tapswap community
tapswap community
Notcoin Community
Notcoin Community
Whale Chanel
Whale Chanel
tapswap community
tapswap community
Notcoin Community
Notcoin Community
Whale Chanel
Whale Chanel
«Наманган ҳақиқати» | Расмий канал avatar

«Наманган ҳақиқати» | Расмий канал

Наманган вилоят ҳокимлигининг «Наманган ҳақиқати» газетаси расмий канали
Янгиликларни биз билан кузатиб боринг!
Бизда ҳаммаси ишончли!
Газетанинг электрон нусхаси: @NamanganHaqiqatiOnline
Веб-сайт: namhaqiqat.uz
TGlist 评分
0
0
类型公开
验证
未验证
可信度
不可靠
位置
语言其他
频道创建日期Nov 21, 2018
添加到 TGlist 的日期
Nov 03, 2024

记录

19.02.202523:59
496订阅者
16.02.202523:59
200引用指数
17.02.202523:59
315每帖平均覆盖率
26.04.202523:59
206广告帖子的平均覆盖率
09.03.202523:59
15.79%ER
17.02.202523:59
63.64%ERR
订阅者
引用指数
每篇帖子的浏览量
每个广告帖子的浏览量
ER
ERR
DEC '24JAN '25FEB '25MAR '25APR '25MAY '25

«Наманган ҳақиқати» | Расмий канал 热门帖子

25.04.202523:48
#АНОНС

«Наманган ҳақиқати» газетасининг 2025 йилдаги 33-сони нашрдан чиқди

🔗 Батафсил танишинг

Газетанинг босма шакли билан танишиш учун обуна бўлинг ёки матбуот дўконларидан харид қилинг!

Обуна индекси: 5000.


▪️Веб-сайт ▪️Youtube ▪️Facebook
▪️Instagram ▪️Telegram
30.04.202500:04
#АНОНС

«Наманган ҳақиқати» газетасининг 2025 йилдаги 34-сони нашрдан чиқди

🔗 Батафсил танишинг

Газетанинг босма шакли билан танишиш учун обуна бўлинг ёки матбуот дўконларидан харид қилинг!

Обуна индекси: 5000.


▪️Веб-сайт ▪️Youtube ▪️Facebook
▪️Instagram ▪️Telegram
29.04.202504:38
#ЧОРЛОВ

Наманганда
64-Халқаро гуллар фестивали!

Азиз ҳамюртлар, шаҳримиз меҳмонлари!

Сизни Наманганда 25 майдан 29 июнгача гуллар ва ландшафтларнинг бетакрор гўзаллиги, кўнгилочар дастурлар ҳамда жонли концертлар кутмоқда.

Келинг, биз билан бирга Наманганнинг ранг-баранг дунёсини кашф этинг!


▪️Веб-сайт ▪️Youtube ▪️Facebook
▪️Instagram ▪️Telegram
24.04.202511:32
#НАМДУОЛИМЛАРИ

Илм улуғлайди аёлни

Кўрсатувда Наманган Давлат университети профессори, филология фанлари доктори, «Олий таълим аълочиси» кўкрак нишони соҳибаси Ҳуриниса Усмонованинг илмий-педагогик фаолияти, ўзбек тилшунослиги ривожига қўшган ҳиссаси ҳамда ёш авлод тарбиясидаги ўрни ёритилади.


▪️Веб-сайт ▪️Youtube ▪️Facebook
▪️Instagram ▪️Telegram
#МОТИВАЦИЯ

Ниманидир бошлашнинг энг оқил йўли — гапиришни бас қилиб, ҳаракатни бошлаш!

© Уолт Дисней



▪️Веб-сайт ▪️Youtube ▪️Facebook
▪️Instagram ▪️Telegram
28.04.202510:46
#ЧОРЛОВ

Гўзаллик ва нафосат байрамига марҳабо!

Наманганда ўтадиган 64-Халқаро гуллар фестивали 25 майдан 29 июнгача давом этади.

Гулларнинг гўзаллигидан илҳомланиб, ранг-баранг дунёга саёҳат қилинг!

Ҳар бир гул — ўзига хос дунё, ўзига хос ҳикоя. Келинг, бу йилги фестивал билан табиатнинг бетакрор мўъжизаларини биргаликда кашф қилайлик!


▪️Веб-сайт ▪️Youtube ▪️Facebook
▪️Instagram ▪️Telegram
#FlowerFestNamangan2025

Наманганда 64-Халқаро гуллар фестивали!

Азиз ҳамюртларимиз, шаҳримиз меҳмонлари!

100 миллиондан ортиқ гулларни ўз ичига олган «64-Халқаро гуллар фестивали»га 25-майдан старт берилади.

Фестиваль доирасида:
🌸Гуллар билан безатилган автопарад;
🌸Модалар ҳафталиги;
🌸Жаҳон эстрада юлдузлари иштирокида шоу-концерт дастурлари;
🌸Спорт мусобақалари;
🌸Илмий-амалий конференциялар
ва бошқа кўнгилочар тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган.

Биз сизларни гўзаллик ва нафосат байрамида кутиб қоламиз!


▪️Веб-сайт ▪️Youtube ▪️Facebook
▪️Instagram ▪️Telegram
#ҲОДИСА

Ҳожатхонага тушиб кетган 3 ёшли бола ҳаёти сақлаб қолинди


Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълум қилишича, кеча, 26 апрель куни соат 16:15 да 112 қисқа рақами орқали Уйчи туманининг «Хўжаобод» маҳалласида яшовчи фуқаро 2022 йилда туғилган ўғли назоратсиз қолдирилиши оқибатида яшаш уйидаги ҳожатхонага тушиб кетгани юзасидан вилоят ФВБга хабар берган.

Шунга асосан бошқарма қутқарувчилари айтилган манзилга етиб борган ва олиб борилган тезкор ҳаракатлар натижасида бола ҳожатхонадан соғ-саломат чиқариб олиниб, ота-онасига топширилган.


▪️Веб-сайт ▪️Youtube ▪️Facebook
▪️Instagram ▪️Telegram
29.04.202510:15
#БИЛГАНИНГИЗФОЙДА

1 майдан қонунчиликда нималар ўзгаради?


▪️Ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар учун коммунал тўловлар бўйича компенсациялар жорий этилади.

▪️Давлат ҳокимияти органларида HR-амалиётларни такомиллаштириш бўйича чоралар кўрилади.

▪️ Аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш учун янги ташаббуслар татбиқ қилинади.

Бу ва бошқа ўзгаришлар ҳақида батафсил маълумотни видеодан билиб олишингиз мумкин.


▪️Веб-сайт ▪️Youtube ▪️Facebook
▪️Instagram ▪️Telegram
28.04.202509:50
«Damas» автомашинасида 25 нафар болани олиб кетаётган шахс қўлга тушди

Косонсой туманида «Damas» автомашинаси 25 нафар боғча боласини олиб кетаётгани аниқланди.

Наманган вилояти ИИБ ЙҲХБ хабар қилишича, 23 апрель куни Косонсой туманининг Жар маҳалласи ҳудудида «Damas» автомобили тўхтатилиб текширилганда унда бир нафар аёл ва 25 нафар боғча боласи олиб кетилаётгани аниқланди. Ҳайдовчининг маълум қилишича, у болаларни шу маҳаллада жойлашган хусусий боғчага олиб бораётган бўлган.

Ҳолат юзасидан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, автомобиль жарима майдончасига жойлаштирилди.


▪️Веб-сайт ▪️Youtube ▪️Facebook
▪️Instagram ▪️Telegram
#ТАВСИЯ

Суяк саломатлигини сақлаш учун бодринг истеъмол қилинг

Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, бодрингда суяк саломатлиги учун масъул бўлган К витамини мавжуд. Хусусан, бу кучли ва соғлом суяклар асосидир.

Шу билан бирга, битта бодрингда 50 микрограмм К витамини мавжуд бўлиб, бу кунлик қийматнинг 40 фоиздан ортиғини ташкил қилади.

Бодринг ўпкангизни тоза сақлашга ёрдам беради. Унинг таркиби 95 фоиздан ортиқ сувдан иборат бўлиб, организм сувсизланишини ҳам бартараф қилади.


▪️Веб-сайт ▪️Youtube ▪️Facebook
▪️Instagram ▪️Telegram
#ЖУМАҲИКМАТИ

Мўмин кишининг сендан
оладиган насибаси уч нарса
бўлсин:

Фойданг тегмадими, ҳеч бўлмаса
зарар берма!
Хурсанд қила олмадингми, ҳеч
бўлмаса хафа қилма!
Мақтамадингми, ҳеч бўлмаса
ёмонлама!


▪️Веб-сайт ▪️Youtube ▪️Facebook
▪️Instagram ▪️Telegram
#ЭНЕРГИЯ

1 майдан ўзгарадиган электр энергияси тарифлари


Аҳолига бироз енгиллик учун янги лимит ҳам киритилган.

Энди ижтимоий норма ҳисобланган 200 кВт/соатгача бўлган ойлик истеъмолдан кейинги норма 1000 кВт/соатгача эмас. Оралиққа 500 кВт/соатгача бўлган норма киритилди.

Шу вақтгача 201 кВт/соатдан 1000 кВт/соатгача бўлган қисми учун 900 сўмдан ҳақ тўланган бўлса, энди 500 кВт/соатгача бўлган янги миқдор оралиғида ҳар бир киловатт·соат учун 800 сўмдан тўланади.


▪️Веб-сайт ▪️Youtube ▪️Facebook
▪️Instagram ▪️Telegram
#РАСМАН

Ўзбекистон ва БАА ўртасидаги мавжуд визасиз тартиб ўз кучида қолмоқда

Ташқи ишлар вазирлиги ахборот хизмати хабар беришича, ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон фуқароларининг БААга кириши тақиқлангани ҳақида тарқалаётган хабарлар асоссиз ва фейкдир.

«Ўзбекистон ва БАА ўртасидаги мавжуд визасиз тартиб ўз кучида қолмоқда. Расмий манбалар бундай чоралар жорий этилгани ҳақида ҳеч қандай маълумот бермаган.

Фақат расмий ва тасдиқланган манбаларга ишонишингизни сўраб қоламиз», дейилади хабарда.


▪️Веб-сайт ▪️Youtube ▪️Facebook
▪️Instagram ▪️Telegram
Жарима баллари тизими 1 майдан кучга кирмайди — ЙҲХХ

Ўзбекистонда йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарима балларини ҳисоблаш тизими 1 майдан бошлаб кучга кирмайди.

Бу ҳақда ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати матбуот котиби Зойир Йўлдошов маълум қилди.

Унга кўра, ҳозирда жарима балларини ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжат белгиланган тартибда ишлаб чиқилмоқда.

«Тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилинганидан сўнг, йўл ҳаракати қоидабузарликлари учун бериладиган жарима балларининг ҳисобланиш муддати ва тартиби аниқ белгиланади», — деди Йўлдошов.



▪️Веб-сайт ▪️Youtube ▪️Facebook
▪️Instagram ▪️Telegram
登录以解锁更多功能。