Очиқ сиёсат
"Очиқ сиёсат" 群组最新帖子
16.05.202516:42
Эрон шу ҳафта ракетага қарши янги тизимларни намойиш этади. Ушбу типдаги тизим баллистик ракеталарни ер атмосферасида тутиб олишга мўлжалланган бўлиб, АҚШнинг THAAD тизимига аналог ҳисобланади.
[#Эрон]
🔥🔥🔥 Обуна бўлинг: https://t.me/ochiqsiyosat

16.05.202505:47
2025 йил 15 май куни Истанбулда бўлиб ўтиши режалаштирилган Россия ва Украина ўртасидаги тинчлик музокаралари кутилганидек юқори даражадаги учрашувга айланмади. Ушбу учрашув ташаббуси дастлаб Россия томонидан илгари сурилган бўлса-да, Украина ва Европа Иттифоқи томонидан қўллаб-қувватланган 30 кунлик шартсиз ўт очишни тўхтатиш талаби билан боғлиқ эди. АҚШ Президенти Доналд Трамп ҳам музокараларнинг муҳимлигини таъкидлаб, ўз иштирокини кўриб чиқаётганини билдирган эди. Бироқ, Путин шахсан иштирок этишдан бош тортди ва бу қарор Зеленский томонидан танқид қилинди.
Украина делегациясига Мудофаа вазири Рустем Умеров бошчилик қилди. Шунингдек, 15 май куни Украина президенти Володимир Зелинский музокаралар ўтказиш учун Истанбулга етиб келди. Россия томонидан эса Президент маслаҳатчиси Владимир Мединский раҳбарлигида ташқи ишлар, мудофаа вазирликлари ва Бош штаб вакиллари иштирок этди. Президент Владимир Путин музокара ўтказиш учун Истанбулга келмади. Зеленский Россия делегациясини "декоратив" деб атаб, бу Россиянинг тинчликка жиддий ёндашмаслигини кўрсатишини айтди.
15 май куни музокаралар бошланиши режалаштирилган бўлса-да, улар 16 майга кўчирилди. Россия делегацияси Украина томонини 16 май соат 10:00 да музокараларга чақирди. Бироқ, музокараларнинг дастлабки босқичларида сезиларли ютуқларга эришилмади. АҚШ Давлат котиби Марко Рубио ва Президент Трамп ҳам музокаралардан катта натижалар кутилмаслигини билдирдилар.

16.05.202505:22
Расмий жиҳатдан бетарафлик сиёсатини қуйидагича таърифлаш мумкин бўларди: «Ҳар бир давлат тажовузкорлардан ўзини хоҳлаган ва қўлидан келганча ҳимоя қилсин; бу бизнинг ишимиз эмас; биз ҳам тажовузкорлар, ҳам уларнинг қурбонлари билан савдо қилаверамиз». Аммо амалда бетарафлик сиёсати — бу тажовузга кўз юмиш, урушга йўл очиш, демак, уни жаҳон урушига айлантиришдир. Бу сиёсатдан тажовузкорларга ўз қора ишларини бемалол бажаришга рухсат бериш истаги отилиб туради: масалан, Япониянинг Хитой билан уруш бошлашига, ёки бундан ҳам ёмони — Совет Иттифоқи билан тўқнашувига халақит бермаслик; Германияга эса Европа ишларига аралашиб, Совет Иттифоқига қарши уруш бошлашига тўсқинлик қилмаслик.
- В.И.Сталиннинг 1939 йил 10 мартдаги ВКП XVIII съездида сўзлаган нутқидан
🔥🔥🔥 Обуна бўлинг: https://t.me/ochiqsiyosat

15.05.202515:13
Сулаймон Демирел ўзининг ҳажвий нутқлари билан машҳур эди. Қуйида унинг бир қатор машҳур нутқларидан иқтибос келтирамиз:
- Эгей юнон кўли эмас, Эгей турк кўли ҳам эмас. Минг таасуфки, Эгей кўл ҳам эмас.
- Туркиянинг бугунги аҳволини бир сўз билан тасвирланг десангиз “Яхши” дейман. Агар икки сўз билан тасвирланг десангиз “Яхши эмас” дейман.
- Муаммоларни муаммо қилмасангиз, орамизда муаммо қолмайди.
- Ит бизнинг уйимизга қараб ҳурарди. Уни боқиб олиб, олдига нон ва сув қўйганимиздан кейин, қаршимиздаги уйга қараб ҳура бошлади.
- Куртларга яхши муомалада бўлмаётган эмишмиз. Сизнингча туркларга яхши муомала қиляпмизми?

14.05.202516:06
❌ “Савдо урушлари”ни ортда қолдириб
Бугунги кунда глобал иқтисодиётга энг катта хавф Хитой ҳам, Россия ҳам эмас. Аксинча, катта давлатларнинг иқтисодиётига кичик террористик гуруҳ катта хавф солмоқда. Бу гуруҳ шимолий Яманда жойлашган Ҳусийлар бўлиб, 2023 йилнинг октябридан то бугунги кунгача глобал иқтисодиётга 250 миллиард доллар зарар келтиришди. Ҳусийлар Яманнинг расмий ҳокимиятига қарши курашаётган кичик шиа гуруҳи бўлиб, улар Эрон томонидан молиялаштирилади.
2023 йилдан буён гуруҳ 100 дан ошиқ ҳужумлар уюштириб, натижада 32 та савдо кемасига зарар етказди, 2 та кемани чўктирилди, 1 та кемани талон-торож қилди. Ҳусийлар Эрон томонидан молиялаштирилмоқда, ўқитилмоқда ва қурол-яроғ билан таъминланмоқда. Уларнинг асосий нишони Баб ал-Мандиб йўлаги орқали ўтувчи кемалар ҳисобланади. Ушбу йўлак Адан кўрфазини Қизил денгиз ва Сувайш канали билан боғлайди.
Сувайш канали орқали Ўрта Шарқдан Европа ва жаҳон бозорига энг кўп нефть маҳсулотлари экспорт қилинади. Йўлакнинг тинимсиз ҳужумга учраши натижасида жаҳон иқтисодиёт 250 миллиард доллар зарар кўрди. 2024 йил бошларига келиб “Баб ал-Мандеб” йўлаги орқали кемалар қатнови 46% га, Сувайш канали орқали эса 50% га қисқарди. Халқаро савдо кемалари эндиликда “Яхши умид бурни” орқали узоқ ва қиммат йўл билан сузиб ўтмоқда.
Бу ўз навбатида суғурта харажатларини 2% фоизга оширди. Шунингдек, 50 млн долларлик товарлар учун қўшимча 1 млн доллар суғурта пули ундирилмоқда.

14.05.202502:52
Елицей саройи воқеага муносабат билдириб. Стол устидаги биз кокоин деб берган маълумот нотўғри эканлигини, аксинча стол устидаги нарса оддий салфетка эканлигини билдирди. Фото тасвирлар орқали ҳақиқатдан ҳам унинг оддий қоғоз салфетка эканлигини кўриш мумкин.
🔥🔥🔥 Обуна бўлинг: https://t.me/ochiqsiyosat
🔥🔥🔥 Обуна бўлинг: https://t.me/ochiqsiyosat
12.05.202511:40
⬇️ Кремел кўзёшлари: Собянин клани
Путин ҳокимиятининг дастлабки йилларида Сергей Собянин ислоҳотчи раҳбар сифатида майдонга кириб келди. У 2005 йил Президент Администрациясига раҳбар этиб тайинланди. 2010 йил Собянин навбатдаги чақириқ сайловларига кўра Москва мери этиб сайланди. ПАда катта тажриба орттиргани сабабли, Путинга ўз ютуқлари тўғрисида тез-тез ҳисоботлар бериб турди (халқ тилида "доклад"). Собянин даврида Москва тубдан ўзгариб Европа услубидаги урбанистик талабларга мувофиқлашди.
Собянин ўз кланини айнан мерлик даврида тузди. Максим Ликсутов, Анастасия Ракова, Марат Хуснуллин, Сергей Капков унинг жамосидаги юқори мартабали шахслардан. Собянин аралашуви билан Марат Хуснуллин 2020 йилда қурилиш масалалар бўйича витсе-премер лавозимини эгаллади. Бугунги кунга келиб Собянин одамлари Урал федерал округидаги 6 вилоятнинг 4 тасига раҳбарлик қилади. Шунингдек, Тюмен вилояти, Ханти-Манси ва Ямало-Ненец округлари ҳам Собянин кланига қарашли.
Собянин ҳукмронлик қилаётган ҳудудлар ҳам бой ресурсларга эга бўлиб, унинг одамлари ерости бойликлари ва бошқа бизнеслар орқали катта даромад кўрмоқда. Собянин узоқ йиллар давомида Бош вазир лавозимига асосий давогар сифатида кўриб келинган, аммо бу лавозимни Михаил Мишустин эгаллаб турибди. Собянин клани "горизантал бошқарув"нинг бошқа "Трутнев клани" вакиллари билан ушбу лавозим учун курашмоқда.

12.05.202508:42
Киевдан совғалар билан
Макрон (Франция президенти), Мерз (Германия канцлери), Страмер (Буюк Британия Бош вазири) Киевдаги музокаралардан сўнг кокаин истеъмол қилаётган вақтларида камерага тушиб қолди. Ушбу видео ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари томонидан муҳокама қилинмоқда.
Эслатиб ўтамиз. Франция Республикасида гиёҳванд моддаларни олиб юриш, тарқатиш, сотиш ва истеъмол қилиш тақиқланган.

09.05.202508:33
Кремлдаги параддан кайфият учун
Мўғлистон раҳбари Ухнагин Хурелсух ҳарбий парадда ўз аскарларини кўргач, қувончдан яйраб “ҳарбийча салом” берди. Орқа фонда Ўзбекистон Республикаси Президенти ёрдамчиси Азиз Магрупов ҳолатни табассум билан кузатиб турибди.

09.05.202507:41
Миллий гвардиянинг махсус бўлинмаси Кремльдаги парадда чиқиш қилди. Бошқалардан фарқли ўлароқ ҳарбийларимиз георгий латталарини эмас, Шараф ленталарини қадаб олишган.
Бўлинма Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари Олий Бош Қўмондони Ш.Мирзиёевга ҳурмат кўрсатди.
🔥🔥🔥 Обуна бўлинг: https://t.me/ochiqsiyosat
Бўлинма Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари Олий Бош Қўмондони Ш.Мирзиёевга ҳурмат кўрсатди.
🔥🔥🔥 Обуна бўлинг: https://t.me/ochiqsiyosat
09.05.202507:16
Кремльда ҳарбий парад бошланди
🔥🔥🔥 Обуна бўлинг: https://t.me/ochiqsiyosat
🔥🔥🔥 Обуна бўлинг: https://t.me/ochiqsiyosat
08.05.202517:20
АҚШлик кардинал Роберт Францис Превост папа этиб сайланди.
🔥🔥🔥 Обуна бўлинг: https://t.me/ochiqsiyosat
🔥🔥🔥 Обуна бўлинг: https://t.me/ochiqsiyosat
06.05.202505:18
⬇️ Кремль кўзёшлари: қулаган "вертикал бошқарув" тизими ўрнини "горизонтал экспансия" эгалламоқда
Россияда ҳокимият вертикали 2000 йиллар бошидан бошлаб Путиннинг шахсий раҳбарлиги остида босқичма-босқич шакллантирилди. Украина уруши натижасида ушбу вертикал бошқарув ўз кучини йўқотиб, "горизонтал бошқарув" шакли пайдо бўлди. Бу ўз навбатида пост-Путин даврида ҳокимият учун курашаётган гуруҳларни юзага келтирди.
Шунга ўхшаш Кремль кланларидан бири “Ростех” директори Сергей Чемезов раҳбарлигидаги гуруҳ ҳисобланади. Клан фаолияти давлатга тегишли корпорациялар билан боғлиқ. Ўз бойликлари ва қудратини ҳимоя қилиш учун клан давлат бошқарувига ўз одамларини фаол жойлаштирмоқда. Жумладан, "Чемезов гуруҳи" биринчи вице-премер лавозимига ўз одами Денис Мантуровни олиб келди. Саноат ва савдо вазири лавозимига эса кланнинг бошқа аъзоси Калининграднинг собиқ губернатори Антон Алиханов тайинланди.
Гуруҳ минтақавий бозорнинг фаол ўйинчиси бўлиб, саноати ривожланган ҳудудларга ўз одамларидан раҳбар тайинлашга курашиб келади. Масалан, "Ростех"нинг ГАЗ заводи жойлашган Нижний Новгород вилоятига собиқ саноат вазири ўринбосари Глеб Никитин раҳбарлик қилмоқда. Европа билан савдо-сотиқда муҳим ҳисобланган Калининград вилоятини Алексей Беспрозванний бошқаради. Аҳоли сони кўп ва бой ҳудуд Ростовда "Роствертол" заводи жойлашгани учун клан ушбу ҳудудга ўз одами Юрий Слюсарни губернатор этиб тайинлашга эришди.
Чемезов Россия саноатининг муҳим объектлари ва ҳудудларига ўз клани таркибидан раҳбарлар тайинлайди. Россия табиий бойликларига лоббизм орқали эришмоқда. Чемезов ўз “мулки”ни ҳимоялаб, “бегоналар”ни ичкарига киритмайди. Унинг "мудофаа стратегияси" горизонтни кенгайтириш йўли билан амалга оширилмоқда: "Қалъа деворлари марказдан қанчалик узоқ бўлса, марказ шунча хавфсиз бўлади".

05.05.202509:05
Хитой ишлаб чиқариш секторида, айниқса экспорт йўналишида ривожланиш учун бевосита хорижий инвестицияларга (FDI) кучли таянди. Хитойнинг хорижий инвестициялар учун очиқ сиёсат юритиши, уни “Шарқий Осиё ривожланиш модели”нинг бошқа талқинларини қўллаган давлатлардан ажратиб туради. Хитой ривожланган давлатлардан инвестицияларни мамнуният билан қабул қилди, хорижий илғор технологияларнинг Хитой иқтисодиётига фаол кириб келишига эришди. Маҳаллий ишчиларининг малакасини ошириш имконини берадиган қўшма корхоналарни (баъзи тармоқларда мажбурий тарзда) рағбатлантирди.
Хитойнинг FDI га таяниши 1990–2000 йилларда умумий инвестициялар улушида энг юқори даражага етди. FDI Хитой иқтисодиётида бугунги кунда ҳам айниқса юқори технологияли соҳалар учун муҳим аҳамият касб этади. 2000 йилларда Хитой экспортидаги ўсишда хорижий сармоядорлар томонидан молиялаштирилган корхоналар етакчилик қилган бўлса, 2010 йиллардан бошлаб бу ролни маҳаллий хусусий ишлаб чиқарувчилар эгаллай бошлади (графикда). Бу ҳолат Пекиннинг “маҳаллий инновациялар” стратегияси муайян даражада муваффақиятли бўлганини кўрсатмоқда.

记录
14.05.202510:06
99订阅者04.05.202523:59
50引用指数05.05.202511:34
4.3K每帖平均覆盖率05.05.202511:34
4.3K广告帖子的平均覆盖率07.05.202523:59
9.68%ER05.05.202511:34
6145.71%ERR登录以解锁更多功能。