Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Neft va Gaz Ishi avatar

Neft va Gaz Ishi

启蒙娱乐
Нефть ва Газ соҳасига оид Ўзбекистондаги энг катта канал
Муаллиф: Ҳумоюн Худаёров
Боғланиш: @NeftvagazBot
Тестлар: @neftgaztest
📚Китоблар
📰Янгиликлар
🕵Вакансиялар
📽Видеороликлар
Реклама: @neftgaz_ads
TGlist 评分
0
0
类型公开
验证
未验证
可信度
不可靠
位置Узбекістан
语言其他
频道创建日期May 10, 2025
添加到 TGlist 的日期
Jan 25, 2025
关联群组

记录

19.03.202505:26
12K订阅者
22.01.202510:05
50引用指数
16.04.202500:47
11.9K每帖平均覆盖率
16.04.202500:48
11.9K广告帖子的平均覆盖率
15.03.202521:10
5.63%ER
16.04.202500:48
99.51%ERR
订阅者
引用指数
每篇帖子的浏览量
每个广告帖子的浏览量
ER
ERR
FEB '25MAR '25APR '25MAY '25

Neft va Gaz Ishi 热门帖子

#Вакансия

“Uztransgaz" АЖ Комплаенс-назорат бўлими бошлиғи лавозимига танлов эълон қилади

Резюме (маълумотнома)лар 2025-йил 24-майга қадар телеграм орқали +998990104403 рақамига юборилиши лозим.

Батафсил маълумот учун:
+(998) 71 202-10-60 (ички 12403) рақамига иш кунлари соат 09:00дан18:00га қадар мурожаат этиш мумкин.

Каналга уланиш: @Ngi_Uz
Бойсундаги газ конидан яна водород сулфид отилиб чиқаётгани ҳақида хабар бермоқда Дарё.уз

Айтишларича, ҳолат, бугун, 5-май куни соат 6:00 ларда бошланган.

Каналга уланиш: @Ngi_Uz
20.04.202517:10
Ғалабааааааааааааа🏆

Табриклайман барчани, матонат кўрсатишди йигитлар. Раҳматли Ҳожибой Тожибоев айтганидек, ҳакамингга ҳам, стадионингга ҳам деб голлар уриб ташлади.

Мураббий Ислом Исмоиловни ҳам алоҳида эътироф этиш керак, кучли жамоа шакллантирибди.

Тўғри, кимдир айтганидек муҳлислик қилганимиз учун биров бир сўм бермайди, лекин Ватанамизнинг, Юртдошларимизнинг ҳар қандай ютуғи шахсан мени, балки, ҳар бир Ватандошимизни фахрлантиради, рости ҳисларни сўз билан таърифлаб бўлмайди.

Ростини айтинг, яқин ора бундай ҳаяжонламаган эдингизми, ғалабадан ич-ичингиздан бир нима қайнаб, бўғзингизга нимадир тиқилдими!?

Ғалаба муборак, чемпионлик муборак!

Каналга уланиш: @Ngi_Uz
14.05.202508:54
#OGU2025

⚡ OGU 2025 халқаро кўргазмаси доирасида “Ўзбекнефтгаз” АЖ тизимидаги корхоналар ўртасида “Энг яхши инновацион ғоя”, “Энг яхши рационализаторлик таклифи” ва “Энг яхши технологиялар трансфери” номинациялари бўйича танловнинг финал босқичи бўлиб ўтди.

“Энг яхши рационализаторлик таклифи” танловига топширган лойиҳамни 1-ўринга лойиқ деб топишди. Бу ютуқ мен учун жуда қадрли — бу нафақат менинг, балки менга ишонган, маслаҳат берган ва қўллаб-қувватлаган барча инсонларнинг ютуғи.
Танловни ташкил этган "Ўзбекнефтгаз" АЖ'га ва иштирок этишимга имконият яратиб берган "Uzbekistan GTL" МЧЖга миннатдорчилик билдираман.

Каналга уланиш: @Ngi_Uz
Эслатма!!!

Сероводород (H₂S) гази ҳақида маълумот

Сероводород (H₂S) – рангсиз, палағда тухум ҳидли газ. Ҳавога нисбатан зичлиги 1,19. Сувда яхши эрийди. Кўкиш рангда ёниб сув ва SO₂ ҳосил қилади. Ўз-ўзидан ёниш температураси +240 °С, портлаш чегараси 4,3 – 45,5%. 2-хавфлилик синфига киради.

Сероводороднинг заҳарлилиги ва таъсири

H₂S кучли асаб фалажловчи
заҳардир, нафасни тўхтатиб ўлимга олиб келади, нафас йўлларига ва кўзга ачиштирувчи таъсир қилади. Рухсат этилган миқдор (РЭМ) - 10 мг/м3 , углеводород билан бирикканда заҳарлаш хусусияти ўткирлашади ва 3 мг/м3 бўлади. Рухсат этилган миқдор (РЭМ) аҳоли яшаш жойларида 0,008 мг/м3.

Сероводороднинг табиатда ва ишлаб чиқаришда учраши

H₂S гази табиатда ва ишлаб чиқаришда углеводородлар билан аралашган ҳолда учрайди, шунинг учун унинг рухсат этилган миқдор (РЭМ) ҳар доим 3 мг/м3 эканлигига эътибор бериш керак. H₂S нинг организмга асосий ўтиш йўли нафас йўлидир ва у тери орқали ҳам ютилиши мумкин. Сероводороддан заҳарланиш H₂S нинг ҳаводаги миқдорига ва H₂S ли жойда бўлиш вақтига боғлиқ.

H₂Sдан заҳарланиш миқдорлари ва белгилари

•1,4 мг/м3 да ҳиди сезила бошлайди
•4-7 мг/м3 да кучли ҳид
•7-11 мг/м3 оғир ҳид ва ҳаводаги миқдори
кўтарилиши билан ҳидни сезиш камайиб боради
•100 мг/м3 да 3-4 соатдан кейин енгил даражали заҳарланиш бошланади. Заҳарланиш белгилари: оғизда ширинрок металл таъми, кўз ачишиши, нурдан қўрқиш, кўз ёши оқиши.
• H₂S нинг асосий хавфли томони шундаки, унинг миқдори 200 мг/м3 ва ундан юқори бўлганда асаб толаларининг сезувчанлиги йўқолади ва киши ҳидни сезмай қолади, бунда киши турган жой ҳаво таркибида H₂S йўқ деб ўйлаши мумкин.
•700 мг/м3 да 15-20 дақиқада ўртача даражали заҳарланиш: бурун битиши, йўтал, кўзда қичиш ва оғриқ, кўз ёши оқиши, нурдан қўрқиш, бошда оғриқ ва айланиш, температура кўтарилиши, терлаш, юрак уриши ва нафас олишда қийинлашув, кўз олди қоронғилашуви ёки ҳушдан кетиш содир бўлади.
• 1000 мг/м3 ва юқори миқдорда заҳарланиш лаҳзада: томир тортиши ва ҳушдан кетиб, ўпка ва юрак тўхтаб қолишидан ўлимга олиб келади.

Сероводород газидан заҳарланганда тезликдаги ёрдам

Заҳарланган беморни тезда тоза ҳавога чиқариб, сиқувчи кийимларини бўшатиш, узоқ вақт ҳаволи кислород бериш, иложи бўлса 100 % ли кислород бермаслик керак. Кўзини сувда ювиш керак. Нафас олмаётган бўлса “оғиздан-оғизга” усулда нафас бериш ва пулси йўқ бўлса юрагини ташқи массаж қилиш керак. Ҳар қандай ҳолатда заҳарланган беморни тиббий муассасага жўнатиш керак.

Каналга уланиш: @Ngi_Uz
02.05.202516:39
Хоразмда 10 миллиард долларлик газ-кимё мажмуаси (МТО) қурилади

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Хоразм вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор вазифаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Унда саноатни ривожлантириш борасида амалга ошириладиган йирик лойиҳалар ҳам муҳокама қилинди.

Президент матбуот хизматининг хабар беришича:

Хоразмда кимё саноати бўйича катта-катта лойиҳалар режа қилинган. Уларни амалга ошириш орқали тармоқ вилоятнинг “драйвери”га айлантирилади.

Шу йил Тупроққалъада 10 миллиард долларлик газ-кимё мажмуасини қуришнинг (МТО) 1-босқичи бошланади. Бунда йилига 2 миллион тонна 14 турдаги юқори қўшилган қийматли базавий полимер маҳсулотлари ишлаб чиқарилади.


Каналга уланиш: @Ngi_Uz
02.05.202506:57
Нефть ва нефть маҳсулотлари, оралиқ ва тайёргар маҳсулотлар резервуарларда сақланади. Бу видеодан резервуар, унинг таркибий қисмлари ва уларнинг ўрнатилиш сабаблари ҳақида маълумот олишингиз мумкин.

Каналга уланиш: @Ngi_Uz
Бу заҳар эмас, шунчаки витаминларга тўйинган Бойсун чанглари ))

Каналга уланиш: @Ngi_Uz
26.04.202506:18
Flare System Design for Oil and Gas Operations

IChemE томонидан тайёрланган ушбу 43 бетлик қўлланма нефть-газ объектларида ортиқча газларни хавфсиз йўқ қилиш учун мўлжалланган flare тизими (машъала тизими) ҳақида тушунарли ва аниқ маълумот беради. Унда тизимнинг вазифаси, асосий қисмлари (flare stack, knock-out drum, flare tip, ignition system, seal systems) ва унинг хавфсизликдаги ўрни ёритилган.

Муҳандислар ва техник мутахассислар учун фойдали китоб.

Каналга уланиш: @Ngi_Uz
13.05.202505:25
#OGU2025

Бугун Тошкент шаҳрида CAEx Ўзбекистон кўргазмалар марказида OGU 2025, 27-халқаро Ўзбекистон нефть ва гази кўргазмаси бошланди

Каналга уланиш: @Ngi_Uz
14.05.202508:23
#Start_Up

“O‘zbekneftgaz” AJ – yosh olimlar bilan birga innovatsiyalar sari!

Jamiyat Boshqaruv raisining tashabbusi bilan e’lon qilingan “Eng yaxshi innovatsion g‘oya”, “Eng yaxshi ratsionalizatorlik taklifi” va “Eng yaxshi texnologiyalar transferi” tanlovi g‘oliblari taqdirlandi.

👉Batafsil
__

АО «Узбекнефтегаз» – к инновациям вместе с молодыми учеными!

Награждены победители конкурсов «Лучшая инновационная идея», «Лучшее рационализаторское предложение» и «Лучший трансфер технологий», которые были объявлены по инициативе Председателя Правления Общества.

👉Подробно

👇Bizni kuzating:

web-sayt | instagram | telegram | youtube | facebook
1-майдан "Метанзаправка"ларда 1 м³ метан гази 5200 сўмдан сотилмоқда, баъзи жойларда эса нархлар 5700 сўмгача кўтарилган.

Каналга уланиш: @Ngi_Uz
Эртадан — 1 майдан электр энергияси ва табиий газ учун янги тарифлар кучга киради.

Маиший истеъмолчилар 1 майдан бошлаб электр ва табиий газ учун  бир ойлик истеъмолдан келиб чиқиб жадвалда кўрсатилган тартибда тўловни амалга оширади.

Каналга уланиш: @Ngi_Uz
20.04.202515:50
Ўзбекистон U17 терма жамоасини ютиш учун ҳакамлар ёрдам беролмаса бошқаси ёрдам бера олмасди
05.05.202509:42
“Мустақиллик-25” конидаги 202-қудуқда юз берган ҳолат тўғрисида Энергетика вазирлиги расмий ахбороти:

2025-йил 5-май куни соат тонгги 6:10 да “Мустақиллик-25” конидаги 202-қудуқда таркибида водород сулфиди юқори бўлган газнинг катта босим билан отилиши ва натижада фонтанланиш ҳолатининг қайталаниши кузатилди.

Таркибида водород сулфиди юқори бўлган газнинг тарқалишини олдини олиш мақсадида газ оқими назорат остида ёқиб юборилди. Айни пайтда барча зарур тадбирлар хавфсизлик чораларига тўлиқ риоя қилинган ҳолда амалга оширилмоқда. Ҳодиса содир бўлган ҳудуд тегишли хизматлар томонидан ўраб қўйилган ва ҳозирги вақтда ушбу ҳудуд Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, “Саноатконтехназорат” давлат инспекцияси ҳамда Очиқ нефт ва газ фаввораларининг олдини олиш ҳамда уларни бартараф этиш бўйича Ўзбекистон ҳарбийлаштирилган қисми мутахассислари томонидан доимий назорат қилинмоқда.

Юзага келган ҳодиса яқин атрофдаги аҳоли пунктлари учун хавф туғдирмайди.

Эслатиб ўтамиз, 2025-йил 27-март куни мазкур қудуқда таркибида водород сулфиди юқори бўлган газнинг чиқиши қайд этилганди. Экологик хавфсизликни таъминлаш мақсадида қудуқ назорат остида ёқиб қўйилган. 22-апрел куни қудуқ ўқининг ғовланиб тушгани ва колонна чиқиб кетиши натижасида фонтанланиш тўхтаган, ҳодиса жойида газнинг суст оқими (грифон) кузатилган эди.

Аварияни бартараф этиш мақсадида ҳодиса жойида хориждан жалб этилган мутахассислар ҳам фаолият олиб бормоқда.

Ҳар бир ҳолат бўйича қўшимча маълумотлар бериб борилади.

Каналга уланиш: @Ngi_Uz
登录以解锁更多功能。