"Қашқадарё сув таъминоти" АЖ ва Мажбурий ижро бюроси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилаётган назорат тадбирлари давом этмоқда.
Истеъмолчиларнинг фойдаланилган ичимлик суви ва канализация хизматларидан дебитор қарздорликларини аниқлаш ва бартараф этиш мақсадида ўтказилаётган мониторинг тадбирларига Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси вилоят бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари ходимлари ҳам жалб этилган.
Назорат тадбирлари давомида қарздор истеъмолчиларга мол-мулкни хатловга олиш, тармоқдан узиш каби таъсир чоралари қўлланилмоқда.
Шунингдек, тушунтириш ишлари натижасида баъзи истеъмолчилар мавжуд қарздорликни ихтиёрий равишда тўламоқда.
Эслатиб ўтамиз, айни пайтда вилоятда истеъмолчиларнинг сув таъминоти корхонаси олдидаги қарздорлиги 67 млрд сўмдан ортиқни ташкил этади.