УСТОЗ ЗАЙНИДДИН ДОМЛА
"УСТОЗ ЗАЙНИДДИН ДОМЛА" 群组最新帖子
19.05.202514:05
ЭҲРОМДАГИ ОДАМ КАМАР ТАҚСА БЎЛАДИМИ?
CАВОЛ: Ҳаж ва умрага борган одам, эҳромга кирганда изорни ушлаб туриши учун камар тақса бўладими? Ридосини тушиб кетмайдиган қилиб магнит ёки шунга ўхшаган нарсалар билан маҳкамлаб олса бўладими?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Эҳромдаги одамга бир нечта тақиқланган ишлар бор. Ўша тақиқланган ишлардан бири — эҳромда тикилган кийим кийиш. Оддий камар, гарчи тикилган кийим бўлмасада, бироқ унга ўхшаб изорни ушлаб туради. Шунинг учун агар изорни маҳкам ушлаш мақсадида камар тақса, макруҳ. Лекин камарда ҳамён бўлса ва унга нафақа (пул) солиб белига боғлаб олса, буни зарари йўқ.
“Эҳромдаги одам ўзининг нафақаси ёки бошқа кишининг нафақаси солинган ҳамёнли камар тақишининг зарари йўқ. Шу ўринда камар илгакли ёки чарм тасмали бўлсин фарқи йўқ. Оиша онамиздан эҳромдаги одам ҳамёнини қандай олиб юриши ҳақида сўралганида: “Нафақангни (белингга) маҳкам боғлаб ол”, дедилар. Бу жойда Оиша онамиз ҳукмни мутлақ айтдилар, тафсир қилмадилар.
Ибни Аббос разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам эҳромдаги одам нафақа солинган ҳамёнини белига боғлашига рухсат бердилар.
Бу гапга тобеъинлардан Саъид ибни Жубайр, Ато, Товус разияллоҳу анҳумлар юрганлар. Чунки ҳамён ва камарнинг ўралиши изорнинг ўралгани каби бўлади (яъни тикилган кийим кийишга ўхшамайди) (“Бадоъус-саноиъ” китоби).
“Эҳромдаги одам ридосини тугмаласа, гуноҳкор бўлади. Эҳромдаги одам изорини бирор ип ва шунга ўхшаш нарсалар билан боғласа ҳам, ридосини тугмалагани каби бўлади ва бу тикилган кийимни кийишга ўхшаб қолади. Чунки тугмалаш сабабли изорни ечилиб кетишидан сақлаб туришга ҳожат қолмайди. Ҳамённи белга боғлаш бунга ўхшамайди. Чунки ҳамён одатда изорни ичидан боғланади. Шундай экан ҳамённи белга боғлаш: ундаги нафақани сақлаш учун, изорни маҳкам ушлаш учун эмас. Изорни ичидан ёки устидан ҳамёнда пулини сақлаш ниятда боғласа буни зарари йўқ. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам эҳром кийган кишининг изорини устидан ип боғлаб олганини кўриб: “Бу ипингни ташлагин”, деганлар (“Раддул муҳтор” ва “Мабсут” китоблари).
Хулоса: Эҳромдаги одам камар тақишдан мақсади, ундаги ҳамёнга нафақа солиш ва уни ўзи билан эҳтиёт қилиб юриш бўлса, буни зарари йўқ. Бироқ камар тақишдан мақсад изорни маҳкам ушлаб туриш бўлса, макруҳ бўлади, лекин қон вожиб бўлмайди.
“Муҳрим изор ва ридосини тугмаласа, ёки тўғнагич билан маҳкамласа, ёки изорини боғлаб олса гуноҳкор бўлади. Лекин унга қон вожиб бўлмайди (“Дуррул- мухтор” китоби).
Муҳрим ридосини тўғноғич билан жамламайди (“Мабсут” китоби).
Хулоса: Муҳрим эҳромдалик ҳолатида ридосига ҳар хил тугма ва шунга ўхшаш кийимни гўё тикилгандай маҳкам ушлаб турадиган нарсалар билан маҳкамлаш макруҳдир. Лекин бу ҳолат қон чиқаришни вожиб қилмайди. Валлоҳу аълам.
📷Instagram 🔵Facebook
🎬Youtube 🚀Telegram

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази
📷Instagram 🔵Facebook
🎬Youtube 🚀Telegram
19.05.202508:53
19.05.202504:33
РАҲИМ ҚИЛМАГАНЛАРГА РАҲИМ ҚИЛИНМАЙДИ
📷Instagram 🔵Facebook
🎬Youtube 🚀Telegram
ЎЗБЕКИСТОН МУСУЛМОНЛАРИ ИДОРАСИ РАИСИ ЎРИНБОСАРИ УСТОЗ ЗАЙНИДДИН ДОМЛА
📷Instagram 🔵Facebook
🎬Youtube 🚀Telegram
17.05.202511:14
УМРА ҚИЛУВЧИНИНГ ТАВОФ НАМОЗИ
CАВОЛ: Умра қилувчи киши бомдод намози вақтида ёки асрдан кейин тавоф қилса, тавоф намозини қачон ўқийди?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Умра қилаётган киши бомдод намози вақтида ёки аср намозидан кейин тавоф қилса, тавофдан кейинги икки ракатлик намозни кечиктириб туради. Яъни, бомдод вақтида тавоф қилган бўлса, тавоф намозини қуёш чиққандан кейин ўқийди. Аср намозидан кейин тавоф қилган бўлса, шом намози вақти киргунча кутади. Аввал шомнинг фарзини ўқийди, кейин икки ракат тавоф намозини ўқийди, сўнгра шом намозининг суннатини ўқийди. Агар тавоф намозини бомдод намози вақтида ёки аср намозидан кейин ўқиса, намоз макруҳлик билан дуруст бўлади. Бу ҳақда Баҳрур-роиқ китобида шундай дейилади:
وَيُكْرَهُ تَأْخِيرُهَا عَنْ الطَّوَافِ إلَّا فِي وَقْتٍ مَكْرُوهٍ أَيْ ؛ لِأَنَّ الْمُوَالَاةَ سُنَّةٌ ، وَلَوْ طَافَ بَعْدَ الْعَصْرِ يُصَلِّي الْمَغْرِبَ ثُمَّ رَكْعَتَيْ الطَّوَافِ ثُمَّ سُنَّةَ الْمَغْرِبِ وَلَا تُصَلَّى إلَّا فِي وَقْتٍ مُبَاحٍ فَإِنْ صَلَّاهَا فِي وَقْتٍ مَكْرُوهٍ قِيلَ صَحَّتْ مَعَ الْكَرَاهَةِ (البحر الرائق شرح كنز الدقائق)
"Тавоф намозини тавофдан кечиктириш макруҳ, фақат (намоз ўқиш) макруҳ бўлган вақтларда тавоф намозини кечиктириш макруҳ эмас. Чунки тавофни изидан (дарҳол) тавоф намозини ўқиш суннатдир. Агар асрдан кейин тавоф қилса, шомни фарзини ўқийди, кейин икки ракат тавоф намозини, сўнг шомнинг суннатини ўқийди. Тавоф намозини (нафлларни ўқиш) мубоҳ бўлган вақтдагина ўқийди. агар (нафлларни ўқиш) макруҳ вақтларда ўқиса, макруҳлик билан дуруст бўлади, дейилган" ("Баҳрур-роиқ").
("Муҳити Сарахсий", "Ал-жавҳароҳ", "Бадоиъ" ва "Баҳрур-роиқ" китоблари). Валлоҳу аълам.

Фатво ҳайъати
📷Instagram 🔵Facebook
🎬Youtube 🚀Telegram
17.05.202504:00
МУКАРРАМ ИНСОННИНГ ЖОНИГА ҚАСД ҚИЛИШГА ҲЕЧ КИМНИНГ ҲАҚҚИ ЙЎҚ
📷Instagram 🔵Facebook
🎬Youtube 🚀Telegram
ЎЗБЕКИСТОН МУСУЛМОНЛАРИ ИДОРАСИ РАИСИ ЎРИНБОСАРИ УСТОЗ ЗАЙНИДДИН ДОМЛА
📷Instagram 🔵Facebook
🎬Youtube 🚀Telegram
16.05.202510:30
УМРАДА САЪЙНИ ТАҲОРАТСИЗ БАЖАРСА ҚЎЙ СЎЙИШ КЕРАКМИ?
CАВОЛ: Онам умрага борганларида Сафо ва Марва орасидаги амални таҳоратсиз қилган экан. Тўғрироғи таяммум билан қилган экан. Шу тўғрими ёки қўй сўйишлик керакмиди?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Сафо ва Марва оралиғида қилинадиган амал саъй деб номланиб, умранинг вожибларидан ҳисобланади. Бу амални таҳоратсиз бажариш билан қўй сўйиш вожиб бўлмайди. Шунинг учун онангизни ибодати тўғри бўлган.
ولا يجب فيه الطهارة عن الجنابة و الحيض سواء كان سعي عمرة أو حج لأنه عبادة تؤدي لا في المسجد الحرام والأصل ان كل عبادة تؤدي لا في المسجد الحرام في أحكام المناسك فالطهارة ليست بواجبة لها
Саъйда жанобат ва ҳайздан пок бўлиш, хоҳ умранинг, хоҳ ҳажнинг саъйи бўлсин, вожиб бўлмайди. Чунки, саъй Масжидул Ҳаромда адо қилинмайди. Асл шуки, ҳаж ва умра амалларидан Масжидул Ҳаромдан ташқарида бажариладиган амалларда таҳорат вожиб эмас. ("Ғунятун носик" китоби, 134-бет). Валлоҳу аълам.

16.05.202504:00
ИНСОН – ИНСОН БЎЛГАНИ УЧУН ҚАДРЛИДИР
📷Instagram 🔵Facebook
🎬Youtube 🚀Telegram
ЎЗБЕКИСТОН МУСУЛМОНЛАРИ ИДОРАСИ РАИСИ ЎРИНБОСАРИ УСТОЗ ЗАЙНИДДИН ДОМЛА
📷Instagram 🔵Facebook
🎬Youtube 🚀Telegram
15.05.202510:01
БОШҚАНИНГ НОМИДАН УМРА ҚИЛИШ
CАВОЛ: Тирик одамнинг номидан ҳам умра қилса бўладими?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Агар бир киши солиҳ амал (нафл намоз, тиловати Қуръон ва бошқа савобли амаллар) қилиб, унинг савобини тирик ёки вафот этган кишиларга ёхуд иккаласига бағишласа жоиз бўлади. Буни фиқҳий манбаларимизда "Ийсолу савоб" деган атама билан келтирилади. Шунинг учун Умрага борган киши ўзининг зиммасидаги суннат умрани бажаргач, қўшимча нафл умра қилиб савобини тирик одамга бағишлашлиги мумкин бўлади.
"من صام أو صلى أو تصدق وجعل ثوابه لغيره من الأموات والأحياء جاز". (ج2، ص: 243) فقط والله أعلم
"Кимки рўза тутса ёки намоз ўқиса ёки садақа қилса ва савобини бошқага ўлган ёки тирик бўлсин бағишласа жоиз бўлади" ("Дуррул Мухтор" китоби). Валлоҳу аълам.

记录
14.01.202521:43
11.4K订阅者12.05.202513:31
1200引用指数01.04.202514:56
49.8K每帖平均覆盖率01.04.202514:56
49.8K广告帖子的平均覆盖率30.09.202423:59
989.24%ER30.03.202519:47
502.42%ERR登录以解锁更多功能。