25.04.202514:27
Китобсевар раҳбарлар кутубхоналарга китоб улашди
“Ўзбекистон – китобхонлар юрти” шиори остидаги V Республика “Китобхонлик ҳафталиги” доирасида Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов, вилоят прокурори Бахтияр Бабаджанов, шунингдек, қатор бошқарма ва ташкилотлар раҳбарлари, шаҳар ва туманлар ҳокимлари Адиб Собир Термизий номидаги вилоят ҳамда туманлар ахборот-кутубхона марказларига турли китоблар тўпламларини туҳфа қилди.
Вилоятдаги бу ибратли ташаббус зиё масканлари фондини энг сара шеърий ва насрий, жаҳон адабиёти дурдоналари, ижодий-илмий асарлар билан бойитди, китобхонлар қалбида илм-маърифатга меҳр уйғотиб, мутолаага қизиқишини янада оширди.
📍Батафсил: https://uza.uz/uz/posts/kitobxonlik-zavqi_713493
🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo

24.04.202515:00
Шўрчида фуқаролар йиғинлари раислари сайловига бағишланган амалий семинар ўтказилди
Унда фуқаролар йиғинлари раислари сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи туман комиссияси, сайловни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича Ишчи гуруҳлар аъзолари иштирок этди.
Сайловлар жорий йилнинг май-июль ойларида ўтказилади. Фуқаролар йиғинлари раислари 5 йил муддатга сайланади. Бу вазифага етарли ҳаёт тажрибасига эга, эл орасида обрў-эътибор қозонган ва ҳар томонлама муносиб номзодлар кўрсатилишини таъминлашга алоҳида аҳамият берилмоқда.
Семинарда Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси вакили С.Мирзаев, Уюшманинг вилоят бошқармаси бошлиғи С.Абдураимов, вилоят комиссияси аъзоси, АОКБ бошлиғи З.Тўраев, ФЎЎБО ходимларининг малакасини ошириш бўйича ўқув курси директори ўринбосари М.Саидқулов ишчи гуруҳларнинг асосий вазифаси, сайловнинг ташкилий-ҳуқуқий асослари, қонунчиликдаги ўзгаришлар хусусида атрофлича маълумот берди.
Иштирокчилар мутахассислардан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди.

24.04.202507:41
❗️ Юз кишидан ортиқ одамни тўйига таклиф қилганлар катта миқдорда жаримага тортилади
Ўзбекистонда тўйларни тартибга солишни назарда тутувчи лойиҳа ишлаб чиқилади. Бу 21 апрель куни қабул қилинган Президент фармонида белгиланган.
Фармонда қайд этилишича, жорий йилнинг август ойигача тўйлар, оилавий тантаналар, маъракалар ва маросимлар ўтказилишини тартибга солиш бўйича парламент палаталари кенгашларининг қўшма қарори қабул қилинади.
Парламентдаги манбаларга кўра, 100 нафардан ортиқ киши иштирок этган тўй ўтказган шахсга ва ресторан эгаларига катта миқдорда жарима ҳамда такрорланса ундан ҳам оғир жазолар белгиланиши кутилмоқда.
Бундан ташқари, камчиқим тўй қилганларни рағбатлантириш ҳам назарда тутилган.

23.04.202507:24
⚡️ Ўзбекистоннинг Ахборот кодекси қабул қилинади – лойиҳа
Президентнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистоннинг 2030 йилгача бўлган Миллий стратегиясини тасдиқлашга доир фармони лойиҳасига кўра, АОКА ҳамда тегишли вазирлик ва идоралар, Ўзбекистон Миллий медиа ассоциацияси ҳамда фуқаролик жамияти институтлари жорий йилнинг декабрига қадар Ахборот кодекси лойиҳасини белгиланган тартибда Олий Мажлис Қонунчилик палатасига киритишлари лозим.
Бунда:
● инсоннинг ахборот тарқатиш ва ахборот олишга доир ҳуқуқ ҳамда эркинликларига тегишли тушунча ва нормаларни тизимлаштириш;
● рақамли ахборот маконида инсон ҳуқуқ ва эркинликлари бузилишида ҳуқуқий ҳимояни кучайтириш назарда тутилиши лозим.
Қайд этилишича, кодекснинг қабул қилиниши билан инсоннинг ахборот олиш, ундан фойдаланишга оид ҳуқуқларини, оммавий ахборот воситалари мустақиллигини таъминлашга оид қонунчилик тизимлаштирилади ва такомиллашади.

22.04.202509:27
⚡️ Ўзбекистонда Ҳаж ва Умра зиёратлари учун ягона портал ишга тушади
Фуқароларнинг ибодатлар ва диний расм-русумларни амалга ошириши учун қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида, 2025 йил 1 сентябргача “Ҳаж ва Умра ягона портали” ҳамда унинг мобил иловаси ишлаб чиқилади.
🌐 Порталда:
🔹“Ҳаж” тадбирларига борувчи фуқароларнинг ягона электрон навбати ҳамда “Умра” тадбирларига юбориладиган зиёратчиларнинг электрон рўйхати шакллантирилади;
🔹“Ҳаж” ва “Умра” фаолияти тўғрисидаги маълумотларни йиғиш ва расмийлаштириш билан боғлиқ жараёнлар рақамлаштирилади.

25.04.202510:50
Саида Мирзиёева:
🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo
Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедовга “Олий Даражали Дўстлик” орденини тантанали топшириш маросимида қатнашганим мен учун катта шараф.
Маросимда Президентимиз таъкидлаганидек, Гурбангули Маликгулиевич қардош мамлакатларимиз ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш, шунингдек, Марказий Осиёда хавфсизлик ва барқарорликни таъминлашга беқиёс шахсий ҳисса қўшганлар.
Ушбу олий мукофот билан чин дилдан муборакбод этамиз ва Ўзбекистонга ташрифингиз билан самимий қутлаймиз!
🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo

24.04.202513:24
Бойсун тумани ҳокими Баҳодир Шукуров туман ахборот-кутубхона марказида бўлиб, зиё масканида ходимлар ва китобхонлар учун яратилган шароитлар билан танишди.
Учрашув давомида туман раҳбари ахборот-кутубхона марказига 600 дона шеърий ва насрий, жаҳон адабиёти дурдоналари, ижодий-илмий асарлардан иборат китоблар жамланмасини топширди.
🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo
Учрашув давомида туман раҳбари ахборот-кутубхона марказига 600 дона шеърий ва насрий, жаҳон адабиёти дурдоналари, ижодий-илмий асарлардан иборат китоблар жамланмасини топширди.
🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo

24.04.202507:16
❗️Тошкент давлат тиббиёт университети ташкил этилади
🔰 Қарорга кўра:
Тошкент педиатрия тиббиёт институти ва Тошкент давлат стоматология институти негизида Тошкент давлат тиббиёт университети ташкил этилади.
🔹 Тошкент тиббиёт академиясининг Термиз ва Чирчиқ филиаллари Тошкент давлат тиббиёт университетининг Термиз ва Чирчиқ филиаллари этиб қайта номланади.
🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo
“Тиббиёт соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Қарори(ПҚ-149-сон, 22.04.2025 й.) қабул қилинди
🔰 Қарорга кўра:
Тошкент педиатрия тиббиёт институти ва Тошкент давлат стоматология институти негизида Тошкент давлат тиббиёт университети ташкил этилади.
🔹 Тошкент тиббиёт академиясининг Термиз ва Чирчиқ филиаллари Тошкент давлат тиббиёт университетининг Термиз ва Чирчиқ филиаллари этиб қайта номланади.
🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo

23.04.202511:40
❗️ Эндиликда таълим тили ўзбек тили бўлмаган мактабларнинг битирувчилари давлат тилидан имтиҳон топширади
Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарованинг тегишли буйруғи билан битирувчи синфларнинг якуний аттестациясида таълим тили ўзбек тили бўлмаган мактаблар учун давлат тили мажбурий фанлар блокига киритилди.
🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo
Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарованинг тегишли буйруғи билан битирувчи синфларнинг якуний аттестациясида таълим тили ўзбек тили бўлмаган мактаблар учун давлат тили мажбурий фанлар блокига киритилди.
🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo

23.04.202502:52
Бугун, 23 апрель – Бутунжаҳон китоб ва муаллифлик ҳуқуқи куни
Бундан 30 йил олдин, 1995 йилнинг 23 апрель куни БМТнинг ЮНЕСКО ташкилоти 23 апрелни “Бутунжаҳон китоб ва муаллифлик ҳуқуқи куни” (World Book and Copyright Day) деб эълон қилди.
Бундан кўзланган мақсад одамларни китоб ўқишга тарғиб қилиш ва жамиятнинг умумий маданиятини юксалтириш учун китоб ёзадиган кишиларни қадрлаш, шунингдек, нашр саноатини ривожлантиришдан иборат.
📚 Эслатиб ўтамиз, АОКА ташаббуси билан мамлакатимизда 21-27 апрель кунлари “Ўзбекистон – китобхонлар юрти” шиори остида V Республика “Китобхонлик ҳафталиги ўтказилмоқда.

22.04.202507:06
🍒 Ўзбекистонда гилос пишди
Сурхондарёлик боғбон Россиянинг эртапишар нави билан маҳаллий гилос навини чатиштириш орқали апрель ойида пишадиган гилос турини яратган.
Бу эртапишар гилоснинг бир килоси 200 минг сўмдан сотилиб бўлинган.
🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo
Сурхондарёлик боғбон Россиянинг эртапишар нави билан маҳаллий гилос навини чатиштириш орқали апрель ойида пишадиган гилос турини яратган.
Бу эртапишар гилоснинг бир килоси 200 минг сўмдан сотилиб бўлинган.
🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo
25.04.202508:03
🛡 #Фейк_хабарлар
❗️Фуқаролардан бу каби ёлғон маълумотларга ишонмасликка ҳамда виртуал фирибгарлардан огоҳ бўлишга чақирамиз.
🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo
❗️Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназаровнинг видеотасвирига махсус дастур ёрдамида қайта ишлов бериш орқали, гўёки мазкур телеграм канали пулга муҳтож инсонларга ёрдам беради дея таъкидланиб, Интернет фойдаланувчиларига тез фурсат ичида мўмай даромад олишни ваъда қилиб, виртуал фирибгарлик билан шуғулланиб келаётган шахслар тарқатаётган хабарлар тарқатилмоқда. Мазкур хабарлар ёлғон ва ҳақиқатга мос келмайди.
❗️Фуқаролардан бу каби ёлғон маълумотларга ишонмасликка ҳамда виртуал фирибгарлардан огоҳ бўлишга чақирамиз.
🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo
24.04.202512:02
Сурхондарё вилояти болалар кутубхонасида “Ўзбекистон — китобхонлар юрти” шиори остидаги V Республика “Китобхонлик ҳафталиги” доирасида маданий-маърифий тадбир ташкил этилди.
🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo
🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo
24.04.202505:20
#Касбий_компетенция
👨🏻💻 Давлат фуқаролик хизматчиларининг касбий компетенциясини ошириб боришнинг зарурати ва фойдали томонлари
🎥 Батафсил видеороликда
🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo
👨🏻💻 Давлат фуқаролик хизматчиларининг касбий компетенциясини ошириб боришнинг зарурати ва фойдали томонлари
🎥 Батафсил видеороликда
🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo
23.04.202509:17
⚡️ Юлдуз Усмонова Сурхондарёда концерт беради
🎼 Ўзбекистон ва Тожикистон халқ артисти Юлдуз Усмонова жорий йилнинг 2 май куни соат 18:00 да Бойсун туманининг “Бибиширин” маҳалласида жойлашган “Бойсун баҳори” туризм мажмуасида ўз концерт дастурини намойиш этади.
🎤 Концерт дастури бошловчиси таниқли сўз устаси, қизиқчи Шукурулло Исроилов. Барчангизни ўзбек примадоннасининг Бойсундаги концерт дастурига таклиф этамиз.
☎️ Қўшимча маълумотлар учун телефонлар:
+998900117900, +998952690100

22.04.202516:18
⚡️ Ўзбекистонликлар 9 май байрами муносабати билан неча кун дам олади?
Бу йилги Хотира ва қадрлаш кунида беш кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар кетма-кет 3 кун, олти кунликлар 2 кун дам олишади.
Қуйидаги кунлар дам олиш куни ҳисобланади:
▪️ 9 май, жума — Хотира ва қадрлаш куни, барча ходимлар учун дам олиш куни;
▪️ 10 май, шанба — ҳафтасига 6 кун ишлайдиганлар учун иш куни, 5 кунликлар учун одатий дам олиш куни;
▪️ 11 май, якшанба — барча учун одатий дам олиш куни.

22.04.202505:31
📚 Сурхондарёда “Китобхонлик ҳафталиги” юксак савияда давом этмоқда.
🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo
🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo
25.04.202504:46
Халқаро бахшичилик санъати фестивали Хива — 2025
🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo
🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo
24.04.202510:47
Халқаро IT соҳасидаги қизлар куни муборак бўлсин!
Ахборот технологиялари ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланиб бораётган бир пайтда, қизларнинг бу соҳадаги фаол иштирокини қўллаб-қувватлаш алоҳида аҳамиятга эга.
Шу муносабат билан юртимиздаги барча илмга чанқоқ, мақсадли, орзуси йўлида интилаётган қизларимизни самимий муборакбод этамиз!
Технологиялар дунёсида ўз ўрнингизни топинг, янгилик яратинг, илмий изланишлар билан юрт шаънини юксалтиринг.

23.04.202513:22
ТАҚДИРИНГИЗДАН НОРОЗИ БЎЛМАНГ!
Чунки яхшилаб ўйлаб кўрсангиз, нима бўлган бўлса ҳам, ҳаммаси яхшиликка бўлганига гувоҳ бўласиз...
Бир мулоҳаза қилиб кўринг-а:
✓ Сизни хафа қилишди — кечиришни ўргандингиз...
✓ Қийин кунлар берилди — сабр қилишни ўргандингиз...
✓ Дард келди — ҳамдардликни ўргандингиз...
✓ Ситамлар келди — бардошингизни тарбияладингиз...
✓ Ёмонлар атрофингизда бисер бўлди, иймонингиз чиниқди...
✓ Тошбағирларга рўбарў бўлдингиз — меҳр беришни ўргандингиз...
✓ Касал бўлиб — соғлиқнинг қадрини билдингиз...
✓ Мусофир бўлиб — юртингизни ва яқинларингизни соғинишни ўргандингиз...
✓ Ёшликда ўқимай ва уқмай — улғайгач илмни қадрлашни ўргандингиз...
✓ Етим бўлмасдан ота-онани, қарилик келишидан олдин ёшликни, касал бўлишдан олдин соғлиқни қадрлашни ва умр тугамасдан ҳар лаҳзангизни қадрлашни унутманг!

23.04.202508:27
🛣 “Сурхондарёга келиш учун 10 та сабаб”
Азалдан буюк алломалар, бахшилар, полвонлар юрти сифатида ном қозонган Сурхондарё айни пайтда мамлакатимиз ва хорижлик сайёҳлар кўп келадиган масканлардан бирига айланган.
Воҳанинг тарихий археологик ёдгорликлари, меъморий обидалари, муқаддас зиёратгоҳлари, хушманзара табиати, бетакрор қадрият ва анъаналари кишини оҳанрабодек ўзига тортади.
🗞 “Ҳуррият” газетасининг бугунги сонида эълон қилинган мақолада уларнинг айримлари ҳақида ҳикоя қилинган.
💬 Мақолани, албатта, ўқиб чиқинг. У ҳамма учун бирдек қизиқарли ва фойдалидир. Мутолаа севимли машғулотингизга айлансин!

22.04.202510:56
22.04.202504:17
🇺🇿 23-25 июнь кунлари Ўзбекистон илк бор БМТнинг Давлат хизматлари форумига мезбонлик қилади
Самарқанд шаҳри Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг нуфузли Давлат хизмати форуми - 2025га (UNPSF) мезбонлик қилади. Ушбу глобал аҳамиятга эга тадбир вазирлар, юқори лавозимдаги давлат амалдорлари, фуқаролик жамияти етакчилари ва инноваторларни давлат хизматининг истиқболи ҳақида фикр алмашиш учун бир жойга тўплайди.
Форум 23 июнь — БМТнинг Давлат хизмати кунида расман очилади ва давлат бошқарувини такомиллаштириш ҳамда давлат хизмати самарадорлигини оширишга қаратилган юқори даражадаги музокаралар, инновацион ечимлар ва стратегик ҳамкорлик учун платформа вазифасини ўтайди.

📌 Мавзу: "2030 йилгача беш йил: Барқарор келажак учун давлат хизматларини кўрсатишни жадаллаштириш"
Форум 23 июнь — БМТнинг Давлат хизмати кунида расман очилади ва давлат бошқарувини такомиллаштириш ҳамда давлат хизмати самарадорлигини оширишга қаратилган юқори даражадаги музокаралар, инновацион ечимлар ва стратегик ҳамкорлик учун платформа вазифасини ўтайди.
🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo
显示 1 - 24 共 416
登录以解锁更多功能。