли оилавий шифокорни эркин танлайди, бу жараёнларга хусусий оилавий шифокорлар ҳам жалб этилади.

Тиббий ёрдамнинг кафолатланган пакети тасдиқланади ва пакет доирасида тиббий хизмат ва дори воситалари тўлиқ бюджетдан қопланади.

Шунингдек, поликлиникада акушер-гинекологлар 2 баробар кўпаяди. Ҳар 3 минг бола учун 1 тадан педиатр штати янгидан қўшилади.

Бундан буён бирламчи бўғинда ярим ёки 0,25 ставка бўлмайди. Барча шифокор ва ҳамширалар фақат тўлиқ ставкада ишлайди.

Умуман, тумандаги маҳалла ва оилавий шифокор пунктлари, оилавий поликлиникалар фаолияти мақбуллаштирилиб, 12 мингдан кўп одамга хизмат қиладиган 7 та йирик поликлиника, қолган 27 таси кичик поликлиника сифатида қайтадан ташкил қилинади.

Тумандаги марказий поликлиника эса туман шифохонасининг маслаҳат-диагностика бўлимига айлантирилади. Барча тор соҳа мутахассислари шу ерда ишлайди.
09.05.202502:54
#ЯНГИСОН

«Жиззах ҳақиқати» газетасининг 2025 йил 9 май кунги  №39-40 (6604-6605) янги сони мутолаа учун ҳавола қилинади.

Газетанинг  интернетдаги  www.jizzaxnews.uz веб сайти орқали ҳамда @Jizzaxnews телеграмм канали орқали Жиззах вилояти ва юртимиздаги энг сўнгги янгиликлардан бохабар  бўлиб боришингиз мумкин. 

Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг

Jizzaxnews |Тelegram  | Facebook | Dzen | YouTubе
08.05.202513:25
Жиззахда момақалдироқ ва кучсиз ёмғир кузатилди

Аввалроқ синоптиклар вилоятимизнинг 5 тоғли туманида сел хавфини эълон қилишган эди.

Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг

Jizzaxnews |Тelegram  | Facebook | Dzen | YouTubе
08.05.202508:48
#Хотира_хиёбони_2025_йил_9_май_Хотира_ва_қадрлаш_куни

📸 Б.Қудратов

Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг

Jizzaxnews |Тelegram  | Facebook | Dzen | YouTubе
07.05.202511:46
Жойларда байрам олдидан қабристонлар ҳашар йўли билан ободонлаштирилмоқда

📍Зомин тумани. “Қайирма” МФЙ Ҳулкар қишлоғидаги қабристон тепаликда жойлашган. Зиёратчилар, кексалар тепаликка кўтарилишда машаққат чекишади. Айниқса, дафн маросимида бу яққол билинади. Худди шундай пастга эниш ҳам ўзига яраша қийинчиликка эга.

9 май – Хотира ва қадрлаш куни арафасида қишлоқ аҳолиси ҳашар йўли билан қабристонни ободонлаштиришга киришдилар.

Тадбиркор, халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Садоқат Бекмуродова ҳомийлигида 180 метрли зина қурилди. Қабристон пойидаги сел оқизиқлари экскаватор ёрдамида тозаланиб, зиёратга келувчиларга қулайлик яратилди.

Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг

Jizzaxnews |Тelegram  | Facebook | Dzen | YouTubе
07.05.202510:06
Қонунга риоя қилмаслик, билиб туриб эгри йўлдан юришнинг охири ҳеч вақт яхшилик олиб келмаган.

Диний материалларни тарқатиш билан шуғулланган бир гуруҳ шахслар хусусида видеоларда батафсил 👆

Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг

Jizzaxnews |Тelegram  | Facebook | Dzen | YouTubе
Тиббий суғуртани жорий қилиш сурункали сурилиб келаётгани кескин танқид қилинди. Тошкент шаҳрида ўтган йили, Қорақалпоғистон, Навоий, Самарқанд, Фарғона, Сурхондарё ва Хоразмда бу йили ушбу тизим ишга тушиши керак эди. Суғурта жамғармаси фақат тайёр пулни тақсимловчига айланиб қолгани кўрсатиб ўтилди.

Лекин мутасаддилар тизимни тўлиқ рақамлаштириш у ерда турсин, оддий “электрон рецепт”ни ҳам ишга тушира олмагани танқид қилинди. “Электрон поликлиника”, “Электрон шифохона”ни жорий этишда ҳам жиддий оқсоқликлар бор.

“Вазирлик раҳбарлари дунёқарашини ўзгартириб, фидойи бўлмаса, масъулиятни ҳис қилиб, сўровни кучайтирмаса, ислоҳотлар маҳаллагача етиб бормайди
”,
- деди давлатимиз раҳбари.

Шу боис, йўл қўйилган камчилик ва хатолар учун соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосарлари Д.Султанов, Ф.Шарипов лавозимидан озод этилди, вазир ўринбосари О.Омонов 6 ойда рақамлаштиришда ўзгариш қилмаса, ишдан олиниши ҳақида огоҳлантирилди.
09.05.202502:54
Представлен новый выпуск №20 (6435)  газеты  «Джизакская правда» от 9 мая 2025 года для чтения.

Также вы можете следить за официальным веб-сайтом газеты  https://jizzaxnews.uz в интернете и за  телеграмм каналом @Jizzaxnews

Подпишитесь на наши официальные источники и будьте всегда  в курсе

Jizzaxnews |Тelegram  | Facebook | Dzen | YouTubе
08.05.202512:46
Экстремал спорт ишқибозлари диққатига

Жиззахда иккинчи бор Дрифт-шоу тадбири бўлиб ўтади.

📍Жиззах шаҳри Ёшлар шаҳарчаси
⏰10 май 9:00 дан бошлаб

Юртимиз ва қўшни республикаларнинг дрифт усталари маҳоратини жонли томоша қилинг.

Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг

Jizzaxnews |Тelegram  | Facebook | Dzen | YouTubе
#Xotira_xiyoboni_2025_yil_9_may_Xotira_va_qadrlash_kuni

9 май – Хотира ва Қадрлаш куни муносабати билан вилоят ҳокимлиги,  ҳарбийлар, ҳуқуқ-тартибот идоралари, ташкилотлар раҳбарлари, меҳнат фахрийлари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари Мотамсаро она ҳайкали пойига гул қўйиш учун жамланишди.

Маросимни вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Улуғбек Мустафоев сектор раҳбарлари, вилоят фаоллари иштирокида ватан ҳимояси йўлида жон фидо қилган аждодларимиз хотираси учун гул қўйиш билан бошлашди.

Оркестр садолари остида Мотамсаро она сиймосига ҳурмат бажо келтирилди.

Ушбу кунда фашизмга қарши курашларда қатнашган барча ўғлонлар ёдга олинади, уларнинг матонатли умри бекор кетмаганлиги эътироф этилади.

📸 Б.Қудратов

Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг

Jizzaxnews |Тelegram  | Facebook | Dzen | YouTubе
Тиббиётда 90 кунлик ўзгаришлар” дастури бошланиши эълон қилинди.

Бунда, вилоят ҳокимлари кутиш жойларида қулай ўриндиқларни кўпайтириб, навбатни тартибга келтириш, “она-бола” хоналарини ташкил қилиш, ногиронлиги борлар эркин ҳаракатланиши учун кириш-чиқиш жойлари, хона ва йўлакларда инклюзив муҳит яратиш, қўл ювишга иссиқ суви бор покиза ҳожатхоналар ташкил этиш учун масъул бўлади.

“Оддий қилиб айтганда, тиббиёт муассасасига маданият, тартиб-интизом, файз олиб кириб, одамларга ижобий кайфият улашади”,

- деди Президент.

Бунга ҳар бир вилоят ҳокими 10 миллиард сўмдан ажратади.

Мутасаддиларга бу ишларни бутун республикада тизимли ташкил қилиш, тўқсон кун натижаси бўйича Президентга батафсил ҳисобот бериш топширилди.
Ногиронликни белгилашда ВКК – врачлик-маслаҳат комиссиялари деган коррупцион тизимдан тўлиқ воз кечилиши белгиланди. Эндиликда ногиронлик оилавий шифокор расмийлаштирган ҳужжат асосида тиббий-ижтимоий экспертиза комиссияси томонидан белгиланади.

Мутасаддиларга бу тизимни 1 июндан Тошкент шаҳри ва Навоийда, 1 сентябргача қолган ҳудудларда тўлиқ жорий қилиш топширилди.

Шу билан бирга, касалликларни барвақт аниқлаш ва асоратларини камайтириш бўйича ҳам янги маҳаллабай тизим бўлади.

Масалан, Иштихондаги поликлиникага ва маҳаллаларга вилоятдаги кардиология, эндокринология ва она-бола марказлари, марказий шифохона врачлари бириктирилади. Улар маҳаллаларда юриб, аҳолини тўлиқ диагностикадан ўтказади, бириктирилган оилавий шифокорларга касалликларни эрта аниқлаш ва даволашни жойида ўргатади, даволаш ва диагностика бўйича янгича ёндашувларни поликлиникада жорий қилади.

Йил якунида натижа бўлса, маҳаллага бириктирилган ушбу мутахассислар ойлигининг 2 карра миқдорида мукофотланади.
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида тиббиётнинг бирламчи бўғини ва ихтисослашган муассасаларда хизматлар сифатини янада ошириш, дори воситалари истеъмолини тартибга солиш ҳамда тиббий таълимни такомиллаштириш бўйича устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтаяпти.

Сўнгги 7 йилда тиббиётга ажратилаётган маблағ 6 карра ошгани ва жорий йилда 42 триллион сўмга етгани таъкидланди.

Маҳалладаги бирламчи бўғин билан ихтисослашган хизматларни боғлайдиган комплекс тизим яратилди. Илгари фақат пойтахтда бажарилган 400 дан ортиқ юқори технологик амалиёт вилоят ва туманларда ўтказилмоқда. Биргина буйрак кўчириш амалиёти кунига 2 тадан бажарилмоқда.

Мамлакатимизда ҳар ўн минг аҳолига 27 нафар шифокор тўғри келади. Бу АҚШ, Буюк Британия, Финляндия билан бир хил кўрсаткич. Туркия ва Канадада бу рақамлар 1,5 баравар кам.

“Кўриб турибсиз, бизда тиббиёт ходимлари сонида ҳам, молиялаштиришда ҳам муаммо йўқ. Лекин, сифат-чи? Бу борада эътирозли саволлар жуда кўп” деди давлатимиз раҳбари.
显示 1 - 24 227
登录以解锁更多功能。