Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
УСТОЗ ЗАЙНИДДИН ДОМЛА avatar
УСТОЗ ЗАЙНИДДИН ДОМЛА
УСТОЗ ЗАЙНИДДИН ДОМЛА avatar
УСТОЗ ЗАЙНИДДИН ДОМЛА
08.05.202513:04
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимки бирор нарса кўриб ажабланса:
مَا شَاءَ اللهُ لاَ قُوَّةَ إِلاَّ بِاللهِ
«Маа шаа Аллоҳу лаа қуввата иллаа биллаҳи», деса унга зарар етмайди», дедилар.

Маъноси: «Аллоҳ хоҳлагани бўлади. Аллоҳдан бошқа қувват йўқ».
Ибн Сунний ривояти.
@zayniddin_domla
03.05.202506:01
#ЖУМА_ТАШРИФИ

Эртага, 2-Май куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари устоз Зайниддин домла Тошкент вилояти, Қибрай тумани “Дўрмон” жоме масжидига ташриф буюрадилар, ин шаа Аллоҳ!

📍 МАСЖИД МАНЗИЛИ

📷Instagram 🔵Facebook
🎬Youtube 🚀Telegram
30.04.202510:03
08.05.202504:01
06.05.202504:03
НАМОЗДА ОЛДИНГИ САФЛАРНИ ТЎЛДИРИШ ҲАҚИДА

CАВОЛ:

Ассалому алайкум ҳурматли устозлар. Жума намозига келсам одам кўп экан, лекин сафларнинг олдинги 7-8 қаторлари жуда сийрак бўлиб, одамларнинг кўпроғи чордона қуриб ўтиришибди. Шу пайтда мен олдинги сафга ўтиб бўш ўринларни тўлдиришга уринишим яхшими ёки орқага қараб юришим керакми?

ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом. Сафларни аввалгисидан бошлаб тўлдириб бориш суннатдир. Баъзи фуқаҳолар вожиб деганлар. Биринчи саф тўлмай туриб, кейинги сафга турилмайди. Иккинчи саф тўлмасидан учинчиси бошланмайди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам биринчи сафни тўлдиришга буюрганлар.

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ، أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: "لَوْ يَعْلَمُ النَّاسُ مَا فِي النِّدَاءِ وَالصَّفِّ الْأَوَّلِ، ثُمَّ لَمْ يَجِدُوا إِلَّا أَنْ يَسْتَهِمُوا عَلَيْهِ لَاسْتَهَمُوا وَلَوْ يَعْلَمُونَ مَا فِي التَّهْجِيرِ، لَاسْتَبَقُوا إِلَيْهِ، وَلَوْ يَعْلَمُونَ مَا فِي الْعَتَمَةِ وَالصُّبْحِ، لَأَتَوْهُمَا وَلَوْ حَبْوًا" (رواه البخاري ومسلم)

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Агар одамлар азон ва биринчи сафда қандай савоб борлигини билиб, кейин унга қуръа ташлабгина имкон топганларида, шубҳасиз, қуръа ташлаган бўлардилар. Агар намозга эртароқ боришда нима борлигини билганларида, унга шошилган бўлардилар. Агар хуфтон ва бомдодда нима борлигини билганларида, у иккисига эмаклаб бўлса ҳам келардилар”, дедилар”. (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоят қилган).

Яъни, биринчи сафда атиги битта жой қолганида икки киши келиб, уни эгаллаш учун тортишиб қолса, қуръа орқали бу муаммони ҳал қилишарди. Афсуски, ҳозирда ушбу суннатга амал қилишда кўпчилик сусткашлик қилишларини гувоҳи бўлиб қоламиз. Биринчи саф энди ярим бўлганига қарамай кимдир келиб иккинчи сафга турса, қолганлар ҳам унинг ёнига келиб қўшилади. Аслида эса биринчи сафни тўлдирмасдан кейинги сафни тўлдиришни бошланмайди.

عَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ عُمَرَ أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ "أَقِيمُوا الصُّفُوفَ وَحَاذُوا بَيْنَ الْمَنَاكِبِ وَسُدُّوا الْخَلَلَ وَلِينُوا بِأَيْدِي إِخْوَانِكُمْ وَلَا تَذَرُوا فُرُجَاتٍ لِلشَّيْطَانِ وَمَنْ وَصَلَ صَفًّا وَصَلَهُ اللهُ وَمَنْ قَطَعَ صَفًّا قَطَعَهُ اللهُ" (رواه أبو داود)

Абдуллоҳ ибн Умар разияллоҳу анҳумо айтади: “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сафларни текисланглар, елкаларни баравар қилинглар, орадаги очиқ жойларни тўлдиринглар, биродарингиз қўлларига мулойим бўлинглар, шайтонга бўш жой қолдирманглар. Ким сафни уласа, Аллоҳ уни (ўз раҳмати билан) уласин. Ким сафни узса, Аллоҳ уни (раҳматидан) узиб қўйсин”, дедилар” (Имом Абу Довуд ривоят қилган).

Шундан келиб чиқиб, Сиз жамоат намози олдидан аввалги сафларни тўлдиришга ҳаракат қилишингиз мақсадга мувофиқ саналади. Фақат бунда бошқа намозхонларга озор еткизмаслик лозим бўлади. Агар аввалги сафга ўтишда кимгадир азият бериб қўйиш хавфи бўлса имкон муносиб жойни топиб ўтирилади.

عَبْدِ اللَّهِ بْنِ بُسْرٍ رضي الله عنه قال: جَاءَ رَجُلٌ يَتَخَطَّى رِقَابَ النَّاسِ يَوْمَ الْجُمُعَةِ وَالنَّبِيُّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَخْطُبُ فَقَالَ لَهُ النَّبِيُّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ : "اجْلِسْ فَقَدْ آذَيْتَ" (رواه أبو داود) .

Абдуллоҳ ибн Буср разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Жума куни Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам хутба қилаётганларида бир киши одамларнинг елкасидан хатлаб олдинга ўта бошлади. Шунда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам : “Ўтир, сен одамларга озор бердинг” дедилар" (Имом Абу Довуд ривояти). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати


📷Instagram 🔵Facebook
🎬Youtube 🚀Telegram
转发自:
Muslim.uz avatar
Muslim.uz
#xabar #anjuman #samarqand
📢 ИМОМ МОТУРИДИЙ ТАЪЛИМОТИГА БАҒИШЛАНГАН ХАЛҚАРО АНЖУМАН БОШЛАНДИ

📍
Бугун, 30 апрель куни Самарқанд шаҳридаги “Hilton Samarkand Regency” меҳмонхонасида “Мотуридийлик – бағрикенглик, мўътадиллик ва маърифат таълимоти” мавзусидаги халқаро илмий-амалий анжуман бошланди.

Анжуман давомида иштирокчилар буюк бобомиз Имом Мотуридийнинг илмий мероси, мотуридийлик таълимотининг моҳияти ва шу каби муҳим масалаларни муҳокама қиладилар.

🌏 Маълумот ўрнида тадбирда Миср, Туркия, Малайзия, Индонезия, БАА, Саудия Арабистони, Кувайт, Қатар, Покистон, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон каби 20 дан ортиқ давлатдан 70 дан зиёд муфтийлар, нуфузли исломшунос олимлар, давлат ва жамоат арбоблари, мотуридийшунос тадқиқотчилар, тарихшунос мутахассислар ва диний-маърифий соҳа вакиллари қатнашмоқда.

🖥 Эслатиб ўтамиз, muslim.uzда анжуманга оид қатор хабарлар эълон қилинган эди.

“Мотуридийлик – бағрикенглик, мўътадиллик ва маърифат таълимоти” мавзусида халқаро илмий-амалий конференциясини ўтказиш билан боғлиқ масалалар юзасидан БРИФИНГ
➡️ Батафсил

Халқаро анжуманда 20 дан зиёд мамлакатдан 70 дан ошиқ уламо қатнашмоқда
➡️ Батафсил

Кўҳна Самарқанд хорижлик уламоларни ҳайратга солди
➡️ Батафсил

Иорданияда диний соҳа ходимлари касб-маҳорати оширилади
➡️ Батафсил

Анжуман аҳамияти юқори баҳоланиб, юрт уламолари хизмати эътироф этилди
➡️ Батафсил

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
#ЖУМА_ШУКУҲИ

ТОШКЕНТ ШАҲРИ,МИРЗО УЛУҒБЕК ТУМАНИ “ДОРУЛ ОМОН” ЖОМЕ МАСЖИДИДА ЖУМА НАМОЗИ ШУКУҲИ

📷Instagram 🔵Facebook
🎬Youtube 🚀Telegram
07.05.202515:05
«Икки киши Аллоҳ учун бир-бирини яхши кўрса, уларнинг афзали муҳаббати кучлисидир».

Имом Бухорий ривояти.
@zayniddin_domla
#ЖУМА_ШУКУҲИ

ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ,ҚИБРАЙ ТУМАНИ “ДЎРМОН” ЖОМЕ МАСЖИДИДА ЖУМА НАМОЗИ ШУКУҲИ

📷Instagram 🔵Facebook
🎬Youtube 🚀Telegram
01.05.202504:02
ПУЛ БЕРИБ УСТАМА ҲАҚ ОЛИШ

CАВОЛ:
Ассалому алайкум. Кейинги пайтларда қарзга пул берувчилар орасида пул бериб устама ҳақ (фоиз) олиш кенг тарқалган. Натижада қарз олган кишилар қарзига қўшиб устамасини ҳам тўлайман, деб ночор аҳволларга тушиб қоляптилар. Бунинг шариатдаги ҳукми қандай бўлади?

ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом. Сўнгги пайтларда судхўрлик кўп учраб турибди. Улар ҳозирги маишатни кўзлаб, охират азобини унутиб қўймоқдалар. Натижада кўпчилик қарздорлар қийин аҳволга тушиб қолишмоқда.

Баъзилар буни худди тижорат каби касб, дейдилар. Аммо Аллоҳ таоло тижоратни ҳалол қилиб, рибони ҳаром қилган.

Судхўрлик энг катта гуноҳлардан. Қуръони каримда судхўрлик билан шуғулланувчиларга дунё ва охиратда аламли азоблар борлиги ҳақида огоҳлантирилган. Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади:

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آَمَنُوا لَا تَأْكُلُوا الرِّبَا أَضْعَافًا مُضَاعَفَةً وَاتَّقُوا اللَّهَ لَعَلَّكُمْ تُفْلِحُونَ

«Эй, имон келтирганлар! (Берган қарзларингизни) икки баравар ва ундан ҳам кўпайтириб, устама шаклида еб юбормангиз! Аллоҳдан қўрқингиз! Зора (шунда) толе топ-сангиз» (Оли Имрон сураси, 130-оят).

Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам судхўрликни ҳалокатга олиб борувчи еттита гуноҳи кабиралардан бири эканлигини айтганлар. Ибн Масъуд разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам рибо еювчини ҳам, унга вакил бўлганни ҳам лаънатладилар” (Имом Муслим ривояти).

Самура ибн Жундуб разияллоҳу анҳу ривоят қилади: Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар: “Бир куни тунда менинг олдимга икки киши келиб, мени муқаддас ерга (Байтул Мақдисга) олиб бордилар. Тепага кўтарилиб, тўлиб қон оқаётган дарё бўйига келдик. Дарё бўйида қўлига тош ушлаган бир киши турибди.

Дарёнинг ичида эса бир киши сузиб юрибди. Қирғоққа яқинлашиб, дарёдан чиқаман деса, қирғоқдаги киши унинг оғзига тош билан уради. У киши яна дарёнинг ўртасига бориб тушади. Яна чиқаман деб сузиб келади, яна тош отилади, яна орқага қайтади. Мен ёнимдагилардан дарёдаги киши кимлигини сўрадим, улар: бу судхўрлик қилган киши, деб жавоб бердилар».

Аллоҳ таборака ва таоло адли билан, киши кўзига зийнатли бўлиб кўринган барча ҳаром нарсалар ўрнига ҳалол нарсаларни ҳам ато этган. Масалан, рибони (судхўрликни) ҳаром қилган бўлса, ундан эваз қилиб, ҳалол тижоратга рухсат берган. Фолни ҳаром қилган бўлса, ўрнига истихора намозининг таълимини берган. Қиморни ҳаром қилиб, унинг эвазига мусобақада ғолиб бўлиб, мукофот олишни ҳалол қилди. Зинони ҳаром қилган бўлса, ўрнига никоҳлик турмушни ҳалол қилди. Маст қилувчи ичимликларни ҳаром қилиш эвазига бадан ва руҳга фойдали бўлган лаззатли шарбатларни ҳалол қилди.

Жобир разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Набий (с.а.в.)дан ривоят қиладилар:

فَخُذُوا مَا حَلَّ لَكُمْ ، وَذَرُوا مَا حَرَّمَ اللهُ (رواه ابن ماجه)

яъни: “...Сизларга нима ҳалол қилинган бўлса уни олинглар ва Аллоҳ ҳаром этган нарсани ташланглар” (Ибн Можа ривояти).

Демак, пул қарз бериб, уни фоиз орқали кўпайтириб олиш шариатимизда қайтарилган. Ризқ инсонга Аллоҳ таоло томонидан берилган илоҳий неъмат экан, буни ҳалол йўллар билан излаш лозим бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати


📷Instagram 🔵Facebook
🎬Youtube 🚀Telegram
30.04.202505:20
САЛОМГА АЛИК ОЛМАСЛИК

CАВОЛ:
Ассалому алайкум ҳурматли устозлар. Аллоҳ таоло бошлаган ишларингизни хайрли қилсин. Саволим шуки, саломга алик олмаслик гуноҳ деб эшитдим. Шу тўғрими?

ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом. Салом бериш суннатдир. Саломга алик олиш вожибдир. Икки мўмин бир-бирига дуч келганида, хоҳ таниш, хоҳ нотаниш бўлсин, салом беришлари савобли ишлардан ҳисобланади.

Саломни «Ассалому алайкум» ёки «Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракотуҳ» деб тўлиқ айтиш лозим. Жавобда «Ва алайкум ассалом» ёки «Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳи ва баракотуҳ» дейилади. Аллоҳ таоло марҳамат қилади:

وَإِذَا حُيِّيتُمْ بِتَحِيَّةٍ فَحَيُّوا بِأَحْسَنَ مِنْهَا أَوْ رُدُّوهَا إِنَّ اللَّهَ كَانَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ حَسِيبًا

«Қачон сизларга бирор саломлашиш (ибораси) билан салом берилса, сизлар ундан чиройлироқ қилиб алик олингиз ёки ўша (ибора)ни қайтарингиз. Албатта, Аллоҳ ҳар бир нарсани ҳисобга олувчи зотдир» (Нисо сураси, 86-оят).

عَنْ أَبِي أُمَامَةَ بْنِ سَهْلٍ ، عَنْ أَبِيهِ ، قَالَ : قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: "مَنْ قَالَ : السَّلامُ عَلَيْكُمْ كُتِبَتْ لَهُ عَشْرُ حَسَنَاتٍ ، وَمَنْ قَالَ: السَّلامُ عَلَيْكُمْ وَرَحْمَةُ اللَّهِ كُتِبَتْ لَهُ عِشْرُونَ حَسَنَةً ، وَمَنْ قَالَ: السَّلامُ عَلَيْكُمْ وَرَحْمَةُ اللَّهِ وَبَرَكَاتُهُ كُتِبَتْ لَهُ ثَلاثُونَ حَسَنَةً" (رَوَاهُ الطَّبَرَانِي فِى الْمُعْجَمِ الكَبِيْرِ)

Абу Умома Суҳайл ибн Ҳанифдан, у отасидан ривоят қилади: «Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): «Ким “Ассалому алайкум” деса, унга ўнта яхшилик бор, ким “Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳ” деса, унга йигирмата яхшилик бор, ким “Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракотуҳ” деса, унга ўттиз яхшилик бор”, дедилар» (Имом Табароний “Муъжамул кабир”да ривоят қилган).

Абдуллоҳ ибн Ҳорис разияллоҳу анҳу: «Агар бир киши бир қавмга салом берса, унга бир даража фазл бўлади. Агар қавм унга алик олмаса, фаришталар унга алик олишади ва у қавмни лаънатлашади», - деган.

Агар бир киши бошқа кишига бировдан салом айтиб юборса, ўртадаги одам саломни етказса, дарҳол жавоб бериш вожиб. Агар мактубда салом битилса, у ҳолда ҳам жавоб лозим бўлади. Баланд овозда салом берилади ва жавоб ҳам салом берувчига эшиттирилади. Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Саломни ораларингизда ёйинглар», деганлар. Зеро, салом бериш билан бир-биримизга соғлик ва тинчлик неъматларини тилаймиз. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати
#ЖУМА_ТАШРИФИ

Эртага, 9-Май куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари устоз Зайниддин домла Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани “Дорул омон” жоме масжидига ташриф буюрадилар, ин шаа Аллоҳ!

📍МАСЖИД МАНЗИЛИ

📷Instagram 🔵Facebook
🎬Youtube 🚀Telegram
05.05.202505:58
АВЛИЁЛАР НОМИГА АТАБ ЖОНЛИҚ СЎЙИШ

CАВОЛ: Ассалому алайкум. Айримлар бирор авлиё номига атаб жонлиқ (ҳўкиз, эчки ёки товуқ) сўйишади ёки таомлар (ширгуруч, шавла сингари) пиширишади. Шу тўғрими?

ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом. Бирор жонлиқни Аллоҳ таолодан ўзгага атаб сўйиш, мутлақ мумкин эмас. Аллоҳ таоло бундай огоҳлантиради:

إِنَّمَا حَرَّمَ عَلَيْكُمُ الْمَيْتَةَ وَالدَّمَ وَلَحْمَ الْخِنْزِيرِ وَمَا أُهِلَّ بِهِ لِغَيْرِ اللَّهِ

«У сизларга ўлимтик, қон, чўчқа гўшти ва Аллоҳдан ўзгага атаб сўйилган нарсаларни (қатъий) ҳаром қилди...» (Бақара, 173).

Ҳазрати Али разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам:

لَعَنَ اللهُ مَنْ ذَبَحَ لِغَيْرِ اللهِ

яъни: “Аллоҳдан ўзгага атаб жонлиқ сўйган кишига Аллоҳнинг лаънати бўлсин”, – деганлар (Имом Муслим ривояти).

Шундай экан, мусумон инсон бошига қандай мушкил иш тушса унинг кушойиш бўлишини фақат Аллоҳ таолодан сўраши, шариатга хилоф тарзда турли хурофотларга берилмаслик лозим. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати


📷Instagram 🔵Facebook
🎬Youtube 🚀Telegram
29.04.202510:35
显示 1 - 24 239
登录以解锁更多功能。