Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Отабек Артиков avatar
Отабек Артиков
Отабек Артиков avatar
Отабек Артиков
05.05.202510:05
Эрта никоҳ

Ҳукумат эрта никоҳни олдини олиш учун қатъий курашаётгандек кўринади, аммо қонунларимизда эрта никоҳга йўл очадиган туйнуклар бор афсуски.

Масалан мактабдаги 10-11 синф қизлар ҳужжатга кўра 18 ёшга етган, ФҲДЁ бўлими эса у мактаб ўқувчисими ёки боғча тарбияланувчисими 18 ёшга етган бўлса никоҳ гувоҳномаси бериб юбораверади.

Эрта унаштирувлар бўйича эса ҳеч қандай жавобгарлик мавжуд эмас, истаса 6-синф қизини ҳам бемалол унаштириб қўядиган далбан ота-оналар топилади жамиятда, кейин мактабни тугатмай туриб бўлажак куёв, қизни факиллатиб қўйди кейин тўйни тезлатишга тушиб кетишади.

Ҳар бир ҳатти-ҳаракат қонун орқали ихоталанган бўлиши керак, биздаги қонунларда эса туйнуклар дохитоя.

Масалан вояга етмаганларни унаштирганлик учун ота-онага вояга етмаган фарзандини ҳақ-ҳуқуқини қўпол равишда бузиш деб маълакалаб, жазо қўлласа ҳам бўлади, аммо конкрет мана бу жавобгарлик бор деб кўрсатиладиган асос йўқ.
Асос йўқлиги учун эса эрта никоҳ пана-маналарда ҳамон давом этяпти, чунки ундай ҳолат аниқланган тақдирда ҳам ота-она арзимас 300 минг жарима билан қутулади.
Бу жарима масалани ечмайди.

Энг алам қиладигани эрта никоҳни содир этаётганлар орасида ўқитувчи педагоглар борлигидир, мактаб вақтидаёқ эрга тегаётган ўқувчини ё отаси, ё онаси, ёки унга уйланаётган каллаварам куёвни ўзи мактабда фаолият юритаётгани бу иллат жамиятнинг қон-қонига сингиб кетганидан далолат беради.

Бунга токи ҳамма бирлашиб курашмас экан вазият оғирлашиб бораверади, мактаб ўқувчиси 18 ёшга етган бўлса ҳам унга никоҳ гувоҳномаси бермаслик кераклиги қонунан мустаҳкамланиши, ёки вояга етмаган ёшларни унаштирганлик учун қатъий жазо чоралари қонунчиликда белгиланиши, агар бундай ҳолатлар мактаб ўқитувчиси ёки бирор давлат ташкилоти ходими томондан амалга оширилаётган бўлса уни бутун умр бирор тизимда ишлай олмайдиган қилиб ташлай оладиган кучли ва кескир қонунлар керак.

Бу гапларимни сенатга етказинглар, ҳали ҳам кеч эмас нимадир қилиш керак.
Қонунлар қатъий бўлмаса, ҳуқуқбузарликлар қатъийлашаверади.

🇺🇿@Otabek
Ҳиндистонлик талаба бизнинг таълим тизимимиз ҳақида хуета қилиб шикоят билан чиқибди:

Тошкент Тиббиёт Академияси – шунчаки даҳшат. Бу ерга келманг.

Мен Ҳиндистонданман, 2025-йил февралида Тошкент Тиббиёт Академиясига (ТТА) 1-курсга ўқишга кирдим. Ростини айтсам, бу жой яхши бўлади деб ўйлагандим — арзон контракт, чет элда MBBS, яхши муҳит ва ҳоказолар. Лекин бу бутунлай нотўғри фикр бўлиб чиқди. Бу ерда таълим сифати айниқса биз, хорижий талабалар учун, жуда паст даражада.

Биринчидан, ўқитувчилар деярли инглиз тилида гаплашишмайди. Ҳазиллашмаяпман — гўёки GOOGLE TRANSLATEдан ўқиётгандек, ғалати мумтоз гаплар қилишади. Биз қандай қилиб тиббиёт ўрганамиз, агар ўқитувчини тушунмасак? Улар бизни 4 СОАТ инглиз тили дарсларига тиқиб қўйишади — ака, мен бу ерга алифбо ўрганишга келмаганман-ку, анатомияни ўрганишга келганман! Анатомиядан 1 соат 20 дақиқа дарс бўлади, лекин у ҳам кулгили. Улар ҳеч нима ўқитмайди. Ўқитувчи келади, дарсликни кўрсатади, ва “мана мавзу, ўрганинглар”, деб чиқиб кетади. Баъзида: “кейинги дарс онлайн бўлади” дейишади, лекин албатта — ҳеч қандай онлайн дарс бўлмайди. Биз асосан ўзимиз мустақил ўқимоқдамиз, улар эса ойлик олиб, истаган пайтларида йўқолишади.

Кейин декан бор. Бу одам тўлиқ телба. Доим соқолимиз ҳақида гапираверади, “вазирлик қоидалари” деб. Лекин, ака, тинчланинг — соқолим имтиҳонлардан йиқитмаяпти-ку! У деканнинг ўзи ҳам бефойда — муаммоларни ҳал қилмайди. Талабалар ётоқхонаси эса қулаб тушяпти. Айниқса ҳинд талабалар учун. Ётоқхонадаги ҳожатхоналар ойда бир марта тозаланади — омадимиз келса. Ҳамма жойда моғор, сув оқиб кетган, қувурлар синиб ётибди. Ҳар ҳафтада кимдир қизамиқ (кор) билан касалланади. Уларнинг “ақлли” ечими — бизни навбатга қўйиб, ихтиёрий вакцина қилишади, худди мол бозорга олиб келингандек. Бу ерда гигиена деган нарса йўқ.

Дарслар шу даражада ёмонки, қаердан бошлашни билмайман. Ўқитувчилар келишса ҳам, фақат слайдлардан ўқиб беришади ёки “ўзинглар ўрганинглар” дейишади. Қандай қилиб яхши шифокор бўлишимиз керак, агар ҳеч нарса ўргатишмаса?

Имтиҳонлар эса тўлиқ спектакл. Уларга керакли 50 та саволли PDF файл беришади, ёдлаб оламиз, кейин компютерда тест топширамиз. Саволлар деярли тўлиқ PDFдан. Фақат ёд олиш, бошқа ҳеч нарса. Билим йўқ, тушуниш йўқ. Осон дейишингиз мумкин, лекин маъно йўқ. Мен бу ерга фақат ёдлаб олиш учун келмаганман — ҳақиқий тиббиёт ўрганиш учун келганман. Бу жой эса ярми пишган “шифокорлар”ни ишлаб чиқарадиган заводга ўхшайди. Бу “шоу”ни Ҳиндистон Тиббиёт Кенгаши қандай қилиб тан олган? Кимдир бу жойни текшириши керак.

Бу Ҳинд соҳиб, ниҳоят тушунгандир Бизга Буюк Бобурдан фақат шоҳона яшаш, овқат ейиш, хотинди пақиллатиб ворис қолдириш функцияларигина мерос бўлиб қолганини.

Бизнинг дардимиз ойликни тезроқ олиш, яхши еб, яхши кийиб, уй-жой ва мошина қилиш, катта тўй қилиш ва иложи бўлса бирор давлатга саёҳат қилиб ҳаммани қойил қолдирсак бўлди бошқасига кундаланг қўйган жойимиз бор, қўпол қилиб айтганда биз йилдан-йилга ЕБ ЧИЧАДИГАН ЖОНЗОТга айланиб қоляпмиз.

Изланиш йўқ, масъулият йўқ, бурч ва касбга садоқатни эса ошга қўшиб еб, давно чичиб ҳам ташлаганмиз уже...


🇺🇿@Otabek
03.05.202514:14
Парламентда “катта юриш”.

ЎзЛиДеП ва “Миллий тикланиш” фракцияси бир стол атрофида йиғилиб, “сен менга моссанми?” деган мавзуда гаплашяпти экан. Сиёсий тилда айтсак — блок тузиш масаласи муҳокама қилиняпти экан.

Нима учун? Сабаб оддий: кўпчилик бўлиш керак. Қонун ўтказишда овоз етишмай қолса, фракциядан кўра қўшни яхшироқ.

Айтишларича, ЎзЛиДеП барча партия дастурларини таҳлил қилибди. Илм, таҳлил, стратегик фикрлаш… ёки балки “интуиция билан пулсация”. Хулоса: “Миллий тикланиш” — мос ва хос.

Агар бу иттифоқ амалга ошса, парламентда рақобат янада кучаяди, чунки сўл партиялар бўлмиш социал-демократлар ҳам қараб туришмаса керак. Яна ким билади улар қандай йўл тутишар экан.

Халқ нима дейди? Халқ ҳозирча кузатяпти. Бирлашишлардан кейин келадиган бўлиниш ва кучли рақобатларга тайёр.

Сиёсий муҳит исиб кетган. Блок қовуриляпти, ёғда эмас — овозда.

🇺🇿@Otabek
02.05.202514:34
Баъзи эркак РайОНО мудирлари қўл остидаги баъзи бева директор ёки боғча мудиралари (ўқитувчилар) билан ишқий муносабат қилиши ҳақида ёзишим билан бир нечта бошқа вилоят ва бошқа ҳудуд ҳокимликларидан чиқиб, бизни мудир эмасми деб сўрашди.
Демак мудир э йўғе хўроз кўп жойда бир хил қичқиради😂...

🇺🇿@Otabek
Шайтон ҳижоб ўраб келаётган экан, ундан нега бундай қилдинг деб сўраган эдим, у одамларни алдашни энг осон усули экан, буни мен баъзи одамларнинг ўзидан ўргандим деди...

🇺🇿@Otabek
29.04.202514:36
Хоразмда ўқувчини урган мактаб директорни ишдан бўшатишибди.
Баттар бўлинг опа😘

🇺🇿@Otabek
Тўғрисини айтаман — “Тараққиёт блоки” деган гапни эшитганимда, биринчи ўйлаганим, яна битта фақат қоғоздаги бирлашма бўладида дегандим.

Лекин, фикримнинг тескариси бўладиёв. Икки партия — ЎзЛиДеП ва “Миллий тикланиш” —ўнг қанотда бўлганлиги, дастурий мақсадлари бирлиги боис иттифоқ, ҳамкорлик, деган гаплар билан чиқишяпти. Президентни тўғри сиёсатини тўлиқ қўллаб-қувватлаб, шу бўйича ишлаймиз дейишяпти.

Халқ энди амалий натижани кўришни хоҳлайди. Блокдан сўнг таълим сифатидами, тиббий хизматдими, тадбиркорлик шароитидами – реал ўзгариш бўлиши шарт.

🇺🇿@Otabek
04.05.202516:10
Бизда ғалати миллатчилик урчиган фикрлар бор;

"Америкалик ёмон, ғайридин" дейишадию лекин ҳар йили жон бериб Грин карт ўйнашади.

"Ўрис ота-боволаримизди қатағон қилган миллатчи" дейишади лекин ўрисга ота-бовосини ўзини миллатдошлари ушлаб, сотиб қатағон қилдирганидан бехабар.

"Яҳудий мусулмонларни душмани" дейишади лекин ҳали бирорта ўзбекни бирор яҳудий иттармаган, чунки ўзбеклар бир-бирини иттариш билан банд, бошқаларга навбат тегмайди.

"Хитойликлар ҳамма нарсани еяверади, одаммас" дейишади-ю бировни ҳақини еб, боқимандалик қилиб, баъзилари ётиб олгани эсида йўқ.

Биз доим бошқаларни муҳокама қиламиз, ўз айбларимиз эса кўзимизга кўринмайди.
Моддият учун ор-номус, ғурурни чеккага сурганмиз, биз учун ёмон дейилган барча миллатни яхшилаб ўргансак уларда биздагидек иллатлар камроқ назаримда.

Унутманг бутун бошли миллатни ёмони бўлмайди, миллат ичидан чиққан баъзи ёмонлар бўлади холос.

Биз шундай одаммизки бировларни айбини кўрганда лочиндек, ўз айбимизни кўришга келганда бошини қумга тиққан туяқушдекмиз...

🇺🇿@Otabek
03.05.202505:32
Немис файласуфи Ҳанна Арендт айтганидек:
Ўз фикрини билдиришга журъат топган инсон, жамиятдаги ҳақиқий ўзгаришларни бошлаб беради.

Жаҳон матбуоти эркинлиги куни мана шундай ўзгартиришни эплай оладиганлар кунидир.

Бу эркинликни ўз манфаатингиз йўлида эмас, жамият фойдаси учун ишлатсангиз бу ҳақиқий эркинликдир, фақат ўз манфаатингизга хизмат қилса демак бу тутқунликдан бошқа нарса эмас.

Барча фидойиларга Жаҳон матбуоти эркинлиги куни муборак бўлсин

🇺🇿@Otabek
Метан нархини эшитган робот ҳам ваҳимада😂

🇺🇿@Otabek
30.04.202508:07
Электрон сигарет чекиш расман тақиқланди.
Оддий сигарет чексангиз бўлаверади лекин.

Резинкада қилиш мумкин эмас, резинкасиз қилса бўлаверади дегандек гап хуллас...

🇺🇿@Otabek
29.04.202513:52
Ўқитувчи бўлиш ҳам қийин.

Қари қиздек ўтириб ўйлаб қолдимда;
Ўқитувчига ўзи диплом нима керак?
Диплом олиб тинчгина ишласа ҳам майли, дипломдан кейин сертификат олиш керак.
Бу сертификат деганиям кўпайиб кетди:
Малака сертификати, хорижий тил сертификати, миллий сертификат, тоифа сертификати. (Тириклик сертификати, нафас олиш, унитазга тўғри ўтириш сертификати ва ҳоказо)

Ўқитувчилар ҳаёти сертификатцияланишдан иборат бўлиб қолди.

Ҳали келажакда яна қандай сертификатлар ўйлаб топишаркин ҳайронман...

🇺🇿@Otabek
МИБдан 5 млрд қарзи бор Андижон вилоят ҳокимлиги ярим миллиардга Гольфкар сотиб олмоқчи экан.

Менимча бу гольфкарлар билан ҳокимлик кира қилиб, МИБдаги қарзини ёпса керакда...

🇺🇿@Otabek
"GREEN CARD"да яна ютолмаган ВАТАНПАРВАРЛАР шарафига 1 дақиқалик сукут сақлаймиз...

🇺🇿@Otabek
Жиззахдаги йўлни ғалати кесиб ўтаётган пиёда аслида ЛАЗГИ рақсига тушаётган бўлиши ҳам мумкин.
Ҳар ҳолда мен шундай тасаввур қилдим...

🇺🇿@Otabek
01.05.202505:05
Малика Антуанетта тирик бўлганида "Метан қиммат бўлса, бензин қўйишсин" деган бўлар эди.

🇺🇿@Otabek
30.04.202506:11
Хусусий сектордаги меҳнат муносабатларини “янгилаш” ким учун фойдали?

Хусусий сектордаги меҳнат муносабатларини “янгилаш” ҳақидаги қонун лойиҳаси Қонунчилик палатасида жиддий тортишувларга сабаб бўлди. Ташаббускорлар иш берувчиларга бирмунча енгиллик беришни таклиф қилар экан, бир нечта фракция, айниқса, ХДП бу янгиликларни ходимлар ҳуқуқлари учун таҳдид сифатида қабул қилди.

Муҳокамада ХДП фракцияси аъзоси Фирдавс Шариповнинг саволи қизиқ бўлди: иш берувчи ходимни ишдан бўшатиш учун касаба уюшмасининг розилигини олиши шарт бўлмай, фақат хабардор қилиши етарли бўлса, эртага исталган ходим исталган вақтда ишсиз қолиши мумкин бўлиб қолмайдими?

Масаланинг илдизи тарафлар ўртасидаги ғоявий қарама-қаршиликда. Либераллар тадбиркор манфаатини биринчи ўринга қўяётган бўлса, ХДП ўз электорати — ижтимоий заиф қатламлар манфаати учун курашяпти. Қутблашув бу ерда аниқ ва очиқ кўриниб турибди.

Энг асосийси ҳар икки тарафлаарнинг важларида ўзига яраша ҳақиқат, асос мужассам. Бундан тортишувлар эса энг тўғри йўлни танлашга хизмаат қилади. Парламентдаги мана шундай кураш давомли бўлиши зарур. Бу тараққиётимиз учун сув ва ҳаводек муҳим масала!

🇺🇿@Otabek
Энди ОблОНО ва РАЙОНО мудирларига худо қўшқўллаб берар экан. Тирс-тирс жонингдан.

Эҳ бирам мудир бўлгим келяпти НАСИНЭМСИН.

🇺🇿@Otabek
04.05.202518:22
Ҳали у ҳинд талаба соҳиб бизда Тиббиёт академиясига супер контракт билан ўқишга кириб, сессияни ChatGPT билан ёпиб юрган талабалар ўқишни тугатаётганини эшитса ўзини капельницани системасига осиб ўлдиради.

🇺🇿@Otabek
03.05.202516:36
Аттестациядан норози бўлган бир гуруҳ ўқитувчилар вазир Ҳилола Умаровага мурожаат билан чиқишибди.
Фойдаси бўлармикан?

🇺🇿@Otabek
Биз ўзимизга нимани раво кўрсак, сизларга ҳам шуни раво кўрамиз.

Телеграмда сифатли контент топиш сомон ичида игна излашдек мушкул. Биз эса сиз учун бу ишни осонлаштирдик — энг сара блогларни жамладик!

Бир-бирини такрорламайдиган, хабарлари билан чарчатмайдиган ва фойдали маълумот берувчи блоглар рўйхати сиз учун тайёр.

Биз энг яхшиларини сизга илиндик — сиз эса яқинларингизга улашинг!👇👇👇

👉 https://t.me/addlist/uavg5tjM_vJiYzgy 👈
Ўзбек футболини к@тга тиқиш фонди тақдим этади.

Аввалига Абдуқодир Ҳусановни тадбирларга етаклаб синдирдик, аммо у камлик қилди.
Энди U17 чемпион жамоамиз мураббийи Ислом Исмоиловни тадбирларга чақириш бошланибди, бу билан бутун ёшлар жамоасини синдиришни ният қилишганга ўхшайди.
Ислом акани юзидан бу тадбирга ўз ихтиёри билан келмаганини тушуниш қийин эмас.
Ботқоққа ботиб кетган футболимизни шу брат ботқоқдан олиб чиқмоқчи эди, бизникилар эса чиққан жойига қайтариб тиқишни астойидил ният қилганга ўхшайди.

Одам бўлмаймиз хуллас.

🇺🇿@Otabek
30.04.202504:26
Радиода ярим соатдан бери 4 хонали энг катта сондан энг кичик 2 хонали сонни айирса неччи бўлади деган саволга ҳеч ким тўғри жавоб бера олмаяпти.

Биттаси 9990 дейди, биттаси 9000 дейди, асабларим чарчади.
Наҳотки жамият шу даражада тупойлашиб кетган?

🇺🇿@Otabek
29.04.202509:47
Вой жаллод.

Агар мен РАЙОНО мудири бўлсам ва қўл остимдаги гўзал аёл директорлар кечириб бўлмас хато қилиб қўйса ва мен уларни омма олдида енгил жазо билан жазолаган бўлсам, демак ҳеч ким йўқ жойда уларни эрталабгача кўпкари қилиб жазолаган бўламан.

Шу сабаб мени мудирликка тайинламанглар, туни билан жазолаб чарчаб қолишим мумкин...
Ахир мен эркакни жаллодиман...

🇺🇿@Otabek
显示 1 - 24 480
登录以解锁更多功能。