
АОКА | Сурхондарё
频道变更历史
登录以解锁更多功能。
Сурхондарё вилояти ҳокимлигининг расмий веб-сайти ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларини 300 минг нафардан ортиқ фойдаланувчи кузатиб боради.
Европа Космик Агентлиги томонидан 12544х12544 пиксел ўлчамдаги Қуёшнинг тарихдаги энг аниқ тасвири дея эътироф этилаётган расм эълон қилинди.
🍦❌ Йўл-йўлакай санитария қоидаларига мутлақо зид равишда сотилаётган ушбу сифати кафолатланмаган маҳсулотни истеъмол қилиш оқибатида заҳарланиш эҳтимоли юзага келади. Ундан ташқари юқумли касалликларни тарқалишига ҳам замин яратади.
Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедовга “Олий Даражали Дўстлик” орденини тантанали топшириш маросимида қатнашганим мен учун катта шараф.
Маросимда Президентимиз таъкидлаганидек, Гурбангули Маликгулиевич қардош мамлакатларимиз ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш, шунингдек, Марказий Осиёда хавфсизлик ва барқарорликни таъминлашга беқиёс шахсий ҳисса қўшганлар.
Ушбу олий мукофот билан чин дилдан муборакбод этамиз ва Ўзбекистонга ташрифингиз билан самимий қутлаймиз!
❗️Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназаровнинг видеотасвирига махсус дастур ёрдамида қайта ишлов бериш орқали, гўёки мазкур телеграм канали пулга муҳтож инсонларга ёрдам беради дея таъкидланиб, Интернет фойдаланувчиларига тез фурсат ичида мўмай даромад олишни ваъда қилиб, виртуал фирибгарлик билан шуғулланиб келаётган шахслар тарқатаётган хабарлар тарқатилмоқда. Мазкур хабарлар ёлғон ва ҳақиқатга мос келмайди.