tapswap community
tapswap community
Notcoin Community
Notcoin Community
Proxy MTProto | پروکسی
Proxy MTProto | پروکسی
tapswap community
tapswap community
Notcoin Community
Notcoin Community
Proxy MTProto | پروکسی
Proxy MTProto | پروکسی
Azon Global — Муқобил ахборот-таҳлилий канали avatar
Azon Global — Муқобил ахборот-таҳлилий канали
Azon Global — Муқобил ахборот-таҳлилий канали avatar
Azon Global — Муқобил ахборот-таҳлилий канали
📌 Истанбул аэропортида портловчи пейжерлар

📌 Тошкентда нарко-графитиларни тарқатган 2 талаба ушланди

📌
Саудия Арабистонига қўшимча чартер рейслари йўлга қўйилади

📌
Покистоннинг атом бомбалари ҳақида маълумот берилди

📌
Ливандаги “пейжерлар портлаши”дан сўнг Туркияда портловчи ускуналар мусодара қилинди

📌
Россияда "Ҳалол" сертификатига эга бўлган косметикаларга талаб кескин ошмоқда

Яқин атрофингизда юз бераётган воқеа-ҳодисалар ҳақида бизга хабар беринг: @AzonGlobal_murojaat

Жараён – жаҳонда ва Ўзбекистонда рўй бераётган долзарб хабарлар шарҳи билан танишинг!

Томоша қилинг 👉 https://youtu.be/8XGCa4yj1oo

©️Azon Global
06.05.202514:02
У жуда яхши турколог эди ва Ислом олимлари билан фиқҳ бўйича баҳслаша оладиган даражада билимдон эди. 

Унинг бу қобилиятлари унга Усмонли саройининг эшикларини очди. 

У Абдулҳамид II билан дардлашадиган даражада яқин дўстга айланди.

©️Azon Global
Ливанда “пейжерлар ҳужуми”дан бир неча кун ўтиб: Туркия разведкаси Истанбул аэропортида 2000 дан ортиқ портловчи ускуналарни мусодара қилган

Туркия миллий разведка хизмати (MİT) ўтган йил сентябрь ойида Истанбул аэропортида Ливанга юборилиши керак бўлган ҳамда ичларига портловчи модда жойлаштирилган 1 300 та пейжер ва 710 та қувватлагичдан иборат юкни мусодара қилган.

Батафсил: https://azon.global/3934

©️Azon Global
исроил ҳарбий самолётлари Яманга ҳаво ҳужумлари уюштирди

Ҳусийлар Тел-Авивдаги Бен Гурион аэропортига зарба бергани ортидан исроил самолётлари Ямандаги 10 дан ортиқ нуқтага тахминан 48 та бомба ташлади. Жумладан, Ҳудейда порти, цемент заводи ҳужумга учради.

Батафсил: https://azon.global/3931

©️Azon Global
ХХI асрдаги инсоният фожиаси – уйғур қатлиоми

Томоша қилинг https://youtu.be/lDz1dvC51Qg

©️Azon Global
Кашмирлик савдогарлар Ҳиндистонда ҳужумга учради

Ҳиндистоннинг Муссоорие шаҳрида 20 йилдан бери шарф сотиб келган покистонлик Шабир Аҳмад Дар ва унинг шериги ҳужумга учради. Уларни миллатчи ҳиндлар омма олдида дўппослаб, ҳақорат қилган. Маҳсулотларини эса талон-тарож қилишган.

Батафсил: https://azon.global/3924

©️Azon Global
Мисли йўқ қамоқхоналар ва мунтазам қийноқлар: Фаластинликлар одам ўрнида кўрилмаяпти

Исроил қамоқхоналари шафқатсизликда одамларни ажратиб ўтирмайди. Фаластинликлар – ёши, жинси ёки сиёсий мансублигидан қатъи назар – шунчаки фаластинлик бўлгани учун қаттиқ жисмоний ва руҳий зўравонликка дучор бўладилар. Болалар, кексалар ва сиёсатга ҳеч қандай алоқаси бўлмаганлар жангчилар билан бир хил шафқатсиз муомалага дучор бўладилар.

Батафсил: https://azon.global/3940

©️Azon Global
UNRWA исроилни* инсониятга қарши жиноятда айбламоқда

Ғазода юзага келган оғир гуманитар инқироз ортидан БМТнинг Фаластинлик Қочқинларга Ёрдам Агентлиги (UNRWA) ва Фаластин Қизил Ярим Ой Жамияти халқаро ҳамжамиятни исроилга нисбатан қатъий чоралар кўришга чақирмоқда. UNRWA маълумотларига кўра, Ғазодаги кўплаб оилалар кунига атиги бир марталик овқат билан кун ўтказишга мажбур. Айримлар истеъмол қилиш хавфли бўлган нарсаларни ҳам емоқда.

Батафсил: https://azon.global/3937

©️Azon Global
“Мусулмон аёлнинг пардоз китоби" – Аёл кишининг зийнатланиши борасидаги умумий меъёрлар

Гўзалликка интилиш, чиройли кўринишга уриниш ва бунинг учун зийнатланиб, пардоз-андоз қилиш аёллар фитратига жойланган. Аммо ҳар бир ишда бўлганидек, бу борада ҳам динимизнинг кўрсатмалари, йўл-йўриқлари бор. Ислом илмларини олий даргоҳларда эгаллаган, кўп йиллардан бери диний соҳада хизмат қилаётган синглингиз Макнуна бу борадаги маълумотларни тўплаб, саралади ва сиз учун “Мусулмон аёлнинг пардоз китоби"ни ҳозирлади. 7-қисм – Аёл кишининг зийнатланиши борасидаги умумий меъёрлар.

Батафсил: https://azon.global/3933

©️Azon Global
Покистоннинг атом бомбалари ҳақида маълумот берилди

Айни пайтда Покистон ихтиёрида тахминан 150 та ядровий каллак бор. Унинг баллистик ракеталари 2 750 километргача учади ва бутун Ҳиндистондаги нишонларни ура олиши мумкин.

Батафсил: https://azon.global/3930

©️Azon Global
Ҳиндистон ва Покистон жанговар тайёргарликни оширмоқда

Ҳиндистон ва Покистон ўртасида зиддият тобора кучаймоқда. Ҳиндистон ҳарбий-ҳаво кучлари бош қўмондони, авиация бош маршали А. П. Сингҳ Покистон билан чегарада ҳаво кучлари тўлиқ жанговар тайёргарликка келтирилганини маълум қилди. Бунга жавобан, Покистон расмийлари ҳам ҳарбий тайёргарлик кўраётганини эълон қилди. Айтилишича, Покистон армияси Fatah серияли “ер-ер” ракетасини синов тариқасида муваффақиятли учирган.

Батафсил: https://azon.global/3928

©️Azon Global
Ҳиндистон Покистон билан чегарадаги тўғонлар орқали сув оқимини тўхтатди

Ҳиндистон Покистон билан чегарада жойлашган Ченаб дарёсидаги Баглиҳар тўғони орқали сув оқимини вақтинча чеклади. PTI ахборот агентлиги хабарига кўра, бундай чора Желам дарёсидаги Кишанганга тўғонида ҳам қўлланилиши мумкин.

Батафсил: https://azon.global/3923

©️Azon Global
Буюк Британия Россиянинг эҳтимолий ҳужумига тайёргарликни бошлади

Буюк Британия ҳукумати Россиянинг эҳтимолий ҳарбий ҳужумга тайёргарлик кўрмоқда ва уруш ҳолатидаги ҳаракатлар бўйича янги режа устида ишламоқда. Маълум қилинишича, ҳужжат “Миллий мудофаа режаси” деб номланади ва можаро бошланган дастлабки кунларда амалга оширилиши лозим бўлган ҳаракатлар тартибини белгилайди. Хусусан, ҳужжатда ҳукумат уруш эълон қилинса қандай чоралар кўриши, мамлакатни ҳарбий ҳолатда қандай бошқариши кераклиги баён этилган.

Батафсил: https://azon.global/3939

©️Azon Global
Россияда "Ҳалол" сертификатига эга бўлган косметикаларга талаб кескин ошди

Бу маҳсулотларга қизиқиш бир йил ичида 26 фоизга ортиб, 362 мингдан ортиқ харидор харид қилган. Талаб диний эътиқодга эмас, хавфсиз ва сифатли таркибга бўлган ишончга боғлиқ.

Батафсил: https://azon.global/3936

©️Azon Global
🤎 Ё Аллоҳ! Сендан комил имон, тўғри ишонч, мўл ва ҳалол ризқ, ҳушуъ тўла қалб, Сени зикр қилувчи тил, асло бузилмайдиган насуҳ тавбаси ва фойдали илм сўрайман

©️Azon Global
Тожикистонда бу йил уруш қатнашчиларига қанча пул тўланади?

Тожикистонда Иккинчи жаҳон уруши фахрийлари ва ногиронларига 9 май арафасида 25 минг сомоний (тахминан 2,4 минг доллар) миқдорида бир марталик тўлов пули берилади. Маълумот учун, ҳозир Тожикистонда 17 нафар Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси истиқомат қилмоқда. Бундан ташқари, республикада 121 нафар фронт орти меҳнаткашлари бор.

Батафсил: https://azon.global/3929

©️Azon Global
Сомали ва Сомалиленд инқирози: можаронинг илдизи қаерда?

Бу ҳудудда фойдали қазилмалар, нефт ва газ, балиқчилик ва бошқа ресурслар жуда кўп. Бироқ унинг стратегик жойлашуви халқаро кучларни янада кўпроқ ўзига ром қилмоқда. Жаҳон савдоси, айниқса нефт савдоси учун муҳим бўлган денгиз йўллари нуқтаи назаридан қаралганда, Сомали ва Сомалиленд Қизил денгиз ва Адан кўрфазига жуда яқин жойлашган. Бунга қўшимча равишда, Қизил денгизнинг нариги томонидан ҳусийларнинг Фаластин ишини қўллаб-қувватлаш мақсадида айрим кемаларга ҳужум қилиши вазиятни янада мураккаблаштирди.

Батафсил: https://azon.global/3927

©️Azon Global
Трамп хорижий фильмларга 100 фоизлик бож жорий қилади

АҚШ Президенти Трумп ўзининг Х саҳифасида “ҳалок бўлаётган” Голливудни қутқариш учун хорижда ишлаб чиқарилган фильмларга 100 фоизлик бож жорий қилишини маълум қилди.

Батафсил: https://azon.global/3922

©️Azon Global
Ҳиндистон Покистон билан кескинлик фонида фуқаролик мудофааси машғулотларини бошлади

Ҳиндистон ҳукумати Покистон билан бўлаётган зиддиятлар фонида бутун мамлакат бўйлаб йирик фуқаролик мудофааси машғулотларини ўтказа бошлади. Машғулотлар доирасида ҳаво ҳужуми сигнализациясини синаш, электр таъминотини вақтинча тўхтатиш ва эвакуация протоколларини текшириш каби чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Батафсил: https://azon.global/3938

©️Azon Global
Тошкентда нарко-графитиларни тарқатган 2 талаба ушланди

Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида гиёҳвандлик воситаларини тарғиб қилувчи нарко-графитиларни тарқатган 2 талаба ушланди. Улар электр токнинг таянч устунларига “Россиядаги иш. Ҳафтасига 1000 доллар. Бизга Теlegram'дан ёз” кўринишидаги QR кодли ёзувларни ёпиштириб чиққан.

Батафсил: https://azon.global/3935

©️Azon Global
Саудия Арабистонига қўшимча чартер рейслари йўлга қўйилади

Uzbekistan Airways 13–28 май кунлари давомида “Ҳаж-2025” дастури доирасида Саудия Арабистонига қўшимча чартер йўловчи авиақатновларини амалга оширади. Зиёратчилар Тошкент, Самарқанд, Наманган, Қарши, Термиз, Навоий, Урганч ва Нукус шаҳарларидан Мадинага етказилади. Ушбу босқичда 6 267 нафар зиёратчи ҳаж сафарини амалга ошириши кўзда тутилган.

Батафсил: https://azon.global/3932

©️Azon Global
📌 Путин ўзига ворис тайёрлаяптими?

📌 Трамп хорижий фильмларга 100 фоизлик бож жорий қилади

📌 БМТ Хавфсизлик Кенгаши Кашмирдаги вазият туфайли фавқулодда йиғилмоқда


📌 Эрон узоқ масофага учувчи янги баллистик ракетасини намойиш қилди

📌 Кашмирлик савдогарлар Ҳиндистонда ҳужумга учради


Яқин атрофингизда юз бераётган воқеа-ҳодисалар ҳақида бизга хабар беринг: @AzonGlobal_murojaat

Жараён – жаҳонда ва Ўзбекистонда рўй бераётган долзарб хабарлар шарҳи билан танишинг!

Томоша қилинг 👉 https://youtu.be/Wwq8ZMczmxE

©️Azon Global
Қирғизистон чегарасида ишончнома талаби бекор қилиниши мумкин

Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларга кўра, сўнгги кунларда Қирғизистон чегараси орқали ўтаётган ўзбекистонликлардан “махсус ишончнома” талаб қилинмоқда. Мазкур вазият юзасидан Сўх тумани ҳокимлиги ахборот хизмати расмий баёнот берди.

Батафсил: https://azon.global/3926

©️Azon Global
Эрон узоқ масофага учувчи янги баллистик ракетасини намойиш қилди

Эрон Мудофаа вазирлиги Теҳронда ўтказилган расмий тадбирда “Қосим Басир” номли ўрта масофали янги баллистик ракетасини жамоатчиликка намойиш этди. Айтилишича, ракетанинг учиш масофаси камида 1200 километр бўлиб, у замонавий юқори аниқликдаги йўналтириш тизими билан жиҳозланган.

Батафсил: https://azon.global/3921

©️Azon Global
显示 1 - 24 1 274
登录以解锁更多功能。