#АДИБ_МУШОҲАДАЛАРИ
КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШ
ОСОН КЕЧМАЙДИ
Кекса ҳуқуқшунос биродарим айтган эди: Коррупционерларни барча давлатларда назарий жиҳатдан қўйидаги турларга ажратиш мумкин... Биринчиси, яъни энг "доно"лари мулку-бойлик тўплашни ноахлоқий жиҳатларини ҳам қонунийлаштириб олиб, элу-халққа тегишли табиий бойликларни, давлат мулкларини турли йўллар билан эгаллаб олиб, бу бойликларни мулкнинг ҳақиқий эгалари ва хорижга сотиш билан шуғулланади. Хорижликлар билан "шубҳали ишлар" қиладилар. Ўзларини энг уддабурон тадбиркор ҳисоблаб, фойдаларига давлат бошқарувидаги ваколатли йирик амалдорларни шерик қилиб, қонунлардан ташқари фаолият кўрсатадилар. Иккинчиси, катта ваколатли амалдорлар томонидан даромадли жойларга ва муҳим давлат мансабларига оила аъзолар, қариндош уруғлар ва яқин кишилар олиб келиниб, улар орқали мулку-бойлик тўплашади. "Ким ўзар"га бойлик тўплашга киришиб кетадилар. Учинчиси, катта ваколатли амалдорлар томонидан давлатнинг турли мансабу-лавозимлари амалу-мансабга учларга сотилиб, мулку-бойлик тўпланади. Мансабга пул эвазига келганлар харажатини қоплаш, каттароқ амалга эришиш учун мол-мулк тўплайдилар. Мол-мулкини мусодара қилиш жазо тизимида йўқлиги учун қўрқмайдилар. Тўртинчиси, суд, назорат, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралардаги айрим коррупционерлар текшириш, айблаш, қамаш билан қурқитиб ёки "ёрдам бериш", оқлов ҳукми чиқариш орқали мулку-бойлик тўплайдилар. Улар қонунларни бузмасдан, "Қонунларни айланиб ўтиш"ни яхши биладилар, бунга қонунларда "туйнуклар" қолдирадилар. Ўта яширин, ишончли, учинчи-тўртинчи шахслар орқали поралар олинади. Бешинчиси, майда, маиший коррупционерлар бўлиб, асосан улар ушланади, қамалади ва муҳокама қилинади.
🔰🔰🔰